Бугун 16 май, 2026 йил, шанба.

      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • 2:0
      • Реал Овьедо
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Алавес
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Вест Хэм
  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • -:-
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • -:-
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • -:-
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • -:-
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • -:-
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • -:-
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Кремонезе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 36 80
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 36 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Баходир Насимов фаолиятини Ўзбекистонда давом эттиради

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Тажрибали ҳужумчи Баҳодир Насимов фаолиятини яна Ўзбекистонда давом эттиради. Наманганнинг “Навбаҳор” клуби билан келишувга эришган самарқандлик футболчининг сўнгги жамоаси Озарбайжон олий лигаси иштирокчиси “Кешла” бўлганди.

Насимов ўтган йили мазкур клуб билан бир йиллик шартнома имзолаган, лекин келишув икки томоннинг розилиги билан бекор қилинганди.

Бунга ҳамюртимизнинг мураббий томонидан майдонга туширилмаётгани, асосан захирада қолиб кетаётгани сабаб бўлган. Маълумот учун, Баҳодир ўз вақтида Озарбайжон футболи байроқдори – “Нефтчи” таркибида чемпионликка эришган. Энди эса “лочинлар” шарафини ҳимоя қилади.

- Баҳодир, Озарбайжон жамоасини шартнома якунига етмай тарк этдингиз...

- Жамоанинг захира ўриндиғида қолиб кетганим бунга сабаб бўлди. Охирги пайтларда мураббий умуман майдонга туширмай қўйди. Натижада ўйин амалиётисиз қолиб кетдим. Клуб раҳбарияти билан учрашганимдан кейин кетишга қарор қилдим.

- Сизнинг майдонга туширилмаётганингиз бош мураббий билан ўртадаги келишмовчилик сабаб юзага келган ҳолатмиди?

- Олти ой ичида уч марта мураббий алмашди. Энг ёмони, клуб раҳбарияти мураббийларнинг ишига аралашарди. Кўпинча таркибни ҳам раҳбарлар белгилашарди. Менга 5-10 дақиқа, кўпи билан бир бўлим майдонда тўп суриш имкони тақдим этиларди. Охири бунга чидай олмадим ва клуб раҳбаридан шартномани бекор қилишни сўрадим.

- Клубнинг қарзи бормиди?

- Йўқ. Келишимдан олдин ҳамма пулимни беришди. Шартнома бекор бўлгани ҳақидаги ҳужжатларни олдим.

- Бу сафарги Озарбайжон сафари ҳам ўзингиз кутгандек якунланмади. Қандай хулоса чиқардингиз?

- Очиғи, жамоага мослаша олмадим. Боз устига, «Кешла» мен кутганчалик кучли эмас экан. Тўғриси, бу саволингизга қандай жавоб қайтаришга ҳам ҳайронман. Агар мураббий ҳеч бўлмаса, 4-5та ўйинда имконият берганида, ўзимни кўрсатардим. Акс ҳолда, гол талаб қилиш тўғрими? Бошқа томондан, футболчи айбни ўзидан ҳам излаши керак. Хуллас, бу галги сафарим омадсиз якунланди.

- Озарбайжоннинг бошқа клубида қолиш варианти йўқмиди?

- Таклиф бўлмади. Ўйлашимча, «Кешла» билан ҳали амалда ярим йиллик шартномам бўлгани учун ҳам агентлар мурожаат қилишмади.

- “Навбаҳор” йиғинларида иштирок этдингиз, ўртоқлик учрашувларида гол ҳам урдингиз. Умуман, Наманган клубидан таклиф қачон ва ким томонидан бўлди?

- Бош мураббийнинг чорлови билан «Навбаҳор»га келдим. Озарбайжондалигимда Андрей Канчельскис қўнғироқ қилиб, «Жамоага ёрдам беришга тайёрмисан?», деб сўради. Барибир, озар клубида ўйнамаётганим учун ҳам бу таклифга рози бўлдим. Ўз голларим билан наманганлик мухлисларга қувонч улашишни мақсад қилганман.

- “Навбаҳор” машғулотларида иштирок этдингиз. Таассуротлар қанақа?

- Кўтаринки кайфиятда шуғулланяпмиз. Сўнгги хориж йиғинимиз Анталияда ўтказилди. Асосий эътибор жисмоний тайёргарликка қаратилди. Умуман олганда, таассуротлар кутганимдек бўлиб чиқди.

- Канчельскисни футболчи сифатида яхши биламиз. У мураббийликда қандай экан? Алоҳида ажралиб турадиган жиҳатлари борми?

- Фақат куч ва тезликка асосланган машғулотларга эътибор қаратаркан. Бир жойда туриб қолишингиз керак эмас.

Доимий равишда ҳаракатда бўлишингиз лозим. Футболчилик даврида Англия чемпионатида ўйнагани учун ҳам тезкор футбол тарафдори. Дам олишга фурсат берилмайди. Машғулотлари шу билан ҳам ажралиб тураркан. Шахсан менга Канчельскис қўл остида шуғулланиш жуда ёқди.

 “Навбаҳор” билан қанча муддатга шартнома имзолайсиз?

- Бир йиллик битим тузиш бўйича келишиб олганмиз. Агар ҳаммаси кўнгилдагидек бўлса, келишув узайтирилиши мумкин.

- Нима деб ўйлайсиз, “Навбаҳор” чемпионлик учун кураша оладими?

- Нима учун йўқ? Жамоа ўтган йили ҳам чемпионлик пойгасида иштирок этган. Бу йил ҳам клуб раҳбарияти чемпионлик вазифасини қўймоқда. Ҳозирги таркиб ва мураббийлар штаби билан бу мақсадга эришиш мумкин, деб ўйлайман. Қолаверса, клуб раҳбарлари ҳам барча шароитларни яратиб беришяпти.

- Терма жамоамизнинг Осиё кубогидаги ўйинларини кўрдингизми?

- Ҳа, албатта. Олдинлари Япония ва Австралия билан ўйинларимиз жуда мураккаб кечарди. Йирик ҳисобларда ютқазардик. Ҳозир вазият анча ўзгарибди. Австралия билан ўйинда ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Японияга кичик ҳисобда ютқазган бўлсак-да, йигитлар ўзларидан жуда яхши таассурот қолдиришди. Шахсий фикрим, Эктор Купер термамиз ўйинини ўзгартира олган. Аргентиналик мутахассис жамоамизни мундиалга олиб чиқишига ишонаман.

Киритилди: 15:56, 02.03.2019. Ўқилди: 3981 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик