Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Диёр Имомхўжаев: «Шартта бўшаб танқидчига айланиб олишдан уяламан»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Телевидениеда “просмотр” деган нарса бор. Кўрсатув тайёрлайсиз, кейин унинг нозик жойларини суннат қилишади. Қилган меҳнатингизга ачинасиз-у, лекин бўш келмайсиз, айрим жойларини ҳимоя қиласиз, кейинги сафар яна ва яна шундай нарсалар тайёрлашга ҳаракат қиласиз. Айтайлик, қўл силтаб кетиш ҳам бир йўл аслида.

Футбол ҳам шундай. Ойлар давомида бирор нарса устида ишлайсан, режаларинг қиласан, ҳаммаси тахт бўлганида битта кучли шамол қурган иморатингни бузиб кетади. Қўл силтаб кетиш варианти ҳали ҳам бор. Аммо кейин-чи?

Ваҳоланки, муаммо ҳар соҳада бор. Ҳар соҳа шу ҳолда бўлиб, футбол бирдан идеал бўлиб қолмайди ёки аксинча. Футбол бир кўзгу, ундаги жараёнлар бутун бир жамият ва давлатнинг асл юзини рўй-рост кўрсатиб беради. Агар ҳамма соҳа рисоладагидек бўлса, кучли шамоллар эсмайди. Ҳаммаси зўр бўлса, эркин фикр билдирган мухлисларни уйидан кимдир олиб кетмайди. Ҳаммаси жойида бўлса, аслида қандайлигини ҳамма биладиган инсонлар терма тепасига келмайди ёки терма тепасида ҳам кўнгли тусаганини қилганлар кейин қайта олмайди.

Ҳожибой айтади-ку, ҳаммани алдаб келиб дарвозага зарба беради. Гол бўлмагач, “шунча меҳнат бир тийин бўлди, ўйнамадим-эй”, деб кетади. Қилган меҳнатим пеш қилмайман, қилганларимга ачинмайман. Бугун кучим етмаган бўлса, эртага янада кучлироқ бўлишга ҳаракат қиламан. Йиқилиш ҳаётнинг тўхташи эмас, ўрнидан тура олган инсон кучлидир.

Биз бадални оширмадик, мукофот пулларини беришга тайёрмиз, шартномаларни умумий янгиладик, клубларнинг айрим чиқимларини ўзимизга олдик, футболчиларни бепул суғурта қилаяпмиз, қуръа жараёнларини жонли эфирга олиб чиқдик, ҳомийлар топдик, трансляциялар сонини кўпайтирдик. Шуларга етди кучимиз ва фақатгина бир клубни лигага қўшмасликка етмади. Енгилиш айб бўлса — биз енгилдик.

Қуйида изоҳ учун жой қолдираман, истаганингизни ёзишингиз мумкин. Фақат илтимосим бор, кейинги сафар саволларни бироз ўзгартириш керак. Муаммонинг оқибатларига эмас, сабабларига қарши курашиш маъқул. Кимдир қайтаётган бўлса, демак унга йўл берадиган бошқаси бор. Кимдир ҳукмини ўтказаётган бўлса, демак унда ваколатидан ҳам кўпроқ нимадир бор. Шартта бўшаб танқидчига айланиб олишдан уяламан. Ҳозир бўшаб кетсам бир вақтлар ўзим танқид қилганлар “қандай бўларкан”, деб келади ёнимга истеҳзо билан. Ундан кўра футбол ичидаги партизан бўлганим минг марта яхши. Диёрга, Аҳмаджоновга, Бабаянга ёки бошқа яна қандайдир шахсларга қарши курашни кураш деб билмайман, бу энг осони. Шуларнинг ҳаммасини тийиб тура оладиган ва бутун бир футболда нормал тизим ишлаши учун курашсанг арзийди. Чунки тизим зўр бўлса балки уларнинг ҳеч бири футболга келмасди. Чунки тизим зўр бўлса балки давлатнинг миллионлари ҳавога учиб кетмасди.

Манба: Диёр Имомхўжаев телеграм канали
Киритилди: 17:26, 27.02.2019. Ўқилди: 7653 марта. Фикрлар: 23 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик