Бугун 13 сентябрь, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 12.09.2025 18:30
      • Сўғдиёна
      • 4:1
      • ОКМК
      • 12.09.2025 19:30
      • Навбаҳор
      • 0:0
      • Сурхон
      • 13.09.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Қизилқум
      • 13.09.2025 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Нефтчи
      • 14.09.2025 18:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Хоразм
  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 14.09.2025 05:00
      • Перу
      • -:-
      • Парагвай
      • 14.09.2025 05:00
      • Боливия
      • -:-
      • Бразилия
      • 14.09.2025 05:00
      • Венесуэла
      • -:-
      • Колумбия
      • 14.09.2025 05:00
      • Эквадор
      • -:-
      • Аргентина
      • 14.09.2025 05:00
      • Чили
      • -:-
      • Уругвай

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 21 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 20 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан
21-тур Сўғдиёна 4-1 ОКМК
21-тур Навбаҳор 0-0 Сурхон

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4075 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 13.09.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      08:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      10:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      14:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сан-Паулу".
      18:00 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      18:55 LIVE Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Антальяспор". Прямая трансляция.
      20:55 Д/ф "Лионель Месси".
      21:55 LIVE Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Истанбул Башакшехир". Прямая трансляция.
      23:55 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Антальяспор".
      01:55 "Человек из футбола". Виктор Онопко.
      02:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Интернасьонал". Прямая трансляция.
      04:30 "Третий тайм". Андрей Мендель.
      04:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Коринтианс". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 13.09.2025

      07:00 "Что за спорт?".
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:25 "Вы это видели".
      10:15 "Страна спортивная".
      10:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Спринт. Прямая трансляция.
      12:25 Д/ф "Льюис Хэмилтон".
      13:35 "Страна спортивная".
      13:55 LIVE Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 1. Вечерняя сессия. Прямая трансляция.
      18:30 "Культовые".
      19:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      20:30 "Тайны звёзд спорта".
      21:00 "Парусный спорт".
      21:30 Автоспорт. DTM. Этап 7 на трассе Ред Булл Ринг, Австрия. Гонка 1.
      22:55 "Страна спортивная".
      23:15 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Спринт.
      01:20 "Культовые".
      01:50 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Спринт.
      03:55 LIVE Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 2. Утренняя сессия. Прямая трансляция.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 13.09.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Финальный этап на автодроме "Казань Ринг Каньон".
      07:00 Д/ф "Конёк Чайковской".
      08:00 Матч! Парад.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      10:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Спринт. Прямая трансляция.
      12:25 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Спринт. Прямая трансляция.
      14:20 Новости.
      14:25 LIVE Регби. Pari Чемпионат России. "Красный Яр" (Красноярск) - "ВВА-Подмосковье" (Монино). Прямая трансляция.
      16:30 LIVE Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 8 на автодроме "Казань Ринг Каньон". SMP TCR. Прямая трансляция.
      17:30 LIVE Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. 8-й тур. "Динамо" (Москва) - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      20:55 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Ювентус" - "Интер". Прямая трансляция.
      23:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:35 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Фиорентина" - "Наполи". Прямая трансляция.
      01:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 LIVE Смешанные единоборства. Noche UFC в Сан-Антонио, США. Диего Лопес против Жана Силвы, Дэвид Мартинез против Роба Фонта. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 13.09.2025

      08:15 Велоспорт. Гран-при Квебека в Канаде.
      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 19. Руэда - Гихуэло.
      11:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 13 в Копере, Словения. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      12:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 1.
      14:00 LIVE Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 1. Прямая трансляция.
      18:30 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 20. Робледо-де-Чавела - перевал Бола-дель-Мундо. Прямая трансляция.
      21:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      22:00 Скалолазание. Кубок мира. Финальный этап в Гуйяне, Китай. Женщины, мужчины. Лазание на скорость. Финалы.
      23:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 1.
      01:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 20. Робледо-де-Чавела - перевал Бола-дель-Мундо.
      02:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 1. Обзор.
      03:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 20. Робледо-де-Чавела - перевал Бола-дель-Мундо.
      04:00 LIVE Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 2. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Андрей Канчельскис: «Моуриньо вақтида кетди, аммо у барбир қайтади»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўтган чоршанба куни Россия футболидаги энг омадли легионерлардан бири, 90-йиллардаги «Манчестер Юнайтед»нинг етакчи ярим ҳимоячиси Адрей Канчельскис ўзининг 50 ёшлик таваллуд айёмини нишонлади.

Шу боис, «ССФ» сайти журналистлари дарров «Навбаҳор» устози билан алоқага чиқиб, уни табриклаш асносида ўзларини қизиқтирган баъзи саволларга жавоб олишди.

МАНЧЕСТЕР ВА ЛИВЕРПУЛДАН БЎЛГАН ҚЎНҒИРОҚ

- Авваламбор, самимий қутловларимизни қабул қилиб олинг! Айтингчи, 50 - бу сизга нимани англатади?

- Очиғини айтсам, бу рақамнинг мен учун ҳеч қандай ўзгача хусусияти йўқ. Юбилейга одатий бир кундек ёндашиб, камтаргина нишонлаяпман. Бунинг устига, ҳозир «Навбаҳор» клуби билан Қримдаги йиғиндаман ва юбилей ҳақида ўйлашга ортиқча вақтнинг ўзи ҳам йўқ. Мия эса фақат машғулотлар, тез орада бошланадиган Ўзбекистон чемпионати ҳақидаги фикрлар билан банд.

- «Навбаҳор» раҳбариятидагилар сизни табриклашдими?

- Албатта! Қолаверса, каттакон торт олиб келишди. Жамоамиз тасвирчиси эса бу кичик тадбирни суратга олиб, мухлисларга тортиқ қилди. Уларга эътибор учун катта раҳмат, дейман.

- Яна кимлар қўнғироқ қилишди?

- «Манчестер Юнайтед»дан табрикнома олдим. Шунингдек, «Эвертон»дагилар ҳам каминани эслашди. Бир-иккита россиялик журналистлар, агентлар қўнғироқ қилишди. Умуман, телефонимга жуда кўплаб бегона рақамлардан хабарлар келибди. Аммо афсуски, машғулотларга телефонимни олиб кетмаганим учун уларнинг аксариятига ўз вақтида жавоб қайтара олмадим.

- Мураббийлик фаолиятингизда танаффус юзага келганди. Айтинг­чи, «Навбаҳор»дагилар сизни қандай топишди?

- Мени қандай топишганига унчалик эътибор қаратмади-у, аммо энг муҳими, Наманган клуби ўз вақтида жуда машҳур бўлган. Мухлислар-чи?! Бунақасини фақат орзу қилиш мумкин: улар қайноқ, жўшқин, мағлубиятни асло ёқтиришмайди. Уй ўйинларимиз ҳар гал 20-25 минг мухлис гувоҳлигида ўтади. Бу эса табиийки, бизни чексиз қувонтиради. Ишқибозлар ҳатто, футболчиларнинг машғулотларини ҳам катта эътибор билан томоша қилишади. Шунақа пайтларда беихтиёр «Фиорентина»ни эслайман. Чунончи, Италияда ҳам мухлислар клуб билан бирга яшашарди. Биласизми, бир сафар италиялик тиффозилар кетма-кет мағлубиятлардан сўнг биз билан очиқчасига гаплашиб олиш учун клуб базасига келишганди. Ўшанда Штефан Эффенберг саросимада уйига қочиб қолган. Бечора қаттиқ қўрқиб кетганди. Умид қиламанки, Наманганда мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатамиз ва аҳвол бу даражага етиб бормайди, ҳеч қачон.

«НАВБАҲОР» ВА УНИНГ РЕЖАЛАРИ

- «Навбаҳор» олдига қандай вазифа қўйилган?

- Ўтган чемпионатда биз учинчи ўринни эгаллагандик. Демак, бу йил энг камида кумуш медалларни қўлга киритишимиз лозим. Бу эса клубга қитъа ареналари сари йўл очади. Шунингдек, Ўзбекистон Кубоги баҳсларида ҳам энг юксак натижа учун курашамиз.

- Жамоанинг баъзи ўйинчилари Осиё кубогида иштирок этишди. Ўзбекистон терма жамоаси эса турнирда муносиб қатнашиб, фақат пенальтилар сериясидагина Австралияга мағлуб бўлишди.

- Ҳа, чиндан ҳам амирликларга борган таркибда бизнинг дарвозабонимиз ва битта ярим ҳимоячимиз бор эди. Осиё чемпионати улар учун катта тажриба бўлиши аниқ. Тез орада яна учун нафар футболчимиз Олимпия терма жамоаси йиғинига йўл олади. Зеро йигитчалар, чиндан-да, иқтидорли. Таркибимизда яна тўрт нафар легионер ҳам бор. Бундан ортиғига лимит йўл қўймайди.

- Машғулотлар Евпаторияда бўл­яптими?

- Худди шундай. Дастлабки йиғинни Наманганда ўтказиб, катта ҳажмдаги жисмоний юкламаларни деярли якунлаб олгандик. Бу ерда эса бошқа йўналишларда ишлаяпмиз. Бир нечта ўртоқлик ўйинлари ўтказиб, қисқа танаффус қиламизда, сўнг Туркияга жўнаймиз. Хуллас, ҳаммаси режа асосида кетяпти.

- Ўзи Қрим варианти қандай пайдо бўлди?

- Нега энди бўлмаслиги керак эди? Бу ердаги машғулотлар базаси жуда ажойиб. Боз устига, дўстларим ҳам мени бу ерга бир неча бор таклиф қилишганди. Майли, буниси муҳим эмас. Асосийси - керакли манзиллар бир-бирига жуда яқин, майдонлар ҳолати зўр, ҳаво ҳам илиқ - 10 даража атрофида. Дарвоқе, молиявий жиҳатдан ҳам Қрим варианти жуда қулай.

- Қрим атрофидаги можаролар сабаб УЕФА жазосига йўлиқишдан қўрқмайсизми?

- Биз бу масалани сафардан аввал яхшилаб ўйлаб кўрганмиз. Ахир биз бу ерда ҳеч қандай расмий турнирда қатнашмаймиз. Шундай экан, УЕФА санкцияларидан қўрқишга ҳожат йўқ.

 

КОКОРИННИ ЖАЗОЛАШ

- Россия футболига бефарқ эмаслигингиз аниқ. Айни пайтда «Зенит» Дохада йиғин ўтказяпти. Севимли футболчингиз Александр Кокорин эса Павел Мамаев билан қамоқда ўтирибди...

- Шахсий фикримни айтаман: Кокорин қамоқда ўтириши эмас, футбол ўйнаши керак. Ихтиёр менда бўлганида, иккала футболчига каттакон, дейлик, икки миллион евродан жарима солиб, пулларни болалар уйлари ёки интернатларга ўтказиб берардим. Уларни ҳибсга олишдан кимга наф тегади?! Катта жарима эса йигитларни кўзини очиб қўярди. Ҳа, Кокорин ва Мамаевлар катта хато қилишди, аммо унутмаслик керакки, камчилик ҳаммамизда ҳам бор. Энг ёмони шуки, улар қамоқда қанча кўп ўтиришса, тикланиш жараёни шунчалик ортга сурилаверади.

- Кокориннинг «қўйлар подаси» ҳақида айтган гапларини эшитдингизми?

- Э, қўйсангизчи... Ахир бу эҳтиросга берилган пайтда айтилган сўзлар-ку... Қолаверса, Кокорин бутун рус халқини назарда тутмаган. Афтидан, у вазиятни бўрттириб кўрсатганлар ҳақида гапирган. Бизникилар «пашшадан фил ясаш»га жуда уста бўлиб кетишган...

СУЛЬШЕР ВА МАҚТОВ

- Ўз вақтида «МЮ» учун кўплаб голлар уриб, икки марта АПЛ чемпиони бўлгансиз, турли совринлар ютгансиз. Хўш, клуб тарихига алоқадор инсон сифатида Жозе Моуриньонинг кетишига нима дейсиз?

- Моуриньо озроқ дам олмаса бўлмасди. Чунки у жуда ҳиссиётларга берилувчан шахс. Бахтга қарши, сўнгги пайтларда унинг ишлари юришмай қолди. Бир муаммо ортидан иккинчиси чиқиб келавергани сабабли, аҳвол ўнгланмас даражага етиб борди. Менимча, қисқа танаффусдан кейин у яна мураббийликка қайтади. «МЮ» билан хайрлашув эса ўз вақтида юз берди.

- «Қизил иблислар»нинг янги мураббийи ҳақида фикрингиз қандай?

- Тўғриси, мен Сульшер билан таниш эмасман. Дейлик, норвегиялик клубга келганида, мен бошқа жамоа­да эдим. Ҳа, ҳозирги «МЮ» Сульшер билан кетма-кет ғалаба қозоняпти. Ўйин сифати ҳам чакки эмас. Аммо хулоса чиқаришга ҳали эрта. Сульшернинг асосий ютуғи шундаки, у жамоадан оғир руҳий босимни олиб ташлади. Моуриньо вақтида «қотиб қолган» Погба ва бош­қа юлдузларни қайтадан кашф қилмоқда. Бироқ «МЮ»нинг асосий ўйинлари ҳали олдинда. Агар клуб ЕЧЛдан эрта чиқиб кетса ёхуд бу турнирга АПЛ орқали йўл ололмаса, ҳозирги муваффақиятлар тезда унутилиб кетади.

- Лекин раҳбарият «маҳаллийлаштирилган» хорижлик мутахассисни танлаб, тўғри йўл тутди...

- «Маҳаллийлаштирилган» деганингиз нимаси?! Сульшер - норвегиялик. Бу сизга Брайан Робсон, Стив Брюс ёки Марк Хьюз эмас. Аммо «МЮ» ишқибозлари чиндан ҳам уни ёқтиришади. Клубда у аввалги обрўсидан фойдаланмоқда ва асосийси, бу наф келтиряпти. Хуллас, айнан унинг мураббийликка таклиф этилишида ортиқча таваккал йўқ эди.

ГЛАЗГО ВА ФЛОРЕНЦИЯДАГИ ДЎСТЛАР

- 14 ёшли Пиняев ҳақида эшитдингизми? Россиялик бу йигитча тез орада «МЮ» академиясига қабул қилиниши кутилмоқда.

- Бундан жуда хурсандман. Зеро «МЮ» академияси - Европадаги энг яхшиларидан бири. Ҳар қандай ёш футболчи учун орзулар мамлакати.

- «МЮ»дан ташқари бошқа собиқ клубларингиз билан ҳам алоқадамисиз?

- Албатта, лекин имкониятга қараб. Дейлик, яқинда Глазгога сафар қилиб, ўйинни томоша қилдим, «Рейнджерс»даги оғайниларим билан суҳбатлашдим. Флоренцияга эса охирги марта ўтган йили боргандим.

- Европада сизга мураббийликни таклиф қилишмаяптими?

- Очиғи, Шотландиянинг бир клубидан таклиф олгандим. Бироқ келиша олмадик. Албатта, бу «Рейнджерс» эмасди...

Манба: InterFutbol
Киритилди: 19:57, 31.01.2019. Ўқилди: 3084 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.