Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Наманганда «Велосипедда сайр куни» ўтказилди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / велоспорт
Рукн: Янгиликлар
A A A
Мамлакатимизда ўтказилаётган навбатдаги соғломлаштириш тадбирларида наманганликлар ҳам фаол иштирок этди.    Шаҳар ва барча туманларидаги ўйингоҳ ва хиёбонлар соғлом турмуш тарзи тарғиботи марказига айланди. Жумладан, Наманган халқаро аэропортига элтувчи кенг ва равон йўл эрталабданоқ етти ёшдан етмиш ёшгача соғлиқни сақлаш, халқ таълими, мактабгача таълим ходимлари, жамоат ташкилотлари ва ёшлар вакилларидан иборат юзлаб ҳаваскор велоспортчилар билан гавжум бўлди.    – Ёши улуғлар бардамлиги ва тетиклигини таъминлашда велоспортнинг аҳамияти катта, – дейди “Нуроний” жамғармаси қошидаги спорт тўгараги аъзоси Аббосхон ота Насриддинов. –Узоқ умр кўраман, соғлом ва бақувват бўламан деган отахон ва онахонларимиз велосипедда сайр қилишни мунтазам йўлга қўйишлари лозим.    Қизиқарли оммавий тадбир босқичма-босқич амалга оширилди. Дастлаб кекса авлод вакиллари, кейин эса велосипедчи хотин-қизларга старт берилди. Айниқса, сон жиҳатдан кўпроқ бўлгани учун эркаклар ўртасидаги мусобақа қизғин кечди.    Мусобақаларга вилоят велоспортчилар жамоаси вакиллари ҳакамлик қилди.    – “Велосипедда сайр куни” соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган бошқа турли кўнгилочар тадбирларни ҳам қамраб олди, – дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Ғозиев. – Айниқса, “Саломатлик майдончалари” ва “Соғлом овқатланиш ярмаркалари”даги кўргазмалар, мутахассислар томонидан олиб борилган “Соғлом турмуш тарзи асослари” ва “Жисмоний фаолликнинг инсон организмига таъсири” мавзуларидаги суҳбатлар барчага манзур бўлди.    Тадбир якуни бўйича энг фаол кекса иштирокчилар, энг ёш қатнашчилар, эркаклар ва аёллар ўртасида алоҳида маҳорат кўрсатган велосипедчилар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг диплом ва ҳомийларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди. 
Манба: UZA
Киритилди: 10:38, 31.03.2019. Ўқилди: 1257 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик