Бугун 22 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 21.04.2026 00:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.04.2026 00:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Челси
      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 21.04.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Осасуна
      • 21.04.2026 22:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Валенсия
      • 22.04.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Алавес
      • 22.04.2026 00:30
      • Жирона
      • -:-
      • Бетис
      • 22.04.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Атлетико
      • 22.04.2026 23:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Хетафе
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
  • Суперлига
      • 22.04.2026 18:00
      •   Сурхон
      • 0:1
      • Машъал
      • 22.04.2026 20:15
      • Бухоро
      • -:-
      • Пахтакор
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • -:-
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • ОКМК

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 31 79
2 Реал Мадрид 32 73
3 Вильярреал 31 61
4 Атлетико 31 57
5 Бетис 32 49
6 Сельта 31 44
7 Реал Сосьедад 31 42
8 Хетафе 31 41
9 Атлетик Бильбао 32 41
10 Осасуна 32 39
11 Эспаньол 31 38
12 Жирона 32 38
13 Валенсия 32 36
14 Мальорка 32 35
15 Райо Вальекано 31 35
16 Севилья 31 34
17 Алавес 32 33
18 Эльче 31 32
19 Леванте 31 29
20 Реал Овьедо 31 27

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
29-тур Эльче 2-1 Мальорка
29-тур Эспаньол 1-2 Хетафе
29-тур Леванте 4-2 Реал Овьедо
29-тур Осасуна 1-0 Жирона
29-тур Севилья 0-2 Валенсия
29-тур Барселона 1-0 Райо Вальекано
29-тур Сельта 3-4 Алавес
29-тур Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
29-тур Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Навбатдаги ўйинлар. 30-тур

04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
06/04 00:00 Алавес - Осасуна
07/04 00:00 Жирона - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мажбурий мағлубият

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Сарлавҳани ўқибоқ «мажбурий обуна» бирикмаси хаёлингиздан ўтдими? Шундай бўлиши табиий. Мажбурий обунанинг тақиқланиши - бугунги кун мавзуси. «Ёш китобхон» Республика танлови Наманган вилояти босқичи натижаларини муҳокама қилар эканмиз, ҳамкасбим - «Репетитор» газетаси бош муҳаррири Гулчеҳра Муродова «Хўш, InterFutbolга 2019 йил учун обуна қандай бўлмоқда?» деди қувлик билан.

Жавобимиз ҳам шунга яраша янгради: «Мухлислар InterFutbolни қадрлашади. Мажбурий обуна йўқ. Жисмоний маданият фани ўқитувчилари, футбол мухлислари газетамизни ихтиёрий обуна орқали ёки сотиб олиб ўқишади. Ҳамма гап - бўлажак футболчилар ва ёш мухлисларнинг «Репетитор»га обуна бўлишларида.

Футболимиз -  «Репетитор» газетаси шакллантирадиган билим ва тафаккурга муҳтож!» Гулчеҳра мулоҳазамизни маъқуллаб, «Бу сафар қайси мавзуда мақола ёзмоқчисиз?» дея қизиқсинди. Ардоқли шоиримиз Ғафур Ғуломнинг «Сарлавҳа қўйилса, шеър ёзилади!» деган сўзларига ишора қилиб, ҳазиллашдик: «Зўр сарлавҳа айтсангиз, бас!»

«Мажбурий мағлубият!» - ҳамкасбимиз сарлавҳа айтдию, кулиб юборди. Биз эса баралла кулолмадик. Аччиқ кулимсирадик, холос.

Мажбурий мағлубият... Футболимиздаги ҳозирги ҳолатни бундан ортиқ қисқа ва мазмундор таърифлаш мумкинми?! Зукко мухлислар Софоклнинг «Шоҳ Эдип» трагедиясини яхши билишади. Ҳақиқатга айланган тақдир башоратлари қошида чорасиз фарёд чеккан шоҳ Эдип ва малика Иокаспанинг аянчли қисмати - мажбурий мағлубиятнинг буюк факти!

Ўзи яшаган муҳит ақидаларига қарши боролмай, аниқроғи, мустабид мафкура занжирларини узолмай, суюкли рафиқаси Ферузага қарата «Сева-сева талоқ қиламан!» деган Мирзо Улуғбекнинг изтироби мажбурий мағлубиятнинг мангу ёниқ гулхани эмасми?! Кўҳна ва навқирон тарих бу каби мажбурий мағлубиятларнинг қанча-қанчасини кўрди. Ўжар тарихий факт­лар - ҳар биримизга сабоқ, тасалли, умид!

Муҳратам мухлис! «Пахтакор» - «Металлург» учрашувидан сўнг яна шу руҳда мақола ёздик, «Келишилмаган бойкот»ни давом эттирдик. Бугун бундан бошқача ёзиб бўлмайди. Совуқ ва тунд, қоп-қора булутлар қоплаган само бағрига яширинган қуёшни ҳар қанча мадҳ этмайлик, барибир, замин исимайди, футбол майдонлари яйраб-яшнамайди.

Қуёш порламаса, барчаси бекор! Тўғри, аввалги мақолаларимизда ҳам футболимиздаги муаммолар хусусида тан­қидий мулоҳазалар билдирганмиз. Бироқ уларнинг ҳар бирида қандайдир ёруғлик мавжуд эди. Ҳаттоки, футболимиз устидан куладиганларга, унга «қора кўзойнак» билан қаровчиларга қарши чиққанмиз. Энди эса ҳувиллаб ётган стадионларни кўриб, юрак орқасига тортиб кетяпти.

Эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилгани сари футболимиз савияси пасайиб, мухлисларнинг стадионлардаги томошадан кўнгиллари совимоқда. «Нефт­чи», «Дўстлик», МҲСК ва «Навбаҳор» чемпионликка эришган вақтлардаги қайноқ муҳит қани?

Нима, ҳамма тирикчилик ташвиши Ўзбекистондами? Мамлакатимиздаги мухлисларда футбол томошаси учун имкон ва хоҳиш йўқми? Баралла айтамиз, хоҳиш ҳам, имкон ҳам керагидан ортиқча. Фақат бунинг учун футболимизга яна ўша шонли дамлар шукуҳини қайтариш керак. Мухлисларга бегона, халқдан узилган футболдан нима фойда?

Уларни алдаган, халқнинг кўзига сурбетларча боқиб, риёкорликни режалаштирадиган футбол охир-оқибат инқирозга маҳкум ахир. Ўтган жума куни Наманган шаҳридаги Ёшлар марказида «Ёш китобхон» танловининг вилоят босқичида ҳакамлар бир иштирокчи баҳосини сунъий равишда кўтаришди.

Ҳамманинг жони ҳалқумига келди. Томошабинларни назар-писанд қилмай, адолат истаётган нигоҳлардан уялмай-тортинмай, шунга жазм қилишди-я... Фикримизча, ҳакамлар ўша палла қайси замонда яшаётганларини унутишди. Улар янги давр кишиси адолатсизликларга, ҳавойилик ва юзакиликларга жим қараб туролмаслигини ўйлаб ўтиришмади.

Аммо Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши вакили бошқача йўл тутди. Унинг талаби билан ҳакамлар ўша иштирокчи ҳисобидан ортиқча баллни олиб ташлашди. Бу иш томошабинлар кўз ўнгида рўй берди. Ҳавойилик ва юзакилик эса жон талвасасида ташқарига югурди.

Хўш, нима учун футболимизда шундай қилиш мумкин эмас?! Аввал ҳам айтганмиз, яна такрорлаймиз, бугун футболимиздаги аччиқ ҳақиқатларни Биродар Абдураимов, Тўлаган Исоқов каби нуронийлар, Миржалол Қосимов ва Азамат Абдураимов каби залвори бор мураббийлар сўзлашлари даркор. Чет-четда туриб, «уфф» тортиш, ғижиниш билан ўзимизни юпатамиз, гўё. Лекин ёлғон юпанчлар футболимизни ривожлантирмайди.

«Озоди»даги ОЧЛ финали жавоб учрашувини томоша қилган минг-минглаб юртдошларимизнинг юраклари ўртангани аниқ. Шундай финал қачон Тошкентда ўтади? Туянинг думи ерга теккандами? «Локомотив», «Пахтакор», АГМК ҳозирги аҳволда ОЧЛ баҳсларида юртимиз шарафини, футболимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишга қодирми? Шота Арвеладзедан бошқа ким ишонади бунга? Яна қанча давом этади алдовлар? Оғриқли саволларга қачон шифобахш жавоблар топилади?

Сезилиб турибдики, футболимиз узоқ вақт бу каби муҳитда яшай олмайди. Бир куни ҳақиқат вулқони отилади, барибир. Гарчи Рўзимбой Аҳмедовнинг овози зудлик билан бўғилган бўлсада, бу ҳаракат қўр­қув ичидаги талвасанинг сўнгги илинжи ҳисобланади. Ўзбек футболида бор гапни айтадиган битта Рўзимбой Аҳмедов эмас.

Мардлар ва адолатпарварлар топилади футболчиларимиз орасида, албатта. Вазият шундай ўзгарадики, «Металлург» таркибида тўп сураётган йигитлар аввалдан ёзилган «сценарий» бў­йича ўйнашдан бош тортишади, шодиёна куни «Қўқон-1912»дан енгилган АГМК вакиллари аслида юксак тақдирлашга муносиб эмасликларини мардона тан олишади.

Майли, совға-мукофотлар уларга буюрсин, муборак бўлсин! Афсуски, футболимизни бу йўл билан янги босқичга кўтариб бўлмайди. Бошқача айтганда, мажбурий мағлубиятдан қутулиш чораси топилмай қолаверади...

Муҳаммад ВАЛИ

Манба: InterFutbol
Киритилди: 23:50, 13.11.2018. Ўқилди: 6704 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 21
3 Осасуна Анте Будимир 16
4 Барселона Ламин Ямаль 15
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Барселона Роберт Левандовски 12
7 Алавес Лукас Бойе 12
8 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 12
9 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
10 Сельта Борха Иглесиас 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик