Бугун 14 февраль, 2026 йил, шанба.

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [5867]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4241]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3787]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [3489]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3463]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3462]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3072]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2655]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2553]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [1965]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 26 57
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 50
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 26 42
7 Брентфорд 26 40
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 26 36
12 Фулхэм 26 34
13 Кристал Пэлас 26 32
14 Брайтон 26 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 18
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед
26-тур Астон Вилла 0-0 Брайтон
26-тур Кристал Пэлас 0-0 Бёрнли
26-тур Манчестер Сити 0-0 Фулхэм
26-тур Ноттингем Форест 0-0 Вулверхэмптон
26-тур Сандерленд 0-0 Ливерпуль
26-тур Брентфорд 0-0 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Ньюкасл
01/01 06:00 Тоттенхэм - Арсенал
01/01 06:00 Сандерленд - Фулхэм
01/01 06:00 Кристал Пэлас - Вулверхэмптон
01/01 06:00 Вест Хэм - Борнмут
01/01 06:00 Ноттингем Форест - Ливерпуль
01/01 06:00 Челси - Бёрнли
01/01 06:00 Брентфорд - Брайтон
01/01 06:00 Астон Вилла - Лидс
01/01 06:00 Эвертон - Ман. Юнайтед

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«А» сериясида янги «А» ёхуд Кьезалар Италияни маҳв этмоқда

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бу йигит ўйинини кўрсангиз, уни алоҳида ёқтириб қолишингиз аниқ. Гап «Фиорентина»нинг янги етакчиларидан бири Федерико Кьеза ҳақида кетмоқда.

Диққатга сазовор лавҳа: СПАЛ- (3:0)га қарши ўйинда Альфред Гомис дарвозасини нишонга олган кичик Кьеза голни «Фио» мухлислари эмас, балки шу куни майдон четига чиққан тўпни қайтариб турган укаси билан бирга нишонлади. Жуда таъсирчан ҳолат...

Кьезалар оиласи Италияни маҳв этмоқда. Ҳа, шундай. Федериконинг отаси Энрико Кьеза ўтган асрнинг охирги йилларида Италия чемпионатида бинойидек тўп сурган ва «Парма», «Фиорентина» ҳамда «Лацио» клублари сафидаги ажойиб мавсумлари билан эсда қолган.

У шунингдек, янги асрнинг бошида Италия қуйи дивизионлари («Сиена» ва  «Фильине» жамоалари)да ҳам чакки таассурот қолдирмаганди. Федерико эса болалигидан худди отасига ўхшаган ҳужумчи бўлишга интилганини бот-бот тилга олади.

Мана, Италия ОАВда ҳозирдан якдил хулоса чиқарилди:  Федерико тараққиёт ва истеъдод бобида аллақачон Энрикодан ўзиб кетди. Чунончи, катта Кьеза 20 ёшли пайти ижара шартномалари асосида клублар аро сарсон юрганди. Федерико эса айни пайт «Фиорентина»нинг асосий ўйинчилари қаторида, у шунингдек, Италия миллий жамоаси аъзоси.

Қолаверса, кичик Кьеза «Манчестер Сити», «Интер», «Ювентус» ва «Севилья» каби топ-клублар эътиборида турибди. Муҳими, йигитча фаолият зинапоялари бўйича юқорилашга унча шошилаётгани йўқ. Ёш иқтидорнинг бундай ёндашувини фақат олқишлаш мумкин.

Ахир эрта чақнаган юлдузнинг кутилмаганда, тезда сўниши футбол оламида кўп кузатилган. «Биринчидан, Флоренцияни яхши кўраман, ҳозирги жамоамни ҳам. Хоҳлаган вақтда кучлироқ клубга йўл олиш мумкин. Бу борада аниқ таклифлар ҳам олдим. Аммо ўйнаш муҳимлигини унутмаслик керак.

«Фиорентина»да етарли амалиётга эга бўлишим ва ўзим хоҳлагандек ўйнашим мумкинлигини яхши биламан. Иккинчидан, ҳозир бошқа жамоага ўтсам, ишим юришиб кетишига кафолат йўқ. Шунинг учун қарор чиқаришда шошилмаслигим керак» - Федериконинг грандлардан бири сафига қўшилиш масаласига ёндашуви шундай.

Бу нега муҳим? Стефано Пиолини «Интер»дан нега истеъфога чиқаришганини биласизми? Агар бу борада маълумотга эга бўлмасангиз, унда «нерадзурралар» раҳбариятига хос консерваторликдан бироз ҳайратланишингиз муқаррар. Пиоли ўзи бош-қарган ҳар бир клубда ўйинни футболчиларнинг оилавий ришталари ва бир-бирларини енгил тушунишлари ҳисобига тузишга урингани билан танилган.

Бироқ бу фалсафа «Интер»­нинг хитойлик соҳибларига сира ёқлади. Улар жамоа бир неча ўйинлик мағлубиятлар сериясига йўлиқишини кутишди ва мавсум-2016|2017 якунида Пиолини дам олишга жўнатишди. Бунда ўз қарорларини қисқа ва лўнда изоҳлашди: «Ўта мулойим ва кўнгилчан мутахассис».

Қарангки, бундай мураббий «Фиорентина» раҳбариятига маъқул тушди. Ўзи Пауло Соуза кетгач, жамоа ўйинчиларни ягона оила қаноти остида бирлаштирадиган шундай хушфеъл мутахассисга эҳтиёж сезаётганди. Тўғри, Пиолининг дебют мавсуми яхши чиқмади: «Фио» зўрға 8-ўринга илинди.

Лекин мураббий янги мавсум олдидан таркибни иқтидорли ёшлар билан тўлдирди ва жамоа энди «А» сериясининг бош кашфиёти мақомига даъвогарлик қилмоқда. Ҳар ҳолда, айни ҳолатда ўйини ҳам, натижаси ҳам чакки эмас. Тўғри, Пиолининг ўзи «Фиорентина»га баҳо беришга ҳали эрта эканлигини таъкидламоқда: «Йўқ, ҳозир турнир жадвалига қараш маъносиз.

Жамоа иштирокига баҳо бериш учун чемпионат якунини кутиш керак. Ҳа, айни пайт бир маромда одимлаяпмиз, лекин ҳали кўп жиҳатлар бўйича ўйин сифатини яхшилашимиз талаб этилади». Жованни Симеоне, Марко Пьяца, Альбан Лафон, Марко Бенасси - аҳил жамоанинг бош юлдузлари. Федерико Кьеза эса, унинг янги етакчиси.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 19:46, 27.10.2018. Ўқилди: 1954 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.