Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • 1:1
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • 3:0
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • 0:2
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 18 28
8 Кристал Пэлас 18 27
9 Брентфорд 18 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Тоттенхэм 18 23
14 Ньюкасл 18 23
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 18 20
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла
18-тур Сандерленд 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футбол тарихидаги энг узун шартнома эгаси ким?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳозирда футболчилар ва клуб ўртасида тузуладиган шартномаларнинг ўртача узунлиги 3 йилдан ошмаяпти. Бундай йўл тутиш орқали икки томонҳам эҳтиёткорликни биринчи планга олиб чиқишмоқда. Шунга қарамай, барча футболчи ва клублар шу йўлдан боришмоқда деб бўлмайди. Яқиндагина «Атлетико Билбао» клуби ўз футболчиси Иньяки Уильямсга 9 йиллик шартнома таклиф қилди ва футболчи ҳам таклифни рад этмади. Хўш футбол тарихида энг ҳайратланарли даражада узун шартномага эга футболчилар ҳақида яна нималарни биламиз? Бугун ушбу мавзу атрофида сўз юритамиз.
 
Саул

Испаниялик футболчи 20 ёшга  тўлмасидан олдин «Атлетико Мадрид»нинг етакчи футболчисига айланган ва унинг атрофида гранд клублар кўпая бошлаган эди. Айниқса 2016/17-йилги мавсумда футболчи барчанинг эътиборини қозонди ва жамоасининг ЕЧЛда ярим финалга қадар етиб боришида катта роль  ижро этди. Ўша йили ёшлар ўртасида болиб ўтган жаҳон чемпионатининг финалига қадар етиб борган Саул мусобақанинг тўпуарига айланди ва янада машхур бўлиб кетди. Айниқса, «Барселона» футболчи билан жиддий қизиқиб қолди. «Матрасчилар» Саулни ўз жамоасида олиб қолиш учун 9 йиллик шартнома таклиф қилади. Футболчи клуб томонидан берилган шартномага ўйлаб ўтирмасдан қўл қўйди ва 2026-йилга қадар Мадрид жамоасида тўп сурадиган бўлди. Бу «Атлетико Мадрид» жамоасининг сўнгги 50 йил ичида таклиф этган энг узоқ муддатли шартномаси сифатида тарихда қолиши аниқ.

Денилсон

1998-йилда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида порлаган Денилсон мусобақа олдидан Испаниянинг «Бетис» жамоасига 23 миллион фунт стерлинг эвазига ўтади ва дунёнинг энг қиммат футболчисига айланади. «Бетис» ўз юлдузини иложи борича кўпроқ клубда сақлаб қолиш учун унга 11 йиллик шартнома таклиф этади. Футболчи  узоқ ўйлаб ўтирмасдан рози бўлади. Орадан 4 йил ўтиб у Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлишни уддалаган бўлсада, «Бетис» клубини янги даражага олиб чиқа олмади. Футболчи ўз клубида фақат бир бор 2005-йилда Испания кубогига эга чиқишнигина уддалади холос. Футболчи 7 йил давомида Испанияда қолди. Қаҳрамонимиз ўз спорт формасини йўқотиб қўйгани боис заҳирадан муқим ўрин олгач, уни «Бордо»га сотиб юборишди.

Леионель Месси

Аргентиналик даҳо ҳақида узоқ сўзлашданинг хожати йўқ, чамамда. Футбол оламида барчага барчасини исботлашга муваффақ бўлган қаҳрамонимиз бундан бир неча йил илгари узоқ муддатли шартнома имзолагани боис бугунги рщйхатда мавжуд. Футболчи 2004-йилда клуб билан ўзининг илк шартномасига қўл қўйган бўлсада, йил охирига қадар «Барселона» футболчи билан шартномани икки бор узайтиришга қарор қилади. 2005-йилга «Барселона» футболчи билан шартномани 2014-йилга қадар чўзади ва бу қарор юз фоиз ўзини оқлайди. Месси ҳеч қаерга кетмаслигини ич-ичидан ҳис этганича, бор эътиборини майдонга қаратади ва рекордлар кетидан рекордлар ўрнатишга тушиб кетади. Шу ўринда айтиб ўтиш лозим, «Барселона» Лео учун ҳар сафар моддий томондан жуда қулай шартномалар таклиф қилган ва аргентиналик футболчи узоқ муддат давомида дунёнинг энг катта маош олувчи футболчилари рўйхатини бошқариб борган. Маълумотларга қараганда, «Барселона» ўз етакчси учун янги шартнома таклиф қилиш ҳақида бош қотирмоқда. Кўрамиз, бус афар ҳам Католония супер клуби футболчига узоқ муддатли шартнома таклиф эта олармикан?

Андрес Иньеста

Испаниялик футбол афсунгари бутун умрини «Барселона»га бағишлаган бўлсада, клуб футболчи учун бир неча бор узоқ муддатли шартнома таклиф қилишда давом этади. 2017-йилга келиб «Барселона» 32 ёшни қарши олган футболчига бутун умрлик шартнома таклиф қилади. Бу футболчи ўзи истамагунига қадар клубда қолиш дегани эди. Католония клубининг бундай йўл тутганидан клуб мухлисларининг боши осмонга етган бўлсада, ушбу шартнома асосида Андрес атиги бир мавсум тўп сурди ва Японияга йўл олди. Футболчи клубдаги ўз ўрнини ёшларга бўшатиб беришни режа қилганини мухлисалр кейинчалик англаб етишди ва унга бўлган хурматлари янада ошди.


Икер Касильяс

2008-йилда Мадриднинг «Реал» жамоаси ўз дарвозабонига бутун умрлик шартнома таклиф этган илк клуб сифатида тарихга кирди. Бунга қадар бирорта клуб ўз футболчиси учун бутун умрлик шартнома таклиф қилмаган эди. Касильяс ушбу шартномага қўл қўйгач, барча кутганидек фаолияти сўнггига қадар «қаймоқранглилар»сафида қолмади. Испаниялик афсонавий дарвозабон жамоада 7 мавсум давомида тўп сурди ва мавжуд бўлган барча мусобақаларда ғолиб чиқишга муваффақ бўлди. 2015-йилда клуб ва унинг мухлислари билан хайрлашганча Португалиянинг «Порту» жамоасига ўтиб кетди.

Бонус : Раул

2008-йилда «Қироллик клуби» ўз жамоаси фахрийларидан бири саналадиган Раулга ҳам бутун умрлик шартнома таклиф қилади ва ҳужумчи ўйлаб ўтирмасдан рози бўлади. Афсуски, орадан 2 йил ўтиб Раул аста-секин четга чиқиб қолаётганини ҳис этади ва Германиянинг «Шалке 04» клубига равона бўлади. Футболчининг ўзи ўша шартнома ҳақида ўз интервьюларидан бирида шундай деган эди :

«Мадрид клуби менга бутун умрлик шартнома таклиф қилган куни фаолиятим сўнггига қадар севган клубимда тўп суришимдан бахтли эдим. Афсуски, ҳаётда ҳамма нарса ҳам биз ўйлагандек кўришин олавермас экан. Шундай бўлсада, Мадридда ўтказган йилларим фаолиятимнинг энг унутилмас лаҳзалари сифатида ёдимда абадий қолади»

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 22:34, 18.10.2019. Ўқилди: 11118 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Лидс Доминик Калверт-Льюин 8
6 Астон Вилла Морган Роджерс 7
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Манчестер Сити Филип Фоден 7
10 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.