Бугун 14 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 6 15
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 6 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 6 8
9 ОКМК 7 8
10 Сурхон 7 8
11 Динамо 7 7
12 Андижон 7 6
13 Қўқон-1912 6 6
14 Қизилқум 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 7-тур

14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ван Де Бек аслида ким? «МЮ» бу трансфердан фойда кўрадими?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

2018/19-йилги мавсумда “Aякс” билан Чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирок этган футболчи бошқа жамоадошлари сингари дарров топ-клублар сафига бориб қўшилмади. Яна бир мавсум клуб ихтиёрида қолди ва энди AПЛга кўчиб ўтишга жуда яқин турибди. Унинг “Манчестер Юнайтед” жамоасига ўтиши ҳақидаги миш-мишлар сабабли инглиз нашрлари голланд футболчисининг имкониятларини таҳлил қилишга уриниб кўрди.

Ўйин услуби

Донни бу – майдон бўйлаб эркин ҳаракат қилишни хуш кўрувчи ҳужумкор ярим ҳимоячи. Унинг майдондаги асосий вазифаси майдон бўйлаб бўш ҳудуд излаш ва имкон бўлиши билан иккинчи ҳужумчига айланишдан иборат. Қаҳрамонимиз майдон бўйлаб узатмаларни амалга оширишни хуш кўради. Унинг тўп билан майдоннинг қайси нуқталарида ҳаракат қилганига эътибор қаратинг!

Дарҳақиқат, Ван Де Бек интенсив футболни хуш кўрувчи жамоа учун чинакам топилмага айланади.

Энг муҳими шундаки, Донни майдон бўйлаб тўпсиз ҳаракат борасида ҳам беназир. “Aякс”даги сўнгги мавсумида ярим ҳимоячи бош зоналар яратиш ва жамоавий прессингда “Эрдивизия”нинг энг яхши натижасини қайд этгани сўзимизга исбот бўла олади.

Кучли жиҳатлари

Юқоридаги омиллардан ташқари, Донни ўз позициясини яхши ҳис этади. У ҳудди “Бавария”даги Томас Мюллер сингари ҳужумнинг исталган нуқтасида пайдо бўлиш орқали жамоага ҳужумда фаолроқ бўлишда қўл келади. Ҳар бир учрашувда ўртача 2,2 бор тўп учун курашда ғолиб чиқувчи футболчи амалга оширган узатмаларнинг 80 манзилига аниқ етиб боради. Унинг тўп учун курашдаги чаққонлигини ҳам алоҳида эътироф этиб ўтиш жоиз. Ушбу суратда қаҳрамонимизнинг тўп учун кураш олиб броган зоналари акс этган.

Ҳужумдаги фаоллик

Эътиборлиси шундаки, Донни Ван Де Бек ҳужумларни якунлаш борасида ҳам ажойиб статистикага эга. Унинг сўнгги зарба йўллаш учун бўш зона излаб топиши тахсинга сазовар. Сўнгги 3 мавсум давомида футболчи 40та гол киритган бўлса, ушбу голларнинг 27таси биринчи тўпга тегиниш орқали дарвозадан ўрин эгаллаган. Яна 7та гол эса, тўпга икки бор тегиниш орқали даврозага йўлланган. Голланднинг дарвозасари йўллаётган зарбаларининг 54 фоизи манзилга аниқ етиб боради. Унинг гол киритган нуқталарига эътибор қаратинг!

Футболчи нафақат гол киритишда, балки уни ассист борасида ҳам етакчи. Унинг сўнгги 3 мавсум давомида ижро этган кескин узатмаларига эътибор қаратинг. Ушбу картага эътибор қаратинг. Қаҳрамонимиз сўнгги зарба учун узатма ижро этишда беназир эканлиги шундоққина кўриниб турибди.

Кучсиз жиҳати

Юқоридаги зикр қилинган устунликларга қарамай, Донни “Манчестер Юнайтед”нинг креатив ижрочиси бўла олмайди. Сабаби, унинг хавфли узатмалари сони Зиёш ва Фернандешникидан анча кам. Унинг вазифаси майдонда камроқ кўриниш, бироқ кўпроқ наф беришдан иборат. Рақиб чуқур ҳимояланаётган пайтда Донни марказий ҳужумчиларни четга “тортиши”, ёки ҳужумни у қанотдан бу қанотга ўтказиши мумкин. Шунга қарамай, унинг майдонда позицияси классик 10-рақамни эслатиб юборади. Aгар, “қизил иблислар” уни қўлга киритса, футболчи катта эҳтимол билан 4-2-3-1 схемасида асосий таркиб футболчисига айланади. Шундай бўлсада, Погба билан майдонда ҳаракат қилиш Доннининг кучли жиҳатларини “зарарсизлантириши” мумкин. Гап шундаки, Погба асосан олдинга ҳаракат қилувчи ярим ҳимоячи. Ван Де Бек эса, ортда таянч зонасига яқинроқ жойда қолиб кетиши мумкин. Катта эҳтимол билан голландни Сульшер қанотларда ёки марказий ярим ҳимояда майдонга ташлайди. Шунингдек, Фернандеш учун ҳам Ван Де Бек ажойиб альтернатив вариантга айланиши мумкин. Балки, Сульшер марказда ромб ҳосил қилган кўйи Брунуни бироз ортга қайтишга мажбур қилар.

Хулоса

Ван Де Бек ўртачадан кучлироқ бўлган даражадаги ижрочи. Қўшимчасига, унинг ўйинида кескин прогресс кузатилиши ҳам ҳеч гап эмас. Унинг трансфери “Манчестер Юнайтед”га улкан имкониятлар тақдим этмайди, аммо бир йўла бир нечта зоналарни узоқ йиллар давомида ёпиш имкони туғдиради.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:23, 31.08.2020. Ўқилди: 7533 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик