Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

2018 – йилда энг кўп футболка сотган клуб қайси? (Рейтинг топ 5)

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футбол катта бизнесга айлангани бугун ҳеч кимгa сир эмас. Топ клублар айнан шу соҳадаги савдо орқали ўз клубларига ҳар йили миллионлаб даромад келтиришмоқда. Бугун ўтган мавсумда бу борада ким пешқадам бўлганлигини билиб оламиз.

5 – ўрин «ПСЖ»

Неймар жамоага келгандан бери «ПСЖ» бу соҳада ҳам ўсишга эришди. Жамоа Еврокубокларда ғалаба қозонмаган бўлсада, бутун дунё бўйлаб анча –мунча мухлис орттиришга улгурди. Мбаппеда кузатилаёган прогрессга қарамасдан, «ПСЖ» футболкалари орасида ҳалигача Неймарнинг футболкасига талаб кучли

4 – ўрин «Ливерпул»

Ўтган мавсумдаги даҳшатли ўйинлар, ЧЛ финали, АПЛ даги тажовузкор ва ҳужумкор ўйинлардан сўнг бу жамоа форма (ёки майка) савдо-сотиғи борасида кучли бешликка киришга муваффақ бўлди. «Ливерпул»нинг мухлислари асосан М.Салаҳнинг номи туширилган футболкаларни катта тиражда ҳарид қилишмоқда. Энг қизиғи шундаки, Юрген Клопп жамоага келишидан олдин «Ливерпул» АПЛ да бу борада кучли 10 ликда йўқ эди. Клопп «Ливерпул»ни оммалаштириб юборишнинг уддасидан чиқди.

3 – Ўрин «Реал Мадрид»

Кетма – кет қўлга киритилган ЧЛ жамоанинг савдо – сотиқ ишларига ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Клуб футболкалари бутун дунё бўйлаб бир зумда сотилиб кетар, талаб кучли эди. Афсуски, Роналдо жамоани тарк этгач, бу борада «Реал Мадрид» оқсашни бошлади. «Қаймоқранглилар» Кришнинг кетиши орқали жуда кўп нарсаларни бой беришди. Энг қизиғи шундаки, Реал Мадрид 2018 – йили энг кўп Роналдонинг футболкасини сотган экан. Афсуски, Флорентина Перез Кришнинг ўрнига янги юлдуз олиб кела олмади. Оқибатда, «Реал Мадрид» жаҳон савдо бозорида ҳам ўз позициясини бой берди.

2 – ўрин «Барселона»

Мана 10 йилдан бери Каталония клуби бу жабҳада ҳам олдинда. Айниқса, уларнинг савдолари Неймар, Месси, Суарез триоси Европани забд этганда авжига чиққан эди. 2018 - йил мавсум «Барселона» ЧЛ да омадсиз иштирок этди. Футболкалар савдоси ҳам шунга яраша сезиларли даражада камайди.

Энг кўп сотиладиган футболканинг эгаси ким эканлиги аниқ. Бу сўзсиз Месси эканлигига ҳеч кимда шубҳа бўлмаса керак.

1 – ўрин «Ювентус»

Ҳа, албатта, 2018 – йилдаги энг шов – шувли трансферни амалга оширган «Ювентус» Роналдо номи туширилган футболкалардан ақл бовар қилмас даражада кўп сотдики, тасаввур ҳам қила олмайсиз. Роналдонинг «Ювентус»га ўтганидан сўнг клубнинг футболкалар савдоси нақд 16 баробар кўпайган. 2017 – йилги мавсумда «Ювентус» Европада бу жабҳада 13 – ўринда эди. Кришнинг жамоага келиши автоматик равишда клубнинг савдо – сотиқ ишларини анча олдинлашини таъминлаб берди.

Ҳозир Турин шаҳрининг ҳар бир хонадонида 7 – рақамли футболка бор десак, муболаға бўлмаса керак. Роналдо «Кекса сенёра» сафига ўтган куни бир суткада 560 минг дона футболка сотилганининг ўзи сўзимизга исбот бўла олади.

Yahyoxo'ja Ulug'xo'jayev

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:00, 05.02.2019. Ўқилди: 19085 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик