Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Андрей Канчельскис: «Ўзбек футболи ривожланмоқда, Россия эса орқага кетяпти»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Навбаҳор» клуби бош мураббийи Андрей Канчельскис «Уфа» ярим ҳимоячиси Остон Ўруновни бир қатор ўзбек футболчилари билан солиштирди ва ўзбек футболидаги ўсишга шарҳ берди.

«Ўруновни «Локомотив» сотиб олган Жасур Жалолиддинов билан солиштирсак — Жасур Остондек етилган футболчи эмас. Остонда куч, жисмоний кўрсаткичлар ва техника бор.

Уни Шомуродовга қиёслаш мумкин, бироқ Элдор — голеадор ҳужумчи. Коронавирус унинг сермаҳсуллигига бироз салбий таъсир қилди. Тушунамиз, бу жуда оғир. Бироқ танаффус Ўрунов учун фойдали бўлди.

Остонга омад, соғлиқ ва «Спартак»да ўз ўрини топиб кетишини тилаб қоламан. Бу буюк клуб. Нима бўлганда ҳам у ерга ўтиш — бу ҳақиқатда ажойиб. Бундай катта жамоада ўйнаш қиммат туради».

Россияда ўзбек футболчиларининг кўпайиб бораётгани ҳақида

«Россия Премьер Лигасига баъзида муносиб футболчилар йўл олади, бироқ Россия спорт мактабларида катта муаммолар бор. Бизнинг футболга фирибгар ва ҳаваскорлар тўсиқ бўлмоқда...

Ҳар доимгидек барчаси пулга бориб тақалади, Россия футбол иттифоқида эса муттаҳамлар ишлайди. Деярли ҳар бир рус клубида қаллоблар ўтиради. Футболга алоқаси йўқ одамлар билан нимани ҳам гаплашиш мумкин?

Россияга собиқ иттифоқ ҳудудидан келаётган футболчилар ҳақида гапирсам... Билмадим, Ўзбекистонда ишлаяпман ва бу ерда жуда яхши футболчилар бор. Улар ўз устида ишлаб, Хитой, Корея ва Японияга кетмоқда. Улар ривожланмоқда, биз эса орқага кетяпмиз — мана сизга жавоб», — дейди Канчельскис.

Аввалроқ «Спартак» Остон Ўрунов трансфери борасида «Уфа» билан келишиб олгани ва футболчи коронавирусдан халос бўлиши билан шартнома расмийлаштирилиши хабар қилинганди. Трансфер 2 миллион еврога баҳоланган. 19 ёшли футболчи москваликлар сафида йилига 600 минг евро маош олади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:51, 29.07.2020. Ўқилди: 4494 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик