Бугун 2 февраль, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 01.02.2026 00:45
      • Кальяри
      • 4:0
      • Верона
      • 01.02.2026 16:30
      • Торино
      • 1:0
      • Лечче
      • 01.02.2026 19:00
      • Комо
      • 0:0
      • Аталанта
      • 01.02.2026 22:00
      • Кремонезе
      • 0:2
      • Интер
      • 02.02.2026 00:45
      • Парма
      • -:-
      • Ювентус
      • 03.02.2026 00:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Рома
      • 01.02.2026 01:00
      • Эльче
      • 1:3
      • Барселона
      • 01.02.2026 18:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Райо Вальекано
      • 01.02.2026 20:15
      • Бетис
      • 2:1
      • Валенсия
      • 01.02.2026 22:30
      • Хетафе
      • 0:0
      • Сельта
      • 02.02.2026 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 03.02.2026 01:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Севилья
      • 01.02.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • 4:1
      • Ньюкасл
      • 01.02.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Фулхэм
      • 01.02.2026 19:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Кристал Пэлас
      • 01.02.2026 19:00
      • Астон Вилла
      • 0:1
      • Брентфорд
      • 01.02.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • 2:2
      • Манчестер Сити
      • 03.02.2026 01:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Бёрнли
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 01.02.2026 13:00
      • Япония
      • 2:1
      • Ўзбекистон
      • 01.02.2026 13:00
      • Тожикистон
      • 0:1
      • Австралия
      • 01.02.2026 17:00
      • Эрон
      • 5:2
      • Афғонистон
      • 01.02.2026 17:00
      • Саудия Арабистони
      • 6:1
      • Малайзия

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 22 55
2 Реал Мадрид 22 54
3 Атлетико 22 45
4 Вильярреал 21 42
5 Бетис 22 35
6 Эспаньол 22 34
7 Сельта 22 33
8 Реал Сосьедад 21 27
9 Осасуна 22 26
10 Алавес 22 25
11 Жирона 22 25
12 Эльче 22 24
13 Севилья 21 24
14 Атлетик Бильбао 21 24
15 Хетафе 22 23
16 Валенсия 22 23
17 Райо Вальекано 22 22
18 Мальорка 21 21
19 Леванте 21 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Эспаньол 1-2 Алавес
22-тур Реал Овьедо 1-0 Жирона
22-тур Осасуна 2-2 Вильярреал
22-тур Леванте 0-0 Атлетико
22-тур Эльче 1-3 Барселона
22-тур Реал Мадрид 2-1 Райо Вальекано
22-тур Бетис 2-1 Валенсия
22-тур Хетафе 0-0 Сельта

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

19/02 00:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Нега Неймарни ҳамма ёмон кўради

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Лионель Месси ва Криштиану Роналду бутун дунё бўйлаб одамларни бирлаштирганлиги билан деярли ҳеч ким баҳслаша олмайди. Агар кимдир Мессига қарши бўлса, демак у аллақачон португалиялик футбол юлдузининг майдондаги ҳаракатларига лол қолиб улгурган бўлади ёки аксинча.

Бундай баҳслар жаҳон футболи учун одатий ҳисобланади. Пеле ёки Марадона, Менотти ёки Билардо, Моуриньо ёки Гвардиола. Сиз ўзингизга ёққанини мақтайсиз, бошқасини эса сўзларингиз билан лойга буркайсиз.

Неймар катта саҳнага чиққунга қадар ҳаммаси оддий эди ва “Неймар бутун дунёга қарши“ деб номланган қўштирноқ ичидаги сериал бошлангунга қадар ҳам доим шундай бўлган. Сериал ўзгача сценарийда яъни у Роналду ва Месси каби ўзга сайёрадан келмаган,балки уларнинг қилган ишларига(футбол майдонидаги) қарши чиққан.Янги футбол эрасидаги юлдузларга Неймарчалик ҳеч бир футболчи рақобат қилмаган.

Бемаънилик, сиз шундай дедингиз? Келинг, фақат Тwиттерга назар солиб кўрамиз. Ҳозир эмас, унда қачон ПСЖ Чемпионлар лигасида “Бавария“га қарши ўйнамоқда ва Неймар ўзига хос сеҳрини намойиш қилмоқда. Аммо деярли барча шарҳловчилар бунга бефарқ, ҳатто салбий фикр билдирганлари ҳам бор.

Рақиб уни чалиб йиқитади, лекин биз дарров уни майсага ётиш истаги билан айблай бошлаймиз.Қачондир у шунақа бўлгандир ҳам лекин ҳозир у ўзгарган. Маркиньосга қилинган узатма шунчаки супер эмасми ? Тасаввур қилинг, агар бундай тўпни Месси оширганда борми унинг истеъдоди янада мақталган бўларди.

«Бавария» билан жавоб учрашувидан сўнг Неймар ҳақида жуда илиқ гаплар бўлди, лекин яна унинг камчиликларини гапириб чиқадиганлар топилди. SBS Sports телеканалида Питер Шмейхел уни жуда кўп финт қилишда, ҳар қандай вазиятда ҳам ўз-ўзини кўрсатишга ҳаракат қилишда айблади.

Октябрь ойида Мартин Кеоун Неймарни “Манчестер Юнайтед“ нинг ғалаба голини киритишида айблаган. Инглиз тилида сўзлашадиган инсонлар дунёсида у бошқа танқидларга ҳам лойиқ кўрилган. У футболчи сифатида ҳам, шахс сифатида ҳам идеалдан йироқ.

Аммо ўша сешанба куни кўпчилик учун унинг обрўси ютуқларидан кўра муҳимроқ эканлиги ҳар қачонгидан ҳам равшанроқ тушуниб етди. Неймар “Бавария“ га қарши иккала учрашувда ҳам ақл бовар қилмас ўйин кўрсатди.Аммо биз буни пайқашдан бош тортдик.

Келинг, тажриба ўтказамиз.Бир футболчини тасаввур қилинг.У Бразилиядан ва шунга яраша ўйнайди. У жуда техник, ҳар кимдан устун келишга қодир. У чиройли голлар уради ва ажойиб голли узатмани амалга ошира олади. Унинг оёғида оқ бутса, футболкасида 10 рақами бор. У ҳеч қачон, ҳаттоки муҳим учрашувларда ҳам майдонда йўқолиб қолмайди ва ҳар қандай босимда ҳам завқланишини кўриш мумкин.

Табриклаймиз, сиз ўзингизга Неймарни таништирдингиз! Ҳа, айнан ўша Томас Мюллер ва Киммихни ёш болаларча алдаб ўтиб Паварнинг оёқлари орасидан тўпни дарвозага киритган Неймар. Агар сизга бундай футболчининг майдонда қилаётган ғояси ёқса, албатта, Неймарнинг ўйинидан завқланишингиз керак.

Аммо... Месси ва Роналдудан ташқари, қарама-қаршиликлар жуда кўп. Кевин Де Брюйне ёки Левандовскини нима учун мухлислар ёмон кўришмайди.
Аммо нега Неймар бу қадар негатив фикрларга дучор бўлаверади ?

Неймарнинг футбол майдонидан ташқаридаги профессионаллигига шубҳа билан қараш мумкин, аммо Роналдиньо Ромарио ва бошқа кўплаб бразилияликлар худди шу тарзда тунда кўнгил хушлик қилишган. Неймар ҳар куни кечқурун соат саккизда ухласа, уни кўпроқ ҳурмат қилишадими? Эҳтимол, лекин бу унинг иши.Унинг ахлоқий томонларига баҳо бериш бизнинг ишимиз эмас.

Бироз мавзудан четлашамиз. “Барселона“ да Неймар жамоавий ўйинчи деб ҳисобланарди, аммо “ПСЖ“ кўпинча бирдам жамоадек кўринмасди. Ўтган йили ҳам французлар финалга чиққанларида, ҳужумнинг нима эканлигини аниқ англаб етишмаганди ва “тўртта ҳимоячи ва плюс Неймар “ Томас Тухелнинг асосий тактикаси бўлиб туюлганди. Бразилия терма жамоасида ҳам худди шундай: Неймар масъулиятдан қочмайди, бунинг натижасида жамоа ўйини унинг атрофида қурилади.

Кейинчалик ҳаммаси ўзгара бошлади. Неймар ва Мбаппе ўртасида бир-бирларини тушуниш пайдо бўлди, чунки энди иккаласи ҳам майдон марказидан ўйнашмоқда. Франсуз рақиб ҳимоячиларини орқага тортиб, имкониятларни яратади ва берилган пасларга жавоб беради. Мбаппе ўзини қанчалик яхши кўрсатса, унинг фонида Неймар шунчалик яхши кўриниши табиий бу унинг худбин эмаслигини кўрсатиб беради.

Албатта, унинг ПСЖда ўйнашининг ўзи унга қарши. У нейтрал томошабинлар орасида унчалик машҳур бўлмаган, ташқи томондан таъсир ўтказиш ва сармоя киритиш орқали Европа футболида устунлик қилишга интилаётган жамоанинг асосий юзи бўлган ва шундай бўлиб қолмоқда. Неймарнинг ўзи четда қолишдан зерикгани учун ва уни деярли спортда ҳеч кимга муносиб бўлмаган маош ўзига жалб қилгани, футбол тарихидаги энг яхши ҳужум учлигининг бир қисми бўлишдан бош тортди.

Сиз жуда кўп баҳслашишингиз мумкин, аммо тўртинчи йил давомида битта далил долзарб бўлиб қолмоқда. Лига 1 Неймар даражасидаги футболчи учун ўзига хос олтин қафас каби кўринишда давом этишига қарамай, Европада ўзгаришлар юз берди. “Барселона“ Чемпионлар Лигаси ярим финалига бразилиялик кетганидан кейин бир марта, ПСЖ эса икки маротаба йўл олди. Неймар каталонияликлар бунчалар тез қулашини тахмин қила олмасди, аммо у гаров тикди ва ютқазмади.

Агар у «Барселонада» қолганида, у кўпроқ машҳур бўлармиди? Эҳтимол. Аммо худди шу тарзда, у ҳимоячиларни алдашни тўхтатиб, ўз завқи учун ўйнашни ва қаҳрамонлик қилишни тўхтатса, у кўпроқ машҳур бўлар эди. Бошқача айтганда, у Неймар бўлишни тўхтатган бўларди. Эҳтимол, қачондир бу фикр танқидчиларни тинчлантиради. Қолган футбол мухлислари эса ажойиб футболчининг ажойиб ўйинидан завқ олишда давом этишлари мумкин.

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:44, 30.04.2021. Ўқилди: 11567 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 22
2 Мальорка Ведат Мурики 14
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 10
5 Барселона Роберт Левандовски 9
6 Барселона Ламин Ямаль 9
7 Вильярреал Альберто Молейро 8
8 Барселона Рафинья 8
9 Бетис Кучо Эрнандес 8
10 Сельта Борха Иглесиас 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.