Бугун 29 июнь, 2025 йил, якшанба.

  • Суперлига
      • 28.06.2025 19:00
      • Навбаҳор
      • 6:0
      • Машъал
      • 28.06.2025 20:00
      • Қизилқум
      • 0:1
      • Нефтчи
      • 29.06.2025 19:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 29.06.2025 20:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Шўртан
      • 30.06.2025 20:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 28.06.2025 21:00
      • Палмейрас
      • 1:0
      • Ботафого
      • 29.06.2025 01:00
      • Бенфика
      • 1:4
      • Челси
      • 29.06.2025 21:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Интер Майами
      • 30.06.2025 01:00
      • Фламенго
      • -:-
      • Бавария
      • 30.06.2025 23:59
      • Интер
      • -:-
      • Флуминенсе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 13 28
3 Навбаҳор 14 26
4 Нефтчи 13 26
5 ОКМК 13 24
6 Пахтакор 14 23
7 Бунёдкор 13 21
8 Андижон 14 17
9 Машъал 14 15
10 Хоразм 14 14
11 Сурхон 13 14
12 Сўғдиёна 13 13
13 Қизилқум 14 13
14 Қўқон-1912 14 12
15 Бухоро 13 9
16 Шўртан 13 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 2-3 Динамо
14-тур Насаф 2-2 Пахтакор
14-тур Навбаҳор 6-0 Машъал
14-тур Қизилқум 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 14-тур

29/06 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
29/06 20:00 Бухоро - Шўртан
30/06 20:00 ОКМК - Сурхон

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Худди ҳинд киноларидагидек ёхуд «16 ёшли фахрий»нинг антиқа саргузаштлари

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Футболчилар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Болливуднинг кино саноатидаги муваффақияти ва ҳинд фильмларидаги муболағага бой саҳна кўринишлари деярли ҳаммамизга яхши таниш. Дейлик, ижобий қаҳрамон ролини ўйнаётган қайсидир актёрнинг биргина зарбаси 10-15 чоғли душманни ер билан яксон қилиши ҳинд киноижодкори ҳамда томошабинлар учун оддийгина ҳолат. Қизиғи шундаки, атрофдагиларни ишониб бўлмас воқеаларга ишонтира олиш санъати нафақат Болливуд фильмлари, балки ҳинд футболида ҳам учраб туради. Қуйидаги қизиқарли ва кулгили саргузашт қаҳрамони ҳам 50 ёшдан ўтган, аммо картиналарда ҳамон қарилиги билинмаётган актёрларга ҳавас қилган шекилли, футбол оламида 16 ёшли йигитчадек намоён бўлдию, дарҳол омадсизликка учради... 

Рекорд ва ҳайрат

Ҳаммаси шундай бошланди: 2018 йилнинг 7 октябрь куни «Жамшедпур» клуби шарафини ҳимоя қилувчи Гурав Мукхи исмли футболчи Ҳиндистон Суперлигасида рекорд ўрнатди. Аниқроқ айтганда, у жамоасининг «Бенгалур»га қарши ўйинида урилган голларидан бирига муаллифлик қилди ва учрашув 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якунига етди. Агар расмий ҳужжатларга ишонадиган бўлсак, сиз суратини кўриб турган ана шу Гурав эндигина 16 ёшга тўлганди ва унинг голи чемпионат тарихидаги энг ёш футболчи томонидан қайд этилган натижа сифатида тан олиниб, рекорд ўрнатилди. Шу тариқа, Гурав қандайдир бир-икки кун ичида жуда танилиб кетди ва мамлакатдаги машҳур кишилар қаторидан жой олди. Бироқ Мукхининг ташқи қиёфаси шу заҳоти мантиқли бир саволни келтириб чиқарди: суратдаги муйловдор шу йигитча ростдан ҳам 16 ёшдами?! Қарангки, шубҳалар асослидек туюлди ва Ҳиндистон футбол федерацияси Гуравнинг ёши борасида махсус текширув ўтказишга қарор қилди. Топинг-чи, тергов жараёни қандай натижа берган?! Ҳа, яшанг, жиддий оҳангдаги бир нечтагина саволлардан кейин маълум бўлишича, ҳужумчининг ёши аслида 27-28лар атрофида экан! Терговдан яна шулар ҳам ойдинлашдики, Мукхи жамоаси билан шартнома тузиш чоғида ҳамманинг «кўзига чўп суқиб», ўзининг асл ёшини яширган. Аммо Гурав бу ишни ўзининг ажабтовур ташқи қиёфаси билан қандай амалга оширган, мана шуниси жуда қизиқ.

Табиийки, сир ошкор бўлгач, ҳужумчи дарҳол ҲФФ томонидан ярим йиллик дисквалификация жазосига тортилди. Яъни у кейинги олти ой давомида футбол ўйнай олмайди. Шунингдек, Мукхи яқин кунлар ичида ўзининг асл ёши ҳақидаги расмий ҳужжатларни федерацияга тақдим этиши шарт.

Эътиборга молик яна бир жиҳати, «Жамшедпур» клубини испаниялик мутахассис Сесар Феррандо бошқаради ва мавсум бошида таркибга австралиялик футбол афсонаси Тим Кэхилл ҳам қўшиб олинган. Маълумки, бу шахслар ўз ҳаётларининг жуда катта қисмини футболга бахшида этишган ва шундай тажрибали кишилар ҳам Мукхининг ёши борасида ҳеч қандай шубҳага боришмаган. Аксинча, қайсидир бир ўйиндан сўнг австралиялик футболчи жамоадошини мақтаб, «Бу йигитча кундан-кунга тажриба ошириб, кучайиб бормоқда. У фақат гол уриш ҳақидагина ўйлайдиган ажойиб иқтидор эгаси. Мен у билан фахрланаман», - деганди.

Жамоа устози Сесар Феррандо эса Мукхининг футболдан четлаштирилиши - «Жамшедпур» учун катта йўқотиш эканини очиқ тан олди. «Гурав - мен учун чемпионатдаги энг кучли ҳужумчилардан бири. У жуда тезкор ва гол уришни яхши билади. Ҳа, у хато қилди, бунинг учун жазоланди ва энди жамоа билан бирга эмас. Лекин у чиндан-да, ажойиб ҳужумчи», - дея мутахассиснинг сўзларидан иқтибос келтирди Испаниянинг Marca нашри.

Иккинчи уриниш

Бу антиқа воқеа юқоридаги фактлар билангина тугаб қолмади. Шуниси қизиқки, Мукхи ёшни қасддан ўзгартиришга боғлиқ иккинчи ҳолатда қўлга тушди. Сўнгги хабарларга қараганда, футболчи олдин ҳам, аниқроқ айтсак, 2015 йилда қинғирликка қўл уриб, муваффақиятсизликка учраган. Ўшанда Гурав 17 ёшгача бўлган футболчилардан иборат Ҳиндистон термаси сафига қўшилишга ҳаракат қилиб кўрган экан. Аммо жамоа мураббийлари ўзининг 15 ёшда эканини исботламоқчи бўлган Мукхига ишонишмаган. Бу ҳақда футболчининг ўзи гапириб берди. Мана, орадан уч йил ўтар-ўтмас, айбдор иккинчи бор ҳаммани алдашга уриниб кўрди-ю, аммо яна қўлга тушди...

Манба: InterFutbol
Киритилди: 09:43, 31.12.2018. Ўқилди: 3702 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
8 Бунёдкор Луис Качорри 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.