Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Любинко Друлович: «Футболчилар қандай рақибга қарши майдонга тушишларини яхши билиб турибдилар»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A
Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Миср олимпия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Мазкур ўйин олдидан терма жамоамиз бош мураббийи Любинко Друлович ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Миср терма жамоаси Африкадаги энг кучли жамоалардан бири ҳисобланади. Шундай экан, олдинда бизни кучли рақибга қарши қизиқарли учрашувлар кутиб турибди. Биз учрашувда ижобий натижага эришиш учун ҳаракат қиламиз ва умид қиламанки, стадионга йиғилган мухлисларни хурсанд эта оламиз. Бунинг учун эса андижонлик ишқибозлар ҳам жамоамизни фаол тарзда қўллаб-қувватлашларига ишонаман. Қолаверса, таркибимизда ажойиб футболчилар бор ва улар ўз вақтида Осиё чемпионига айланишган. Бундай рақибга қарши баҳсда ўзларини кўрсата оладилар, деб умид қиламан.   Умуман олганда, Миср терма жамоаси ҳақида маълумотларга эгамиз. Футболчиларимиз ҳам эртага қандай рақибга қарши майдонга тушишларини яхши билиб турибдилар. Биз Мисрнинг ўйинларини жамоавий тарзда ҳам кўриб, таҳлил қилиб чиқдик. Мухлисларни қизиқарли тўқнашув кутиб турибди.   Таркибимизда йўқотишлар йўқ эмас. Бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоамизга чақирилишган бўлса, Ислом Кенжабоев билан Жасур Яхшибоевда жароҳатлар бор. Албатта, таркибимизда янги номлар ҳам йўқ эмас. Бу ўйин эса улар учун ўзларини кўрсатишга бўлган имконият. Олимпия терма жамоасида ўзини кўрсатган ўйинчилар миллий термага ҳам жалб этилмоқдалар. Ўйлайманки, таркибимиздаги ҳар бир ўйинчи ҳам миллий термада тўп суришни истайди. Бунинг учун эса улар ўзларини ҳар томонлама кўрсата олишлари лозим. Бу борада эса ҳар бир футболчимизда бундай имконият бор. Олдимизда Осиё чемпионати мусобақаси турибди. Аста-секин ушбу мусобақага тайёргарлик кўриб боряпмиз. Ҳаммаси режамиз асосида давом этмоқда", - деди  Любинко Друлович.
Манба: UFA
Киритилди: 09:35, 09.06.2019. Ўқилди: 3056 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик