Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • 7:1
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • 2:2
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • 1:0
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср
      • 16.06.2026 03:00
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Уругвай
      • 16.06.2026 06:00
      • Эрон
      • -:-
      • Янги Зeлaндия
      • 16.06.2026 23:59
      • Франция
      • -:-
      • Сенегал

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 1 3
2 Кот-д'Ивуар 1 3
3 Эквадор 1 0
4 Кюрасао 1 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 1 1
2 Япония 1 1
3 Тунис 0 0
4 Швеция 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия
1-тур Германия 7-1 Кюрасао
1-тур Нидерландия 2-2 Япония
1-тур Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Евро-2020. Очилиш баҳси. Мағлубият нималигини билмай келаётган «скуадра адзурра» Онадўли туркларига қарши!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа чемпионати / Гуруҳ баҳслари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Сарлавҳадан ҳам англашилиб турибдики, бугун миллий ғурур учун жанг бўлиб ўтади. Шонли тарихга эга бўлган турклар ўзларини Еврода ҳам бор имкониятлари билан синаб кўришга ҳаракат қилади.

Учрашувга доир қизиқарли аспектлар етарлича. Бугун умуман бир бирига ўхшамаган услуб эгаларининг ўйинини кўрармиз балки. Италия барчага маълум: прагматикликдан бироз ортга чекинаётган, ички чемпионатига ва шу аснода миллий терма жамоа услубига ҳам ҳужумкорлик кириб келаётган армия. Таркибида «олтин бутса» учун курашдан тўхтамайдиган Иммобилиси бор кучли рақиб.

Лекин Туркиячи? Авлодлар алмашинувидан муваффақиятли ўтиб бораётган Гунеш шогирдлари бугун барчага сирли. Ишончли ўйинлари ортида турган аниқ қурол нима эканини ҳеч ким тўлиқ билмайди. Шундай экан, бугунги ўйин қизиқарли ўтиши учун турли факторлар етарлича.

Бугун мухлислар интиқлик билан узоқ кутган Европа чемпионатига старт берилади. Аслида ўтган йили бўлиб ўтиши режалаштирилган мусобақа энди мана 5 йилга келиб бутун дунё мухлислари диққат эътиборини бир ерга тўпламоқда.

Бу сафарги мундиал аввалгиларидан бошқачароқ - турли мамлакат шаҳарларида ўтказилаётгани билан ҳам диққатга молик. Турнирнинг очилиш баҳси бугун тунда Туркия ҳамда Италия жамоалари ўртасидаги тўқнашув билан бошланиши режалаштирилган. Бугун ушбу учрашув ҳақида қисқача тўхталамиз.

Италия

Баҳс Римдаги машҳур «Олимпико» ўйингоҳида бўлиб ўтади. Номинал мезбон гарчи турклар бўлишига қарамай бу мақом барибир мантиқий жиҳатдан Италия тарафида бўлишини барча ҳис этиб турибди. Турган гапки, футболчиларда кўзга ташланадиган ишонч учқунлари «мовий гвардия»да кўпроқ бўлса ажаб эмас. Буни стадионга киритиладиган 20 мингга яқин мухлис ҳам тасдиқлаб берса ажаб эмас.

Терма жамоаларнинг бу ергача етиб келган йўли ҳам турлича аслида. Турклар Франция жой олган гуруҳдан иккинчи ўринни эгаллаб ушбу мусобақага етиб келишган бўлса, Италия ўз гуруҳида яққол пешқадамликни қўлга олганидан хабарингиз бор. Қизиқ томони, уларнинг энг яқин таъқибчиси Финландия билан ўртадаги очколар фарқи 12 баллгача кенгайиб кетганди. Чехия билан бўлиб ўтган сўнгги, ўртоқлик мақомидаги баҳс ҳам «мовий гвардия»нинг тўлиқ устунлиги билан тугаган (4:0). Италия ўзи ўйнаган охирги учрашувларда камида 2 та гол урмоқда.

Ҳимоянинг бир меъёрда мустаҳкамлиги билан бир темпда жамоа кўпчиликни ҳайратга солаётган рекордни ҳам қайд этиб улгурди - 27 ўйиндан буён ҳали «скуадра адзурра»ни таслим эта оладиган жамоа топилмаяпти. Бунинг устига кетма-кет 7 ўйинлик ғалабали серия ҳам мавжуд. Жаҳон чемпионатига саралаш гуруҳида ҳам 3 та ўйин ўтказган итальянлар 9 очко тўплаган ҳолда гуруҳларида яққол пешқадам бўлиб турибди. Жамоанинг рақиб дарвозасига йўллаётган голларига ҳам асосан А Серия етакчилари муаллифлик қилмоқда. Чехия билан бўлиб ўтган баҳсда ҳам Инсинье, Барелла, Иммобили ва Берарди яна бир бор катта саҳнага чиқишди.

Туркия

Ушбу жамоадан нейтрал мухлислар бу мундиалда катта натижаларни кутишмоқда. Нисбатан «тоза» амалга оширилган авлодлар алмашинуви ва Европанинг кучли бешлик чемпионатларида жавлон ураётган истеъдод эгалари бугунги Туркиянинг устунига айланишган. Уларнинг қаторига А Серияда ўтган мавсум энг кўп вазият яратган футболчилардан бири Ҳакан Чалханоглу, «Лестер» ҳимоя чизиғида ўтиб бўлмас «қўрғон»га айланган Чаглар Сёюнджю ҳамда «Ливерпул»га мавсум охирларида анча фойдаси теккан Озан Кабакларни киритишимиз мумкин. Шунингдек, «Лилл»ни Франция чемпионига айлантирган Бурак Йилмаз ва Юсуф Язижиларни ҳам бемалол энг муҳим фигуралардан бири сифатида кўрсатиш мумкин.

Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Туркия анча муваффақиятли иштирок этмоқда. Тўпланиши керак бўлган максимал 9 очкодан 7 балл олинди. Голландия ва Норвегия сингари жамоалар ишончли ҳисобда тор-мор этилган бўлса, Латвия билан кутилмаганда дурангга имзо чекилди. Ўтказилган охирги ўртоқлик баҳсларида ҳам жамоа бирор марта мағлубиятга учрамади. Тўғри бу Италиянинг мустаҳкам ғалабали серияси олдида кичик зарра сингари кўриниши мумкин, бироқ мутахассислар замонавий Туркиянинг имкониятларини анча юқори баҳолаяпти, улардан шонли тарих такрорини кутишмоқда.

Таркиб борасида ҳар иккала жамоада ҳам деярли йўқотиш йўқ. Бироқ Италия сафида Лоренцо Пеллегрини жароҳати боис 1-турни ўтказиб юборади. Туркия эса тўлиқ таркиб билан иштирок этади.

Фактлар:

Туркия ва Италия ўзаро жами 11 маротаба тўқнаш келишган. Уларнинг 8 тасида «скуадра адзурра»нинг қўли баланд келган бўлса, яна 3 баҳс дуранг билан тугаган. Жамоаларнинг ўйини 2006 йилда бўлиб ўтган бўлиб унда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

- Италия Европа чемпионатидаги сўнгги 10 та ўйинининг барчасида ғалаба қозонган.

- Италия Европа чемпионатидаги сўнгги 10 та баҳсда камида 2 тадан гол уриб келмоқда.

- Туркия Европа чемпионатларида сўнгги 6 учрашувдан 5 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб келмоқда.

- Италия ўзи қатнашган сўнгги 3 учрашувнинг ҳар иккала бўлимларида ҳам ғалаба қозониб  келмоқда.

- Туркия ушбу мундиалдаги сўнгги 4 ўйинида 2,5 тадан зиёд гол уриб келмоқда.

- Туркия Европа чемпионатида сўнгги 6 та учрашувда ҳали мағлубиятга учрамаган.

 

Италиянинг ЖЧ саралашидаги ҳолати

Туркиянинг ЖЧ саралашидаги ҳолати


Италиянинг Европа чемпионати квалификациясида қайд этган натижаси

Туркиянинг Европа чемпионати квалификациясида қайд этган натижаси

Юсуфбек Сайдалиев тайёрлади

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:12, 11.06.2021. Ўқилди: 4358 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Германия Кай Хаверц 2
3 Германия Жамол Мусиала 1
4 Германия Натаниэл Браун 1
5 Германия Дениз Ундав 1
6 Қатар Буалем Хухий 1
7 Мексика Хулиан Киньонес 1
8 Мексика Сантьяго Хименес 1
9 Германия Феликс Нмеча 1
10 Кюрасао Ливано Комененсия 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик