Бугун 13 апрель, 2026 йил, душанба.

      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • 1:1
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • 3:0
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • 0:3
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:2
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • 2:1
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • 1:1
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • 2:0
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • 3:4
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • 2:0
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • 1:2
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • 1:2
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 14.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 14.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Нефтчи
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:1
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • 1:0
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • 0:3
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс

«Интер» устози Скудетто ҳақидаги саволга Конте ва Аллегри услубида жавоб қайтарди [0]

Кэррик Кобби Майнунинг «Манчестер Юнайтед» билан янги шартномаси ҳақида гапирди [0]

Фабрегас: «Икки йил олдин «Интер» билан тенгма-тенг ўйнашимизга ишонмасдим» [0]

«Тоттенхэм» ва «Вест Хэм» «Барселона» футболчисига харидор [0]

Анчелотти Неймарнинг ҳолатини баҳолаш учун «Сантос» ўйинини бевосита стадиондан кузатади [0]

«Бу Конференциялар Лигаси даражаси»: Эду Агирре «Реал»нинг Ла Лигадаги омадсизликлари ҳақида [0]

«Барселона»нинг ёш иқтидори «Атлетико» билан баҳсгача тикланишга улгурмаяпти [0]

Росеньор «Челси»да натижа кўрсатиш учун сабр ва вақт кераклигини таъкидлади [0]

Азар Насри билан «Тоттенхэм»нинг мавқеи борасида тортишиб қолди [0]

Моуриньо «Тоттенхэм»нинг муваффақиятсизлиги сабабини очиқлади [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 32 70
2 Манчестер Сити 31 64
3 Ман. Юнайтед 31 55
4 Астон Вилла 32 55
5 Ливерпуль 32 52
6 Челси 32 48
7 Брентфорд 32 47
8 Эвертон 32 47
9 Брайтон 32 46
10 Сандерленд 32 46
11 Борнмут 32 45
12 Фулхэм 32 44
13 Кристал Пэлас 31 42
14 Ньюкасл 32 42
15 Лидс 31 33
16 Ноттингем Форест 32 33
17 Вест Хэм 32 32
18 Тоттенхэм 32 30
19 Бёрнли 32 20
20 Вулверхэмптон 32 17

Ўтган ўйинлар. 32-тур

32-тур Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
32-тур Арсенал 1-2 Борнмут
32-тур Брентфорд 2-2 Эвертон
32-тур Бёрнли 0-2 Брайтон
32-тур Ливерпуль 2-0 Фулхэм
32-тур Кристал Пэлас 2-1 Ньюкасл
32-тур Ноттингем Форест 1-1 Астон Вилла
32-тур Сандерленд 1-0 Тоттенхэм
32-тур Челси 0-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Флорентино Перес: «Йирик трансферларга пул керак…»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Реал» президенти Флорентино Перес Cadena SER радиосига берган интервьюсида Суперлига атрофида юз берган воқеалардан кўнгли қолганини яширмади. Корчалон функционер шунинг баробарида  «футболни қутқариш»ни ўйлаган 12та клубга қарши тажовуз қилинганидан нолиди.

Натижалар ҳақида: - Ҳозир фақат мухлисларни ўйлашимиз керак, улар эътиборга лойиқлар. Жерар Пикенинг сўзлари айни ҳақиқат - футбол чиндан ҳам, мухлисларга тегишли.

Лойиҳа ҳақида: - Роса ранжидим. Ахир мазкур лойиҳа устида 3 йил ишлагандик. Ла Лига - дахл­сиз. Лекин биз ҳар бир иш кунида пул топишимиз лозим. ЧЛ формати эскирди, мухлислар қизиқиши фақат чорак финалдан кейин ошмоқда. Ўтган мавсум 650 миллион йўқотилгани ҳозирги формат иш бермаётганини кўрсатмоқда. Шунинг учун топ-клублар учун янги мусобақа ўйлаб топдик. Шу йўл билан кўпроқ пул топиш мумкин, бунинг учун аввало, ҳамжиҳатлик керак.

Александр Чеферин сўзлари ҳақида: - УЕФА бошқарувида кун бўйи кимнидир ҳақоратламайдиган, ўқимишли президентни кўрмоқчиман. Ҳаммаси оддий - музокара пайти ҳеч ким оёқдан чалмаса яхши бўларди. Чефериннинг сўзлари - ҳақорат. Ваҳоланки, у президент сифатида бош­қаларга ўрнак бўлиши шарт.

Ҳамма битта кемада эканлиги ҳақида: - Ишни биргаликда давом эттирамиз. Ҳеч ким жарима тўламади, чунки ҳали бирор клуб расман лойиҳадан чиқмади. Фақат 1та жамоа унча қизиқмаяпти, аммо у ҳам шартномага имзо чекди, барибир.

Стратегия ҳақида: - Ҳаммасини иложи борича тезроқ ҳаётга тадбиқ этишни ўйладик. «Реал» мухлислари аҳмоқ эмаслар. Агар уларга ҳар ҳафта грандлар билан ўйнаш ваъда қилинса, албатта, лойиҳани қўллаб-қувватлашади.

Сосьос ҳақида: - «Мадрид» сосьос (мухлислар гуруҳи)га тегишли, аммо пул тикадиган одам йўқ. Клуб яна яхши маъмуриятга муҳтож.

Шартномалар ҳақида. - Миллий чемпионатларга ҳурмат билан қараймиз, албатта. Аммо даромад миқдорини оширишнинг йўли битта - еврокубок форматини янгилаш. Тушунарлики, барчамиз шарт­номалар билан боғланганмиз.

Жоан Лапорта ҳақида: - Ҳа, у билан гаплашдим, «Барселона» лойиҳадан чиқиб кетмайди. Умуман, ташқи томон муносабати жуда хунук бўлди.

Бошқарув институтлари имиджи ҳақида: - Барчамиз УЕФА президенти билан музокара олиб боришга мажбурмиз, аммо уринишлар муваффақиятсиз чиқди. Айни шу вазият бугунги футбол қандай ҳолатда эканлигини кўрсатмоқда. 20 йилдан буён ҳозирги лавозимда ишлаяпман ва ҳали ҳеч ким билан жанжаллашганим йўқ. Футбол қадриятлар билан гўзал ва ҳаммамиз бирдам бўлишимиз керак.

Ўзгаришлар ҳақида: - Иш ҳақини қисқартириш керак, чунки вазият анча жиддий... Шунчаки, шаффофлик сўраяпман. МБА баскетболчилари ва клублар раҳбарлари маоши эълон қилинмоқда. Вазиятни тўғрилаш учун қандай ҳаракатлар амалга оширилаётганини англаш муҳим. Футбол ҳам фидойиликка муҳтож.

Мухлислар ҳақида: - Ҳаёт ўзгарди. 20 йилдан кейин яна ўзгариш талаб қиладиган янги авлод келади. Футбол ажойиб томоша ва унга ғамхўрлик қилишимиз шарт. Мухлисларга янги платформаларда томоша қилинадиган рақобатдош ўйинлар керак.

Ла Лига йиғилиши ҳақида: - «Мадрид» таклиф қилинмаган жойга бормайди. Жаноб Тебас буни яхшилаб уқиб олсин.

Хавьер Тебас ҳақида: - У обрў орттирди, омма ишончига кирди. Хавьер билиб қўйсин - шунча йилдан буён футбол ичидаман ва соҳага зарар етказадиган ҳеч қандай иш қилмайман.

Галактикос ҳақида: - Йирик трансферларни пулсиз амалга ошириш мумкин эмас. Бирдамлик кўрсатишимизга рухсат берилмади. Аммо Суперлига бўйича ишлашда давом этамиз, барибир.

Лойиҳа тақдимоти ҳақида: - Ҳаракатимизни тажовузкор реакция тўхтатиб қолди, аммо ҳали ҳаммаси янада оғирлашади ва ўшанда реалликка қараб, нима бўлишини кўрамиз. Клублар 2 миллиард евродан кўпроқ зарар кўради.

Қасос ҳақида: - Ҳеч қандай жазодан қўрқмайман. УЕФА президенти молиявий «Фейр-плэй» ҳақида гапирганида, хавотирга тушгандим. Бу жуда муҳим, лекин ҳозир унча яхши кўринишда эмас. Президент бу масалада қаттиққўл бўлиши шарт.

Телевидение ҳақида: - Умумий аудиторияни айнан телевидение белгилайди. Бу шунчаки, оддий иш эмас. Дейлик, «Реал» биргина менга қарамайди. Бизни ҳақоратламасликлари керак эди.

Суперлига старти ҳақида: -  Буни тезроқ амалга ошириш керак. 3 йил кутишдан наф йўқ. Рақобат бор жойда яхши ўйинлар бўлади, пул тушади. Мухлисларни қизиқтириш учун худди Федерер - Надаль рақобати даражасидаги учрашувни кўпайтириш лозим.

Ёпиқ лига ҳақида: - Суперлигага биринчи бўлиб киритилган клублар тушиб кетмаслик ҳуқуқини қўлга киритди. Негаки, айни шу жамоалар дунёда ва ижтимоий тармоқларда энг кўп кузатувчига эга. Бугунги футболда ҳеч ким кўришни истамайдиган ўйинлар ҳам бор. Аньелли билан тез-тез гаплашяпман ва ёлғизликни ҳис қилмаяпман. JP Morgan банки билан қандай шартнома тузиш ва пул ишлаш мумкинлигини муҳокама қиляпмиз. Умуман, ушбу лойиҳани кўриб чиқмаслик - аҳмоқлик.

Фернандо Роига сўзлари ҳақида: - Футбол ривожини гранд жамоалар белгилайди, теннис эса кучли ўйинчилар томонидан қўллаб-қувватланади. «Вильярреал» президенти мутлақо ноҳақ, чунки ҳозиргидан анча кўп даромад келтирадиган лойиҳа мавжуд.

«Пирамида» ҳақида: - Асосий жавобгар менман, чунки бу ишда «Реал» саркарда ҳисобланади. Барчамиз келажак ҳақида қайғурамиз, жумладан, «Ювентус» ҳам. Бу клуб лойиҳадан чиққани йўқ.

Франция ва Германия клублари ҳақида: - Ҳозирча 12та клуб шартнома орқали боғланган. Бош­­қа жамоаларни ҳам қабул қилишимиз мумкин. Аммо айримлар бу ғоядан воз кечишди, чунки УЕФА цирк намойиш этди. Тўғри, лойиҳани оммага яхши тушунтиролмадик, чунки бизга шунчаки, имконият беришмади. Топ-клублар зарарга ишлаётганида, қолганларнинг фойда олиши ҳақида гапириш ортиқча.

Инглиз клубларини бирлаштириш ҳақида: - Чиндан ҳам, бош­қа йўл йўқ. Англия клублари эгалари ушбу спорт турини яхши кўрадиган америкаликлардир. Футболни тугатишимиз ҳақида айтилган гаплар шунчаки, сафсата. Гап шундаки, футбол тепасида имтиёзлардан маҳрум бўлишни истамайдиган кимсалар бор.

Тахминан 48 соатлик талваса ҳақида: - Ҳеч қачон УЕФА президентининг бундай тажовузини кўрган эмасман. Барчаси ҳақиқий циркка ўхшади, бунақасини ўйлаш ҳам қийин. Таҳдидлар ва ҳақоратлар, худдики биз кимнидир ўлдириб қўйгандек... Футболни сақлаб қолишимиз керак, аммо кўриниб турибдики, бу қийин вазифа. Аслида лойиҳа устида кўп ишладик, фақат хабарни тўғри етказолмаганимиз ёмон бўлди.

Серхио Рамос ва Лука Модрич ҳақида: - Модрич билан шарт­нома муддатини узайтириш борасида аллақачон келишувга эришдик. Серхио Рамос вазияти бошқача. Уни ўғлимдек яхши кўраман. Яхшики, Рамос ҳозирги ҳолатимизни жуда яхши тушунади. Мавсум якунланяпти, демак, футболчилар бор кучлари билан ишлашлари керак. Рамос шартномасини 2015 йили янгилаган эдик. Энди ҳаммаси клуб ҳолатига боғлиқ, кимнидир сотиш керак... Қийин давр қандай бўлишини биламан, чунки янги асрнинг илк йиллари барчасини бошдан ўтказгандим.

Килиан Мбаппе ҳақида: - Агар уни бу йил олиб келолмасак ҳам, ҳеч қандай фалокат бўлмайди. Тан олайлик, ҳозир имконсиз ҳолатдамиз. Менимча, сосьос менинг ишимдан мамнун.

«Бернабеу» ва мухлислар ҳақида: - Умид қиламанки, кейинги мавсум  мухлисларнинг стадионга киритишимиз мумкин бўлади. Афсуски, жорий мавсум бунинг иложи йўқ.

Зайниддин Зидан ҳақида: - Жамоамизда ажойиб ёшлар бор. Ўсмир йигитлар билан шарт­нома тузиш тажрибаси натижа беради, албатта. Ҳозир кўпчилик «Мадрид»да ўйнашни хоҳлайди. Зиданда шартномаси бор. У клуб афсонаси ва бир куни жамоадан афсона сифатида кетади.

Таркиб ҳақида: - Ихтиёримизда дунёнинг энг кучли футболчилари бор. Ҳимоямиз жуда мустаҳкам ва жамоага катта ёрдам бермоқда. «Реал»нинг ярим ҳимояси эса, ҳаммага ўрнак. Ҳа, таркибни янгилаб туриш керак, аммо инқилоб шарт эмас.

Сўз

 - Баскетболда узоқ йиллардан буён Суперлига ўйинлари муваффақиятли ўтказилмоқда. Хусусан, Испания чемпионати баҳслари Евролиганики билан параллель равишда олиб борилади - бунинг ҳеч қандай ёмон томони йўқ. Баскетбол Евролигасини Греция, Туркия ва Россия клублари яратган. «Бавария»нинг баскетбол жамоаси ҳам Евролигада ўйнайди. Хўш, нега футболда бундай бўлмаслиги керак? Нима, футбол ва баскетбол ўртасида мен тушунмайдиган қандайдир катта фарқ борми? Баскетболда шу лига тузилган пайт мухлислар шикоят қилишмаганди. Умуман олганда, Европа баскетболини айнан Евролига қутқариб қолганини ҳам инобатга олиш керак. Флорентино Перес («Реал» президенти).

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 17:07, 29.04.2021. Ўқилди: 7186 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
6 Арсенал Виктор Дьокереш 12
7 Ливерпуль Юго Экитике 11
8 Фулхэм Харри Уилсон 10
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 10
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик