Бугун 20 апрель, 2026 йил, душанба.

      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 19.04.2026 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 19.04.2026 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Сандерленд
      • 19.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.04.2026 20:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Арсенал
      • 21.04.2026 00:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.04.2026 00:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Челси
  • «A» Серия
      • 19.04.2026 15:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Торино
      • 19.04.2026 18:00
      • Верона
      • -:-
      • Милан
      • 19.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Женоа
      • 19.04.2026 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Болонья
      • 20.04.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 19.04.2026 16:00
      • Сўғдиёна
      • 2:3
      • Бунёдкор
      • 19.04.2026 18:15
      • Қўқон-1912
      • 0:0
      • Андижон
      • 21.04.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Осасуна
      • 21.04.2026 22:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Валенсия

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 8 21
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 8 18
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 8 14
6 Насаф 8 12
7 Хоразм 8 12
8 ОКМК 8 11
9 Локомотив 8 11
10 Қизилқум 8 9
11 Қўқон-1912 8 8
12 Сурхон 8 8
13 Андижон 8 7
14 Динамо 8 7
15 Сўғдиёна 8 5
16 Машъал 8 0

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Локомотив 0-2 Навбаҳор
8-тур ОКМК 3-2 Бухоро
8-тур Сурхон 0-1 Қизилқум
8-тур Нефтчи 2-1 Насаф
8-тур Машъал 0-1 Хоразм
8-тур Пахтакор 4-2 Динамо
8-тур Сўғдиёна 2-3 Бунёдкор
8-тур Қўқон-1912 0-0 Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мате Ватсадзе: "АГМК бундай аҳил ва иноқ жамоа билан юқори вазифаларни уддалашга қодир"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Интервьюлар
A A A

АГМКнинг янги трансферига айланган грузиялик ҳужумчи Мате Ватсадзе клуб матбуот хизмати билан жамоадаги илк таассуротлари билан ўртоқлашди.

– Аввало барчага “қайноқ” салом! Янги жамоа, янги мақсад ва янги марралар сари қадам қўйдим. АГМК жамоаси ҳақида Элгужа Григалашвили орқали эшитиб, бу клуб нақадар савлатли, муҳит жуда яхши ва барча ишлар йўлга қўйилганини тушундим. Келиб кўргач, жамоа билан бевосита танишгач, ўзим истаган коллективга келганимни англадим. Айниқса охирги жамоадаги танловим ва янги клубимиз ўртасидаги фарқ ҳамда тафовут нақадар катта эканлигини тушундим ва ўзбек футболига бўлган қарашим ва муносабатим яхши тарафга ўзгарди. Шунингдек, ўтган йилнинг иккинчи қисми, яъни бу чемпионатга келгунга қадар Ўзбекистонда Махарадзе ва Шота Арвеладзе фаолият олиб бораётганини эшитгандим. Лекин ўзбек футболи билан яқиндан таниш эмасдим.

АГМКда барчаси режа асосида тизимли йўлга қўйилган. Машғулотлар жараёни, майдондан ташқаридаги жараёнлар, мураббийлар штаби ҳамда футболчилардан тортиб қолган персоналлар ҳам ўз ишини яхши сифатда амалга оширишини кўрдим. Тўғри, бу мен учун янгилик эмас. Чунки Европада кўп йиллардан буён тўп тепганман. Лекин Европадан ташқари фаолиятимда иши нопрофессионал даражада йўлга қўйилган клубда қисқа фурсат ўйнаганим учун, АГМК мисолида яна Европадагидек иш яхши ташкиллаштирилган жамоага келганимдан хурсандман.

Ўзбек футболини кузатиб келмоқдаман. Ҳар бир жамоа иштирокидаги ўйинларни имкон қадар кузатишга, ўрганишга ҳаракат қиляпман. Янги мавсумда хоҳ жамоавий, хоҳ шахсий бўлсин, мақсадларим юқори. Ўйлашимча, АГМК бемалол юқори вазифаларни уддалашга қодир жамоа. Муҳими ва биздан талаб қилинадигани - барча ўз ишини сидқидилдан ва бунга бор куч-ғайратини сафарбар қилган ҳолда ишласа бўлгани. Бу нафақат футболчи ёки мураббийлар штабига боғлиқ, балки жамоадаги ҳар бир персонал ёки бўлимлар бир маромда текис ишлаши керак. Ҳаммамиз бир мақсад йўлида бирлаша олсак, марра қилинаётган чўққига чиқиш мумкин.

АГМКда айнан бир футболчини яқин дўстимга айланди ёки кимдир билан нисбатан яхши муносабатдаман деб ажрата олмайман. Бу ерда муҳит аъло даражада ва мени барча жуда илиқ кутиб олди. Ҳали айтганларим шунчаки юзаки эмас, балки самимий гаплар. Ҳамма жуда аҳил ва иноқ. Элгужадан ташқари қолган барча футболчилар ҳам тезроқ жамоага киришиб кетишим учун ҳаракат қилиб, ёрдам беришди. Мен жамоага янги келиб қўшилганимни тезда унутдим. АГМКда алоҳида табақаланиш йўқ. Барча самимий ва иноқ. Шу боисдан ҳам мендан ташқари янги келган кўплаб футболчилар дастлаб яхши муҳитни алоҳида қайд этишади. Миржалол Қосимов бошчилигидаги мураббийлар штаби аҳил ва иноқ коллектив шакллантира олишгани кўриниб турибди. Бу балки майдонда кўринмайдиган, лекин жамоавий ўйин ва натижаларга таъсир қиладиган муҳим омил.

Олмалиқлик мухлисларга аввало мени илиқ кутиб олишгани учун раҳмат айтаман. Ижтимоий тармоқлар орқали буни сездим ва бу менга қўшимча мотивация ва куч бермоқда. Мен шуни ваъда бераманки, ҳар куни, ҳар машғулот ва барча ўйинда мен жамоам ютуғи учун қўлимдан келган ҳамма ишни бажаришга ҳаракат қиламан. АГМК учун янги мавсумда жонимни бериб ўйнамоқчиман. Саломга яраша алик бўлиши керак. Мен АГМКда ўзим учун янги чорлов бўлганини ҳис этмоқдаман. Майдонга тушгач бор иқтидорни ишга солиш керак. Буни эса бажараман. Тезроқ чемпионат бошлансаю, мен янги жамоам либосида майдонга тушсам. Ҳозир айнан шу онларни интиқлик билан кутмоқдаман.

Манба: АГМК матбуот хизмати
Киритилди: 18:37, 26.01.2020. Ўқилди: 3266 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
3 Нефтчи Стипе Перица 4
4 Сурхон Чинеду Стефан 4
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик