Бугун 18 август, 2025 йил, душанба.

      • 17.08.2025 00:30
      • Алавес
      • 2:1
      • Леванте
      • 17.08.2025 00:30
      • Валенсия
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 17.08.2025 20:00
      • Сельта
      • 0:2
      • Хетафе
      • 17.08.2025 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • 3:2
      • Севилья
      • 18.08.2025 00:30
      • Эспаньол
      • 2:1
      • Атлетико
      • 19.08.2025 00:00
      • Эльче
      • -:-
      • Бетис
      • 20.08.2025 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Осасуна
      • 17.08.2025 18:00
      • Челси
      • 0:0
      • Кристал Пэлас
      • 17.08.2025 18:00
      • Ноттингем Форест
      • 3:1
      • Брентфорд
      • 17.08.2025 20:30
      • Ман. Юнайтед
      • 0:1
      • Арсенал
      • 19.08.2025 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Эвертон
  • Суперлига
      • 17.08.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • 2:0
      • Сурхон
      • 17.08.2025 19:00
      • Машъал
      • 1:0
      • Андижон
      • 17.08.2025 20:15
      • Бунёдкор
      • 2:1
      • Бухоро
      • 18.08.2025 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Қизилқум

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 19 37
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 19 31
8 Сурхон 19 23
9 Қизилқум 18 22
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 19 20
12 Хоразм 18 19
13 Қўқон-1912 19 18
14 Машъал 19 18
15 Бухоро 19 14
16 Шўртан 19 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Пахтакор 2-0 Сўғдиёна
19-тур Навбаҳор 0-1 Нефтчи
19-тур Динамо 1-0 ОКМК
19-тур Насаф 2-0 Шўртан
19-тур Қўқон-1912 2-0 Сурхон
19-тур Машъал 1-0 Андижон
19-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

18/08 19:00 Хоразм - Қизилқум

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1641 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 18.08.2025

      05:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Сеара".
      07:00 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Сеара".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сантос".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Турции. "Газиантеп" - "Галатасарай".
      14:00 Новости футбола.
      14:05 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Сеара".
      16:05 Новости футбола.
      16:10 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сантос".
      18:10 Новости футбола.
      18:15 Чемпионат Сербии. "Црвена Звезда" - ТСЦ (Бачка-Топола).
      20:15 Новости футбола.
      20:20 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Сеара".
      22:20 Новости футбола.
      22:25 Д/ф "Лионель Месси".
      23:25 LIVE Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Коджаэлиспор". Прямая трансляция.
      01:25 "Всё о главном". Вадим Козлов.
      01:50 Новости футбола.
      01:55 Чемпионат Турции. "Газиантеп" - "Галатасарай".
      03:50 Новости футбола.
      03:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Коринтианс". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 18.08.2025

      05:10 Лёгкая атлетика. ПСБ Чемпионат России в Казани. День 4. Вечерняя сессия.
      08:00 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 55 кг.
      09:10 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 61 кг.
      10:20 Автоспорт. DTM. Этап 5 на трассе Нюрбургринг, Германия. Гонка 2.
      11:45 "Культовые".
      12:15 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Этап в Москве.
      13:50 Сёрфинг. Альфа-Банк Wakesurf Cup 2025 в Москве. Wakesurf. Женщины.
      15:20 Триатлон. Supertri. Этап 1 в Торонто, Канада.
      17:50 Автоспорт. DTM. Этап 5 на трассе Нюрбургринг, Германия. Гонка 1.
      19:15 Д/ф "Энди Маррей".
      20:05 "Физруки. Будущее за настоящим".
      20:40 Бильярд. BetBoom Суперлига в Москве.
      22:20 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Команды. Произвольная программа. Финал.
      23:50 "Вы это видели".
      00:45 "Что за спорт?". "Экстрим".
      01:10 "Культовые".
      01:35 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. До 71 кг.
      02:45 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 73 кг.
      03:55 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 67 кг.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 18.08.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      10:55 LIVE Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. До 71 кг. Прямая трансляция.
      12:55 LIVE Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 73 кг. Прямая трансляция.
      15:20 Новости.
      15:25 Есть тема! Прямой эфир.
      16:45 "Взойди на свой Олимп".
      17:25 Новости.
      17:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Роман Долидзе против Энтони Эрнандеса.
      19:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      20:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      21:55 LIVE Футбол. Лига Пари. "КАМАЗ" (Набережные Челны) - "Факел" (Воронеж). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      02:30 Д/ф "Дэвид Бекхэм. Одиозный".
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "Красный Яр" (Красноярск) - "Стрела-Ак Барс" (Казань).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 18.08.2025

      06:00 Велоспорт. Арктическая гонка Норвегии. Этап 4.
      07:00 Велоспорт. Тур Польши. Этап 7. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      08:30 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 4 в Лондоне, Великобритания. Женщины, мужчины.
      10:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 3.
      11:30 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 9 в Лондоне, Великобритания.
      13:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 3.
      15:00 LIVE Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 4. Прямая трансляция.
      18:00 Велоспорт. Тур Польши. Этап 7. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      19:30 Велоспорт. Арктическая гонка Норвегии. Этап 4.
      20:30 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Этап 8. Sierre Zinal Trail в Вале, Швейцария.
      21:30 LIVE Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 4. Прямая трансляция.
      00:30 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      01:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 9 в Лондоне, Великобритания.
      03:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 4.
      04:30 Велоспорт. Тур Польши. Этап 7. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Лэмпарддан Зидангача. Яқин ўтмишнинг таниқли футболчилари орасидан етишиб чиққан мураббийлар ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳаёт жуда ўзгарувчан ва ҳеч қачон бир жойда тўхтаб турмайди. Миллионлар ўйини бўлмиш футбол ҳақида гап кетганда ҳам худди шундай сифатларни ишлатиш мумкин. Бироқ футболнинг тезлашув коэффициенти бошқа соҳаларникидан 10 карра юқорироқ дейилса ҳам муболаға бўлмайди. Шу сабабли, яқиндагина мухлисларнинг майдондаги кумири бўлган футболчилар аллақачон ўзларининг мураббийлик фаолиятини бошлаб юборган. Қуйида ана шундай мутахассислар ҳақида сўз боради.

Тьерри Анри

1998 йилги Жаҳон ва 2000 йилги Европа чемпиони, шунингдек икки карра Англия ва Испания чемпиони ҳамда 2008/09 йилги Чемпионлар Лигаси ғолиби Тьерри Анри футболчилик фаолиятини 2015 йилда MLS’нинг «Нью-Йорк Ред Буллз» клубида якунлаган. Франциялик футболчи дарҳол «Арсенал»нинг ёшлар жамоасида ишлашга таклиф олади, бироқ Анрининг «канонирлар» билан ҳамкорлиги узоққа чўзилмади. Бунга Анрининг ўзига қаерда ишлаш қулайлигини ҳал этмагани ва кўп вақтини телевизион компанияларга сарфлагани сабаб қилиб кўрсатилади. 2016 йилнинг август ойида Роберто Мартинеснинг Анрини Бельгия терма жамоаси мураббийлар штабига таклиф этади. Россияда бўлиб ўтган ЖЧ—2018 да белгияликлар бронза медалларига сазовор бўлади. Мусобақа якунида кўпгина мутахассислар томонидан Анрининг хизматларига юқори баҳо берилди. Кейинчалик Тьеррининг мураббийлик иқтидорига клуб даражасида ҳам ишонч билдирилади ва 2018 йилнинг кузида франциялик собиқ ҳужумчи «Монако»дан таклиф олади. Афсуски, бу ердаги ҳамкорлик ҳам узоқ давом этмайди. Монакодаги атиги уч ойлик фаолиятдан сўнг Анри истефога чиқарилади, шундан сўнг у қарийб 10 ой давомида ишсиз юради. Аммо машҳур номнинг ўзиёқ Анрига Канададан таклиф бўлиш учун етарли бўлади. «Монреаль Импакт» клуби хўжайинлари Анрининг MLS чемпионати билан яхши таниш бўлгани учун унга ишонч билдиради. 2019 йилнинг ноябридан бери Анри Монреаль клубида фаолият юритиб келмоқда. Унинг жамоаси шу пайтгача 5 та расмий учрашув ўтказиб, ҳар бир ўйинда ўртача 1,2 очко тўплади.

Андрей Шевченко

Украина терма жамоаси, «Милан» ҳамда Киевнинг «Динамо» клубларидаги фаолияти орқали мухлисларга яхши таниш бўлган Андрей Шевченко 43 ёшда бўлишига қарамай, мураббийлик курсисида тўртинчи йилини ўтказмоқда. 2003 йилда «Милан» сафида Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан, 2004 йилда эса «Олтин тўп»ни қўлга киритган Шевченко 2012 йилда футболчилик фаолиятига нуқта қўяди. Шундан сўнг у маълум муддат сиёсатга аралашишга ҳаракат қилади, бироқ уринишлари муваффақиятсиз кечгач, футболга қайтишга қарор қилади. 2016 йилда Шевченко Михаил Фоменконинг ёрдамчиси этиб тайинланади ва мамлакат бош жамоасини Евро–2016 мусобақасига тайёрлашга ёрдамлашади. Украинлар учун турнир кўнгилдагидек ўтмайди, улар мусобақани гуруҳ босқичидаёқ якунлашга мажбур бўлади. Фоменко ишдан олингач, унинг ўрнини айнан Шевченко эгаллайди. Даставвал бу қарор кўпчилик томонидан маъқулланмаган бўлса-да, аммо вақт ўтиши билан украиналикларнинг ўйин услубида яхши томонга ўзгаришлар кузатилади ва жамоа ҳужумкор футбол намойиш эта бошлайди. Хусусан, Шевченко бошчилигидаги Украина терма жамоаси келаси йилнинг ёзига қолдирилган Евро–2020нинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритди. Шунингдек, жамоа Миллатлар Лигасида ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда. Шунга қарамай, Шевченконинг терма жамоадаги келажаги ҳанузгача мавҳумлигича қолмоқда, боиси унинг шартномаси жорий йилнинг ёзигача мўлжалланган. Ҳатто «Милан» Андрейни бош мураббийлик ролига таклиф этмоқчилиги тўғрисида миш-мишлар ҳам йўқ эмас.

Ака-ука Инзагилар

Италия ва «Лацио»нинг таниқли ҳужумчиси Симоне Инзаги 2010 йилда «бургутлар» сафида футболчилик фаолиятини тугатади. Ўша йилнинг ўзидаёқ клуб раҳбарияти уни «Лацио»нинг ўсмирлар жамоасига мураббийлик қилишни таклиф этади. 2011–2016 йилларда Симоне «Лацио»нинг У-17 ва U-19 жамоаларида мураббийлик қилади. Инзаги учун асосий жамоага йўл 2016 йилнинг баҳорида бошланади, дастлаб уни бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинлашади, ёзда эса у Рим клубининг тўла ҳуқуқли устози сифатида иш бошлайди. Ўшандан бери Инзаги клубнинг аввалги мавқейини қайтаришга ҳаракат қилмоқда. Ва қайсидир маънода у ушбу мавсумда бунга эришди ҳам. Агар Италия чемпионати давом эттирилмаса, «Лацио» учун адолатсизлик бўларди, чунки жамоа пешқадам «Ювентус»дан атиги бир очкога ортда қолмоқда.

Симоненинг акаси Филиппо Инзаги футболчи сифатида анчагина ютуқларга эришган бўлса-да, шу пайтгача мураббийликда унчалик омади юришмаган. Филиппо футболчилик фаолиятини 2012 йилда «Милан»да якунлаб, ўша ерда ўсмирлар жамоасида мураббийи бўлиб қолади. 2014 йилда эса Инзаги «россонери» бош мураббийи этиб тайинланади. Филиппо учун мураббийликнинг илк йили омадсиз кечади ва бир йилдан сўнг жамоанинг муваффақиятсиз натижаларига асосий сабабчи деб топилиб, истеъфога чиқарилади. Бир йил ишсиз юргандан сўнг, Инзаги «Венеция»да иш бошлайди ва уни Б Сериясига олиб чиқади. Шундан сўнг у А Серияга қайтади. Афсуски, яна «Болонья» клуби билан муваффақиятсизликка учрайди. 2019 йилнинг ёзидан бери Филиппо «Беневенто» билан Б Серияда пешқадамлик қилиб келмоқда.

Алессандро Неста

Италия терма жамоаси, «Лацио», ҳамда «Милан» клубларидаги ўйинлари орқали машҳурликка эришган, 2006 йилги Жаҳон Чемпионатида ғолиби Алессандро Неста 2015 йилда Ҳиндистоннинг «Ченнайин» клубида фаолиятини тугатади. Бир неча ойдан кейин АҚШнинг «Майами» клубини бошқариш таклифига рози бўлади ва у ерда икки ярим йил ичида ўзини яхши томондан кўрсата олади. Унинг бу салоҳиятини Италияда ҳам пайқашади ва 2018 йилда Неста «Перужа»да иш бошлайди. Бироқ Нестага жамоасини А Серияга олиб чиқиш насиб этмайди. Шундан сўнг Б Сериянинг бошқа бир клуби «Фрозиноне»га кўчиб ўтади. Жорий мавсумда унинг бошқарувидаги жамоа турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турган «Кротоне»дан 2 очкога ортда қолиб, учинчи поғонани банд этган.

Патрик Виейра

Франция терма жамоаси таркибида 1998 йили Жаҳон 2000 йили Европа чемпиони бўлган Патрик Виейра клуб даражасида «Милан», «Арсенал», «Ювентус», «Интер» ва «Манчестер Сити» каби номдор жамоаларда ўйнашга муваффақ бўлган. У 2011 йилда «шаҳарликлар» сафида катта футбол хайрлашиб, клуб академиясида фаолият бошлаганди. 2013 йилда эса «Сити»нинг У-21 ёшлар жамоасига мураббийлик қила бошлайди. 2016 йилда Патрик аксарият ёш мураббийлар сингари тажриба орттириш мақсадида MLS’га йўл олади ва «Нью-Йорк Сити» клуби бош мураббийи сифатида яхши натижаларга эришади. 2018 йилнинг ёзида Франциясининг «Ницца» клубидан таклиф олади. Ўтган мавсум «Ницца» Франция чемпионатини еттинчи ўринда якунлаган бўлса, бу йили жамоа турнир жадвалида олтинчи поғонада бормоқда.

Стивен Жеррард

«Ливерпуль» мухлисларининг суюклиси, 2005 йилги Чемпионлар Лигаси ғолиби – Стивен Жеррард футболчилик карьерасини 2017 йилда «Лос-Анжелес Гэлакси»да тугатганини маълум қилганди. Шундан сўнг у Англияга қайтиб, маълум муддат Мерсисайд клубининг ёшлар жамоасига устозлик қилди. 2018 йилнинг ёзида эса Жеррардни Шотландияга чақиришди ва унинг зиммасига маҳаллий «Рейнжерс» клубининг аввалги мавқейини тиклаш вазифаси юкланди. Жеррарднинг жамоаси ўтган мавсумни иккинчи ўринда якунлаган бўлса, жорий йилги мамлакат биринчилигида ҳам худди шундай натижани қайд этилмоқда. Шотландиядаги вазиятга холис баҳо бериладиган бўлса, «Селтик»ни «тахт»дан ағдариш учун фақатгина мураббийнинг етуклиги камлик қилади.

Фрэнк Лэмпард

Фото: Twitter

Футболчи сифатида ўзини фақатгина яхши томондан намоён этган Лэмпард 2016 йилда кўплаб инглиз футболчилари сингари фаолиятини MLS’да («Нью-Йорк Сити») якунлади. Орадан бир йил ўтгач, Фрэнк қадрдон клуби – «Челси» академиясида иш бошлади. Аммо 2018 йилнинг ёзида у Англиянинг «Дерби Каунти» клубига устозлик қила бошлайди. Жамоа Чемпионшипда ижобий натижаларни қайд этгач, «Челси» раҳбарияти Лэмпардни асосий жамоага таклиф этади. 2019 йилнинг ёзидан бери Лэмпард «Челси»да бош мураббий сифатида ишлаб келмоқда. Жиддий трансферлар амалга оширилмагани ва молиявий сармоялар киритилмаганига қарамай, Лэмпард жамоа ўйинини ўзгартиришга муваффақ бўлди. Ушбу мавсумда «кўклар» Премьер Лигада тўртинчи ўринни эгаллаб турибди ва Еврокубокларга йўлланмани қўлга киритиш учун яхши имкониятга эга.

Зинедин Зидан

Франция терма жамоаси, «Ювентус» ҳамда «Реал»даги ёрқин ўйинлари билан кўпчиликнинг меҳрини қозона олган Зинедин Зидан фаолиятини якунлаганига 15 йилга яқинлашган бўлса-да, ҳамон унинг бетакрор ўйинларини соғинадиганлар топилса керак. Зидан мураббийлик фаолиятини 2012 йилда «қироллик клуби» академиясида бошлаганига қарамай, тезда асосий жамоага кўтарилишга эришди. 2016 йилнинг январида бош мураббий этиб тайинлангач, «галактикос» кетма-кет равишда уч маротаба Чемпионлар Лигасидаги ғалаба қозонди. Бироқ «Реал» мухлисларини ранжитаётган жиҳат Зидан мамлакат биринчиликларида жамоанинг барқарорлигини таъминлай олмаяпти ва чемпионлик пойгасида азалий рақиб – «Барселона»га имкониятни бой бериб бермоқда. Ла Лиганинг жорий йилги мавсумида мадридликларда олтин медалларни қўлга киритиш учун яхши имконият сақланиб турибди, улар «Барселона»дан бор-йўғи икки очкога ортда қолмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 07:44, 22.04.2020. Ўқилди: 5242 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
10 Андижон Рустам Турдимуродов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.