«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе "France Football" журналига берган интервьюсида ўтган мавсумда «Барселона» сардори Лионель Месси билан қай тарзда «Олтин бутса» учун кураш олиб боргани ҳақида фикр билдирди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Месси Ла лигада 36та гол урган бўлса, Мбаппе Франция чемпионатида 33та гол билан "Олтин бутса" учун курашда 2-ўринни олганди.
«Ўтган мавсумда кўпроқ гол уришга ҳаракат қилдим. Якунда эса Европанинг энг яхши тўпурари соврини учун курашишим мумкинлигини тушунгандим. Лекин "Олтин бутса" учун курашда Месси бор эди.
Мен иккита гол ураман, у эса 3та уради, мен учта урсам, у 4та уради. Бу шунчалар ғаройиб бўлган эдики, мен буни Усмон Дембеле билан муҳокама қилган эдим. Мен унга: "Месси атайлаб шундай қиляптими? У менинг нечта гол уришимни кузатиб боряптими?», дея сўрадим. У эса: «Албатта, Месси сени кузатяпти!», дея жавоб берган эди. Ўшанда мен ўзимга ўзим: «Ў-ў-ў, мени Месси кузатяпти...», деган эдим. Бундай ўйинчи менга нисбатан бепарво эмаслигини кўриш ёқимли», – деди Мбаппе.
Маълумот ўрнида. Месси – 6 карра «Олтин бутса» (2010, 2012, 2013, 2017, 2018, 2019) соврини соҳиби ҳисобланади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).