Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба.

      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • 2:3
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • 1:0
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • 3:1
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 36 77
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 36 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сайёрамизнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари (топ 5)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Сайёрамизнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари (топ 5)

Stadion.uz (трансфермаркет порталининг янгиланган нархларини инобатга олган ҳолда)дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари билан таништириб ўтади.

Френки Де Йонг – 72 миллион евро

Ўтган мавсумда Френки ЕЧЛнинг энг яхши ярим ҳимоячиси деб эътироф этилди. “Аякс” билан кўтаринки мавсумни ўтказган футболчи учун курашда “Барселона” осонлик билан ғалаба қозонди. Бунда футболчининг ўзи Каталонияда тўп суришни истагани сабаб бўлди десак, адашмаган бўламиз.

Тан олиш лозим, Френки “Барселона” услубидаги ярим ҳимоячи. Аниқ узатмалар, тинимсиз ҳаракатдабўлиш ва кучли тактик билим. Нидерландиялик футболчи ўзининг биринчи мавсумидаёқИван Ракитич ва Артуро Видалларни асосий таркибдан “сиқиб чиқаришни” уддалади.

“Барселона” яқинда клубда катта трансфер сиёсатини амалга оширишни режалаштираётганидан хабарингиз бор. Испан нашрлари берган хабарларга қараганда, клуб Месси, Тер Штеген ва Де Йонгнигина сотувга қўймайдиган бўлди. Ушбу фактдан кўриниб турибдики, Френки тез орада дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячисига ҳам аяланиши мумкин.

Пол Погба – 80 миллион евро

Амалдаги ЖЧ ғолиби “Ювентус”да кўрсатган ўйинларини туманли альбионда чинакамига “йўқотиб” қўйгани ҳеч кимга сир эмас.

Афсуски, Пол сўнгги 2 мавсум давомида Британия нашрлари нишонида турибди. Унинг ҳар бир янги соч турмаги, машинаси ва сотиб олаётган кўчмас мулклари омма томонидан кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Қайсидир маънода, мухлисларни ҳам тушунуш мумкин. Улар Погбанинг 100 миллион эвазига сотиб олиниши, “қизил иблислар”нинг барча муаммоларни ёпиб юборишини кутишган эди. Аслида барчаси ўзгача кўриниш олди. Фаолиятидаги омадсиз мавсумларга қарамай, Полнинг трансфермаркетдаги нархида пасайиш кузатилмаяпти. Бунга асосий омил Мино Райоланинг меҳнати ва унинг Россиядаги мундиалда ғолиб чиққани. Яна бир қизиқ факт. Айни дамда, Пол сайёрамиздаги барча ярим ҳимоячилардан кўп маош олувчи футболчи саналади.

Нголо Канте – 80 миллион евро

Пол Погбадан фарқли ўлароқ, Нголонинг ишлари кундан-кун яхшиланиб бормоқда. Бир неча мавсумлар илгари Франциянинг қуйи двизионларида тўп тепиб юрган унверситет талабаси учун бугун грандлар 80 миллион евро тўлашга тайёр.

Аввалига таянч зонасидаги ишончли ҳаракатлари билан омма эътиборига тушган қаҳрамонимиз “Челси”да ўз позициясини ўзгартирди. Эндиликда у ҳужумда кўпроқ кўриниш бермоқда. Қувонарлиси шундаки, бундай кардинал ўзгариш унинг ўйин сифатига таъсир кўрсатгани йўқ. Аксича, Нголонинг майдондаги эффекти ошди. Бу эса, ўз-ўзидан трансфер қийматига ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди.

Канте 29 ёшни қарши олганига қарамай, бугун футбол оламидаги энг ишончли ва қиммат ярим ҳимоячилардан бири бўлиб турибди.

Кай Хаверц («Байер») — 81 миллион евро

Кай “Байер” жамоаси тарихидаги энг ёш дебют қилганлардан. 17 ёшида илк учрашувини ўтказган футболчи бугун жамоанинг том маънодаги етакчисига айланиб улгурди. Эндигина 20 ёшни қарши олганига қарамай, унинг ҳисобида (Бундеслигада) 30 та гол ва 21 та ассист мавжуд.

Айнан унинг тезкорлиги ва майдонни яхши кўра олиши сабабли “Байер” кескин қарши ҳужумларга таянган футбол намойиш этмоқда. Ёш, чаққон ва келажаги порлоқ Кай бежизга “Ливерпуль” ва “Челси” сингари грандлар назарига тушмаган. Турли таниқли нашрлар айнан уни келажакдаги энг яхши ярим ҳимоячи деб аташмоқда. Трансфермаркет нашри бутун дунёдаги корона-танаффус сабабли нархларни бироз пасайтирди. Шунга қарамай, бу омил Кай Хаверцга таъсир кўрсатмади. Агар қаҳрамонимиз фаолиятини давом эттириш учун кучли клуб танлашда адашмаса, яқин йиллар ичида унинг трансфер қиймати 150 миллион еврони ташкил этиши ҳам ҳеч гап эмас. Бу шунчаки бошланиши холос.

Кевин де Брюйне – 120 миллион евро

Кевинни замонавий футболнинг нафақат энг қиммат, балки энг фойдали ярим ҳимоячиси деб ҳам аташимиз мумкин. Ўзининг универсаллиги боис, майдон марказининг исталган нуқтасида ҳаракат қилишга қодир бельгиялик футболчи Гвардиола қўл остида чинакамига очилишга муваффақ бўлди.

“Манчестер Сити”нинг АПЛдаги зафарларидан сўнг, Кевин сайёрамизнинг энг қиммат ярим ҳимоячиси унвонига эга чиқди. “Шаҳарликлар” мухлислари Кевинни клуб тарихидаги энг яхши 10 та трансфердан бири сифатида ҳурмат қилади. “Манчестер Сити” Бельгия терма жамоаси сардорига бўлган ҳурмат сабабли уни куч билан жамоада олиб қолмоқчи эмас. Агар “Ман. Сити”га УEФА томонидан қўйилган айбловлар ўз тасдиғини топса, жамоа Кевинни ўзи истаган клубга қўйиб юборишга ваъда берди. Бундай калибрдаги ижрочини қўйиб юбориш осон эмас, бироқ “шаҳарликлар” унинг клуб учун кўрсатган хизматларини қадрлашини шу йўсинда изҳорқилмоқчи. Балки футболчи клуб билан охиригача қолар, балки ёзда Кевинни бошқа клуб либосида кўрармиз. Ҳозирча Кевин де Брюйне футбол оламидаги энг қиммат ярим ҳимоячи. Қолганини вақт кўрсатади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 16:40, 17.05.2020. Ўқилди: 8372 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик