Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 0 0
2 ЖАР 0 0
3 Мексика 0 0
4 Чехия 0 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Шарпа» жамоа ёки мавсум қаҳрамони – “Аякс” футболчилари ҳақида...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бу жамоа ўйинидан завқланинг, токи, футболчилари тарқалиб кетмагунларича. Ҳа, Голландия футболи фахри саналган «Аякс» жорий мавсум барчага шонли ўтмишини бир эслатиб қўйиш ҳаракатида.

Амстердамликлар ЧЛ «плей-офф» раундларида «Реал» ва «Ювентус», қолаверса, Криштиану Роналдуни бирин-кетин чиройли тарзда курашдан четга чиқаришгач, жамоа таркибидаги ёш иқтидорларга нисбатан қизиқиш янада ортгани тайин. Айтиш жоиз, «Аякс» шунқорлари Эредивизионда аллақачон 100та гол маррасидан ўтишди, қолаверса, евромайдонда ҳам маҳсулдорликни ўрнига қўйишмоқда. Айниқса, Мадрид ва Туринда урилган 6та гол Эрик тен Хаг шогирдлари обрўсию, трансфер баҳосини кўтариб юборса, ажабмас. Soccer.ru сайти ижодкорлари ҳозирдан якдил хулоса чиқариб бўлишди: «Аякс» бағрида порлаётган йигитлар клубга ҳали голларидан кўра, анча кўп миллионлар келтиришади». Бемалол тахмин қилиш мумкин, ЧЛ-2018|2019 бош кашфиёти ҳозирги таркиби билан охирги ойларни бошдан кечирмоқда. Яққол сезилиб турибди, мавсум кашфиётлари «Аякс» билан хайрлашиш олдидан Голландияда чемпионликни тантана қилиш баробарида ЧЛ бош совринини қўлга киритмоқчилар. Айни пайт жамоа сафидаги деярли барча футболчилар грандлар скаутларининг ўткир нигоҳлари остида тўп суришмоқда, Френки де Йонг эса «Барселона» билан шартнома тузишга улгурди. Каталонияликлар жамоа сафига ёзда қўшиладиган иқтидор трансфери учун голландларга 75 млн. евро тўлашади. Такрор бўлсада, айтамиз, у «Аякс» билан хайрлашадиган ягона ўйинчи эмас... 

Маттейс де ЛИГТ

(марказий ҳимоячи) - 19 ёш

Масала баҳоси: 70 млн. евро

Даъвогар клублар: «Барселона», «МЮ», «Ливерпуль», «Ювентус», «ПСЖ»

Ҳа, «Ювентус» орзусини шунчаки, «кўмган» йигитча учун ёзда ҳақиқий аукцион бўлади, чоғи.

Ҳаким ЗИЙЕҲ

(вингер) - 26 ёш

Масала баҳоси: 50 млн. евро

Даъвогар клублар: «Бавария», «Интер», «Рома», «Атлетико», «Севилья»

Экспертларнинг баҳолашларича, марокашлик футболчининг энг ёрқин мавсумлари ҳали олдинда. Демакки, ёзгача харидорлар сафи янада кенгайиши ва сумма ҳам анча ошиши мумкин.

Николас ТАЛЬЯФИКО

(чап қанот ҳимоячиси) - 26 ёш

Масала баҳоси: 25 млн. евро

Даъвогар клублар: «Тоттенхэм», «Арсенал», «Реал», «Атлетико»

Аслида Тальяфико ва «Аякс» ўртасидаги шартнома 2022 йилгача мўлжалланган, аммо аргентиналик футболчи ёзда клубини ўзгартирмоқчи. Айтишларича, у ҳамюрти Диего Симеоне жамоаси сафига қўшилмоқчи.

Давид НЕРЕС

(вингер) - 22 ёш

Масала баҳоси: 50 млн. евро

Даъвогар клублар: «Милан», «Боруссия» Д.

Бразилиялик тезкор ва митти вингер ҳамюрти, «Милан» спорт директори Леонардога «россонерлар» либосини кийиши хусусида ваъда берган эмиш. Аммо охирги воқеалардан кейин Нерес хизматига қизиқиш даражаси ошди ва у энди барқарорроқ жамоада ўйнашни истаб қолар, балки...

Андре ОНАНА

(дарвозабон) - 23 ёш

Масала баҳоси: 30 млн. евро

Даъвогар клублар: «Барселона», «Интер», «Рома»

«Барселона» харидорми? Наҳотки? Ахир Каталония клубида Марк-Андре тер Штегендек кипер бор-ку. Гап шундаки, 23 ёшли камерунлик айнан «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланади. У жонажон клуби захира ўриндиғида ўтиришга ҳам тайёр, тўғри, фақат вақтинча...

Донни ван де БЕЕК

(марказий ярим ҳимоячи) - 21 ёш

Масала баҳоси: 40 млн. евро

Даъвогар клублар: «Рома», «ПСЖ», «МЮ»

Скаутлар кўзлари «ўйнаб» кетяпти! Донни атиги 21 ёшда бўлсада, рақиб ўйинини бузишда ҳам, яратувчанликда ҳам беназир ҳаракатланмоқда. Тахминларга кўра, унинг ўзи Томас Тухель жамоаси сафида тўп суришга қарши эмас экан.

Каспер ДОЛЬБЕРГ

(ҳужумчи) - 21 ёш

Масала баҳоси: 30 млн. евро

Даъвогар клублар: «А» серия ва АПЛ вакиллари

Катта эҳтимолки, даниялик малласоч Голландия чемпионатида яна бир йил қолади. Чунончи, у ҳужумдаги юқори рақобат туфайли ҳар доим ҳам бошланғич таркибга кирмаяпти. Умуман олганда, Дольберг 2 мавсум олдин кучлироқ таасурот уйғотганди. Қолаверса, Каспер ва «Аякс»ни 2022 йилгача мўлжалланган шартнома боғлаб турибди.

Душан ТАДИЧ

(вингер, ҳужумчи) - 30 ёш

Масала баҳоси: 30 млн. евро

Даъвогар клублар: «Бавария», «Челси»

Ёшлар орасидаги «қария». Эҳ, серб ҳужумчиси ҳозиргидан 4-5 ёш кичик бўлганидами, унинг учун Амстердамдан Мюнхен, Манчестердан Мадридгача навбатда туришарди. Хабарларга қараганда, мюнхенликлар ёш факторига эътибор қаратмай, уни жамоа фахрийлари - Арьен Роббен ва Франк Рибери ўрнига мўлжаллашмоқда. Ҳар ҳолда, Душан универсал футболчи ҳисобланади.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 13:38, 28.04.2019. Ўқилди: 3165 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик