Бугун 22 март, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 21.03.2026 00:45
      • Женоа
      • 0:2
      • Удинезе
      • 21.03.2026 19:00
      • Парма
      • 0:2
      • Кремонезе
      • 21.03.2026 22:00
      • Милан
      • 3:2
      • Торино
      • 22.03.2026 00:45
      • Ювентус
      • 1:1
      • Сассуоло
      • 22.03.2026 16:30
      • Комо
      • -:-
      • Пиза
      • 22.03.2026 19:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Верона
      • 22.03.2026 19:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лацио
      • 22.03.2026 22:00
      • Рома
      • -:-
      • Лечче
      • 23.03.2026 00:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Интер
      • 21.03.2026 01:00
      • Борнмут
      • 2:2
      • Ман. Юнайтед
      • 21.03.2026 17:45
      • Брайтон
      • 2:1
      • Ливерпуль
      • 21.03.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 21.03.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 3:1
      • Бёрнли
      • 21.03.2026 22:30
      • Эвертон
      • 3:0
      • Челси
      • 22.03.2026 01:00
      • Лидс
      • 0:0
      • Брентфорд
      • 22.03.2026 17:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.03.2026 19:15
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.03.2026 19:15
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 21.03.2026 01:00
      • Вильярреал
      • 3:1
      • Реал Сосьедад
      • 21.03.2026 18:00
      • Эльче
      • 2:1
      • Мальорка
      • 21.03.2026 20:15
      • Эспаньол
      • 1:2
      • Хетафе
      • 21.03.2026 22:30
      • Леванте
      • 4:2
      • Реал Овьедо
      • 21.03.2026 22:30
      • Осасуна
      • 1:0
      • Жирона
      • 22.03.2026 01:00
      • Севилья
      • 0:2
      • Валенсия
      • 22.03.2026 18:00
      • Барселона
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 22.03.2026 20:15
      • Сельта
      • -:-
      • Алавес
      • 22.03.2026 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Бетис
      • 23.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетико

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рўзиқул Бердиев: «Иккала жамоа ҳам мағлуб бўлишга лойиқ эмасди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Репортажлар
A A A

«Навбаҳор» — «Насаф» учрашувидан кейин қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

“Бугун икки жамоа ҳам яхши савиядаги ўйин кўрсатди. Беллашув кескин курашларга бой бўлди, Бугун кимдир мағлубиятга учраганда бу ўша жамоа учун аламли мағлубият бўларди. Бугунги дуринг натижа адолатли бўлди. Иккала жамоа ҳам ғалаба учун майдонга тушганди. Аммо томонлар яратилган вазиятларни голга айлантира олмади. Бу эса ўз ўрни икки жамоа учун ҳам муаммога айланди. Ўз ўйинимиз ҳақида гапирадиган бўлса биз тўпни назорат қилишди кўп хатоларга йўл қўйдик. Бугунги баҳсда асосий режамиз тўпни кўпроқ назорат қилиш эди. Аммо тўп назоратида шошма-шошарликка йўл қўйдик ва бунинг оқибатида кўп тўп йўқотишлар юзага келди. Биз ғалабага яқин эдик. Бунинг учун биринчи бўлимда яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишимиз керак эди. «Навбаҳор» жамоасини ўрганганимизда билардикки улар стандарт вазиятлардан унумли фойдаланишади ва бундай вазиятларни кутиб туришади. Футболчиларимизни қўполликлари эвазига улар стандарт вазиятларга эга бўлишди ва хавфли вазиятлар ярата олишди. Менинг фикримча иккала жамоа ҳам бугун мағлуб бўлишга лойиқ эмасди. Натижа адолатли бўлди.” – дейди Рўзиқул Бердиев.

— Сўнги беш йилги натижаларга кўра нима дея оласиз? Бугунги ўйинга жамоангизнинг етакчи ўйинчиларини захирадан майдонга туширишингизга нима сабаб бўлди?

-«Навбаҳор» жамоасини ҳам ҳурмат қилиш керак. Бу жамоа биз учун ноқулай рақиб десак бу озгина нотўғри бўлади. Тан олиш керак Наманганда футболни ҳар доим севишган, футболга эътибор бўлган ва яхши жамоа шаклланган. «Навбаҳор» жамоаси билан кўп дуринг қайд этилаётганини тасодиф деб ўйлайман. Чунки иккита жамоа ҳам ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушмоқда. Агар биринчи даврадаги ўйинни эсласак биз мағлубиятга учраб турган вазиятда дурангга эришган эдик. Бугун ҳам иккала жамоа фақат ғалаба учун ҳаракат қилди. Яхши вазиятлар яратилди. Қаердадир дарвозабонлар яхши ҳаракат қилишди. Қаердадир ҳужумчиларга совуққонлик етишмади.

— Етакчи футболчилар ҳақида гапирадиган бўлсам, уларни майдонга туширмадикми демак бунга етарли асослар бор. Бозоров ўтган турда майдонга тушиши керак эди аммо учрашув бошланишидан аввал ўйнай олмаслигини билдирганди ва унинг ўрнига Норчаевни майдонга туширган эдик. Ойбек Бозоров «Андижон» жамоаси билан бўлган ўйинда жароҳат олган эди. Шунинг учун бугун таваккал қилмадик ва уни захирадан майдонга туширдик. Станоевичнинг ҳам майдонга тушмаганлигига ўз сабаблари бор. Охирги уч кунда у биз билан камроқ машғулотларда қатнашди. Ошқозони безовта қилаётганлиги сабабли унинг ҳам ҳолати яхши эмасди. Шу туфайли улар бугун захирадан майдонга тушишди.

— Сизнингча, жамоангиз бу йилги чемпионатда медаллар учун кураша оладими?

— Агар ўйинимизни оладиган бўлсак биз муносибмиз. Бунга ўзларинг гувоҳи бўляпсизлар. Ўйиннинг мазмуни ёки сифати бўйича бошқа жамоалардан қолишаётгани йўқ, лекин буни вақт кўрсатади. Ҳали олдидан ўйинлар кўп. Мақсадимиз ҳам медаллар учун курашиш. Барча жамоалар билан ўйнаб чиқдик. Қайсидир жамоалар билан бир мартдан, қайсидирлари билан эса икки мартдан ўйнашга улгурдик. Ҳар бир жамоа билан ўйнашга қодирмиз. Биз медаллар учун курашамиз.

— Нима деб ўйлайсиз бугун жамоангиз икки очко йўқотдими?

— Юқорида ҳам айтиб ўтдим. Бугун иккала жамоа ҳам мағлуб бўлишга хақили эмасди. Дуранг адолатли бўлди. Агар биз биринчи бўлимдаги вазиятларни голга айлантирганимизда биз ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Аксинча иккинчи бўлимда «Навбаҳор» жамоаси вазиятларни голга айлантирса мезбонлар ғалаба қозонар эди. Албатта, мен Мураббий сифатида икки очко йўқотдим дейишим мумкин. Биз медаллар учун курашмоқчи бўлсак бизга уч очко керак эди. Лекин бугун ғалабага муносиб, рақибдан устун ўйин намойиш этмадик. Шу сабабли бугунги натижа адолатли бўлди.

— Бизга етиб келган маълумотларга қараганда «Насаф» жамоаси беш ойдан буён маош олмаётган экан. Бундай вазиятда жамоани руҳий тайёрлаш қандай кечябди? Бу сизга қанчалик мураккаблик туғдирмоқда? Молиявий масалаларга қандай изоҳ берасиз?

— Бу масала кўриб чиқилди. Раҳбарият билан бу масалада учрашдик. Қарздорлик мавжуд. Лекин аввал ҳам айтиб ўтганимдек биз майдонга чиққанимиздан сўнг курашаябмиз. Йигитларга ҳам бу нарсаларга камроқ эътибор беришларини таъкидлаймиз. Руҳий тарафдан тайёрланишга кўпроқ урғу берамиз. Яна бир тарафи борки, бизнинг футболчиларнинг кўпи ҳали ёш. Улар ҳали ривожланишлари керак. Бу омиллар уларни ўйлантириши керак эмас. Футболчиларимиз ҳам буни тушуниб ҳаракат қилишмоқда. Аввал ҳам айтиб ўтгандим, биз ҳомийларимизга ишонамиз. Кеча вилоят ҳокими билан ҳам учрашдик. У киши ҳамма вазиятдан хабардор. Комадамиз вилоят ҳокимининг эътиборида. Ҳар бир ўйинимиздан сўнг табриклаб ўз маслаҳатлари билан ўртоқлашадилар.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 22:41, 26.09.2020. Ўқилди: 2892 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Нефтчи Алишер Одилов 2
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
8 Локомотив Қувончбек Абраев 2
9 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
10 Андижон Мартин Боакье 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик