Бугун 14 январь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Вьетнам 3 9
2 Иордания 3 6
3 Саудия Арабистони 3 3
4 Қирғизистон 3 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 3 9
2 БАА 3 4
3 Сурия 3 4
4 Қатар 3 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўзбекистон 3 7
2 Жанубий Корея 3 4
3 Ливан 3 3
4 Эрон 3 2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Хитой 2 4
2 Австралия 2 3
3 Ироқ 2 2
4 Таиланд 2 1

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
3-тур Иордания 1-0 Қирғизистон
3-тур Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
3-тур Эрон 0-1 Ливан
3-тур Япония 2-0 Қатар
3-тур БАА 1-1 Сурия

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Клопп ва Гвардиоладан стендап

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Куникеча «FWA EWARDS» тақдирлаш маросимида иштирок этган азалий рақиблар Клопп ва Гвардиола олдинма-кетин сўзга чиқишди. Аввалига Юрген Клопп томонидан янграган қизиқарли нутққа, Пеп ҳам ажойиб тарзда жавоб қайтаришга муваффақ бўлди. Ушбу қизиқарли чиқишларни этиборингизга ҳавола этамиз.

Юрген Клопп

Аввало таклиф учун катта раҳмат! Шунингдек соврин учун ҳам алоҳида минаддорчилик билдираман. ОчиғИ уни қўлга киритаман деб ўйламаган эдим.

Демак, бу соврин қўлга киритилган бошқа соврин учун тақдим этилар экан. Шунга қарамай бу жуда ёқимли Биз бугун Пеп билан гаплашиб қолдик ва мен унга Компаний гол киритган кечада нима билан банд эканлигимни айтдим. Ўша куни биз «Барселона»га ққарши ўйинга тайёргалик кўраётган эдик. Кечқурун уйга келсам, турмуш ўртоғим : «юр ўйинни томоша қиламиз»,-деди. Мен эса, бироз ёқимсиз туйғуни ҳис этганча : «негадир ҳечам кўргим келмаяпти»,- дедим. Шундай бўлсада, ушбу учрашувни томоша қилдим.

Ойнайижаҳон олдидаги диванга жойлашиб олдим ва қўлларим чўнтакларимда эди. Ўзимни қўлга олишга ва асабийлашмасликка ҳаракат қилдим. Ўша куни улар бутун мавсумда амалга оширишган ишни такрорлашди. Ғалаба қозонишди. Айнан «Лестер»га қарши ўйинга келадиган бўлсам, дақиқа сари асабийлаша бошладим. «Лестер» футболчилари чарчаб қолгач, улардан жахлим чиқиб кетди. Кейин Компанийнинг голи содир бўлди. Бу унинг ўтган мавсумда амалга оширган ягона ҳаракати бўлди. Адашмасам ягона голи ҳам. Тўғриси, бу ажойиб дақиқалар эди. Мен шундай жамоани бошқараётганимдан ва «Манчестер Сити»дек кубга қаршилик қилаётганимдан мамнунман. Албатта, чемпионатда биз ёлғиз эмасмиз.

Бошқа кучли клублар ҳам ўзларининг кўрсатишга ҳаракат қилишди. Масалан, «Челси» ҳам ажойиб мавсумни ўтказди. Ушбу совринни қўлга киритганимдан ва бугун сиздек ажойиб инсонлар билан учрашганимдан бахтиёрман. Бу залдаги инсонларнинг аксарияти ҳаётда нимагадир эришган ва ўз ишининг усталари. Барчангизни ҳурмат қиламан. Футбол ўзгача ўйин. Биз барчамиз уни яхши кўрамиз ва уни тарғиб этамиз. Фарқимиз шундаки, биз футболга турлича ёндошамиз. Яна бир ката раҳмат! Ҳа айтганча, бугун овқат текинми? Ўзи кимдир бугун стол учун пул тўлайдими? Ҳар эҳтимолга қарши, огоҳлантириб қўйинглар!

Пеп Гвардиола

Барчага хайрли кеч. Менимча орангизда ҳеч ким Клоппдан кейин нуқт сўзлаш қийин эканлигини тушунмаса керак. Мен у буни қандай амалга оширишини билмайман. Яхшиси бориб машқ қилиб келаман. (кулади)

Биласизми, Юрген мен Компанийдан гол кутганимдан хабари йўқ. Деярли барча ўйинда ундан гол кутганман. Айниқса, ўша учрашувда сўнгги дақиқаларда гол кутган эдим. Бу амалга ошди ва у гол киритди. Шу ўринда такиф учун алоҳида минаддорчилик билдирмоқчиман. Ўтган мавсумда ҳам шу ерда бўлган эдим. Ўшанда АПЛда ғолиб чиққан эдик. Ўтган мавсумда биз кўплаб совринларга эга чиқдик. Кечирасиз йигитлар ўтган мавсумда  сизларга ҳеч соврин қолдирмадик. Шундай бўлсада, ўтган мавсум биз учун жуда оғир кечди. Кучли рақобат сабабли тинимсиз ишлашда давом этдик. Тан олиш лозим, Юргеннинг жамоаларига қарши ўйинда доиммо янги нарсаларни ўзлаштириб келганман. Бу мавсумда ЕЧЛда ғолиб чиқишни жуда истаяпман. Юрген эса, менинг совринларимга кўз тиккан. Шундай экан, биз бу мавсумда ўринларимизни алмаштиришимиз мумкин. Ҳа айтганча, «Манчестер Сити» бой клуб. Бугун ўзимизнинг тушлигимиз учун пул тўлаб кетамиз.(кулади) Барчага катта раҳмат!

Манба: Голос футбола
Киритилди: 21:24, 29.11.2019. Ўқилди: 4581 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Ливан Леонардо Шаҳин 4
2 Иордания Али Азайзеҳ 3
3 Япония Рюносике Сато 3
4 БАА Али ал-Мемарий 2
5 Япония Озеки 2
6 Саудия Арабистони Ракан ал-Ғамдий 2
7 Вьетнам Нгуен Дин Бак 2
8 Ўзбекистон Сардорбек Баҳромов 1
9 Ўзбекистон Равшан Хайруллаев 1
10 Ўзбекистон Амирбек Саидов 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.