Бугун 29 декабрь, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 18 28
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 18 26
10 Фулхэм 18 26
11 Тоттенхэм 18 25
12 Эвертон 18 25
13 Брайтон 18 24
14 Ньюкасл 18 23
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 18 20
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла
18-тур Сандерленд 1-1 Лидс
18-тур Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

31/12 00:30 Бёрнли - Ньюкасл
31/12 00:30 Челси - Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест - Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм - Брайтон
31/12 01:15 Арсенал - Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тур якунлари: 3 ой учмаган “лочинлар“,“Насаф“ни ким тўхтади, тур қаҳрамонлари ва бугунгача махсулдорлар ким?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Статистика
Рукн: Янгиликлар
A A A

26-27-28-29 октябрь кунлари яшил майдонларимизда Ўзбекистон суперлигаси 21 тур учрашувлари давом эттирилди. Бир мунча қизғин руҳда кечган баҳслар анча шиддатли, кутилмаган воқеалар ва голларга бой тарзда якнунланди. Дастлаб, Қўқонда Бахтиёр Ашурматов шогирдлари, чемпионат етакчиларидан бири АГМКга қарши майдонга чиқишди. Баҳс, томонларнинг ўзаро тенг курашлари асносида кечди. Шунинг баробарида кескин тўқнашувлар юзага келиши мезбонларнинг икки вакили, Шоҳназар Норбеков ва Сухроб Бердиевларнинг жиддий жароҳатига таъсир этди. Аммо, кейинчалик футболчиларнинг аҳволи яхши эканлиги маълум қилинди.

Иккинчи таймнинг охирги дақиқаларида, Мурод Холмуҳаммедовнинг голи мезбонларга ғалаба тақдим этди. Якунда, ҳисобидаги 42 очкоси билан кетма-кет иккинчи ўйиндирки мағлубият аламини тортган олмалиқликлар, турнир жадвалидаги 3 ўринни “Насаф“га бўшатиб берди. "Кучли учлик"дан умидвор "Қўқон-1912" 38 очко жамғариб, 4 ўринда боришмоқда. Қўқонликларнинг яқин таъқибчиси “Металлург“ Бекободда “Насаф“га имкониятни бой берди.Бироз асабий кечган тўқнашувда, Бобур Абдухолиқов ва Дилшод Саитовларнинг голлари меҳмонларга устунликни таъминлади, 0:2. Бекободда 3 очко билан қайтган Рўзиқул Бердиев жамоаси қаторасига 10 ўйинлик мағлубиятсиз серич қайд этган ҳолда, вице етакчиликни ўз қўлига олди. Андрей Шипилов шогирдлари 32 очко билан, 6 поғонадан силжишмади. Сешанбада водийда меҳмон бўлган “Қизилқум“нинг мусобақа аутсайдери “Андижон“ билан учрашувида ғолиб номи аниқланмади ва шу тариқа очколари сонини 19 тага етказиб, 10 поғонага кўтарилди. 21 тур натижасига кўра 13 очко билан 13 ўринни банд этган водийликлар, ушбу дуранг ўлароқ, супер лига клублари ичида бугунгача энг кўп, 10 маротаба муроса йўлини танлаган жамоа ҳисобланиб туришибди.

“Бургутлар“дан фарқли ўлароқ “лочинлар“ Наманганда рақиблари устидан зафар қучишди. “Навбаҳор“ меҳмони бўлган “Бунёдкор“ сафар ўйинларининг учинчисида ҳам мағлуб бўлди, 2:1. Меҳмонлар сафида Азизбек Турғунбоев ҳамда Руслан Боловларнинг голларига, меҳмонлар Хуршид Ғиёсов, Ўткир Юсупов дарвозасига киритган биргина тўп билан жавоб қайтара олишди холос. Якунда, 3 ойдан кўпроқ муддатдан сўнг ниҳоят Нўмон Хасанов қўл остидаги жамоа яна 3 очко ишлаб олишга муваффақ бўлди ва 27 очко билан 8 ўринга юқорилади. Медаллар учун даъвогарлардан ҳисобланмиш 6 поғонадаги Вадим Абрамов шогирдлари эса 32 очко жамғаришган.

 

Чоршанба кунги икки ўйиндан, томошабинлар Термиз ҳамда Муборакдаги транслациялар орқали баҳраманд бўлишди. Равшан Ҳайдаров жамоаси “Локомотив“ билан 1:1 ҳисобидаги дуранга имзо чекди. Мезбонлар сафидан Александр Касян дастлаб ҳисобни очган бўлса, меҳмонлар вакили Кахи Махарадзе мувозанатни тиклади. Натижада, “Сурхон“ 13 очко билан 12, 27 очко тўплаган Темур Кападзе шогирдлари эса, 9 ўринга жойлашишди.

Шу куни Баҳром Вафоев ўйингоҳида меҳмон бўлган, чемпионат карвонбошиси “Пахтакор“ мезбонларга ҳеч қандай имконият қолдирмади, 1:4. Даставвал, Драган Чераннинг рақиб жарима майдонидаги тартибсизликдан унумли фойдаланиб, дарвозага киритган тўпига, мезбонлардан Шерзод Темиров ўз голи билан жавоб қайтарди. Муборакликлар 1 бўлимда рақибларига етарлича қаршилик кўрсатган бўлишсада, икки таймда ўйин сурати меҳмонлар фойдасига ўзгариб кетди. Кейинчалик, Раҳимжон Давронов ўз дарвозасидан яна учта тўп олиб чиқишга мажбур бўлди. Ушбу голларни эса, Достонбек Ҳамдамов, Игор Сергеев, ҳамда Диёр Холматовлар ўзларига расмийлаштиришди. Шу тариқа Дилявер Ваниев қўл остидаги жамоа кетма-кет еттинчи ўйинда ҳам мағлубиятга учраб, 19 очко билан турнир жадавалидаги ўринида ўзгариш ясай олмади. “Шерлар“ битта заҳирадаги ўйиндан ташқари 53 очко жамғарган ҳолда яқин таъқибчиси билан ўртадаги тафовутни 10 очкога етказиб қўйди.

 

Ушбу турни якунлаб берган қарама-қаршилик ҳам айнан Муборакда бўлиб ўтди. Икки жамоа мухлислари кутган учрашув кутилмаган голлар шоусига айланди. Унда расмий мезбон сифатида ҳаракат қилган “Бухоро“ “Сўғдиёна“дан нақ 5 та тўп ўтказиб, енгилди. Бухороликлар таркибида Суҳроб Неъматов ҳамда Зоҳир Пиримовнинг голларига, жиззахликлар, Жасур Ҳасанов ва Шоҳруз Норхонов қайд этган дубллар ҳамда Баҳодир Насимовнинг 1 голи билан жавоб қайтаришди. Бунинг натижасида Улуғбек Бақоев шогирдлари очколари сонини 30 тага етказиб экватор чизиғида, Жамшид Саидов мураббийлигидаги жамоа эса 11 очко билан энг қуйи поғонада боришмоқда.

Ортда қолган тур якунлари бўйича қаҳрамонлар:

Мураббий: Нўмон Ҳасанов(Навбаҳор) Клубнинг мураббийлик штабида ўзгаришлар бўлганида сўнг, жамоанинг ўйини секин асталик билан изига тушиб, олдинга силжиб бормоқда. Ушбу ғалаба наманганликлар учун июль ойидан буён энди қайд этилди.

Дарвозабон: Абдувоҳид Неъматов(Насаф) Футболчи қаторасига “Металлург“ билан кечган баҳсда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган ҳолда, қаторасига 3 та қуруқ ўйин ўтказди.

Футболчи: Жасур Ҳасанов(Сўғдиёна)
37 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи “Бухоро“дарвозасига дублни расмийлаштирди ва жамоасиининг иккинчи тўпурарига айланиб олди.

Бугунгача Суперлигада тўпурарлар пойгасини Драган Черан(Пахтакор) 18 та гол билан бошқариб келмоқда. Иккинчи ўриндаги Бобур Абдухолиқов(Насаф) ҳисобида 15 та гол мавжуд. Игор Сергеев(Пахтакор) ҳисобидаги 13 та гол билан ўчинчи бўлиб турибди. Шоҳруз Норхонов(Сўғдиёна) ҳамда Мурод Холмуҳаммедов(Қўқон-1912)лар 10 та гол билан кейинги ўринларда боришмоқда.

Голли узатмалар сони бўйича Жалолиддин Машарипов (Пахтакор) 11 та ассист билан етакчилик қиляпти. Муроджон Тошматов(АГМК) ҳамда Жасур Ҳасанов(Сўғдиёна)лар 6 та муваффақиятли узатмани амалга оширишган. Шерзод Насруллаев(Насаф) ва Драган Черан(Пахтакор)лар ҳисобида 5 та ассист мавжуд.

Келгуси 22 турда “Насаф“ таъқибчиларидан бири “Қўқон-1912“ни қабул қилади.
Андижон “бургутлари“ Термизга парвоз қилишади. “Локомотив“ эса биринчи даврадаги мағлубият алами билан “Машъал“да меҳмон бўлади.

Тошкентда, ишлари унчалик ҳам яхши бўлмаган “Бунёдкор“ “Бухоро“ни таслим этишга уринса, олмалиқдаги турнинг марказий тўқнашувида АГМК “Пахтакор“ чемпионлигини кечиктиришга ҳаракат қилиб кўради. Ўзига ишончи ортган “Навбаҳор“нинг манзили Навоийда “Қизилқум“. Жиззахда “Соғдиёна“ 6 ўринни эгаллаш учун “Металлург“ни енгишга бел боғлайди.

Дадажон Фозилжонов тайёрлади

Киритилди: 16:23, 30.10.2020. Ўқилди: 2861 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Лидс Доминик Калверт-Льюин 8
6 Астон Вилла Морган Роджерс 7
7 Тоттенхэм Ришарлисон 7
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
9 Манчестер Сити Филип Фоден 7
10 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.