Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Дэвид Бекҳемни ҳайратда қолдирган футболчилар

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ушбу рукнимизга оид янги интервьюлар тўпламини эътиборингизга ҳавола этамиз. Бугун футбол афсонаси Дэвид Бекҳемнинг эътирофига сазовор бўлган футболчилар ҳақида сўз боради.

Уэйн Руний



Уэйн Ангилиянинг энг буюк клубининг тирик афсонаси саналади. Унинг МЛСга ташрифи бутун бошли чемпионатнинг савияси йўқорилашини таъминлаб беради. Руний исталган дақиқада ўз имкониятларини намойиш этиши ва ўйин тизгинини тўлиқ бошқа томонга буриб юборишга қодир. У нафақат АПЛ, балки бутун Англия футболининг чинакам юлдузи. У ҳақида узоқ сўзлашим мумкин. Нега дейсизми? Сабаби, мен унинг мухлисиман.

Неймар


Неймарнинг нималарга қодир эканлиги унинг «Сантос» клуби билан шартнома тузишдан аввал ҳам яққол маълум эди. 17 ёшида бутун дунёни ўзи ҳақида сўзлашга мажбур эта олган футболчилар орамизда жуда кам. Боз устига, Неймар ўз ўйин услуби ва футболга қарашига эга йигит. У каби туғма иқтидорли футболчилар бир авлодда фақат бир боргина туғилади. Унинг майдондаги чиройли ҳаракатлари мухлисларни ўз ўрнидан туриб кетишига мажбур қилади.

Роналду


Криш билан кўп бор мулоқатда бўлганим боис, уни инсон сифатида ҳурмат қиламан. Унинг майдондаги ҳаракатлари барчани лол қолдиради. Футболнинг равнақ топиши ва катта бизнесга айланишида Кришнинг тутуган ўрни беқиёс. Тўғри, «Реал Мадрид»дан кетгач футболчининг ўйинларида пасайиш кузатилди, бироқ бу одатий хол. Ҳеч бир футболчи спорт кун тартибига риоя қилиш борасида унинг олдига туша олмайди. Мен уни роботга ўхшатаман. Улкан натижаларга эришган бўлсада, ўз мақсадлари сари тинимсиз интилишда давом этаётганига қойил қолмасдан иложимиз йўқ.

Лео Месси



Илк бор Мессига қарши тўп сурган ўйинимни яхши эслайман. ЙЧЛ доирасидаги ўйин эди. У мени ҳудди симёғочни алдаб ўтгандек доғда қолдирганида, футболдан кетадиган вақт бўлганини чуқур ҳис этган эдим…

Месси ва Роналду
 
Бу йигитларнинг 30 ёшдан ошган бўлсада, майдонда кўрсатаётган ҳунарларини томоша қилиш ёқимли. Уларни футболни тарк этишлари ҳақидаги гап сўзларни асосиссиз деб ҳисоблайман. Кўплар қатори менда ҳам уларни бир жамоада кўриш орзуси мавжуд. Тўгри, бу шунчаки орзу лекин футболда нима бўлишини олдиндан айтиб бўлмайди. Балки, уларнинг навбатдаги клуби МЛСдаги «Интер» жамоаси бўлар?!

Зидан



У билан машғулот ўтказиш менинг орзуларимдан бири эди. Мадридга кўчиб ўтгач, унинг ҳар бир ҳаракатини ўзлаштиришни истаган бўлсамда, бирортасини ҳам ўйинда амалга ошира олмаган эдим. У шу қадар кучли теҳника эгаси эдики, бошқа бирорта футболчи билан солиштиришнинг иложи йўқ. У нафақат футбол ичида балки, унинг ташқарисида ҳам катта хўжайинлар қаторига кирар эди. У ўзининг  етакчилиги билан ажралиб турсада, жуда самимий инсон. Зидан футбол салоҳиятини қай даражада эканлигини мураббийлик даврида ҳам барчага намойиш қилишни уддалади. Мен Зидан сингари буюк футболчи билан бир жамоада тўп сурганимдан фахрланамн. У барча замонларнинг энг яхши футболчиси

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 23:28, 12.11.2019. Ўқилди: 7652 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик