Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума.

      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 2:2
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • 3:2
      • Галатасарой
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • -:-
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • -:-
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Италияликларнинг «Реал»даги саргузаштлари ёхуд «қаймоқранг» либосдаги қаҳрамонлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жаҳон кубогини қўлга киритиш борасида фақатгина Бразилиядан ортда қолувчи ва «Ювентус», «Милан», «Интер» каби Европанинг топ клубларига эга Италиянинг атиги 3 нафар футболчиси «Сантьяго Бернабеу»да қаймоқранг футболкани кийишга муваффақ бўлган.Келинг, ўша 3 италияликнинг Мадридга қай даражада фойда келтира олгани ёки аксинча ҳаракатларига тўхталамиз.

Антонио Кассано

Трансфер нархи:5.5 млн евро

Мавсумлар:2006\07

Учрашувлар:28 ўйин

Статистика: 4 гол\3 ассист

Антонио Кассано 2006 йил жамоа билан шартнома имзолайди. «Реал»га келиб қўшилишидан аввал «Рома»да ўйнаган футболчига Римнинг Тоттидан кейинги шаҳзодаси сифатида қарашган. Рим клуби уни 19 ёшида 30 млн еврога сотиб олганди. 5 йил «Рома» учун ҳаракат қилган футболчи трансферга сарфланган пулларни умуман оқламаган. Ёмон хулқи учун клуб менежерлари билан доимий тортишувларга дуч келган. Италия футболининг келажаги бўлиши кутилган Кассанони «Реал» ҳам тарбиялай олмади.

Унинг Мадриддаги дебют учрашуви «Бетис»га қарши Испания кубогида бўлган. Роберто Солдадонинг ўрнига майдонга тушган ва 4 дақиқа ўтиб, ўз ҳисобига гол ёзиб қўйган. Позитив бошланган стартга қарамай, унинг ишлари тезда ёмонлаша борди. Зарарли таомларни кўп истеъмол қилганидан ортиқча вазн йиға бошлаган футболчига «гортидо»(ёғли), деб лақаб қўйилган.

Умуман олганда унинг Испания пойтахтидаги фаолияти узоқ давом этмади. 18 ой давомида тўп тепган Кассано ўша пайтдаги клуб мураббийи Фабио Капелло билан ҳеч чиқиша олмади. Бирин-кетин учрашувларни ўтказиб юборган Антонио ўша йилги мавсумда 7 бор майдонга тушиб 1 гол муаллифига айланади. Лекин у Мадриддан қуруқ қўл билан кетмади, Ла лига ғолиблигидан кейин «Сампдория» ижарага берилиб кейинчалик 3,5 миллион еврога сотилган.

2016 йил АS нашрига берган интервьюсида у ўзининг хатоларини тан олган. «Мен футбол тарихидаги энг буюк клубда эканлигимни тушунмагандим. Фақатгина аҳмоқ одам ўзини мендай тутиши мумкин эди». Кассано ўша интервьюда 10 кг ортиқча вазни бўлгани ва жинсий алоқада кўп қатнашганини ҳам айтиб ўтган.

Кассано футболчи сифатида ўз иқтидоридан тўғри фойдалана олмаган. Майдондан ташқаридаги ҳаётга қизиқиб, профессионал карьерасини «синдирган». Бланкосдан кейин Италия жамоаларида ўйнаган қаҳрамонимиз ҳеч бир мавсумда 15 дан ортиқ гол урмаган.

Фабио Каннаваро

Трансфер нархи: 7 млн евро

Мавсум:2006/09

Учрашувлар:106 ўйин

Статистика: 1 гол

Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг кучли ҳимояланган терма жамоалар қаторига 2006 йилги чемпионликни қўлга киритган Италияни ҳам қўшса бўлади. Бундай жамоадан «Реал» ҳимояси учун футболчи топилиши турган гап эди. «Ювентус»нинг Б серияга тушуриб юборилишидан унумли фойдаланган «қаймоқранглилар» 33 ёшли Фабио Каннаварони жамоага таклиф қилишади. Капелло уни 2006\07 мавсумда асосий таркибда майдонга туширди. Бу мавсум футболчи учун фавқулодда омадли келди. Жаҳон чемпионлиги ортидан Олтин тўп ҳам Фабиога насиб қилди.

Мадриддаги бутун фаолияти давомида Германияда ўтган Жаҳон чемпионатида кўрсатган формасини тиклашга уринди. Уни марказий ҳимояда турли шериклар билан ўйнатишди: Рамос,Иван Элгера,Пепе,Габриел Хайнтсе ва Кристоф Метселдер. Унинг ёшида жароҳатлардан тез қутулиш осон кечмади. Шунга қарамай «Бланкос»ни кўплаб голлардан қутқариб қолган.

Жамоа билан 2007\08 мавсумда ҳам Ла лигани ютишга муваффақ бўлган. Ҳимоя чизиғида Рамос,Пепе,Каннаваро ва Хайнсе тўртлиги бутун мавсум давомида 38 учрашувда 36 гол ўтказиб юборишди ва бу кўрсаткич ўша мавсумнинг энг яхши натижаси бўлган.(Ҳозирги «Реал»нинг ҳимоясидан анча кучсиз бўлган экан).

Клубдаги сўнгги мавсум 2008\09 йили Мадрид жамоасида катта ўзгаришлар бўлди. Чемпионлар лигасида «Ливерпул»га «Энфилд»да 4-0 ва Ла лигада «Барселона»га 2-6 ҳисобида бой берилган учрашувлар клубнинг энг ёмон мавсумларидан бири бўлишини таъминлайди. Клуб президентлигига Рамон Калдерон ўрнига Флорентино Перес қайтади.
Шартномаси якунлангандан кейин «Ювентус»га қайтишга қарор қилган футболчини Мадрид мухлислари ҳурмат билан эслашади. У МАRCА нашри томонидан 2013 йилда «Реал»нинг легионерлардан иборат рамзий жамоасига киритилган.

Кристиан Пануччи

Трансфер нархи: 4 млн евро

Мавсумлар: 1997-99

Учрашувлар: 96 ўйин

Статистика: 6 гол\1 ассист

Италиялик футболчилар орасида биринчи бўлиб «Сантьяго Бернабеу» майдонига мезбон сифатида тушган футболчи. Клуб ташкил қилинганидан 95 йил ўтиб, италиялик футболчи билан илк шартномани имзолайди. 1996\97 йил қишки трансферлар ойнасида «Милан»дан ёш Пануччи олиб келинади. 23 ёшли футболчи «Реал»га келгунига қадар «россонерилар» сафида Европа кубогини қўлга киритган ва 89 учрашувда майдонга тушган.

Клубда 2,5 мавсум ҳаракат қилганига қарамай, Мадрид учун 32 йилдан бери кутилаётган Чемпионлар лигасини ютишда катта ҳисса қўшади. Бундан ташқари у Ла Лигада ҳам зафар қучади. 1999 йил италиялик «Реал Мадрид»ни тарк этиб, ўзининг жонажон Милан шаҳрига қайтади, фақат «Интер»га.

Клубдан кетгач «El Partizado de Cope» нашрига берган интервьюсида: «Қачонки Мадридни тарк этаётганимда мен ўз қароримга ишонгандим. Мен жамоадан кетмоқчи эдим, лекин бу менинг спорт карьерамдаги энг катта аҳмоқлик бўлганлигини тушуниш учун кўп вақт кетмади, ҳозир эса  бундан афсусланаман», деб айтганди ўшанда Пануччи.

Жамоада ўйнаган 3 итальянларни боғлайдиган бир жиҳат бу-Фабио Капелло. Италиялик мураббий «Реал»нинг икки даврида жамоада ишлаган. Фаолияти мобайнида ҳимояни кучайтиришга эҳтиёж сезганда у ўз ватандошлари хизматидан фойдаланган. Ҳа, ташкил этилганига 118 йилдан кўпроқ вақт бўлган жамоада атиги 3 нафар итальян ҳаракат қилганлигига сабаб «Реал» кўпроқ ҳужумда ўйнашни ҳуш кўрувчи жамоа эканлигида эди. Балки сиз ва бизга бегона жиҳатлар ҳам бордир…

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:03, 31.01.2021. Ўқилди: 4853 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.