Бугун 24 июль, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 24.07.2025

      05:00 "Третий тайм". Валерий Царукян.
      05:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Фламенго". Прямая трансляция.
      07:30 "Человек из футбола". Николай Писарев.
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Турции. "Газиантеп" - "Галатасарай".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Палмейрас".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Фламенго".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Эюпспор".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/8 финала. "Реал Мадрид" - "Сельта".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Сербии. "Железничар" - "Партизан".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Ризеспор".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Палмейрас".
      00:40 Новости футбола.
      00:45 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Фламенго".
      02:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Сан-Паулу". Прямая трансляция.
      04:55 Чемпионат Турции. Обзор тура.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 24.07.2025

      05:05 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные дуэты. Техническая программа. Финал.
      06:25 "Вопреки всему".
      06:55 LIVE Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Акробатическая группа. Прямая трансляция.
      09:25 Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. 1/2 финала.
      11:15 Летняя Универсиада 2025. Прыжки в воду. Женщины. Трамплин 1 м.
      12:20 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины.
      13:25 Летняя Универсиада 2025. Дзюдо.
      15:40 "Культовые".
      16:10 LIVE Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Дуэт. Произвольная программа. Финал. Прямая трансляция.
      17:55 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины.
      19:25 "Лица страны". Александр Катышев.
      19:45 "Вопреки всему".
      20:15 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Акробатическая группа.
      23:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      23:30 "Культовые".
      00:00 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      02:05 Летняя Универсиада 2025. Дзюдо.
      04:15 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Дуэт. Произвольная программа. Финал.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 24.07.2025

      05:00 Пляжный волейбол. Кубок России. Финальный этап в Санкт-Петербурге. Женщины. Финал.
      06:00 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап 5 в Санкт-Петербурге. Мужчины.
      07:55 LIVE Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Прямая трансляция.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      10:55 LIVE Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Прямая трансляция.
      12:15 Смешанные единоборства. UFC 310 в Парадайсе, США. Предварительный кард. Мовсар Евлоев против Алджэмейна Стерлинга.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:20 Специальный репортаж.
      14:40 Новости.
      14:45 Есть тема! Прямой эфир.
      16:10 LIVE Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Дуэт. Произвольная программа. Прямая трансляция.
      17:55 Новости.
      18:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:30 LIVE Водное поло. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Финал. Прямая трансляция.
      19:55 LIVE Летняя Универсиада 2025. Дзюдо. Прямая трансляция.
      23:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:00 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      02:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Смешанные единоборства. ONE FC 166 в Лусаиле, Катар. Анатолий Малыхин против Ренье де Риддера. Реванш.
      04:05 Борьба. Международный турнир в Венгрии.
      04:55 Новости.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 24.07.2025

      06:00 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      08:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 17. Боллен - Валанс.
      09:30 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс" 2024. Лучшие моменты.
      13:00 Парусный спорт. Гран-при. Этап 7 в Портсмуте, Великобритания. Обзор.
      14:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 17. Боллен - Валанс.
      14:45 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 18. Виф - вершина Коль-де-ла-Лоз. Прямая трансляция.
      21:00 Велоспорт. Д/ф "Велоспорт в Африке".
      22:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 12 в Мадриде, Испания. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      22:55 LIVE Летняя Универсиада 2025. Волейбол. Мужчины. Финал. Прямая трансляция.
      01:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 18. Виф - вершина Коль-де-ла-Лоз.
      03:00 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 18. Виф - вершина Коль-де-ла-Лоз.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мавсум кашфиётлари: «Бенфика»да кераксиз, «Лестер»да - тенгсиз!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугуннинг футболида қанот ҳимоячилари жамоанинг энг муҳим позицияси вакилларига айланишди. Дарҳақиқат, замонавий футбол улардан қанотлар тасарруфини ўз зиммаларига олиш, керакли паллада ҳужумчиларни қўллаб-қувватлаб, марказий ҳимоячиларга ёрдам беришга улгуришни талаб этмоқда. Яқин келажакда «Олтин тўп» соврини айнан шу чизиқ вакилларига берилса, ажабланмаймиз. Чунки уларнинг майдондаги иш ҳажми ҳайратдан ёқа ушлашга мажбур этади.

Хўш, унда нима учун нуфузли сов­рин номзодлари орасида қанот ҳимоячилари жуда кам? Бунинг асосий сабаби шуки, футбол олами бу чизиқ ўйинчиларининг беқиёс аҳамиятини тан олишга қодир эмас.

Ҳужумчи ҳавода юксак савияни кўрсата олмаслиги мумкин, аммо жамоа унинг устун жиҳатларига мослашиб, бу камчиликни тўлдиради. Марказий ярим ҳимоячининг жисмоний тайёргарлиги талаб даражасида бўлмаса, таянч ярим ҳимоячилари ёрдамга етиб келишади. Тезлиги юқори бўлмаган марказий ҳимоячи ёнидаги шеригининг тезкорлигидан фойдаланиши мумкин. Агарда у бўш ҳудудни топиш ва тўп узатишда рисоладагидек ҳаракат қилса, ўз позицияси қиролига айлана олади.

Қанот ҳимоячисида эса бундай имкониятлар йўқ - у ўз қанотининг бошидан охиригача самарали тўп суриши шарт - ҳужумда Альбадек фидойи, ҳимояда Мендидек кучли ва Робертсондек чидамли бўлиши лозим. Мана шу фазилатларнинг барчасига эга бўлмаган фулбек узоғи билан Болгария чемпионатидан юқорисига ярамайди.

Рикарду Перейра эса мавсум давомида эътибордан четда қолмоқда. «Лестер»ни тилга олинганида қайси футболчи хаёлингиздан ўтади? Варди? Сеюнжю? Мэддисон? Аммо португалиялик фулбекни эсламаслигингиз аниқ. Ҳозир ўнг қанот ҳимоячиларини Трент Александр-Арнольдга таққослаш урф бўлган: Ван-Бисакка, Рис Жеймс... Рикардуни қиёслаш эса мумкин эмас. Чунки у савия бобида «Ливерпул»даги касбдошидан каммас.

Энг сара академияларда ўқиди, лекин «Порту»га ёқмади

Рикарду Перейра 1993 йилда Португалия пойтахтида таваллуд топди. Табиийки, агар у катта футболдан жой олишни истаса, «Спортинг» ёки «Бенфика»дан бирини танлаши аниқ эди. У ўзига тўқ оилада туғилгани сабабли, нафақат Лиссабон, балки мамлакатнинг энг яхши академиясида таҳсил олиш имкониятига эга эди.

Рикардунинг фаолияти 2001 йилда «Бенфика» академиясида бошланди. У ерда болакай 3 йил ўнг қанот ҳимоячиси ва ҳужумчиси позицияларида тўп сурган бўлсада, тарбиячилар ишончини қозона олмади. Улар Рикардунинг универсаллигини ягона ижобий жиҳат сифатида эътироф этишди.

Бироқ болакай тушкунликка тушмади ва 2004 йилда «Спортинг»га йўл олди. Очиғи, Перейрада бироз умидсизлик кайфияти ҳам йўқ эмасди, у шунчаки тўп суришни мақсад қилганди. Аммо кейинчалик бу қарори жамоага манфаат келтирди.

Яшиндек ўтиб кетган 6 йил ичида Рикарду 3та жамоада тўп суриб, академиянинг қарийб барча босқичларидан ўтди. Фақат 19 ёшлилар жамоасига ўтолмади. Бу ёш футболчи учун қақшатқич зарба бўлди. Ўшанда Рикарду асосан чап қанотда ўйнаган, «Спортинг»да эса қанот ҳимоя­чиларига эҳтиёж йўқ эди. Шу сабабли унга бироз сабр қилишни маслаҳат беришди. Перейра эса таклифни рад этиб, камтарин «Навай»га ўтишни маъқул кўрди. Шу тариқа 19 ёшлилар жамоасидан жой олди.

Буни қарангки, грандлар эътиборини қозона олмаган футболчи ўсмирлар биринчилигини «портлатиб», ярим йил ичида ҳаммани ўзига қаратди. Бироқ топлар таклифини кутмасдан, «Виктория Гимараеш»да ўйнашга қарор қилди. Шунингдек, илк марта терма жамоадан ҳам чақирув олди.

Бундай маваффақиятдан кейин уни асосий таркибга чақирмасликнинг иложи йўқ эди. Амалда ҳам шундай бўлди - 2012|2013 йиллар мавсумини Рикарду «Виктория»нинг 2-ҳимоячиси мақомида бошлади ва 6 нафар (!) рақобатчини бир четга суриб қўйди.

Асосий ҳимоячига айланган Перейра 30 марта майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8 гол ва 20 «ассист» (!) ёздирди. Натижада тинчлигини йўқотиб қўйган Паулу Фонсека уни «Порту»га жалб этди. Лекин футболчи «аждаҳолар»нинг асосий таркибидан жой ололмагач, Францияга йўл олди. Чунки «Порту-В»даги 18та ўйин давомида муҳитни ўзгартириш пайти келганлигини тушунди. Ахир у Португалия топларида ўз омадини синаб кўрган, ўртамиёналар эса қониқтирмасди.

Айни шу паллада Перейра «Ницца»дан таклиф олди. Маълум бўлишича, Клод Пьюэль Пье ўрнига муносиб номзод қидираётган экан. Пье савияли қанот ҳимоячиси мақомига кўтарила олмаган бўлсада, ҳозир «Лилл»да тўп сурмоқда. Ўйинга чан­қоқ футболчи учун францияликлар таклифи айни муддао эди. Бундан ташқари, мамлакатнинг илиқ иқлими ҳам Рикардуга маъқул бўлганди. Бироқ «Порту» уни қўйиб юборишни истамада ва ижарага рухсат берди.

Кейинчалик клубнинг бу қарори унинг ўзи учун ўта фойдали эканлиги маълум бўлди.

Мураббийнинг жамоа ўйинини қанотлар орқали ташкил этишни хуш кўриши Рикарду учун айни муддао эди. «Ницца»нинг чап қанотида савияли Далберт тўп сурарди. Перейра бу анъанага чек қўйиб, ўйин мағзини ўнг қанотга кўчирди. Ўзининг дебют ва фаолиятидаги ягона ижара мавсумида у 29 марта майдонга тушиб, асосий ўйинчилардан бирига айланди. Шунингдек, лигада етакчилар сафига кўтарилди. «Ницца» эса 4-ўринни эгаллаб, ЕЛ йўлланмасини қўлга киритди. «Лион»ни йирик ҳисобда (3:0) маҳв этгани муваффақиятли мавсумнинг гултожи бўлди.

Табиийки, жамоа асосий ўйинчиларини сақлаб қолиш йўлларини қидиришга киришди. Жумладан, Рикарду Перейрани ҳам. Аммо «Порту» бу борада музокара бошлашни истамади. Чунки у Перейрада Данилонинг ворисини кўрганди. Ахир терма жамоа ҳимоячисидан муносиброқ номзодни қаердан ҳам топа оларди? Боз устига, Рикарду ўта кучли рақобатда ғолиб чиқиб, фаолиятидаги энг ёрқин мавсумни ўтказганди.

«Порту»га қайтиш иқтидорли ҳимоячи учун тараққиётни давом эттиришдан кўра кўпроқ янги синовлардан ўтишга айланди. «Ницца»да у ўнг ва чап қанотларда тўп сурганди. Бу ерда эса чап қанотни Алекс Теллес, ўнг қанотни Макси Перейра ва Диого Далотлар эгаллашганди. Бироқ Рикарду бу синовдан ҳам муваффақиятли ўта олди.

Сержиу Консейсау раҳбарлигида Перейра Португалия чемпионатининг энг яхши ўнг қанот ҳимоячиси бўлди. Хесус Корона билан аҳил жуфтликни ҳосил қилган ҳолда, ички чемпионат ва ЕЧЛда ўнг қанотда ўз ҳукм­ронлигини ўрнатди. Статистик кўрсаткичлар борасида ҳам барча шерикларидан ўзиб, жамоа етакчилари сафидан жой олди.

Шубҳа йўқки, Рикардунинг муваффақиятида Эктор Эрреранинг улуши салмоқли бўлди. Перейра ҳужумга отланганда, мексикалик жамоа­доши унинг ҳудудида қўриқчилик қилди. Бундан ташқари, марказий ҳимоячи Фелипе ҳам ишончли ҳаракатлари билан ҳимоя қўрғони мус­таҳкамлигини таъминлади.

Европа тажрибаси, самарали мавсум, универсализм ва кучли иштиёқ - португалиялик ҳимоячини кўз остига олган скаутларни айнан шу жиҳатлар қизиқтириб қолганди. Таажжубки, айнан «Бенфика»ни қаноатлантирмаган фазилат эвазига Перейра катта футболда ўз ўрнини топа олди.

Англияга ўтди-ю, саралар сафидан жой олди

Умуман, «Лестер» Перейрага харидор бўлган дастлабки йирик клуб эмас. Ундан аввал «Ювентус» қизиқиш билдирган, лекин миш-мишлар қанчалик тез юзага келган бўлса, шунчалик тез ғойиб бўлганди. Шунингдек, «Тоттенхэм» варианти ҳам натижа бермади - «шпорлар» Серж Орьени афзал кўришди. «Арсенал» билан мулоқотга эса дастлабки матбуот анжуманида Арсен Венгер нуқта қўйди: «Рикарду Перейра? Йўқ, бу футболчи бизни қизиқтирмайди».

«Тулкилар» кўп ўйлаб ўтиришмади - ҳимоячини «Ницца»даги давридан кузатиб, Португалиядаги ёрқин мавсумдан кейин «Порту»га 22 млн. еврони санаб беришди. Янги жамоада ҳимоячи Симпсоннинг ўрнини эгаллади.

Аввалига АПЛ дебютантидан нимани кутишни ҳеч ким билмасди. Бир томондан, малакали Клод Пюэль ва ҳеч қачон адаптацияга вақт сарфламайдиган ҳимоячи бўлса, бошқа томондан, унинг жисмоний кўрсаткичи (бўйи 175 см.) ва деярли барча футболчиларга осонликча таслим бўлмайдиган АПЛ шиддати. Бироқ футболчининг бахтига, дастлабки икки жиҳат нуфузли чемпионатга жуда мос тушди.

Ўзининг дебют мавсумида Перейра илк учрашувлардаёқ самарали тўп сура бошлади ва лига етакчилари қаторига кўтарилди. АПЛ муҳитига мослашиш унга қийинчилик туғдирмади. Аксинча, бўйи пастроқ бўлишига қарамасдан, «иккинчи қават»да яхши ўйнамоқда. Тезлик ва меҳнатсеварлиги ҳам аввалгидек. Ҳимоя чизиғида Рашид Геззалнинг камчиликларини ёпишдан ташқари, олдинги чизиқда ҳам самарали тўп сурмоқда. Ҳозирга қадар у 2 гол ва 6 самарали узатмани амалга оширди. Шундай экан, дебют мавсумни Перейранинг Англиядаги энг зўр иштироки эмаслигига умид қилиш учун асослар етарли. Аслида футболчининг ўйин услубида сезиларли ўзгаришлар кузатилмади, Брендан Рожерс даврида ҳам барқарор ўйин кўрсатмоқда.

Португалиялик ҳимоячининг шуҳрат қозонишига ким халақит берди? Трент Александер-Арнольд. Ўзининг энг зўр мавсумида Рикарду англиялик касбдошининг соясида қолиб кетди, унинг машҳур бурчак зарбасидан кейин Перейрани деярли бутунлай унутишди.

Энди инглиз паспортига эга бўлган барча ўнг қанот ҳимоячиларини фақат Трентга қиёслашмоқда, Перейрага эмас. Тақдир тақозосига кўра, «Лестер» вакили англияликлар хорижлик ўйинчиларни муҳокама қилмай қўйишган паллада порлади. Португалия термасида ҳам Рикарду етакчилар сафида эмас, Жоао Канселу самаралироқ тўп сурмоқда. У Криш билан дўстлашиб олди, «Ювентус»да ажойиб мавсумни ўтказди, энди Хосеп Гвардиоладан сабоқ олмоқда. Шунингдек, Нельсон Семедуни ҳам унутмаслик лозим. Аммо дурустроқ эътибор берилса, Рикарду нафақат Португалия, балки АПЛда ҳам энг яхши ўнг қанот фулбеки эканлиги аён бўлади. Яқинда ҳимоячига «ПСЖ» оғиз солаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бу борада футболчи шундай фикр билдирди: «ПСЖ»? Сенга қизиқаётган жамоа борлигини эшитиш доимо ёқимли. Бу менинг тўғри йўлда эканлигимдан далолат. Лекин миш-мишлар мени чалғита олмайди. Топ-клубда тўп суриш иштиёқими? Албатта, менда ҳам йўқ эмас. Ўзини ҳурмат қиладиган футболчи ЕЧЛда ўйнашни орзу қилади».

Nike эътиборини тортди. Ҳозирги ҳаётидан мамнун

Перейра - вазмин табиатли йигит. Уни қимматбаҳо «Ламборжини» рулида, шоҳона либосларда кўрмайсиз. У машғулотларда олинган суратларни намойиш этишни ёқтирадиган, баъзан мириқиб дам олишни ўрнига қўядиган оддий футболчи. Тинимсиз меҳнатдан кейин бунга ҳақли.

Ҳимоячи Nike билан ҳамкорликни йўлга қўйди, терма жамоа фотосессияларида кўриниб туради. Шунингдек, хайрия дастурларида фаол, ирқчиликка қарши кураш олиб бормоқда. Жамоадоши Менди билан қалин дўст, «Ницца»даги давридан бери ёнма-ён тўп суришмоқда.

Хуллас, камтарин, лекин ўзига яраша зўр жамоа шарафини ҳимоя қилаётган ҳокисор ҳимоячи ҳақидаги ҳикоямиз ниҳоясига етди. Ишончимиз комилки, Рикарду Перейранинг энг ёрқин ўйинлари ҳали олдинда.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 07:45, 24.03.2020. Ўқилди: 3607 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.