Бугун 23 апрель, 2026 йил, пайшанба.

      • 22.04.2026 00:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Челси
      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.04.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Алавес
      • 22.04.2026 00:30
      • Жирона
      • -:-
      • Бетис
      • 22.04.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Атлетико
      • 22.04.2026 23:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Хетафе
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 22.04.2026 18:00
      • Сурхон
      • 2:1
      • Машъал
      • 22.04.2026 20:15
      • Бухоро
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • -:-
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 8 18
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Насаф 8 12
7 Хоразм 8 12
8 Локомотив 8 11
9 ОКМК 8 11
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Андижон 8 7
14 Динамо 8 7
15 Сўғдиёна 8 5
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футбол Моцарти

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

22 май куни ўтмишнинг ва бугуннинг ажойиб юлдузлари ва икки финал ўтказилган сана. Келинг, аввал футболчилардан ва ўтмишдагисидан, каттароғидан бошлайлик.

Шимолий Ирландиянинг ягона юлдузи – Жорж Бест. 1946 йили Шимолий Ирландияда туғилган истеъдод эгасининг ўйнаган жамоалари сон мингта.  "Манчестер Юнайтед"дан бошланади, қандайдир "Нанитон Боро", "Тобермор Юнайтед" билан тугайди. Жорж Бест 1968 йили "Олтин тўп"ни қўлга киритган. 2005 йили 25 ноябрь куни вафот этган.

“МЮ”даги еттинчи рақам нафақат ўйинлар, голлар ё голли узатмалар, балки футбол асри ҳисобланмиш 20-асрнинг яққол рамзидир. Белфист кўчаларида дайдиб юрган болакайдан даҳога айланган Жорж Бест шу услубни “Манчестер Юнайтед” учун муҳрлаб бериб кетган. Қизиғи, 7 рақамининг порлашига ҳам шу рақамга монанд 70-йилларнинг аввали тўғри келиб қолди. Буёғига 7-рақам эгаларини тўхтатиб қолишнинг иложи йўқ эди.

Шимолий Ирландия футбол афсоналари етиштириш билан мақтана олмайди. Аммо ушбу мамлакатдан чиққан Жорж Бестнинг буюклиги шубҳадан холи. Буни қарангки, «Манчестер Юнайтед»даги фаолияти орқали ном қозонган юксак иқтидорни ёмон кўрувчилар ҳам топилган. Айнан шундай шахслардан бири 1971 йили биринчи дивизион вакиллари «Ньюкасл» ва «Манчестер Юнайтед» ўртасидаги баҳс арафасида полицияга қўнғироқ қилиб, ўйин пайтида Бестни отиб ўлдиришини айтган. Футболчига шу заҳоти таваккал қилмай, ўйнамасликни маслаҳат беришди. Бироқ Жорж хавфсизлик чораларини кучайтириш шарти билан майдонга тушишга қарор қилди. Бунинг сабаби сўралганида, у югураётган чоғи нишонга олиш қийин бўлишини таъкидлаган. Учрашувдан сўнг Бест авваллари бунчалик кўп югурмаганини тан олган.

Олтмишинчи йиллар Бест каби финт усталари порлаши мумкин давр эди. Шунингдек, алкоголлик ҳам авжига чиққан. Бестни иккинчиси ҳароб қилди. У тўшакда ётар экан, сураткашдан расмини олишга рухсат берди ва тагсўз ўрнида “Мен каби ўлманг!” деб ёзиш шартини қўйди.

Инглиз матбуоти Бест вафот этганида “футбол Моцартидан ажралиб қолди”, деб сарлавҳа қўйган. Дарҳақиқат, тўғри таъриф.

Умрбод Шимолий Ирландия терма жамоасида ўйнади ва Англия терма жамоасига роса жалб этилган бўлса-да, кўнмади. Шу боис, ватанида бутун бошли аэропорт унинг номига қўйилганига ажабланмаслигимиз керак.

Жорж Бестнинг бугунги ўхшашларидан бири – чилилик Артуро Видаль ҳам шу санада туғилган экан. 1987 йил Сантягода туғилган. Унинг майдондаги энг тарқалган лақаби – Жангчи. Эль Геррейро деган бу номни унга Юве тиффозиси қўймаган. Ҳатто Антонио Контедан ҳам олмаган бу номни. Италиянинг шўх матбуотидан ҳам чиқмаган бу таъриф. Онасидан мерос ном бу. Ҳа, унинг муштипар онаси олти болани бир ўзи боқар экан, ҳаёт қаерга улоқтирса, ўша ердан матонат билан чиққан. Ҳамма оғир юмушни аёл боши билан бажарган. Болаларини сақлаб қолиш учун ҳаёт майдонида жанг қилган онанинг фарзанди Артуро майдондаги жами хислатларини қаердан олганини билиб олдингизми?

Онасининг характери унга ёшликданоқ юққан эдики, спартанча шароитларда жуда асқотган. Роделиндо Романа клубида ўйнар экан, ўспиринлик чоғи Артуро ва унинг дўстлари янги бутса кийишмаган. Лекин бошқа бир завқли он бор эдики, ўша лаҳзалар учун майдонда жанг қилишга маҳкум эди. Ютуқли ўйиндан сўнг тўйгунларича овқат бериларди жамоа вакилларига. Ўша емаклар учун олиб борилган курашларимизни эсласам, кўзимдан ёш чиқиб кетади, деб эслаганди футболчи кейинроқ.

Артуро Исла ва Алексис Санчес каби Канадада ўтказилган ёшлар ўртасидаги мундиалда порлаган. Бироқ, ҳакамни ургани билан билан ҳам эсланади. Муҳими бумас, балки характеридаги курашчанлик. Алексис Санчес доимо Видалдан қобилиятли саналган. Бироқ, икки чилилик фаолиятига қарасак, Артурода фақат ўсишни кузатамиз. Санчесда тескариси. Видаль Коло-колодан Руди Феллер таклифи билан Байерга борган, сўнг Ювентус, Бавария ва ҳозирда Барселона. Рўйхатнинг юқорига ўсишини қаранг. Бугунги кунда Видаль қайдномаларда ярим ҳимоячи деб кўрсатилса-да, ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам бирдек ўйнай олади, буни биласиз.. Исталган амплудаги ишини аълога бажариб кетади, буни ҳам биласиз. Яна ўша савол: Онасининг ҳаёти ёдингизга тушмадими?

Хайрулла Ҳамидов

Манба: @xayrulla_hamidov
Киритилди: 09:06, 22.05.2020. Ўқилди: 4467 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Нефтчи Стипе Перица 4
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик