Бугун 23 апрель, 2025 йил, чоршанба.

      • 22.04.2025 00:00
      • Жирона
      • 1:3
      • Бетис
      • 22.04.2025 22:00
      • Валенсия
      • 1:1
      • Эспаньол
      • 23.04.2025 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Мальорка
      • 23.04.2025 22:00
      • Сельта
      • -:-
      • Вильярреал
      • 23.04.2025 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Лас-Пальмас
      • 24.04.2025 00:30
      • Хетафе
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 24.04.2025 00:30
      • Алавес
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 24.04.2025 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Севилья
      • 24.04.2025 22:00
      • Леганес
      • -:-
      • Жирона
      • 22.04.2025 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:2
      • Ноттингем Форест
      • 23.04.2025 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.04.2025 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Кристал Пэлас
  • Ўзбекистон кубоги
      • 22.04.2025 16:00
      • Замин
      • 0:3
      • Қизилқум
      • 22.04.2025 16:30
      • Андижон ФА
      • 0:7
      • Қўқон-1912
      • 22.04.2025 16:30
      • Сирдарё ФА
      • 0:1
      • Олимпик MobiUz
      • 22.04.2025 18:00
      • Хоразм
      • 3:1
      • Жайхун
  • «A» Серия
      • 23.04.2025 21:30
      • Торино
      • -:-
      • Удинезе
      • 23.04.2025 21:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Фиорентина
      • 23.04.2025 21:30
      • Женоа
      • -:-
      • Лацио
      • 23.04.2025 21:30
      • Парма
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 ОКМК 6 16
2 Насаф 6 14
3 Бунёдкор 6 12
4 Динамо 6 12
5 Андижон 6 9
6 Нефтчи 6 9
7 Навбаҳор 6 8
8 Хоразм 5 7
9 Қизилқум 5 7
10 Пахтакор 6 6
11 Бухоро 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Сурхон 6 6
14 Машъал 6 6
15 Сўғдиёна 6 4
16 Шўртан 6 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Хоразм 0-0 Бунёдкор
6-тур Қизилқум 1-0 Қўқон-1912
6-тур Шўртан 0-1 Машъал
6-тур Бухоро 1-3 Насаф
6-тур Нефтчи 0-4 Пахтакор
6-тур Андижон 1-2 Динамо
6-тур ОКМК 3-2 Сўғдиёна
6-тур Сурхон 1-0 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 23.04.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Германии. "Санкт-Паули" - "Байер 04 Леверкузен".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бодрум".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      12:05 Новости футбола.
      12:10 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:20 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Кёльн" - "Пройссен Мюнстер".
      15:25 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      16:25 Новости футбола.
      16:30 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Падерборн 07".
      18:30 Новости футбола.
      18:35 Чемпионат Германии. "Санкт-Паули" - "Байер 04 Леверкузен".
      20:35 Новости футбола.
      20:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      21:50 Новости футбола.
      21:55 LIVE Чемпионат Испании. "Сельта" - "Вильярреал". Прямая трансляция.
      23:55 "Голевая неделя".
      00:25 LIVE Чемпионат Испании. "Депортиво Алавес" - "Реал Сосьедад". Прямая трансляция.
      02:25 Новости футбола.
      02:30 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      03:30 "Всё о главном". Юрий Ментюков.
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Бавария Мюнхен".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 23.04.2025

      05:45 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      07:30 Д/с "Век нашего спорта".
      08:00 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      09:55 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Trophee EDF в Льевене, Франция.
      12:00 "Вы это видели".
      12:55 LIVE Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Женщины. Прямая трансляция.
      15:00 "География спорта". Самара.
      15:30 "Физруки. Будущее за настоящим".
      16:05 Фристайл. Чемпионат мира в Швейцарии. Слоупстайл.
      18:30 "Парусный спорт".
      18:55 LIVE Дзюдо. Чемпионат Европы в Черногории. Прямая трансляция.
      21:25 Д/с "Век нашего спорта".
      21:50 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      23:30 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. ORLEN Copernicus Cup в Торуни, Польша.
      01:50 "Физруки. Будущее за настоящим".
      02:25 Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Женщины.
      04:35 "Страна спортивная".
      04:50 Д/ф "Роналду".
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 23.04.2025

      05:25 "География спорта". Казань.
      05:55 Новости.
      06:00 Футбол. Чемпионат Германии. "Санкт-Паули" - "Байер 04 Леверкузен".
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "Что за спорт?". "Экстрим".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 "География спорта". Карелия.
      12:55 "География спорта". Камчатка.
      13:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Абу-Даби, ОАЭ. Шарабутдин Магомедов против Михала Олексейчука.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Шахматы".
      16:55 "Непобедимый".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:25 "Вид сверху".
      18:55 LIVE Дзюдо. Чемпионат Европы в Черногории. Прямая трансляция.
      21:25 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Плей-офф. 1/4 финала. 7-й матч. Прямая трансляция.
      23:50 LIVE Футбол. Кубок Италии. 1/2 финала. "Интер" - "Милан". Прямая трансляция.
      02:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 Самбо. Чемпионат Европы на Кипре.
      04:10 Синхронное плавание. Чемпионат России в Екатеринбурге.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 23.04.2025

      06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      08:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      09:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      11:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 2.
      12:30 Велоспорт. "Велошоу".
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      14:00 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      17:00 Легкая атлетика. Бостонский марафон в США.
      18:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 3.
      22:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 Велоспорт. Гонка "Флеш Валонь" в Бельгии.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      04:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 3.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тавсия қиламиз! Британия нашри Исроил Мадримов билан катта интервью ташкил этди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Интервьюлар
A A A

Исроил Мадримов 2018 йилнинг ноябрь ойида профессионал боксдаги дебютиданоқ ўзгалардан ажралиб турарди.

Ҳаваскор боксда 350-20 рекордига эга бўлган ўзбек боксчиси ҳақида кўп гап-сўзлар бўлди. Бундай натижадан ташқари у кўп маротаба мамлакат миқёсидаги мусобақаларда ғалаба қозонган, 2018 йилги Осиё ўйинларида эса жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби Абилхан Аманкул ва Эумир Марсиялларни мағлуб этган. Шунингдек, ўз вақтида ҳозир жаҳон чемпиони бўлиб турган Глеб Бакшидан устун келган, шунингдек Олимпиада чемпиони Арлен Лопес ҳам таслим этилган. Тан олиш керакки, бу натижалар ўзига яраша кучга эга бўлган боксчи учун ҳос ҳусусиятлардир.

Лекин буларнинг барчаси ўтмишда қолди. Исроил Мадримов эса — келажак.

Профессионал боксда бешта жанг ўтказганига қарамай, ўзбек спортчисининг келажаги порлоқ кўринмоқда. Биз унинг менежери Алик Фролов ёрдамида у билан интервью ташкил қилишга муваффақ бўлдик.

Қачон бокс билан шуғулланишни бошлаган?
Футболни яхши кўрганим учун аввалига футболчи бўлишни истардим. Лекин, 2005 йилда 10 ёшлигимда бокс залига борганимда ушбу спорт менга ёқиб қолди. 2010 йилда мени терма жамоага чақиришди ва 2011 йилда фаолиятимдаги энг йирик мусобақа - Қозоғистонда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашиб, кумуш медални қўлга киритдим. Бу мен учун катта тажриба эди. Ўша пайтлари мен мураббийим Тўлқин Қиличевдан кўп нарса ўрганганман. У ҳаётимда муҳим ўрин тутадиган инсонлардан бири. Менга ўргатган барча нарсаси учун миннатдорман.

Ўзбекистон боксининг державага айланиши ҳақида
Ўзбек боксининг муваффақияти аниқ бир сабаб эмас, бир неча факторлар сабаб ривожланиб кетган. Биринчидан, бу ерда интизом кучли. Агар сиз хато қилсангиз, терма жамоадан четлатиласиз ва рақобат кучлилигидан ўз ўрнингизни қайтариб ололмайсиз. Ҳар бир вазнда кучли боксчилар бор. Мен учун асосий рақиб Маҳмуд Гаипов эди. Лекин биз яқин дўстлармиз ва бир-биримизни доимо қўллаб-қувватлаймиз. Бу муҳим нарса.

Болалигимда жамоада биз доимо томоша қилиб, кузатадиган етакчилар бўларди. Мен тенгилар учун бундай боксчи Элшод Расулов (жаҳон чемпионатининг уч карра совриндори) эди. Кейин Ҳасанбой Дўсматов (Рио Олимпиадаси чемпиони). Энди эса Баҳодир Жалолов (ЖЧ-2019 чемпиони). Бундай спортчилардан кўп нарса ўрганилади.

Машғулотлар ҳам жуда муҳим. Бизнинг мураббийлар Марат Қурбонов, Раҳматжон Рўзиохунов ва Тўлқин Қиличев жаҳон миқёсида энг зўрларидан ҳисобланишади. Улар бизни доимо бор кучлари билан турнирларга тайёрлашарди. Бу осон эмас, лекин биз биргаликда муваффақиятга эришамиз. Қурбонов фалсафаси бўйича биз ғолиб бўламиз. Шунинг учун Ўзбекистондаги бокс муваффақияти кўплаб жиҳатларга боғлиқ деб айтиб ўтдим.

Ҳаваскор боксдаги энг қийин рақиб ва келажаги порлоқ боксчилар ҳақида
Абилхан Аманкул ва Эумир Марсиялга қарши қийин жанглар бўлган, лекин мен уларни 2018 йилги Осиё ўйинларида мағлуб этганман. Марсиял жуда тезкор, Аманкул эса тажрибали. Ҳар иккиси ҳам кучли жангчилар.

Ўйлайманки, Абдумалик Халаков янги авлод боксчилари ичида энг кучлиси бўлади, унинг келажаги порлоқ ва у истеъдодли. Биз унинг жангчи сифатида кучайиб бораётганини кўряпмиз ва умид қиламанки, у ватанимиз ғурурига айланади.

Шундай ютуқларга қарамай камтарлигича қолиши, босимни қандай енгади?
Биласизми, бу мен учун осон. Чунки мен "special" эмасман, ўз орзусига эришиш учун кўп меҳнат қиладиган оддий инсонман. Атрофимда яхши жамоа тўплангани менинг омадим.

Мен туғилиб ўсган Хивада яшаш осон эмасди. Америкадан буткул фарқ қилади. Мен оилада энг каттаси эдим, шунинг учун бир қатор мажбуриятларим бор эди. Масалан исиниш учун ўтин териб келишим лозим эди, чунки иситиш тизими бўлмаган. Эслайман, бир куни қишнинг қоқ ўртасида кичик бола эдим. Жудаям совуқлигидан ухлай олмаганман ва йиғлаганман. Бизда ток ва иссиқлик йўқ эди. Мен оилам шароитини яхшилаш учун Оллоҳдан сўрадим ва қаттиқ меҳнат қилдим.

Отам доимо менга камтар ва очиқкўнгил бўлиб қолиш лозимлигини айтиб келардилар. Улар ҳар биримиз учун Оллоҳнинг режалари борлигини айтганлар. Ушбу сўзлар юрагимда сақланади. Улар менга қаердан чиққанимни эслатиб теради.

Ишонч-эътиқодим мен учун жуда муҳим. Менинг ғалабам ҳам, мағлубиятим ҳам Оллоҳнинг истаги билан бўлади. Мен ўз кучимга ишонаман, чунки кўп меҳнат қилганман. Лекин Унинг мен билан биргалиги менга куч бағишлайди. Дин доимо биринчи ўринда, ундан кейин бокс. Мен ҳали орзуларимни амалга оширганим йўқ, олдимда узоқ йўл турибди.

Олимпиадада иштирок этадими?
Мен доимо ватаним шарафини ҳимоя қилиб келганман. Агар мендан буни сўрашса, бу мен учун ғурур. Лекин, ҳозир бу энг асосийси эмас, чунки келажакда муҳим жанглар турибди. Менинг услубим Бектемирникига қараганда профессионал рингга мос тушади. Мен ҳаваскор боксда кўп нарса ўрганганман, бундай тажрибадан хурсандман, лекин бу менинг асосий вазифам эмас. Кўрамиз.

Проф бокс ва Калифорнияга кўчиб ўтиш
Бутунжаҳон бокс сериясида иштирок этиб, узоқроқ давом этадиган жанглар бўйича озгина тажриба тўплаганман. У ерда 7 та жанг ўтказганман. Тўғрисини айтсам, тезда мослашдим. Лекин, мен эътибор берган нарса (Жоэль Диас билан ишлашни бошлагандан сўнг) - машғулотлар бироз узоқроқ, 20 та айлана машқлар ва шунга ўхшаш машғулотлар. Лекин мен мураббийимга ишонаман, у мен жамоа таркибига қўшилган илк кунимданоқ оила аъзосидек қабул қилди. Мен катта рақибларга қарши жанг қиламан ва рингда ўзимни яхши ҳис қиламан. Бу ердаги машғулотлардан завқ оламан.

Америка уйимдан кескин фарқ қилади. Лекин бу ерда жамоадошларим - Бектемир Мелиқўзиев, Баҳодир Жалолов, Шаҳрам Ғиёсив, Муроджон Аҳмадалиев, Элнур Абдураимовларнинг борлиги менинг омадим. Энди уларнинг барчаси профессионал. Биз биргалигимиз муҳим ва энди жаҳон чемпиони бўлишга ҳаракат қиламиз. Ўзбекистонда бизни қўллаб-қувватлаётганликларини ҳис қилиб турибмиз.

Кимга ҳавас қилгани ва услуби кўпроқ кимга ўхшаши ҳақида
"Мен Костя Цзю, Рой Жонс, Эммануел Огастеснинг ҳаракатларини кузатиб катта бўлганман, лекин энг ёққани Головкин. Биз дўстмиз ва у Америкага бориб, юлдуз бўлиш мумкинлигини кўрсатгани учун эътиборга лойиқ. Мен уни кўп кузатаман ва у икки маротаба Канелони мағлуб этди.

Мен услубим Головкиннинг босими, Ломаченконинг ишлаши ва Огастеснинг ритмини бирлаштиришини истайман. Чунки, улар айнан мана шу жиҳатлари билан кучли ҳисобланишади. Мен улардан кўп нарса ўрганаман ва ўз жангларимга ушбу услубларни қўшмоқчиман. Уларнинг барчаси буюк жангчилар.

Нима учун айнан 154 фунт (-69,8 кг)да рақобатни танлагани
Тўғрисини айтсам, менга 147 фунтда (-66,67 кг) ҳам ишлаш осон. 160-164 фунт вазнда юраман, шунинг учун қийналмайман. Баъзи яримўрта вазнли боксчилар, масалан Эррол Спенс хатто мендан ҳам катта. Лекин, мен у вазнда баҳслашишни истамадим, чунки асосий мақсадим жаҳон чемпионлиги совринини ютиш ва у дивизионда чемпионлик жангида қатнашиш жуда қийинлигини биламан.

154 фунт мен учун яхши — у ерда очиқлик бор, номлар тезда ўзгаради, шу билан бирга яхши жангчилар ҳам бор. Мен уларни мағлуб эта оламан. Мен ўзим истаган катта жангларни ушбу дивизионда олмоқчиман. Вақти келиб яримўрта вазндаги Спенс, Гарсия каби боксчилар ҳам ушбу вазнга ўтишади ва агар мен чемпион бўлсам, катта эҳтимол билан улар менга қарши тўқнаш келишади.

Кейинги жангни кимга қарши ўтказишни истайди?
У Жейсон Росарио бўлишини истайман. Чунки унда иккита камар бор (WBA ва IBF). У яхши жангчи ва Жулиан Уильямс устидан ғалабага эришди. Лекин мен унга қарши жанг қилишга тайёрман. Мен дебютимдаёқ камар учун жанг қилиб, тарих яратишни истагандим. Ўша пайтда биз WBO чемпиони Мунгияга қарши Бивол - Паскал андекардида жанг қилмоқчи эдик, лекин рақиб бунга қизиқиш билдирмади. Балки менда проф боксда ўтказган жангларим сони кўп эмасдир, лекин жамоадошларим менга ёрдам беришларига ишонаман.

(Шу пайт менежер Алик Фролов у саккиз ой ичида Росариога қарши жанг қилишини қўшимча қилди).

154 фунтда ким энг зўри эканлиги ва ушбу вазнда энг қийин рақиб кимлиги
Фикримча, Лара (Эрисланди). У жуда тажрибали, техникаси кучли, унга қарши қийин жанг бўлади. Мен унинг жангчи сифатида ҳурмат қиламан. Бу қийин жанглигини биламан ва дивизионнинг энг кучлиларига қарши жангда ўзимни кўрсатмоқчиман.

Дивизионда Росарио, Уильямс, Чарло, Харрисон каби яхши боксчилар кўп. Ўйлайманки, Чарло Чарло мендан жисмоний томонлама кучлироқ. Лекин мен бу рақибларнинг барчасига қарши жангда ўзимга ишонаман, бу жанглар ташкил қилинса бокс учун ҳам ажойиб бўлади. Лекин Лара - мен учун энг яхшиси.

Келаси беш йил учун режалари
Аввалига биринчи чемпионлик камаримни қўлга киритмоқчиман, шундан сўнг камарларни бирлаштириб, мутлақ чемпион бўлмоқчиман. Ушбу дивизионда ажойиб жанглар кўп бўлади, чунки яхши жангчилар кўп. Лекин мен энг яхшиси эканлигимни исботламоқчиман. Шунингдек, Эррол Спенс ва Денни Гарсия каби боксчилар 154 фунтга кўтарилишса, улар билан жанг қилишни истардим. Агар 147 фунтдаги боксчилардан кимдир мен билан жанг қилишни истаса, муаммо йўқ. Мен яримўрта вазнга туша оламан ва биз жанг қилишимиз мумкин.

154 фунтдаги мақсадимга етганимдан сўнг ўрта вазнга ўтишни истардим, лекин ҳозирча бу ҳақида ўйлаётганим йўқ. 160 фунтга (-72,5 кг) чиқиш учун вақт керак, жисмоний томонлама ҳам кучайиш керак. Менга вазн йиғиш учун вақт керак бўлади, чунки у ерда кучли жангчилар кўп. Мен қачонлардир ўрта вазнда ҳам совринлар учун курашмоқчиман. Келажакда.

Ўзининг энг асосий жангини кимга қарши ўтказишни истайди?
Канело. У буюк жангчи ва бу чорлов бўлади. Бу мен келажакда кўришни истаган жанг бўлади. Келажакда жаҳоннинг энг яхшиси сифатида ўзимни кўрсатмоқчиман. Ўйлайманки, 160 фунт вазнда Канелога қарши бўладиган жанг жуда яхши тўқнашув бўларди. Лекин мен у вазнга кўтарилганимда Канело у ерда бўлмаслиги ҳам мумкин. Кўрамиз. Мен учта дивизионда - 147, 154, 160 фунтларда жанг қила оламан. Бу ерда Спенс ҳам бор.

Канело билан қандай жанг қилмоқчи эканлиги ҳақида
Канело жуда тажрибали чемпион, у Мэйвезер, Головкин, Ковалёв каби кучли боксчилар билан жанг қилган. Лекин уни мағлуб этса бўлади. Мэйвезер, Лара ва Форель уни қандай қилиб мағлуб этиш мумкинлигини кўрсатиб беришган. Ўйлайманки, оёқда ишлашим унга муаммолар туғдиради. Диас мени яхши тайёрлади, мураббийлар режа ишлаб чиқишган. Мендан талаб қилинадиган нарса, рингга чиқиб, жанг қилиш. Шунинг учун, унга қарши яхши жанг қила оламан деб ўйлайман.

Жангчи сифатида унга нима мотивация бера олади?
Бокс билан шуғулланишни бошлаганда, илк мақсадим оиламни таъминлаш бўлган. Ватаним шаъни мен учун жуда муҳим. Лекин пуллар менга мотивация бермайди, менга тарих мотивация бағишлайди. Мен энг яхшиларга қарши жанг қилмоқчиман ва тарих яратмоқчиман. Одамлар Головкинга ўхшаган боксчиларни кўриб, унга ўхшашга ҳаракат қилишган. 20-30 йилдан сўнг мен ҳам одамларда яхши таассурот қолдиришни истайман. Мақсадим - мени энг яхшилар билан жанг қилган ва хеч қачон синовлардан қочмаган буюк чемпион сифатида эслаб қолишсин.

Жаҳонда кимларни энг яхши боксчи ва мураббийлар деб ҳисоблайди?
Қийин савол (Ўйланиб). Мен Теренс Кроуфордни айтган бўлардим. У босим қила оладиган, ҳар қандай позицияда жанг қила оладиган ақлли боксчи. Мэйвезер эса ҳозир нафақада. У ҳимояда жуда яхши. Ва албатта Ломаченко, Усик, Канело, Головкин... Улар буюк жангчилар. Шунингдек, яқин орада Ўзбекистондан кўплаб боксчилар ўзларини кўрсата бошлайдилар. Улар жаҳон чемпиони бўлишади.

Шахсий мураббийим Жоэль Диас жаҳондаги энг яхшиси! Мен бошқа мураббийларни хатто танимайман ҳам, Диасга тўлиқ ишонаман ва Калифорнияда жуда бахтлиман. У мени чўққига олиб чиқа олади. Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари Марат Қурбонов, Тўлқин Қиличев, Раҳматжон Рўзиохуновлар ҳам зўр. Улар ўзбек боксининг бугунги муваффақияти сабаб эътирофга лойиқ.

Келажакда Британияда жанг қилишни исташи ҳақида
Албатта, британиялик мухлислар жаҳондаги энг зўрларидан бири ҳисобланишади, у ерда катта тарих бор. Улар кўз ўнгида ёдда қоларли жанг ўтказиш мен учун шараф бўларди. Мен Британияда Лиам Смит ва Келл Брукка қарши жанг қилишни истардим, уларнинг ҳар иккиси ҳам мен учун яхши рақиб бўла олади.

Муаллифдан хулоса
Интервьюдан олган таассуротим шу бўлдики, Исроил Мадримов ўз истеъдодига ва атрофдагиларга ишонадиган оддий одам. У яқинларига жуда ишонади. У ҳар бир рақиб ҳақида ҳурмат билан гапирди ва уларнинг истеъдодини тан олди. Ўз мақсадлари ҳақида аниқ гапириб берди. Биз бундай гапларни кўп боксчилардан эшитганмиз, лекин Мадримов ўзини бошқача тутади. Унинг камтарлиги ва ғурури ўзига масъулиятни ола биладиган, ўз номини тарих дарсликларига ёздириб қўйишга тайёр одамни эслатади. Мен Мадримовнинг фаолияти қай тарзда кечишини сабрсизлик билан кутяпман ва умид қиламанки уни яқинда Лондонда кўраман.

Инглиз тилидан Азиз Тўхтамуродов таржимаси

Манба: https://t.me/boxinguzbekistan
Киритилди: 22:25, 22.05.2020. Ўқилди: 5320 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
2 Пахтакор Игорь Сергеев 4
3 Бунёдкор Луис Качорри 4
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 ОКМК Хуршид Ғиёсов 3
6 ОКМК Али Абдураҳмонов 3
7 Пахтакор Умар Адҳамзода 2
8 Навбаҳор Аббос Ғуломов 2
9 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 2
10 Хоразм Рустамжон Абдуҳамидов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.