Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Терма жамоа ошиғи»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Йиғинлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мен ўзбек боласи “Ўзбекистон терма жамоаси ўйинларига бефарқман”, деса ишонмайман. Танқид қилиб ёзаётган, “МТЖ морожний еб қайтади”, деб изоҳ қолдираётганлар ҳам ғалабалар бошланса, телбага айланишади, ёзган гапларини унутишади. Чунки бу — Ватан терма жамоаси.

Мен терма жамоа ўлчовларни бузишга қодир ягона жамоа деб ҳисоблайман. Унинг ўлчови бошқа. У аниқ статистика ё ҳаракат қоидаларига эмас, кўнгилга қулоқ солади. Ҳеч ким терма жамоадан кўнгил узолмайди. У бир клуб эмаски, бир давлат мухлисларини беэътибор қолдирса ё ўртасига рахна солса.

Унинг ичида бутун халқ ётади. Ўзбекистон ўйнайди. Унинг ичида Нестеров ҳам бор, боролмаган Суюнов ҳам. Денисов ҳам шахсий ҳолатларини четга суриб мухлисга айланса керак. Ўйнаб кетган юлдузларимиз ҳам шу терма жамоа ичида яшайдилар, деб ўйлайман.

Шарҳловчиларга ҳам фақатгина терма жамоа иштирокидаги ўйинларда НОХОЛИС бўлишга, майдондаги битта жамоага мухлислик қилишга рухсат берилади. Рақиб жамоанинг таркибини таништирмай ўтиб кетса ҳам қоида бузилган ҳисобланмайди. Ўртада туриб бўлмайдиган ягона жамоа бу...

Василий Уткиннинг характерини биласиз, жуда оғир. Худбинроқ. У бутун мавсум давомида Черчесов шогирдларини, хусусан, собиқ дарвозабон услубини, мағлубиятларини танқид қилиб келди. Ҳатто Россия терма жамоаси бошлаб берган мусобақани эртасига “энди бошланди” дейишгача борди, натижада ишдан ҳайдалди.

Аммо ўша қайсар феъл соҳиби ҳам Россия енгишни бошлаганида, чиройли ўйнашни бошлаганида, ғурурини бир четга отиб, русларга йиғлаб мухлислик қилишга ўтди. Бир чиқишида “мени терма жамоа учун уялишдан ор қиляпти, дейишяпти, мен бунақа гаплардан ор қиламан”, деди. Youtubeʼга қўйган видеочиқишида терманинг ғалабаларидан ростакам сармаст бўлганини кўрдим ва ҳиссиётларига ишондим.

Ўзим ҳам шу. Самвел Бабаян бошчилигидаги терма жамоамиз сўнгги ўйинини Тошкентда ўтказаётган пайт. Мураббий ўз “суюклилари”ни тинмасдан таркибга жалб этишига қарамай, нурли ўйин кўрмаётган бўлсак-да, бутун шарҳ давомида терма жамоамизни Россия-2018га чиқишини истаб гапирганман.

Мухлислик қилиб, ҳар бир вазиятга ёниб-куйиб. Охирида — нариги томонда Эрон Сурия билан дуранг ўйнашни бошлаганида, терма жамоамиз мундиалдан қолиб кетгани аниқ бўлганидан сўнг танқид қилишга, танқид қилганда ҳам алам аралаш сўзлар билан “изҳорларим”ни сочишга ўтганман. Бир пайтнинг ўзида уч ҳолат: умид, плей-офф йўлланмаси учун шукроналик ва... борт ортида қолганимиздан кейинги аламли фикрлар.

Мен ўша куни Самвел Бабаян терма жамоамизни Россияга олиб борганида, жонли эфир орқали узр сўрашга тайёр эдим. Кўп танқид қилганим боис. Уялмасдим Уткинга ўхшаб. Қайтанга бу гапларни фахр туйғуси билан сўзлашим аниқ эди. Ватанидан, терма жамоасидан узр сўраса одам маза қилади. Одам маза қилади терма жамоаси уни уялтирса, танқидларига муносиб жавоб берса. Шуни кутиб яшаймиз ўзи.

Ўтган йилнинг ярмидан бошлаб деярли терма жамоамиз билан биргаман. Ҳолатимда ўзгариш йўқ. Ўзгариш бўлмаслиги турган гап.Эскитдан терма жамоа муҳиби бўлган одам ўша муҳаббатида қолаверади-да, тўғрими? Насиб қилса, “Спорт” телеканали орқали ўйинларимиздан бирини стадиондан шарҳларман ҳам. Аммо ўша гап — ҳолатимга жавоб беришим қийин. Телбароқман сал (ўтган йилги 23 ёшлилар ўртасидаги Осиё чемпионати финалини эсланг!)

Бизни яна телбага айлантиринг, илтимос, йигитлар! Овозимиз бўғилиб қолгунига қадар мухлислик қилишга мажбур этинг. Сизнинг қўлингиздан келади, биз буни кўрганмиз.

P.S.: Дубайга келишимиздан бир кун олдин бориш-келиш чиптамни беришганди, дарҳол қайтиш муддатига қарадим: 2 февраль экан. Йигитлар, охирги илтимосим: муддатини ўзгартириш учун аэропортдагиларни овора қилиб юрмайлик, ўша сана жуда ёқяпти

Хайрулла Ҳамидов,

Дубай.

Акмал Эшонхонов

ЯНА P.S.: МЕНИНГ БААДАН ҚАЙТИШ БИЛЕТИМ 18 ЯНВАРЬ, НЕГА...?

Манба: UFA
Киритилди: 01:02, 04.01.2019. Ўқилди: 6089 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик