Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума.

      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
  • Суперлига
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 1:1
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • 2:3
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • 2:2
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6831]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3184]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3083]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2323]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2079]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [2030]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1950]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1869]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1660]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1577]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 9 19
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Локомотив 9 14
7 Насаф 9 12
8 Хоразм 8 12
9 ОКМК 9 12
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Динамо 9 8
14 Андижон 8 7
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор
9-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
9-тур Насаф 2-3 Локомотив
9-тур Динамо 2-2 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Евротур: Фахрли «тешиккулча» кушандаси

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ортда қолган футбол ҳафтасида топ чемпионатларда ягона бўлиб турган жамоа мавсумдаги илк мағлубиятини тан олди. Шу тариқа кучли бешлик вакиллари орасида жадвалнинг мағлубият бандида фахрли «0» рақамини сақлаб келаётган жамоа қолмади.

Англия. Драматизм бўйича мусобақа

Тиғиз тақвим ҳукмига биноан, АПЛ вакиллари навбатдаги «уик-энд»ни тенг икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўтказишди. Яъни, Англия кубоги чорак финал баҳслари бўлиб ўтди. Қолганлар ички чемпионат доирасида куч синашишди. Таъкидлаш жоизки, ҳар икки гуруҳда ҳам мухлислар ўта муросасиз баҳслар гувоҳига айланишди.

Жумладан, ярим финал йўлланмаси илинжида Уэльс­га ташриф буюрган «Манчестер Сити» «Суонси»ни иродали ғалаба эвазига маҳв этди - 3:2. Боз устига, ҳал қилувчи голни Агуэро «офсайд» ҳолатидан амалга оширганди. Ҳакам эса бу қоида бузилишини пайқамай қолди. Тўғри, кубок беллашувларида VAR тизимидан фойдаланиш мумкин. Бироқ тизим «оққушлар» стадионида йўқ эди. Чунки уни фақат АПЛ вакиллари ареналарига ўрнатишга рухсат этилган. Ана шу адолатсизлик қуйи дивизион вакилини мусобақадан чиқариб юборди. Ваҳоланки, «Суонси» дастлабки ярим соат ичида икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олган, сўнгги дақақаларгача муносиб ҳимояланганди. Ҳа, ўйиндан кейин Гвардиола ўз жамоасининг шу зайлда ярим финалга чиққани учун мухлислардан узр сўради. Бироқ у паллада «поезд» ғойиб бўлганди.

Бу учрашувга қадар манчестерлик мухлислар 2та дерби беллашувига умидвор бўлиб туришганди. Бироқ «МЮ» сафарда «Вулверхэмптон»дан енгилиб (1:2), кубок мусобақасини тарк этди. Таъкидлаш жоизки, муросасиз баҳснинг 70-дақиқасига қадар томонлар дарвозага йўл топа олмадилар. Кейин мезбонлар 6 дақиқада 2та гол уришди, меҳмонлар эса мувозанатни тиклашга улгурмадилар. Рэшфорднинг сўнгги дақиқадаги аниқ зарбаси ҳисобни қисқартиришдан бошқасига ярамади. Оқибатда Сульшер шогирдлари нуфузли турнир билан хайрлашишди.

Кейинги жуфтликда «Уотфорд» ўз майдонида «Кристал Пэлас»ни қабул қилиб, камтарона ҳисоб (2:1) билан йўлланмани қўлга киритди. Лекин қуйи дивизион вакили - «Миллуолл» худди «Суонси» каби АПЛ жамоасига жиддий қаршилик кўрсатди: жамоа «Брайтон» билан икки соат тенгма-тенг «олишиб», пенальтилар сериясида йўлланмани бой берди. Ваҳоланки, у асосий вақтнинг ўзида ғалабага яқин турганди. Лекин меҳмонлар охирги дақиқада мувозанатни тиклаб, ярим финал тақдирини «овер-таймлар»га ва «лотерея»га кўчиришди.

Элитанинг 31-тури ҳам кескин курашлар остида ўтди. Хусусан, пешқадамлик ролига чиқиб олиш учун «Ливерпуль» Лондонда жиддий тер тўкишига тўғри келди ва у «Фулхэм»дан муҳим 3 очкони тортиб олди. «Челси» эса Ливерпуль сафарида «Эвертон»га имкониятни бой берди - 0:2.

«Вест Хэм» - «Хаддерсфилд» қарама-қаршилигида мухлислар 7та гол кўришга муваффақ бўлишди. Қизиғи, ўйин тугашига 15 дақиқа қолганида сўнгги ўрин соҳиби икки тўп фарқи билан олдинда бораётганди. Лекин шу қисқа вақт ичида «болғачилар» 3та гол уриб улгуришди.

 

Испания. «Эркак» Қайтди, ишончни Қайтарди!

Шу пайтгача номига доғ туширмаган Зиданнинг қайтиши «Қироллик клуби» мухлисларида хайрли якунга умид уйғотган бўлса, мураббий амалга оширилажак ишларни пухта режалаштириб улгурганди. «Реал» бош мураббийи лавозимидаги 150-учрашувда Зизу велосипедни такроран ихтиро қилишни истамади ва мавжуд таркиб билан керакли натижага эришиш тадоригини кўрди: Кейлор Навас дарвозани эгаллади, Марсело ҳимоя чизиғидан жой олди, октябрдан бери илк марта Иско майдонга тушди. Буни қарангки, айнан шу шоввозлар «Сельта» устидан эришилган ғалабага (2:0) улкан ҳисса қўшдилар - Навас дарвоза дахлсизлигини таъминлади, Иско ва Бэйл гол уришди, Марсело эса ўйиннинг бошидан охиригача ишончли тўп сурди. Қизиғи, Зайниддиннинг «Сантьяго Бернабеу»даги охирги ўйини ҳам виголикларга қарши кечган ва голлар сони 3 марта кўпроқ бўлганди. Ўша ўйинда ҳам, бу гал ҳам Роналду майдонда йўқ эди. Жамоа шу тариқа «Атлетико»га анча яқинлашиб олди.

Чунки Диего Симеоне шогирдлари Бильбаодан қуруқ (0:2) қайтишга мажбур бўлишди. «Матрасчилар»даги омадсизликдан «Барселона» ҳам унумли фойдаланди. Жамоа Севильяда «Бетис»ни йирик (4:1) ҳисобда енгиб 1-даврадаги мағлубият (3:4) аламини олди. Шунингдек, энг яқин таъқибчидан 10 очкога узоқлашди. Эътиборга молик учрашувлардан бири Эйбарда бўлиб ўтди. Унда аутсайдерлар гуруҳига қўшни бўлиб турган «Вальядолид» қўшимча вақтнинг сўнгги дақиқаларида икки марта мезбонлар дарвозасини забт этиб, 16-поғонага кўтарилиб олди. «Хетафе» эса «Валенсия»га қарши баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини таъминлаб, сафардан 1 очко билан қайтди.

 

Италия. «Юве»нинг илк ма/лубияти

Генуяда «Ювентус» «Женоа»дан енгилиб, «А» сериядаги дастлабки мағлубиятини тан олди. Шу тариқа 27 учрашувда жамоага ҳамроҳлик қилган фахрли «тешиккулча» ўрнида 1 рақами пайдо бўлди. Лекин тан олайлик, ЕЧЛдаги тарихий «камбэк»дан кейин туринликлар жисмоний ва руҳий толиқишдан фориғ бўлишга улгуришмаганди. Боз устига, Массимилиано Аллегри бир қатор шогирдлари, жумладан, Роналдуга ҳам дам беришга қарор қилганди. Қисқаси, меҳмонлар рақиб дарвозаси томон дурустроқ зарба йўллашни ҳам уддалай олмадилар ва шунга яраша жазоландилар. Беллашув қаҳрамони сифатида эътироф этилган 35 ёшли Горан Пандев аввал Стефано Стурарони самарали узатма билан таъминлади. Кейин ўзи пешқадам дарвозасини нишонга олди.

Табиийки, етакчининг очко йўқотишидан таъқибчилар унумли фойдаланишди. Жумладан, «Наполи» ўз майдонида «Удинезе» устидан ишонарли тарзда зафар қучди - 4:2. Лекин голларга бой бўлган муросасиз баҳсда нохуш воқеа ҳам юз берди - дастлабки дақиқаларда Давид Оспина рақиб ҳужумчиси Игнасио Пуссетто билан тўқнашувда жиддий жароҳат олди. Аввалига шифокорлар кўмагидан сўнг майдонга қайтган бўлсада, бўлим охирида ҳушини йўқотиб қўйди. Оспина ўша заҳоти шифохонага жўнатилди. Хабарларга кўра, ҳаёти хавф остида эмас, лекин мияси чайқалган.

«Сассуоло» - «Сампдория» қарама-қаршилигида хоккейча ҳисоб (3:5) кузатилди. Қизиғи, бунчалик сермаҳсул (8 гол) ўйинга Режо-Эмилия мухлислари шу мавсумнинг ўзида 3 марта гувоҳ бўлишди. Мазкур муваффақият «Сампдория»ни еврокубоклар ҳудудига яқинлаштирди.

Турнинг марказий учрашуви - «Милан» - «Интер» беллашуви муросасиз тарзда ўтиб, Лучано Спаллетти жамоасининг фойдасига (3:2) ҳал бўлди. Натижада азалий рақиблар яна ўрин алмашиб олдилар.

Феррарада хавфли ҳудудга яқинлашиб қолган СПАЛ «Рома»ни маҳв этди - 2:1. Шунингдек, Туринда «Болонья» маҳаллий «Торино»дан муҳим 3 очкони тортиб олди. Ҳа, «В» серияга тушиб кетиш кимга ҳам ёқарди?

 

Германия. Тенглик саҚланиб Қолди

Аввалроқ юзага келган Бундеслигадаги қўшҳокимлик бу турдан кейин ҳам ўзгаришсиз қолди - «Бавария» Мюнхенда «Майнц»ни теннисча ҳисобда (6:0) енгди, Дортмунднинг «Боруссия»си эса Берлинда «Герта»дан устун келди - 3:2. Учрашувлар қай йўсинда кечганлигини натижалар кўрсатиб турибди. Дарҳақиқат, Нико Ковач шогирдлари рақибга ҳеч қандай имконият қолдиришмади. Хамес Родригеснинг «хет-трик»и эса Зидан бежизга уни Мадридга қайтаришни шарт қилиб қўймаганини исботлади.

«Боруссия Д» эса пойтахтдан 3 очко билан қайтиш учун тинмай ҳаракат қилди ва сўнгги дақиқада мақсадига эришди. Қўшимча вақтнинг 2-дақиқасида амалга оширилган Марко Ройснинг аниқ зарбаси ўйин тақдирини ҳал қилди.

Менхенгладбахнинг «Боруссия»си ўз уйида «Фрайбург»ни енга олмай (1:1), «РБ Лейпциг» билан тенглашиб олиш имкониятини йўққа чиқарди. «Лейпциг» Гельзенкирхенда «Шальке» устидан кичик ҳисобда (1:0) устун келди.

Ўз майдонида «Фортуна»ни йирик ҳисобда (5:2) мағлубиятга учратган «Вольфсбург» ҳамда Леверкузенда «Байер»дан 3 очкони тортиб олган «Вердер»лар еврокубоклар ҳудудига яқинлашиб олишди.

 

Франция. Омад ҳам «Монако» томонида

Князлик клубининг Лиллдан тўлиқ 3 очко билан қайтиши ҳатто Леонарду Жардим учун ҳам ёқимли сюрприз бўлса, ажабмас. Тўғри, ҳар қандай вазиятда мураббий ўз жамоасининг ғалаба қозонишини истайди. Лекин иккинчи поғонага мустаҳкам жойлашиб олган рақиб майдонида дуранг ҳам ғалабага тенг. Қолаверса, ўйин айнан шу сценарий бўйича («Монако» учун, албатта) кечаётганди. Аммо сўнгги дақиқада мезбонлар ҳимоячиси Жозе Фонтенинг тўп узатишдаги қўпол хатоси меҳмонлар сафида ўз дебютини нишонлаётган Винисиус Мораис учун ажо-йиб совға бўлди. Шу тариқа «Монако» ўз очколарини 30тага етказиб, хавфли ҳудуддан анча узоқлашиб олди.

Турнинг асосий қарама-қаршилигида «ПСЖ» азалий рақиби - «Марсел»ни қабул қилиб, навбатдаги зафарни расмийлаштирди. Тўғри, танаффусга чиқиш арафасида Мбаппени ўтказиб юборган меҳмонлар иккинчи бўлимни мувозанатни тиклаш билан бошлаган эдилар. Бироқ Анхель ди Марияни кўздан қочиришгани қимматга тушди - биринчи бўлимда Килианни самарали узатма билан таъминлаган аргентиналик ярим ҳимоячи 11 дақиқа ичида «дубл»га эришди ва ғолиб масаласини кун тартибидан олиб ташлади - 3:1.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 00:50, 22.03.2019. Ўқилди: 1624 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
5 Нефтчи Стипе Перица 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик