Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

19/11 16:00 Шўртан - Бухоро
20/11 16:00 Сурхон - ОКМК
20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Андрей Шипилов: “Ўйин жуда қийин кечди”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Суперлига 19-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Металлург” (1:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Металлург” бош мураббийи Андрей Шипилов иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди. Қуйида унинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.    

Менимча, бугунги учрашувда ҳар икки жамоа аъзолари ҳам ўз имкониятлари даражасида ўйин намойиш эта олишмади. Албатта, бу менинг шахсий фикрим.                    

Учрашувнинг қийин кечганлигига ўзинглар гувоҳ бўлдинглар. Ўйин давомида футболчилар кўплаб хатоларга йўл қўйишди, тўпни ўз жамоадошларига аниқ етказиб бера олишмади, бир сўз билан айтганда, “браклар” кўп бўлди. Балки бунинг ўзига яраша сабаблари бордир.

Ўз жамоамиз борасида шуни таъкидламоқчиманки, ўйин жуда қийин кечди. Нафақат, “Навбаҳор”га қарши кечган баҳс,балки барча учрашувлар оғир ўтмоқда. Нимаям дердим, 9 кун ичида 3 та ўйин ўтказамиз. Кейинги учрашув ўз майдонимизда бўлиб ўтади. Жорий мавсум якунланишига 7 та тур қолди. Қайси жамоа қолган учрашувларни муваффақиятли тарзда ўтказса, омад кулиб боқса, мавсум якунида турнир жадвалининг юқори қисмидан ўрин олиши мумкин.

“Навбаҳор” ўз олдига юксак мақсадларни қўядиган клуб.

Жамоамиз ҳам жорий мавсумда дастлабки бешталикдан ўрин олишга ҳаракат қилади.

Бугунги учрашув ҳисоби ҳаққоний бўлди, деб ҳисоблайман.

Наманганга “Металлург” устози сифатида учинчи марта ташриф буюряпман ва доимо менга шогирдларингиз нега майдонга ётволиб, вақтни чўзишга ҳаракат қилишади, деб савол беришади.

Статистикага назар ташласангиз, Наманганда бўлиб ўтган олдинги 2 та ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилган ҳамда бугунги ўйин 1:1 ҳисобида якунланди.

Мен ҳеч қачон йигитларга бундай кўрсатма бермайман. Ўзим ҳам бир пайтлари футбол ўйнаганман ҳамда футболчилик давримда ҳам атайлаб вақтни чўзишга ҳаракат қилмаганман. Бу менга ярашмайди ва менинг табиатим буни кўтармайди. “Металлург”нинг хоҳлаган футболчисидан сўранг, мен умуман вақтни чўзиш борасида кўрсатма бермайман ва бермаганман ҳам.

Фақат бунинг ўзига яраша объектив ҳамда субъектив сабаблари бор. Футболчилар айни пайтда ўйинга тўлиқ тайёр эмаслар.

“Навбаҳор” ҳам Намангандаги ажойиб майдонда 22 дақиқа мобайнида жуда яхши ўйин намойиш этди. Аммо  ундан кейин шундай руҳда давом эта олмади. Демак, мезбонларда ҳам бу борада қандайдир камчиликлар бор, тўғрими?

Такрорлайман, мен ҳеч қачон шогирдларимга вақтни атайлаб чўзиш борасида кўрсатма бермайман.

Суперлигамизда юзага келган танаффус ҳам футболчиларга салбий таъсир кўрсатган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

“Металлург” миллий чемпионатимиз доирасида Наманганда ўтказилган 24  та ўйиндан бор-йўғи биттасида ғалаба қозонган экан, демак, бу “Навбаҳор”нинг кучлилигидан далолат. Жамоа Ўзбекистон чемпиони бўлган, Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этган. “Навбаҳор”да бир пайтлари юлдуз футболчилар ўйнашган.

Бугунги ўйинда “Навбаҳор”дан Иван Соловьёв, жамоамиздан эса Камолиддин Тожиев яхши ўйин намойиш этишди.

Манба: Навбаҳор матбуот хизмати
Киритилди: 06:15, 20.10.2020. Ўқилди: 1788 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.