Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳамиджон Актамов: “Ҳакамлар қўпол хатолар қилишди”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Репортажлар
A A A

Coca Cola Суперлига 7-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Навбаҳор” учрашувидан кейин “Қизилқум” бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ҳам учрашувдан олган таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Биринчи навбатда, “Машъал” клуби раҳбарияти, шахсан Илҳомжон Қурбоновга, зарур пайтда стадионда ўйин ўтказишимиз учун барча шароитларни яратиб беришгани учун катта раҳмат айтаман. Учрашув ҳақида гапирсам, бугун чиройли футбол гувоҳига айландик, ҳар икки жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатди. Ҳакамлар тажрибали бўлишига қарамай, жуда кўп қўпол хатоларга йўл қўйишди. Ҳадеб босим бўлаверганидан улар қўрқиб қолишганми, билмайман. Салим Мустафоевга қўполлик ишлатилган пайтда иккинчи сариқ карточка кўрсатилиши керак эди. Ҳакамлар бир томонга ён босишди, демоқчимасман. Ҳар икки томон зиёнига хато қилишди. “Навбаҳор” яхши жамоа, биз каби ўзига яраша мақсади бор. Уларга кейинги ўйинда омад тилайман, - деди Ҳамиджон Актамов.

- Ойбек Қиличевнинг майдонда ўзини қўпол тутиши, алмаштирилаётганда ҳам ножўя сўзларни айтганини кўрдик...

- Ойбек ютқазишни ёмон кўради. Жаҳли чиққан пайтда ўйини қовушмаслиги мумкин, шу боис, уни алмаштирдик.

- “Қизилқум” жанговар таркибга эга. Сизнингча, бугун жамоа очко олдими ёки икки очко йўқотдими?

- Бугун очко йўқотдик, ғалабани сақлаб қололмадик.

- Салим Мустафоевнинг аҳволи қандай?

- Шифокорлар унга қарашяпти, ҳозир ҳолати яхши.

- “Қизилқум” ҳужумларни яхши ташкил этяпти, лекин якуний паллада камчиликлар борга ўхшаяпти.

- Бу – футбол. Вазиятлар яратяпмиз, аммо қандайдир сабабларга кўра, уларни гол билан якунлай олмаяпмиз.

- “Қизилқум”нинг турнир жадвалидаги тўплар нисбатига назар солсак, ўтказиб юборган голлари кўплигини кўрамиз. Бу ҳимояда муаммо борлигидан даракми?

- Кўп голларни рақибга ўзимиз “совға” қиляпмиз. Бугун ҳам, Шерали Жўраев бир-икки сонияга ҳушёрликни йўқотгани сабабли тўпни олдириб қўйди ва “Навбаҳор”нинг ҳужуми гол билан якунланди. Шунга ўхшаш вазиятлардаги хатолар бизга панд бермоқда.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 20:53, 04.05.2021. Ўқилди: 2003 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик