Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳалолликни қоидалар бошқарадиган замон

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Янгиликлар
A A A

Навбатдаги мулоҳазаларимизни савол билан бошламоқчимиз: «Нима учун футбол қоидалари ўзгаришга эҳтиёж сезмоқда?» Замон шиддат билан олға бораётгани, тараққиёт тулпори ҳаддан зиёд тез чопаётгани бор гап.

Шунга яраша, қоидалар ҳам янгиланишини тушунса бўлади. Лекин ўзгарган бир қоиданинг тараққиёт тезлигига ҳеч қандай алоқаси йўқ, назаримизда. Гап шундаки, кейинги пайтларда ғалаба қозонаётган жамоанинг захирага олинган футболчиси имкон қадар майдондан секинроқ, вақтни «ўлдириб» чиқиб кетиш йўлини изламоқда.

Спортдаги ҳалоллик тамойилига мутлақо зид бу ҳаракатдан аксарият футболчилар асло уялишмаяпти. Аксинча, бутун майдон бўйлаб соллана-соллана қадам босиб, захирага йўл олиш одати манфаатдор жамоа мухлислари томонидан олқишланмоқда...

Демак, футболдаги ҳалолликни энди қалб ва тафаккур, инсоф ва диёнат эмас, балки мустаҳкам ва қатъий қоидалар назорат қиладиган замон бошланди. Бундан кейин футбол томошаси ҳам осон кечмайди, чоғи.

Зеро, авваллари ўйин жараёнини тартибга солган қоидалар моҳиятан табиатини ўзгартирмоқда. Ҳалоллик оти жиловини онгу тафаккур ўрнига қоидалар тутса, буни ҳазм қилиш ёки тараққиётга менгзаш анчайин эриш туюлади.

Яқин-яқинда ҳам жарима майдонида тасодифан йиқилгани учун пенальти белгилаган ҳакамнинг қарорини ўзгартирган Михаэль Баллак мухлислар суюклиси ҳисобланарди. Энди-чи? Ғалабани сақлаб қолиш йўлида бирор ҳийла ишлатолмаган футболчи шаънига ҳуштак ва таъна-дашномлар ёғилади.

«Жонли девор»даги кураш жараёнини тартибга солувчи янги қоидани балки тараққиёт эҳтиёжи сифатида қабул қилиш мумкиндир. Аммо заҳирага олинган футболчининг инсофсизлиги сабаб қоиданинг янгиланиши ниҳоятда ачинарли ҳол. Наилож?! Футбол стихияси шу йўлни танламоқда ва маъқул кўрмоқда.

«МЮ»нинг «Саутгемптон» устидан ғалаба қозонишига муносиб ҳисса қўшган Ромелу Лукаку голни футболкасини ечиш асносида нишонлаши шартмиди? Йўқ, албатта. Ҳеч ким уни бу ишга мажбурламади.

Ҳужумчининг ўзи шуни хоҳлади. Шу йўл билан мухлисларга ёқиш ва уларнинг кўнглини овлашни ўйлади. Аёнки, сариқ карточка билан жазоланиши муқаррарлигини хаёлига ҳам келтирмади. Аниқроғи, Лукаку бу қоидани менсимади. Шу маънода айтсак, ғалаба қадри олтинга тенг паллада балки янги қоида ҳам футболчиларни чўчитолмас. Ана, Егорь Кримец ҳам Осиё кубоги-2019да сариқ карточка ва молиявий жазони ўйламай, рақиб ҳужумини онгли равишда қоидага хилоф тарзда тўхтатиб қолди-ку?! У мухлислар ва мутасаддилар томонидан қўллаб-қувватланишига ишониб, шундай йўл тутди ва ўз ҳаракатини ватанпарварлик, деб билди.

Воқеалар шу тариқа ривожланаверса, келажакда қатъий қоидалар ҳам футбол, шу жумладан, ҳалолликни бошқаролмай қолса, не ажаб. У ҳолда ноҳақ ҳакам ва футболчиларни ИНСОФнинг ўзи жазолайди. Агар инсоф қилганда, Поль Погба «Саутгемптон» дарвозасига белгиланган пенальтини тепиш имкониятини Лукакуга берарди ва эҳтимолки, Ромелу «хет-трик» қайд этиб, шукуҳга тўларди. Поль эса буни лозим топмади ва инсофнинг бўйсунмас қудрати уни жазолади. Бутун футбол дунёси мазкур хижолатли ҳолни кўрди ва Погбага ачинди. Бироқ унинг ўзи бундан хулоса чиқардими? Жавобсиз савол бу.

Қандайдир сантиметрлар дуранг­га лойиқ «Фулхэм»нинг «Челси» дарвозасига урган голини «офсайд»га айлантиргани каби бизни ҳам уюм-уюм муаммо-мулоҳазалар саволга жавоб излашдан маҳрум айлайверади. Нима ҳам дердик, гоҳо шавқатсиз саволлар стихияси қаршисида бош эгамиз.

Акс ҳолда, «Эль-класико» оловига атайлаб қуйилаётган мой идишларини синдириб ташлардик. Айниқса, санъаткорона чизилган, лекин моҳиятан таҳқирлашни кўзлаган карикатуралар дунёсига ҳеч иккиланмай ўт қўярдик. Таҳқир ва масхара ифодаси бўлмиш санъатнинг манзили охир-оқибат ёвузликдир.

Ёвузликни ёқтириш васвасаси эса футболни ҳалокатга етаклайди. Эҳтимол, «Реал»даги депсинишларнинг бош айбдори Серхио Рамосдир. Эҳтимол, унинг ҳаракатлари ИНСОФнинг фусункор табиатига ёқмаётгандир... Ҳар ҳолда, буюк ҳимоячи истеъдоди ва табиати ўртасидаги зиддият «Реал»ни тобора мушкул аҳволга солмоқда.

Янгиланишга муҳтож «Реал» тақдирини ўйлаган мухлис янгиланишга улгурган «Пахтакор» келажагига катта умидлар боғламоқда. Ғуломжон Ҳамидов «шерлар»нинг собит ва жонкуяр мухлисларидан бири. 50 йиллик қадрдонининг ОЧЛ гуруҳ босқичидаги юришидан олдин у киши бизга ишончга йўғрилган шеър йўллади. Фикримизча, барча мухлисларнинг эзгу тилаклари шу шеърда ўз ифодасини топган:

Бу йил бошҚачадир

футбол баҳори

Мухлислар қувончи чексиздир бугун,

ОЧЛ ҳам қизир ЕЧЛ каби.

Қарангки, баҳордек очилиб гулгун,

«Футбол» деб пичирлар қизларнинг лаби.

 

Грандлар боришар гуруҳда қатор,

Ҳар бирин орзуси бўлмоқлик ғолиб.

Уларнинг сафида «Локо», «Пахтакор»,

Қўпорилсин энди мунғайган қолип.

 

Қишнинг совуғида куч бериб бизга,

Дубайда довруқлар солишди «шерлар».

Ниҳоят, ҳаммаси тушмоқда изга,

Унинг отин ахир «Пахтакор» дерлар.

Олға, Жалолиддин, бўш келма, Жасур,

Ҳужумга ҳамдамсан шерюрак Достон.

Тоғдай таянч Одил, Месси - Жавоҳир,

«Шерлар» наърасидан титрайди осмон.

 

Халқимиз қонида «Пахтакор» номи,

Шараф-ла оқмоғи - улуғ анъана.

Букилмас Биродар, Геннадий шони,

Янги авлод ичра қилсин тантана.

 

Тўғри, «Озоди»да бўлмайди осон,

«Персеполис» кучли, ашаддий рақиб.

Кўрамиз, бир куни бош бўлса омон,

Эроний «ёнғоқ»ни қўямиз чақиб.

 

Ҳозирча эртадан умидлар катта,

ОЧЛда «тандем» «Локо» - «Пахтакор».

Финалда учрашиб қолсин, албатта,

Бундайин орзулар яна қайда бор?

Манба: InterFutbol
Киритилди: 23:22, 06.03.2019. Ўқилди: 4361 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.