Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • 1:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • 0:0
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • 3:2
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • 0:0
      • Қўқон-1912
      • 22.11.2025 14:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 22.11.2025 16:15
      • Нефтчи
      • -:-
      • Қизилқум
      • 22.11.2025 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Леванте
      • 22.11.2025 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Сельта
      • 22.11.2025 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 22.11.2025 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 22.11.2025 17:30
      • Бёрнли
      • -:-
      • Челси
      • 22.11.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.11.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.11.2025 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 22.11.2025 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • «A» Серия
      • 22.11.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Женоа
      • 22.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Болонья
      • 22.11.2025 22:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Пахтакор 29 59
3 Насаф 29 58
4 Динамо 29 57
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 29 39
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Андижон 29 32
12 Қўқон-1912 29 31
13 Машъал 29 30
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 29 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор 1-0 Насаф
29-тур Машъал 0-0 Навбаҳор
29-тур Андижон 3-2 Хоразм
29-тур Динамо 0-0 Қўқон-1912

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

2018 йил спорт оламида эсда қолган энг муҳим 10 бизнес-воқеа

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

2018 йил давомида спорт оламида қатор муҳим воқеалар юз берди. Икки суперюлдуз - футболчи Криштиану Роналду ва баскетболчи Леброн Жеймс ўз клубларини ўзгартиришди. ММАнинг бош қаҳрамонлари - Конор Макгрегор ва Ҳабиб Нурмагомедов ўртасида катта жанг бўлиб ўтди. Forbes 2018 йилдаги бу ва бошқа воқеалар рўйхатини тузди.  

Футбол бўйича жаҳон чемпионати

Мусобақа ташкилотчиларининг ҳисоб-китобларига кўра, Россияда футбол бўйича жаҳон чемпионатининг ўтказилиши мамлакат ЯИМ учун кейинги беш йилликка 952 млрд рубль миқдорида иқтисодий самара беради. Бундан ташқари, кейинги беш йил давомида ҳам йилига 150-200 млрд рубль миқдорида иқтисодиётга ижобий таъсир кўрсатади. Маълумот берилишича, чемпионатга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун 688 млрд рубль сарфланган. Мамлакат 12та замонавий стадион, 12та модернизация қилинган ва битта янги аэропорт, бир нечта метро станцияларига эга бўлди. 

Роналдунинг трансфери

Transfermarkt.com сайтининг маълумотига кўра, Туриннинг «Ювентус» жамоаси Криштиану Роналду учун «Реал»га 117 млн евро тўлади ва клуб тарихидаги трансфер рекорди қайд этилди. 33 ёшли футболчи 2021/22 йилгача шартнома тузди ва йилига 56 млн евро маош олади. Аммо Италиядаги юқори солиқ ставкалари эътиборга олинса, Роналдунинг соф даромади 30 млн еврони ташкил этади.  

Леброн Жеймснинг «Лос-Анжелес Лейкерс»га ўтиши

Леброн Жеймснинг «Лос-Анжелес Лейкерс» таркибида тўрт йил давомида оладиган маоши 154 млн долларни ташкил этади. 2018 йил ёзида МБА юлдузининг «Кливленд Кавальерс» билан тузган шартномаси ниҳоясига етди. Эркин агентга айланган Леброн ўзи истаган клубни танлаши, «Кливленд» эса унга 205 миллион долларни ташкил этувчи 5 йиллик шартнома таклиф қилиши мумкин эди. Аммо Жеймс Лос-Анжелесга ўтишга қарор қилди.

Льюис Хэмилтоннинг Mercedes билан янги шартномаси

Британиялик Люьис Хэмилтон «Мерседес»да ўтказадиган икки мавсуми давомида 100 млн долларга ишлайди. Томонлар 2013 йилда бошланган шартномани узайтириш тўғрисидаги келишувни Германиядаги Гран-при арафасида имзолашди. Янги шартномага кўра, британиялик пойгачининг минимал йиллик маоши 30 млн долларни ташкил этади, бонуслар билан бирга у йилига 50 млн долларгача даромад топади.

МБА ва MGM Resort International ўртасидаги шартнома

$25 млн, ESPN маълумотига кўра, МБА MGM Resort International (бутун дунёдаги кўплаб курорт ва казинолар оператори) билан тузган уч йиллик келишуви доирасида 25 млн доллар даромад топишни кўзда тутмоқда. Октябрь ойида MGM МХЛ билан ҳам ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолади.

Александр Головиннинг трансфери

ЦСКА ва Россия терма жамоаси ярим ҳимоячисининг трансфери «Монако»га 30 млн еврога тушди. Шу пайтгача ҳеч бир россиялик футболчи учун бу даражада пул тўланмаган. Аввалги рекорд 2009 йилда қайд этилган бўлиб, ўшанда ЦСКА футболчиси Юрий Жирков 21 млн евро эвазига «Челси»га ўтган. Головин 22 ёшда бўлиб, тезкор ва маҳоратли ўйинчи, у 2017/18 йилги еврокубоклар ва жаҳон чемпионатида ўзини кўрсата олган.

Алишер Усмоновнинг «Арсенал» акцияларини сотиши

Америкалик миллиардер Стэн Кронке Алишер Усмоновнинг «Арсенал»даги 30 фоизлик акциялар пакетини сотиб олиш учун 550 млн фунт стерлинг тўлади. «Арсенал»даги акцияларини сотиб юборган Усмонов футболдан кетмаслигини ва бошқа клубларга инвестиция киритиш масаласини кўриб чиқаётганлигини билдирди. 

Нурмагомедов ва Макгрегор ўртасидаги жанг

UFC Ҳабиб Нурмагомедов ва Конор Макгрегор ўртасидаги жанг трансляцияси сотувидан 144 млн доллар ишлади — бу ММА учун рекорд рақам ҳисобланади. Чипта сотувидан 17,2 млн доллар тушди — бу 2016 йилда «Мэдисон Сквер Гарден»да Макгрегор ва Эдди Альварес ўртасидаги жангдан кейинги иккинчи натижа ҳисобланади. Ҳабиб чемпионлик унвонини ҳимоя қилди ва Россиядаги энг кўп пул тўланувчи жангчига айланди.

Саул Альварес ва DAZN ўртасидаги шартнома

Мексикалик боксчи Саул Альварес спорт мавзусида стриминг хизматини кўрсатувчи DAZN компанияси билан тузилган шартномага кўра 365 млн доллар олади. Шартнома 5 йил ва 11 жангга мўлжалланган. 2018 йил сентябрида Геннадий Головкин устидан қозонган ғалабаси учун 50 млн доллар олган Альварес янги шартнома туфайли йилига 120 млн долларга яқин пул топиши ва 2019 йилда энг сердаромад спортчилар рўйхатини бошқариши мумкин.

УЕФА ва Alipay ўртасидаги шартнома

Экспертларнинг баҳолашларича, УЕФА ва Alipay тўлов платформаси ўртасидаги 8 йиллик шартнома 200 млн долларга тенг. Жек Ма компанияси Европа терма жамоалари иштирокидаги мусобақалар, Евро-2020 ва Евро-2024нинг глобал ҳамкори мақомини олди. Бундан ташқари, терма жамоаларнинг УЕФА шафелигидаги мусобақалари бўлиб ўтадиган барча майдонларда тўлов учун Alipay қабул қилинади. Alipay электрон ҳамёнига эга хитойликлар учун (тизимда 700 млн фойдаланувчи бор) Европа бўйлаб саёҳат қилиш осонлашади.

Манба: KUN
Киритилди: 13:55, 02.01.2019. Ўқилди: 5593 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 19
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.