Бугун 7 июль, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Динамо 15 29
3 Бунёдкор 15 27
4 Нефтчи 14 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 14 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 07.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Фенербахче".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/32 финала. "Сант-Андреу" - "Реал Бетис".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Самсунспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Салернитана" - "Специя".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      15:30 Новости футбола.
      15:35 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бешикташ".
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Кубок Испании. 1/32 финала. "Саламанка" - "Сельта".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Кубок Италии. 1/32 финала. "Фрозиноне" - "Пиза".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Фенербахче".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/32 финала. "Сант-Андреу" - "Реал Бетис".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Самсунспор".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Салернитана" - "Специя".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 07.07.2025

      06:05 Автоспорт. DTM. Этап 4 на трассе Норисринг, Германия. Гонка 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 4 в Тюмени, Россия.
      09:40 "Камчатка. Необыкновенные истории на краю земли".
      10:35 "Формула-1. Гаснут огни".
      11:05 BMX. Альфа-Банк Чемпионат России. Фристайл-парк.
      13:00 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Мужчины. Многоборье.
      16:15 Д/с "Век нашего спорта".
      16:45 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Трамплин 1 м.
      17:55 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Трамплин 1 м.
      19:20 Д/ф "Царица Тамара. Быкова".
      20:30 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 2 в Ижевске, Россия.
      22:30 "Вопреки всему".
      23:00 "Сюрпляс".
      23:30 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Д/с "Век нашего спорта".
      01:35 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Мужчины. Многоборье.
      04:35 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Трамплин 1 м.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 07.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Д/с "Сила воды".
      11:25 "Культовые".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Деррик Льюис против Сергея Спивака.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:20 "География спорта". Зеленоград.
      16:50 "Лучшие из лучших".
      17:20 Новости.
      17:25 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. "Динамо" (Беларусь) - "Салават Юлаев" (Россия). Прямая трансляция.
      18:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:20 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. "Металлург" (Магнитогорск) - "Авангард" (Омск). Прямая трансляция.
      19:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:15 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. "Ак Барс" (Казань) - "Трактор" (Челябинск). Прямая трансляция.
      20:00 LIVE Громко. Прямой эфир.
      21:15 Д/ф "Двенадцатый игрок".
      23:30 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Бокс голыми кулаками. Bare Knuckle FC on DAZN Hollywood в США. Джаред Уоррен против Майка Ричмана.
      02:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 "Культовые".
      03:55 Д/ф "Четыре мушкетёра".
      04:55 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Деррик Льюис против Сергея Спивака.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 07.07.2025

      07:00 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      10:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 8 в Монако.
      11:30 BMX-фристайл. Urban Sessions в Брюсселе, Бельгия. Женщины. Финал.
      12:30 BMX-фристайл. Urban Sessions в Брюсселе, Бельгия. Мужчины. Финал.
      13:30 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      15:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 2. Ловен-Планк - Булонь-сюр-Мер.
      16:00 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 3. Валансьен - Дюнкерк. Прямая трансляция.
      21:00 Велоспорт. Женщины. "Джиро д'Италия". Этап 2. Обзор.
      22:00 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Этап 5. Broken Arrow Skyrace в Олимпик-Вэлли, США. Обзор.
      22:30 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Этап 6. Tepec Trail в Уаска-де-Окампо, Мексика. Обзор.
      23:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 8 в Монако.
      01:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 3. Валансьен - Дюнкерк.
      03:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Майами, США. День 3.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 3. Валансьен - Дюнкерк.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

МОҚ энг яхшиларни аниқлади. Номзодларни танлашда қайси мезонларга асосланилган?

Баҳо:
+1 | -
СПОРТ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

28 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан йилнинг энг яхшиларини аниқлаш маросими ўтказилди. Ушбу маросимда бир неча номинациялар бўйича мукофот соҳиблари аниқланди.

Барча мукофот совриндорларига ҳурмат сақлаган ҳолда айтиш лозимки, аслида тадбир давомида аниқланган номинацияларга мукофот соҳибларидан кўра муносиброқ номзодлар ҳам мавжуд эди.

Ҳаммасини бир чеккадан бошлаймиз. Ўзбекистонда энг яхши жамоавий спорт тури, бу – футбол. Дунёнинг қайсидир чеккасида спортнинг бу турига волейбол, баскетбол, хоккей ёки регби муносиб рақобат туғдирса-да, Ўзбекистонда унинг яқинига йўлайдиган бошқа йўналишнинг ўзи йўқ. Ўтган йилларда футзал қайсидир маънода бунга эришай деган пайтда бир нималар бўлди-ю, бу спорт турининг бутун тизими остин-устин бўлиб кетди. Шундай экан, дастлабки номинация учун Ўзбекистон U-23дан кўра муносиброқ номзоднинг ўз йўқ эди. Бошқача айтганда, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги жамоа ягона номзод эди, дейишимиз ҳам мумкин.

Йилнинг энг яхши инновацион ва интеллектуал федерацияси номинацияси борасида ҳам шунга ўхшаш фикр билдириш мумкин. Сабаби, Ўзбекистонда интелектуал куч талаб қилувчи спорт турларидан фақатгина шахмат кўзга ташланади. Тўғри, киберспорт федерацияси ҳам алоҳида федерация сифатида давлат рўйхатидан ўтган.

Аммо у, биринчидан, олимпия спорти турларига киритилмаган, иккинчидан киритилган тақдирда ҳам, бу спорт турининг Ўзбекистон шароитида шахмат билан рақобатлаша олиши қийин масала. Шундан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, "Йилнинг энг яхши инновацион ва интеллектуал федерацияси" номинацияси учун шахмат федерациясидан бошқа номзод йўқ эди ва бу мукофот билан уларни ҳам табриклаб қоламиз.

Тадбир давомида номинацияларга қайси кўрсаткичлар асосида ғолиблар саралаб олинганидан бехабармиз. Аммо йилнинг энг фаол федерацияси сифатида кураш федерациясининг танланиши кишини бироз ўйлантирди. Агар бу мукофот спорт турларида эришилган ютуқлар бўйича ҳисобланганда, кўплаб йўналишларни курашчилар билан солиштириш мумкин. Ўзбекистон кураш федерациясининг Осиё ўйинларида қўлга киритган медаллари ва федерация томонидан Ўзбекистон спорт мажмуасида ташкил этган халқаро турнирни ҳисобга олмаганда, йил давомида қандайдир фаоллиги кўзга ташланганича йўқ.

Умуман олганда, Осиё ўйинларида қўлга киритилган медалларнинг кўплиги Осиёда ўзбек курашчиларига рақобат туғдира оладиган спортчиларнинг кам эканлиги билан боғлиқ. Ушбу спорт турида Эрон, Қозоғистон, Туркманистон ва шу каби этник ва тарихий жиҳатдан ўзбекларга яқин мамлакат вакилларини ҳисобга олмаганда, бошқа давлатларда ҳали бу йўналиш у қадар ривожланмаган. Бундан ташқари, ўтган бутун 2018 йил фақат Осиё ўйинлари билан ўлчанмайди. Олайлик, ютуқлар борасида шахматчилар курашчилардан қолишгани йўқ.

Грециянинг Салоники шаҳрида шахматнинг рапид йўналиши бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатида Нодирбек Абдусатторов 6,5 очко тўплаган ҳолда мусобақанинг бронза медали, Нодирбек Ёқуббоев эса 7 очко тўплаган ҳолда кумуш медални қўлга киритди. Эроннинг Ҳамадон шаҳрида ўтказилган шахмат бўйича "Осиё миллатлар кубоги-2018" мусобақасида Ўзбекистон шахматчилари 9 та медалга сазовор бўлди.

16 ёшгача бўлган ўсмирлар Туркиянинг Кўнё шаҳридаги ўсмирлар шахмат олимпиадасида чемпион бўлишди. Яқинда ўзбекистонлик Шамсиддин Воҳидов Санкт-Петербургда шахмат тожи эгаси Магнус Карлсенни мағлубиятга учратди. Агар фаоллик ғалабалар билан ўлчанганда, шахматчилар курашчилардан кўра кўпроқ ва нуфузлироқ ютуқларга эришишди.

Бу каби мисолларни оғир атлетикачилар ёки боксчилар мисолида ҳам келтириш мумкин. Агар федерациялар томонидан ташкиллаштирилган халқаро турнирларга қаралган тақдирда, қиличбозлик федерацияси томонидан кетма-кет 2 та йирик турнир: Сателлит халқаро турнири ва ўсмир қизлар ўртасидаги Жаҳон кубоги Тошкент мезбонлигида ўтказилди.

Бу, албатта, кураш федерацияси томонидан ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ташкил этилган халқаро турнирдан кўра муҳимроқ ва аҳамиятли. Бундан ташқари, дзюдо бўйича Тошкент Гран приси ҳам Тошкентда ўтказилди. Бу мусобақа Токио олимпиадаси учун муҳим рейтинг балларини тақдим этади. Бу даражадаги мусобақаларни яна бошқа спорт турларидан ҳам санаш мумкин.

Ўзбек спортининг энг яхши спорт ҳомийси номинацияси борасида баҳслашиш мушкул. Чунки Ўзбекистон темир йўллари акционерлик компанияси томонидан ажратилган маблағлар ва МОҚ ёки спортчиларга кўрсатилган ҳомийлик ёрдамларининг аниқ миқдори бизга қоронғи. Шунингдек, ҳудудларда спортни ривожлантиришда Андижон вилояти ажралиб турди.

Ҳарқалай, Иқболжон Холдоров, Ҳасанбой Дўсматов, Руслан Нуриддинов каби спортчилар айнан Андижон вилояти вакиллари ҳисобланишади. Бу масалада ҳам ортиқча баҳслашишга ўрин йўқ. Оксана Чусовитина ҳам халқаро майдонда ўзбек спортини тарғиб қилишда жорий йилда сезиларли натижаларни кўрсатди. Хусусан, 43 ёшида Осиё ўйинлари совриндори бўлди, Доҳада ўтказилган Жаҳон чемпионатида финал босқичига етиб борди.

Гимнастикада ёшнинг ўсиб бориши билан кишида эластикликнинг йўқолиб боришини ҳисобга олган ҳолда, бу ҳақиқатда унинг учун юксак натижа. Бундан ташқари, қайси мусобақада иштирок этишидан қатъи назар, дунёнинг йирик нашрлари у ҳақда ҳеч бўлмаганда, битта мақола чоп этди. Бу мақолалар ҳам ўзбек спорти учун қайсидир маънода текин реклама вазифасини бажариб берди.

Тўғри, Денис Истомин теннис бўйича Ўзбекистонга Токио олимпиадаси учун илк лицензияни тақдим этди, Светлана Радзивил баландликка сакраш бўйича 2010 йилда ўзи ўрнатган Осиё ўйинлари рекордини янгилади. Бироқ натижалар салмоғи барибир Чусовитинада баландроқ бўлди.

Йилнинг энг фаол спорт тарғиботчиси сифатида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот ва медиа департаменти директори Зафар Имомхўжаев тақдирланди. Тан олиш лозим, Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати ўзининг фаоллиги бўйича Ўзбекистоннинг анча-мунча матбуот хизматларини ортда қолдиради.

Бу фаолликнинг бош ташкилотчиси ҳам айнан Имомхўжаев эканлигига шак-шубҳа йўқ. Аммо бирор мавзуни батафсил ёритиш ва уни тарғиб қилиш, бу – алоҳида тушунча. Шу нуқтаи назарда келиб чиққан ҳолда, бу йўналишда ҳам чуқурроқ ўйлаб кўриш ўринлироқ бўларди.

Йилнинг энг яхши паралимпиячиси номинациясига эса 2018 йилда Роза Қўзиевадан кўра муносиброқ номзод йўқ эди. Хусусан, ўзбекистонлик пауэрлифтингчи аввалига Япониянинг Китакюшу шаҳрида ўтказилган Осиё ва Океания чемпионатида, кейинчалик Индонезияда ўтган Параосиё ўйинларида олтин медални қўлга киритди. Қолган номзодлар – Феруз Саидов ва Розияхон Эргашеваларга ҳурматни сақлаган ҳолда айтиш мумкинки, учала номзод орасида 2018 йил Роза Қўзиева учун омадлироқ келди.

Йилнинг энг яхши спорт журналисти нима учун Марина Якубовага топширилгани ҳам бироз тушунарсиз бўлди. Ваҳоланки, йил давомида ўзбек спортида ундан кўра кучлироқ позицияга эга ва спортдаги масалаларга ундан кўра чуқурроқ ёндашган спорт журналистлари анча кўп эди. Уларни номма-ном санашдан йироқмиз.

Бироқ факт шуки, 2018 йилда Марина Якубовадан кўра ўзбек спорти учун кўпроқ қайғурган журналистлар анча эди. "Спорт соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун"  ва "Йилнинг энг яхши ижтимоий лойиҳаси" номинациялари  "Узрепорт" ва “Спорт” телеканалларига топширилишини шунчаки миннатдорчилик ўрнида қабул қилиш мумкин. Аммо 2018 йилнинг кашфиёти ҳақиқатда, Акбар Жўраев бўлди.

Ёш оғир атлетикачи Тошкентда ўтган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида кумуш, Буэнос Айресдаги ўсмирлар олимпиадасида олтин медални қўлга киритди. Кейинчалик Ашхобод мезбонлигида ўтган катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида икки йўналишда жаҳон рекордини янгилаб, олтин медалга эга чиқди. Бу эса унинг йил кашфиёти бўлиши учун етарли асос. 

Йилнинг энг ёш ва истиқболли спортчиси номинациясида ҳам баъзи саволли ўринлар мавжуд. Аниқроғи, номинация талабгорлари орасида оғир атлетикачи Кумушхон Файзуллаева боксчи Абдумалик Халаков билан деярли тенг, ҳатто юқорироқ кўрсаткичларни қайд этди. Халаков йил давомида Осиё ва олимпиада чемпиони бўлди.

Бир неча халқаро турнирларда муваффақиятли иштирок этди ва айтиш мумкинки, йил давомида ўзининг юқори потенциалини барчага намойиш этиб бўлди. Аммо Кумушхон Файзуллаева ҳам Аргентина пойтахтидан олтин медал билан қайтди. Бундан ташқари, Ўзбекистон тарихида Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган биринчи аёл спортчига айланди. Мана шу ўринда Файзуллаеванинг йил давомида қўлга киритган ютуқлари салмоғи боксчига нисбатан баландроқ бўлди, дейиш мумкин. 

Йилнинг энг яхши мураббийи ва йилнинг энг яхши аёл спортчиси номинациялари борасида ҳам МОҚ фикрини қўллаб-қувватлаш мумкин. Ҳар икки йўналишда ҳам мукофот муносиб эгаларига топширилди. Хусусан, бокс бўйича терма жамоа ўзи иштирок этган ҳар қандай мусобақада албатта медалларни қўлга киритиб қайтди.

Бундан ташқари, ушбу йўналишдаги селекция ишларининг тўғри йўлга қўйилгани ҳам ўзининг самарасини бериб келаяпти. Бу борада эса Марат Қурбоновнинг хизматларини ҳеч ким инкор эта олмайди. Радзивил эса Осиё ўйинлари ўзининг 8 йиллик рекордини янгилади. Бу эса спортчи учун ҳақиқатда юксак натижа. 

Бу масалада Бекзод Абдураҳмонов учун ҳам 2018 йил муваффақиятли келди, дейиш мумкин. Баъзи мухлислар ушбу мукофотга Исроил Мадримов номзодини лойиқ деб ҳисоблашлари мумкин.

Бироқ шуни унутмаслик лозимки, Осиё ўйинларида Мадримовнинг байроқдор бўлганини ҳисобга олмаганда, ҳар иккала спортчи томонидан қўлга киритилган олтинларнинг қиймати бир хил. Бундан ташқари, 2020 йилги Токио олимпиадаси йўлланмаси учун Мадримовнинг илк профессионал жангида қўлга киритган камаридан кўра, Абдураҳмоновнинг Жаҳон чемпионатидаги бронза медали аҳамиятликроқ. 

Шу билан биргаликда, “Спорт соҳасидаги кўп йиллик хизмати учун” номинациясининг йўлга қўйилганини ҳам олқишлаш мумкин. Чунки спортда катта авлод вакилларини қадрлаш, уларнинг мамлакат спорти олдидаги меҳнатларини эътироф этиш жуда яхши ташаббус. Бундан ташқари, Руфат Рисқиевнинг ўзбек бокси тарихидаги ўрни ҳақида ортиқча гапириш ҳам ўринсиз.

Баҳодир Ҳасанов

Манба: Turon24
Киритилди: 11:54, 02.01.2019. Ўқилди: 3053 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.