Бугун 18 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 17.04.2026 18:00
      • Локомотив
      • 0:2
      • Навбаҳор
      • 17.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • 3:2
      • Бухоро
      • 17.04.2026 20:15
      • Сурхон
      • 0:1
      • Қизилқум
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Динамо
      • 19.04.2026 16:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 19.04.2026 18:15
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 17.04.2026 21:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Комо
      • 17.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Кальяри
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 19.04.2026 15:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Торино
      • 19.04.2026 18:00
      • Верона
      • -:-
      • Милан
      • 19.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Женоа
      • 19.04.2026 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Болонья
      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 19.04.2026 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 19.04.2026 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Сандерленд
      • 19.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.04.2026 20:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Арсенал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Навбаҳор 8 18
2 Пахтакор 7 18
3 Нефтчи 7 18
4 Бухоро 8 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 ОКМК 8 11
8 Локомотив 8 11
9 Хоразм 7 9
10 Қизилқум 8 9
11 Сурхон 8 8
12 Қўқон-1912 7 7
13 Динамо 7 7
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Локомотив 0-2 Навбаҳор
8-тур ОКМК 3-2 Бухоро
8-тур Сурхон 0-1 Қизилқум

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тоҳир Мадраҳимовни хотирлаб...

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Қирқ йилдан зиёд тарихга эга бўлган Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасида кўплаб машҳур ва таниқли футболчилар ўйнашган ҳамда уларнинг кўпчилиги мухлислар қалбидан чуқур жой олишган. Шундай футболчилар қаторида Тоҳир Мадраҳимов ҳам бор.

1975 йилнинг 26 декабрида Наманган вилоятининг Чортоқ туманида туғилган Тоҳир Мадраҳимов футболдаги илк сабоқларни чортоқлик таниқли мураббий Абдулло Жўрабоевдан олди.

Таъкидлаш жоизки, Зафар Мусабоев, ака-ука Рашид ва Мирзоҳид Ғофуров, Обид Жўрабоев, Ғиёсжон Комилов, ака-ука Аъзам ҳамда Анвар Ҳафизовлар ҳам мазкур мутахассиснинг шогирдлари ҳисобланишади.

Тоҳир Мадраҳимов футболчилик фаолиятини 1991 йилда Халқободнинг “Соҳибкор” жамоасида бошлайди. Бир йилдан сўнг эса вилоятимизнинг бош жамоаси “Навбаҳор”га таклиф этилади.

Айтиш лозимки, амплуаси ярим ҳимоячи бўлган Тоҳир Мадраҳимов наманганликлар таркибида жами 12 мавсум давомида ўйнаб (1992 йилнинг 1-давраси, 1993 йил, 1995 йилнинг 2-давраси, 1996-2003 йиллар, 2005 йил), жами 259та ўйинда майдонга тушган ва 15та гол муаллифига айланган.

Шунингдек, маҳоратли футболчи “Навбаҳор”дан ташқари, “Навбаҳор-2” фарм-клуби (1992 йилнинг 2-давраси), Тошкентнинг МҲСК (1994 йил - 1995 йилнинг 2-давраси), Тошкентнинг “Локомотив” (2004 йил), бундан ташқари, Чортоқнинг “Нефтчи” (2-лига, 2006-2008 йиллар) жамоаларида ҳам тўп сурган.

1996 йили, яъни “Навбаҳор” чемпионликни қўлга киритган мавсумда Тоҳир Мадраҳимов 26та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 6та тўп киритган ҳамда жамоамизнинг олтин медални қўлга киритишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган.

Шунингдек, 2005 йили Наманганда “Нефтчи”га қарши ўтказилган “водий дербиси” баҳсида айнан унинг голи эвазига “лочинлар” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганликларини ҳам “Навбаҳор”нинг кўплаб мухлислари яхши эслашади.

"Навбаҳор"даги ёрқин ўйинлари туфайли Ўзбекистон миллий терма жамоасига жалб этилган маҳоратли ярим ҳимоячи миллий термамизда 5та ўйин ўтказган.     

Футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг, Тоҳир Мадраҳимов  мураббийлик соҳасида ўз фаолиятини бошлайди.

У Чустнинг “Пахтакор” (2011 йил), “Навбаҳор”нинг ўринбосарлар таркиби (2012-2014 йиллар), Уйчининг “Хотира-79” (2015-2016 йиллар) жамоаларига мураббийлик қилди.

2016 йили “Навбаҳор” чемпион бўлганлигининг 20 йиллиги муносабати билан ўзига хос футбол шоуси ташкил этилиб, унга 1996 йили чемпионлик унвонини қўлга киритган кўплаб футболчилар таклиф этилишган ҳамда “Навбаҳор”нинг ўша пайтдаги таркиб аъзоларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишганди.

Жанговар дуранг, яъни 4:4 ҳисобида якунланган ўша ўйинда Тоҳир Мадраҳимов ҳам собиқ жамоадошлари билан бирга майдонга тушганди.       

Афсуски, бешафқат ўлим Тоҳир Мадраҳимовни 2017 йилнинг 22 апрель куни орамиздан олиб кетди.

Бугун унинг вафот этганига 3 йил тўлди.

Наманган футболи ва “Навбаҳор” тарихида ўзига хос из қолдирган Тоҳир Мадраҳимовнинг хотираси ҳамиша қалбимизда яшайди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати. 

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:38, 22.04.2020. Ўқилди: 2894 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
6 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
7 Нефтчи Алишер Одилов 3
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
9 Нефтчи Зоран Марушич 3
10 Бухоро Шерзод Эсанов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик