Бугун 17 август, 2025 йил, якшанба.

      • 16.08.2025 00:00
      • Ливерпуль
      • 4:2
      • Борнмут
      • 16.08.2025 16:30
      • Астон Вилла
      • 0:0
      • Ньюкасл
      • 16.08.2025 19:00
      • Брайтон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 16.08.2025 19:00
      • Сандерленд
      • 3:0
      • Вест Хэм
      • 16.08.2025 19:00
      • Тоттенхэм
      • 3:0
      • Бёрнли
      • 16.08.2025 21:30
      • Вулверхэмптон
      • 0:4
      • Манчестер Сити
      • 17.08.2025 18:00
      • Челси
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.08.2025 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Брентфорд
      • 17.08.2025 20:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Арсенал
      • 19.08.2025 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Эвертон
      • 16.08.2025 00:30
      • Вильярреал
      • 2:0
      • Реал Овьедо
      • 16.08.2025 22:30
      • Мальорка
      • 0:3
      • Барселона
      • 17.08.2025 00:30
      • Алавес
      • 2:1
      • Леванте
      • 17.08.2025 00:30
      • Валенсия
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 17.08.2025 20:00
      • Сельта
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.08.2025 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Севилья
      • 18.08.2025 00:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Атлетико
      • 19.08.2025 00:00
      • Эльче
      • -:-
      • Бетис
  • Суперлига
      • 16.08.2025 18:00
      • Навбаҳор
      • 0:1
      • Нефтчи
      • 16.08.2025 19:00
      • Динамо
      • 1:0
      • ОКМК
      • 16.08.2025 20:15
      • Насаф
      • 2:0
      • Шўртан
      • 17.08.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Сурхон
      • 17.08.2025 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Андижон
      • 17.08.2025 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Бухоро
      • 18.08.2025 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Қизилқум

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 19 37
4 ОКМК 19 34
5 Пахтакор 19 33
6 Навбаҳор 19 31
7 Бунёдкор 18 31
8 Сурхон 18 23
9 Қизилқум 18 22
10 Андижон 18 21
11 Сўғдиёна 19 20
12 Хоразм 18 19
13 Қўқон-1912 18 15
14 Машъал 18 15
15 Бухоро 18 14
16 Шўртан 19 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Пахтакор 2-0 Сўғдиёна
19-тур Навбаҳор 0-1 Нефтчи
19-тур Динамо 1-0 ОКМК
19-тур Насаф 2-0 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

17/08 18:00 Қўқон-1912 - Сурхон
17/08 19:00 Машъал - Андижон
17/08 20:15 Бунёдкор - Бухоро
18/08 19:00 Хоразм - Қизилқум

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1505 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футболчи ва мураббийларар ўртасидаги жанжаллар

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Катта футбол жамоалари ўзига ҳос ҳарактер эгаларидан ташкил топиши ҳеч кимга сир эмас. Машхур ва катта даромад оладиган йигитлар билан ишлайдиган  мураббийларга ҳам осон эмас. Улар клубдаги ҳар бир футболчи билан тил топишиб кетиши ва ички муҳитни яхшилаши лозим. Акс холда, футболчи ва мураббий ўртасида жанжал чиқиши табиий. Бугун сўнгги йилларда бўлиб ўтган футболчилар ва мураббийлар ўртасидаги жанжалларни эслаб ўтамиз.

Моуриньо ва Касильяс



«Беназир» Мадрид клубидаги фаолияти давомида айнан футболчилар билан бўлган ёқимсиз холатлар билан кўп бор тўқнашган бўлсада, клуб рамзи саналадиган Икер Касильяс билан бўлган можоро алоҳида қайд этиб ўтиш лозим. «Реал Мадрид» билан бутун умрлик шартнома имзолаган футболчи 2012-йилда бошланди. Жозе «Барселона»га қарши учрашувларни жангги айлантириб юборар, футболчилардан ҳам ушбу ўйинга ана шундай руҳда ёндошишларини талаб этар эди. Фақатгина Икер «Барса» футболчилари билан илиқ муносабатда бўлар, ўйиндан сўнг улар билан узоқ вақт гаплашиб турар эди. Бундан ғазабланга Жозе клубнинг афсонавий дарвозабонини Заҳира ўйинчисига айлантириб қўяди. Мураббий Икерни танқид қилмас, ўзининг тутган йўлини дарвоза чизиғида соғлом рақобат ҳосил қилишга уруниш деб б изоҳлашга тушиб кетади. Секин-аста Диего Алвез асосий таркибга мослашиб олгач, Икер тўлиқ заҳира дарвозбонига айланиб қолди. Футболчи ва мураббий ўртасида ортиқча гап-сўз ўтмагандек туюлсада, барча нима бўлаётганини аниқ билиб улгурган эди. Жозе Икерни клубда тутган ўрнини ва футболчиларга ўз сўзини ўтказа олишини сира ҳуш кўрмас шу сабабдан уни ўз жамоасида узоқлаштириш учун умуман ўйин амалиётисиз қолдирди. Ўша даврлар ҳақида хотирлаган Икер Жозенинг истеъфосидан сўнг қуйидаги сўзларни айтган эди: Биз умуман гаплашмасакда, ўртамизда катта уруш кетар эди. Унин Мадриддаги сўнгги мавсумида умуман алоқаларимиз узилиб қолди”

Афсуски, Моуриньонинг клубдан кетиши Икерга ёрдам бермади. Қаҳрамонимиз Анчелотти даврида ҳам асосий таркиб футболчисига айланишни уддалай олмади ва фақатгина кубок ўйинларида майдонга тушиш билан чекланди.

Бэкхэм ва Фергюссон



Ангилялик афсоанавий футболчи мурабийлар билан ҳар доим тил топишган бўлсада, Ферги бобо бундан мустасно.

«Манчестер Юнайтед»нинг Кубок финалида «Арсенал»дан қабул қилиб олган мағлубияти сабабли футбол оламининг тирик афсоналари ўртасида ўша машхур жанжал чиққани ҳеч кимга сир эмас.

Ўйиндан сўнг, кийиниш хонасида Фергуссон Бексга «Эшли Коулнинг олдида ҳудди қиз болага ўхшаб қолдинг» деган сўзига, Девид дарҳол : «Сиз  Венгернинг олдида қиз болага ўхшаб қолганингизчалик эмас» деб жавоб қайтаради. «Манчестер Юнайтед» клубидаги биринчи рақамли инсон ўз фаолияти давомида илк бор ўз футболчиси томонидан қилинган танқидга чидай олмайди ва ўша машхур «учар бутсалар воқеяси» содир бўлади. Ўша лаҳзалар ҳақида ўзининг автобиягрфиясида Сер Алекс шундай эслайди: «Мен ва Девиднинг ўртасида 12 фут масофа бор эди. Мен жахл устида унга яқинлашиб бораётган эдим. Қарасам ерда янги бутсалар ётибди. Жахл билан бутсаларни унга қарата тепдим. Улардан бири унинг қошига борим тегди. Албатта, у дарҳол менга ташланди, бироқ қолганлар уни ушлаб қолишди. Ўша пайтлари Девид ўзини клубда менданда устунроқ деб ўйлаган бўлса, ажаб эмас»

Ўша жанжалдан кўп ўтмай «Манчестер Юнайтед» ўз юлдузини «Реал Мадрид»га сотиб юборади. Фергуссон эса, ўз постида яна 10 йил ишлашга муваффақ бўлди.

Балотелли ва Брендан Рожерс

Италиялик иқтидор эгасининг «Ливерпуль»даги фаолиятини тўлиқ омадсилик десак, адашмаган бўламиз. Шунга қарамасдан Марио «Ливерпуль»даги омадсиз мавсумнинг бош сабабчиси сифатида айнан Рожерсни кўрсатгани тушунарсиз. Қаҳрамонимиз «қизиллар» сафида тўп суриб юрган чоғларидаёқ мураббийни кескин танқид қилишга тушиб кетади. Ўзининг интервьюлардан бирида “ «Ливерпуль»га ўтиш менинг фаолиятимдаги энг қўпол хатó бўлди. Ажойиб мухлислар ва айрим футболчиларни инобатга олмаса, бу клуб менга умуман ёқмади. Рожерснинг мураббийлик салоҳияти ва қилиқлари кишини ғазаблантиради. Мен «Ливерпуль»да ўзимни ҳеч қачон яхши ҳис этмаганман. Бу мураббийнинг хатоси. Мен ўзимни эркин ҳис этишим ва бунинг учун менга мураббий керакли шароитни яраиб бериши лозим. Шу ўринда Рожерснинг босиқлигига қойил қолмасдан иложимиз йўқ. Мураббий Балотелли билан ортиқча жанжалларсиз уни тезроқ клубдан кетишини таъминлади ва бош оғриғидан холос бўлди. Кейинчалик мураббий Балотелли ҳақида хотирлар экан, унга зўрға чидаганини, баъзан муштлашиб кетишларига оз қолганини кулиб айтиб берган эди.

Карлос Тевез ва Манчини


Ўз футболчилари билан ўртада масофа сақлашга ва улар устида ҳукмронлик ўтказишга ўрганиб қолган Роберто Манчини ва жуда қийин ўтган ёшлик сабабли қизиққон бўлиб улғайган Карлос Тевез ўртасидаги келишмовчилик катта жанжалга айланиб кетиши тобора аниқлашиб борар эди.

Тевез мураббийнинг эҳтиёткор тактикасини ҳушламас, бу ҳақида мураббийнинг ўзига ҳам бир неча бор айтган эди. Манчини ҳам Тевезни Заҳира футболчисига айлантиришни бошлаб юборгач, барчаси жиддийлашиб кетди. ЕЧЛ доирасидаги «Бавария»га қарши учрашувда заҳирадан майдонга тушишдан бош тортган Тевез бутун дунё кўз олдида италиялик мутахассиснинг ҳурматини бир пул қилади. Ўйиндан сўн, Манчини Тевез билан алоқалар буткул узилишини у «Ман Сити»да тўп суришга нолойиқлигини айтган бўлсада, орадан бир неча ой ўтиб ҳаммаси изига тушиб кетди. Тевез яна «шахарлклар» сафида голлар киритишни бошлади, бироқ мураббийга бўлган муносабатини ўзгартиришга мажбур бўлди.

Ибраҳимович ва Луи ван Гал



Ибра «Айкс» сафида тўп суриб юрган чоғларда Луи ван Гал билан мушталшиб кетиш даражасига борган, айнан ан Гал сабабли «Айкс»ни тарк этишга мажбур бўланидан кўпчиликнинг хабари бўлмаса керак. Клубни Роналд Куман бошқараётан бўлсада, «Аякс» спорт дирекори Луи ван Гал мураббийнинг ишларига бемалол аралашар, ўз сўзини Куманга ўтказар эди. Энг қизиғИ шундаки, айнан ван Гал Ибраҳимочни фақатгина ЕЧЛ учрашувларида майдонга туширишни ва ҳимояланаётганда кўпроқ ёрдам беришини талаб қилади. Ибра эса,  Ван Гал ҳақидаги машхур итибосларидан бирини клубдан кетиши олдидан айтган эди: «Луи керагидан ортиқроқ даражада мақтанчоқ инсон. У ҳазилни умуман тушунмайдиган диктаторга ўхшайди» Орадан кўп ўтмай ван Гал ибрага жавоб қайтаради: " Футбол шу кунга қадар минглаб кучли футболчиларни кўрган ва яна кўради. Ибра ҳам бундан мустасно эмас. У менинг назлимда ўртамиёна футболчилигича қолган"

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 14:47, 23.10.2019. Ўқилди: 3319 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
9 Андижон Рустам Турдимуродов 5
10 Нефтчи Зоран Марушич 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.