Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 11.06.2026 23:59
      • Мексика
      • -:-
      • ЖАР
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • -:-
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • -:-
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • -:-
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 0 0
2 ЖАР 0 0
3 Мексика 0 0
4 Чехия 0 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Баҳром Норсафаров: «Футболчиларимиз бўлажак мусобақага тайёр»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A
Хабарингиз бор, шу йилнинг 1-9 апрель кунлари пойтахтимиз Тошкентда аёллар жамоалари ўртасидаги Токио-2020 Олимпиадаси 2-саралаш босқичидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтади. Терма жамоамиз "B" гуруҳида Вьетнам, Иордания ва Гонконг аёллар терма жамоалари билан куч синашади.   Ана шу мусобақадан олдин Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси бош мураббийи Баҳром Норсафаров ЎФА Матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.   “Терма жамоамиз Тошкентда бўлиб ўтадиган Токио-2020 Олимпиадаси 2-саралаш босқичидан ўрин олган учрашувларга тайёр. Биз мазкур мусобақага жиддий тайёргарлик кўрдик. 18-22 март кунлари Жиззахда «Jizzakh women Cup-2019» халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Мазкур мусобақадаги иштирок биз учун жуда катта фойда берди. Айниқса, Қозоғистоннинг “Биик” жамоаси билан бўлиб ўтган ўйинда терма жамоамизнинг имкониятларини синовдан ўтказиб олдик. Бу жамоа аёллар ўртасидаги Европа Чемпионлар лигаси мусобақасида иштирок этадиган кучли жамоа. Таркибида кўплаб легионерлари бор. Гарчи уларга қарши ўйинда мағлубиятга учраган бўлсак-да, бу ўйин бизга катта тажриба бўлиб хизмат қилди. Жамоамизнинг баъзи камчиликларини кўриб олдик. Биз мусобақада ғолиб чиқишни мақсад қилмагандик. Асосий эътибор терма жамоа асосини шакллантиришга қаратилган. Мусобақа давомида турли тактик услубларни синовдан ўтказдик. Баъзи ўйинларда тўлиқ иккинчи таркиб футболчиларни майдонга тушириб, уларнинг ҳам имкониятларини кўриб олдик.    Мусобақадаги ўйинларимизнинг видеоёзувларини таҳлил қилиб бориб, йўл қўйган хато ва камчиликларинимизни тўғирлаб боришга интилдик.    Ўз ўрнида бизга тайёргарлик учун барча шарт-шароитларни яратиб бераётган Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Миллий олимпия қўмитасига миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман. Раҳбарият доимо биз билан боғланиб, хабар олиб турибди. Биз учун керакли бўлган барча нарсалар муҳаё қилинган. Очиғи, аёллар футболига бу қадар катта эътибор қаратилганини олдинлари кўрмаганман. Биз ҳам мана шу эътиборга яраша саралаш баҳсларида муваффақиятли қатнашиб, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Гуруҳдаги рақибларга келадиган бўлсак, барчаси кучли рақиблар. Вьетнам терма жамоаси ортиқча таърифга муҳтож эмас. Гонконг ва Иорданияга қарши ўйинлар ҳам осон бўлмаслиги аниқ. Аммо биз барча ўйинда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. 

Ҳозирда рақибларимиз ўйинларини ҳам таҳлил қилиб чиқмоқдамиз. Вьетнам Мьянмага қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказиб, ҳар иккисда ғалаба қозонди. Бу ўйинларни таҳлил қилиш орқали рақибнинг ожиз нуқталарини топишга ҳаракат қиламиз.    Биз 5 ой давомида селекция ишларини олиб бордик. Энг кучли футболчиларни сафга жалб қилдик. Ҳозирда 21 нафар футболчи биз билан машғулотларда иштирок этяпти. Кеча “Чиғатой” футбол мактаби тарбияланувчиларига қарши назорат ўйини ўтказдик. Ҳозирда ЎФА Илмий-техник департаменти раҳбари Шамиль Исеев бошчилигидаги мутахассислар мазкур ўйин видеоёзувини ўрганиб, ҳар бир футболчининг техник-тактик ҳаракатларини таҳлил қилиб чиқишмоқда. Кейин улар менга тўлиқ ҳисоботни топширишади. Шундан келиб чиқиб, таркибдаги футболчиларнинг имкониятлари бўйича яна ҳам аниқроқ хулосага эга бўламиз.    Олдинда бизни муҳим баҳслар кутиб турибди. Ушбу учрашувларда чиройли ўйин кўрсатиб, ижобий натижа қайд этишга ҳамда бизга билдирилаётган ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз”, - деди Баҳром Норсафаров.
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 12:01, 28.03.2019. Ўқилди: 1637 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик