Бугун 18 май, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • 1:0
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • 1:2
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • 0:2
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • 0:3
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • 2:0
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • 1:1
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • 0:1
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • -:-
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • 1:3
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • 1:0
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.05.2026 23:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • -:-
      • Бетис

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 36 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Пуйол: «Мессини ёмон кўраман»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Stadion.uz “Барселона” жамоасининг собиқ сардори Карлес Пуйолнинг олтинга тенг иқтибослари билан таништириб ўтади.

Ўзининг биринчи қадами ҳақида
Ота-онам футболга бўлган қизиқишимга жиддий эътибор беришмаган. Улар мени катта университетлардан бирида ўқиб, доктор ёки юрист бўлишими исташган.

Ёшликдаги орзу
Тан олишим лозим, ёшлигимда ҳеч қачон профессионал футболчи бўлишни орзу қилмаганман. Шунчаки тўп тепаётганимда ўзимни бахтиёр ҳис этар эдим. Менинг ёшлигимдаги ширин хотираларимнинг барчаси тўп билан боғлиқ.

Ёшлик
Ёшлик чоғимида футболни доимо акам ва унинг дўстлари билан ўйнаганман. Улар мендан анча катта бўлишига қарамай, ҳеч қачон дарвозада туришни истамаганман. Шунга қарамай, улар дарвозага турмасам ҳеч қачон ўзлари билан тўп тепишга рухсат бермасликларини айтишгач, индамай дарвозага йўл олар эдим.

Ўз салоҳияти ҳақида
Менда Ромарионинг техникаси йўқ. Овермарснинг тезлиги ва Патрик Клювертнинг жисмоний қудрати ҳам йўқ. Шунга қарамай, мен доимо меҳнат қилишдан тўхтамайман. Бу менинг супер иқтидорим саналади. Ўзимни кечаси билан ухламай имтиҳонга тайёрланган ҳолда беш баҳо оладиган ўқувчига ўхшатаман. Бундай ўқувчилар иқтидорли бўлишмайди, лекин оғир меҳнатдан қочмагани боис доимо барча фанлардан 5 баҳо олишади.

«Барселона» — бу
“Барселона” футбол жамоаси бу Каталония миллий терма жамоаси дегани!

Омадли жамоа
Агар футболчилар ўз истакларини клубникидан пастроқ қўйишса, ғалаба ва натижалар албатта келади.

Амалга ошмаган трансфер
“Реал” Камачони бош мураббий этиб тайинлаганида, у мен ва Роналдиньони ўз жамоасида кўришни истаган эди. Улар икки бор бизни қўлга киритиш учун расмий таклиф билан чиққан, бироқ биз ўша даврда дунёнинг энг кучли клуби – “Барселона” шарафини ҳимоя қилаётган эдик. Мен доимо совринларни “Барселона” билан қўлга киритишни истаганман.

Ўтиш даври ҳақида
Мен қайта қуриш тарафдори эмасман. Шунга қарамай, мухлислар доимо омадсиз мавсумдан сўнг, янги услубда ҳаракат қилишимизни исташади. Ўйлашимча, бу нотўғри қарор. Сабаби, совринлар омадсиз мавсумларда орттирилган тажриба маҳсули саналади.

Лионель Месси ҳақида
Лео Месси - ақл бовар қилмас даражада кучли футболчи. Уни барча ёмон кўради. Мен уни ёмон кўрувчи футболчилар ичида биринчи ўринда тураман. Унинг майдонда тўп билан қандай енгил ҳаракат қилаётганини кўрсам, 100 йил машқ қилсам ҳам унинг даражасига чиқа олмаслигини англайман. Ҳа айтганча, у мени ҳам доимо машғулотларда қийнашда давом этмоқда. У оёқлари ерда маҳкам турадиган йигит. Шунинг учун ҳам узоқ муддат юқори савияда тўп суришига ишоман. У сайёрамиздаги энг кучли ҳужумчи.

Даҳо Месси
Ўйлашимча, унинг миясида қандайдир ўзгача сезги органи бор. Ўша сезги органи унга бир сония ичида вазиятдан чиқиб кетиш учун қарор чиқаришидан ёрдам беради. Бу худди барча бир сонияга музлаб қолганида, Месси ҳаракатлана олишга қодирдек ҳис уйғотади. Рақиблар қотиб қолган пайтда, Месси обдон ўйлаб олиб қарор қабул қилишга ҳам улгура олади. Бу унинг супер имкониятларидан бири.

Роналду ва Месси қарама-қаршилиги
Роналду — дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири, бироқ Месси барибир ундан устунроқ. Улар ўртасидаги соғлом рақобат сабабли футболчилар ўсишга муваффақ бўлишган. Ўйлашимча, иккаласи ҳам бир-бирига ўзлари сезмаган ҳолда янада ривожланиш учун туртки бўлган. Уларда эркин нафас олиш учун имконият йўқ. Шундай бўлсада, мен Месси билан бир жамоада тўп сурганман ва унинг имкониятларини яхши биламан. У йилдан-йилга янада кучли бўлиб бормоқда.

Дунёдаги энг кучли мураббий
Мен учун Пеп дунёдаги энг кучли футбол мутахассиси. Сиз жамоа қандай тўп сураётганига қараб ҳам уни Гвардиола бошқараётганини дарров англаб оласиз. Мен Пеп “Манчестер Сити” билан ЕЧЛда зафар қучади деб аниқ айта олмайман, бироқ бугунги кунда улар АПЛ пойгасидан чиқиб кетишган. Шундай экан, бор эътиборни ЕЧЛга қаратишлари аниқ.

ЖЧ ғолиблиги ҳақида
Барча футболчилар мундиалда ғолиб чиқишни истайди, аммо уларнинг ҳаммасига ҳам бу насиб этавермайди. Мен кам сонли футболчилар қаторида эканлигимдан хурсандман. Шундай бўлса-да, бу ўзимни Эйфель минорасининг томида ҳис қилишим учун камлик қилади.

Жамоадошлари
Айрим жамоадошларимга ҳам дўст, ҳам мухлисман. Тўғриси, уларни нима учун ҳурмат қилишимни ҳалигача аниқ айта олмайман.

Энг ёқтирган мусобақаси
Бу сўзсиз Европа чемпионлар Лигаси! Бошқа ҳеч қандай мусобақада бундай интрига ва чемпионлик учун курашни учратмайсиз. Бу мусобақада бир бор зафар қучиш барча орзуларингиз рўёби билан баробар. Энди уч бор ЕЧЛ кубогини бош узра кўтариш қанчалар ёқмили эканини тасаввур қилиб кўринг!

Футболдаги бахт
Менга “Барселона” ва Испания терма жамоаларида тўп суриш бахти насиб этди. Мени доимо қувонтирган нарса шуки, мен икки жамоада ҳам чиройли ўйин кўрсатиб бош совринларга эга чиққанман. Бунақаси футболда ҳар куни ҳам содир бўлавермайди.

Футболдан кетиш азоби ҳақида
Бу жуда оғир ва аламли жараён. Сен аввалгидек меҳнат қилишга ҳаракат қиласан, бироқ организмнинг сенга бўйсунмаётганини англай бошлайсан. Мен доимо бор кучим билан машқ қилишга ўрганиб қолганман. Ёш ўтгандан кейин эса, барчаси сенинг қўлингда эмаслигини чуқур тушуниб етасан. Ўзингни тақдир олдида ожиз сезасан. Оқибатда, вақт ўзиникини олганини тан олишдан бошқа чоранг йўқ.

Пуйол қандай мураббий бўлмоқчи?
Мен футболчиларга тинмай тактикадан кўрсатма берувчи “кўринмас мураббий” бўлишни истамайман. Менинг устунлигим улкан тажрибамда. Бой ҳаётий ва спорт тажрибам эвазига ёш футболчиларга нафақат майдонда, балки унинг ташқарисида ҳам яхши устоз бўлишим мумкин. Мен "Ҳаёт мураббийи” сифатида шогирдларимни тўғри фикрлашни, ҳаётдаги қийинчиликларни енгиб ўтишни ва ҳиссиётларни бошқаришни ўргатмоқчиман.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 11:06, 14.04.2020. Ўқилди: 13168 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Алавес Тони Мартинес 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик