Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума.

      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 2:2
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • 3:2
      • Галатасарой
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • -:-
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • -:-
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Футболда “танканг“ бўлмаса, ҳеч ким бўлиб қоласан» Футзални ташлашга уринган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ихтиёр Ропиев билан суҳбат

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон футзал терма жамоаси осиё чемпионатига тайёргарлик доирасида 7-9 октабр кунлари пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида Эрон терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик баҳсини ўтказади.

Stadion.uz ўйинлардан аввал, миллий терма жамоа ҳамда АГМК клуби аъзоси, 2018 йилги осиё чемпионати бронза медали совриндори, футзал бўйича бир неча бора Ўзбекистон чемпиони ва кубоклари ғолиби Ихтиёр Ропиев билан суҳбатлашди.

—Ассалому алайкум Ихтиёр ака. Интервьюга рози бўлганингиз учун раҳмат.

—Ва алайкум ассалом, сизга таклиф берганингиз учун раҳмат.

—Билишимча, сиз футзалга кириб келишдан аввал катта футболда ҳаракат қилгансиз. Келинг, даставвал шу ҳақида ҳақида гапирсангиз?

—Ҳа, биринчи бўлиб кўпчилик ёш болалар сингари футболга кучли қизиққанман. Ҳатто, болалик пайтларимданоқ тўп тепишни бошлаганман. 2015-2016 йилларда асосий вақтим иккинчи лиганинг “Ғалларол“ жамоасида ўтган, ундан ташқари биринчи лигада ҳам ўйнаганман. 23 ёшлик пайтларимда, вилоятнинг асосий жамоаси ҳисобланган “Сўғдиёна“нинг ўринбосарлар таркибида ҳам ўйнаганман. Аммо, у ерда доимий ҳаракат қилишни хоҳламасдим, чунки даражам асосий жамоага тортишини билардим. Қанча ҳаракат қилмай, бўйим билан боғлиқ муаммолар рўкаж қилиниб, асосий жамоага олинмаганман. Ўшанда бор йўғи 5 кун машғулотларда бўлганман холос. Агар асосий таркибда кўпроқ ўйнашга имкон берилганида, яхши футболчи бўлишимга кўзим етарди. Аммо “танкам“ бўлмаган. Ўша пайти миямда, футболда, орқангда каттароқ “кимдир“ бўлмаса, сен талантлимисан, яхши футбол ўйнайсанми барибир, ҳеч ким бўлиб қоласан деган фикр жуда кўп айланган. Шунга қараям, таслим бўлмадим ва ўз устимда ишлашда давом этдим. Ҳозиргача эришилган муваффақиятлар учун шукр айтаман. Бугунги кунимдан эса сира нолимайман!

— Ихтиёр Рапиевни танитган “Максам-Чирчиқ“қа келишингиз ва футзалдаги дастлабки мавсумингиз қандай бўлган?

– Кейинчалик, ўзимни футзалда синаб кўришга қарор қилганман ва 2017 йилда, Чирчиқнинг “Максам-Чирчиқ“ клубига қабул қилинганман. Жамоага келиб қўшилган вақтим терма жамоа бош мураббийи Баҳодир Ахмедов қўл остида машғулотлар олиб бордим ва шундан сўнг, футзалга қизиқишим ортиб, бу спорт турига меҳр қўйдим.

—Албатта, ҳозир футзалдасиз. Кейинчалик, яхши таклиф бўлса ўзингизни яшил майдон(катта футбол)да кўра оласизми. Ўзи умуман, иккала спорт турида, спортчининг жисмоний салоҳиятлари қандай бўлиши керак?

—Кейинчалик, катта футболдан таклиф бўлса, алббата, ўйнаган бўлардим, бу орзум. Аммо, ҳозир футзалда бахтлиман. Мен футзални катта футболга қараганда қийинроқ деб ҳисоблайман. Боиси, тезлик, чаққонлик, ўта муҳим ва бу учун юқори даражадаги жисмоний куч талаб этилади. Шунингдек, дарҳол қарор қабул қилиш муҳим ўрин тутади. Чунки, футзалда биргина хато қимматга тушиши мумкин. Катта футболда эса бошқача. Кимдир хато қилса, бошқаси унинг ўрнини тўлдириши, камчиликни ёпиб кета олиши мумкин. Умуман олганда, иккисининг ҳам ўзига яраша қийин ва мураккаб жиҳатлари бор.

—Биламизки, олмалиқ жамоаси кўп йиллардан буён ўзбек футзалининг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. Сизнинг АГМКга кўчиб ўтишингиз қандай юз берган ва сиз буни кутганмидингиз?

—Ҳа, АГМК кучли жамоалардан бири. 5 карра мамлакат чемпиони ва бир қанча совринлар эгаси ҳисобланади. Мен тўғриси кутмаган эдим. Лекин ҳар қандай футзалга кириб келган инсон ўйнагиси, ғалабалар қозонгиси келади. Чемпион жамоа таркибида ўйнаш насиб қилганидан хурсанд бўлганман. Бу ерда янада кўпроқ ишлашга, яхши кўрсатгичлар қайд этишга жамоадошларим каби мен ҳам доим ҳаракат қиламан. Олмалиқ клубига жамоадошим, Даврон Абдурахмонов ёрдами ва тавсияси билан келиб қўшилганман.

—Қайси футзалчиларнинг қайд этаётган натижаларига ҳавас қилиб, уларнинг ўйинларидан доим нимадир ўрганишга ҳаракат қиласиз?

—Бундай футзалчилардан бир қанчасини келтиришим мумкин. Лекин энг кўп ҳавас қиладиган, ўйинларидан кўп нарса ўрганишим мумкин бўлган инсон Баҳодир Ахмедов. Ушбу мураббийни, футзалга кириб келишмдан то ҳозиргача ўз ёрдамларини аямаган, яхши устоз сифатида ҳурмат қиламан.

—Бизда футзалга қаратилаётган эътибор қай даражада?

—Бизда бу йил, ҳар йилгидан ҳам кўпроқ эътибор қаратиляпти. Айниқса футзални ёритилиши, спорт телеканалининг футзал ўйинларини жонли намойиш этиши яхши ҳолат. Шундай давом этса, ишонаманки, бизнинг чемпионатимиз савияси ҳам анча ўсади.

—Яқинда, жамоангиз билан Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқдингиз. Сизнингча, миллий чемпионат мавсум якунида қайси жамоалар совринли ўринлар учун давогарлик қилади?

—Бу йил ҳеч қайси бир жамоани кучсиз деб бўлмайди. Чемпионатидаги ҳар бир клуб ўзига яраша кучли. Совринли ўринлар борасида “АГМК“ “Пахтакор“, “Хуахин Жиззах“, “Метталург“, “Максам-Чирчиқ“ меддалар учун курашади деб ўйлайман.

—Футзалдаги ортда қолган 3 йил мобайнида турли мураббийлар билан бирга ишладингиз. Ўз ўйинингиздан қониқиш ҳосил қилмаган, тушкун ҳолатлар ҳам бўлганми? Ўша паллада, кўпроқ қайси мутахассиснинг тавсия ва ўгитлари сизга қўл келган?

—Албатта спортда ҳар доим ҳам сиз кутган натижага эришавермайсиз, кутилмаган воқеалар, тушкун ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Шундай вазиятлардан бири 2017 йилда юз берган эди. Ўшанда мен Туркманистоннинг “Ашхобод“ шаҳрида, ёпиқ иншоотларда бўлиб ўтган осиё ўйинларидан баъзи сабабларга кўра қолиб кетганман. Бу эса менга ёмон таъсир қилган, чунки бундай катта турнирга боришни, жамоасига ёрдам беришни ҳар бир спортчи хоҳлайди. Ўшанда, ҳатто, футзални ташлашга уриниш ҳам бўлган. Лекин мураббийим Баходир ака бундай мусобақалар, катта ўйинлар ҳали олдинда эканлигини тушунтирганлар. Тушкунликка тушмаслик кераклигини айтиб, далда берганлар. Шундан сўнг хотиржам бўлганман.

—Миллий терма жамоадаги биринчи ўйинингизда ҳаяжон ва босимни қандай енгиб ўтгансиз?

—Миллий терма жамодаги 1 ўйин Тожикистон термасига қарши бўлган. Ҳаяжон бўлмаган. Бор эътиборимни ўйинга қаратганман. Мураббийлар корсатмаларини бажарганман ва ўша баҳсда гол уришга ҳам эришганман.

—Ўтган йили мавсумнинг энг яхши футзалчиси эътирофи учун энг кучли уч номзоддан бири бўлган эдингиз. Бу сафар ҳам ўз кучингизни индивидуал натижаларни яхшилашга қаратасизми ёки, кўпроқ жамоавий совринлар ютишга?

—Албатта, бу йил ҳам энг яхши футзалчи бўлишга ҳаракат қиламан. Бироз қийин бўлсада, насиб қилса, бунга эришаман. Чунки 1 турни ўтказиб юборганман. Ўйлашимча футзалда энг яхши футзалчи бўлиш учун кўплаб голлар уриш ва тўпурар бўлиш керак. Насиб бўлса бу йил ҳам, энг яхши ўйинимни кўрсатиб, жамоа учун совринлар ютишга ҳаракат қиламан.

—Хабардормизки, шу кунларда миллий терма жамоамиз “Эрон“ термасига қарши иккита ўйин ўтказади. Ўйин олдидан рақибларимиз форслар ва умуман, Осиё чемпионатига тайёргарлик борасидаги фикрларингиз?

—“Эрон“ терма жамоаси ҳақида гапирадиган бўлсак, улар нафақат Осиёда тенгсиз, балки жахонда ҳам ўз ўрнига эга терма жамоалардан бири ҳисобланишади. Ҳа, уларнинг биз билан 2 та ўртоқлик учрашуви бор. Лекин биз ҳам майдонга таслим бўлиш учун тушмаймиз. Гарчи бу ўртоқлик баҳси бўлса ҳам, ўз уйимизда боримизни бериб ҳаракат қиламиз. Шунингдек бу галги Осиё чемпионатида ҳам яхши қатнашиб, юқори ўринларни олишни ният қилганмиз. Бунинг учун бир қанча футзалчилар, мураббийлар қўл остида машғулотлар ўтказмоқда. Ишонаманки, биз кўпроқ ишлаб, яхши тайёргарликка эга бўламиз.

—Келгусидаги режалар, орзуларингиз билан ҳам ўртоқлашсангиз.

—Аввало, вақт олий ҳакам, келгусида насиб бўлса, Осиёдан таклифлар бўлса, легионерга айланиб, албатта, бошқа, кучли чемпионатларда тўп тепишни, кўплаб совринлар ютишни мақсад қилганман.

—Мазмунли суҳбат учун раҳмат. Келгусидаги фаолиятингизда омад тилаймиз!

—Раҳмат!

Дадажон ФОЗИЛЖОНОВ суҳбатлашди

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:47, 07.10.2020. Ўқилди: 5369 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.