Бугун 4 май, 2026 йил, душанба.

      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • 3:1
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • 0:2
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 0:2
      • Реал Мадрид
      • 05.05.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Сосьедад
  • «A» Серия
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • 0:0
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • 2:0
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • 1:1
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • 2:0
      • Парма
      • 04.05.2026 21:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Лацио
      • 04.05.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • 0:0
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • 1:0
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      • Сурхон
      • 1:1
      • Пахтакор
      • 04.05.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Андижон
      • 04.05.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Қизилқум
      • 04.05.2026 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • 1:2
      • Тоттенхэм
      • 04.05.2026 19:00
      • Челси
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.05.2026 00:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Манчестер Сити

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 11 28
2 Пахтакор 11 26
3 Бухоро 11 20
4 Бунёдкор 11 19
5 Навбаҳор 10 19
6 ОКМК 11 16
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 11 12
13 Динамо 11 11
14 Қўқон-1912 11 11
15 Сўғдиёна 11 9
16 Машъал 11 0

Ўтган ўйинлар. 11-тур

11-тур Динамо 3-1 Машъал
11-тур Бухоро 2-1 Сўғдиёна
11-тур ОКМК 0-0 Нефтчи
11-тур Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
11-тур Сурхон 1-1 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 11-тур

04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон ва Қатар футбол ассоциациялари ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди

Баҳо:
+1 | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Расмий тадбирлар / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун пойтахтимиздаги «Ҳилтон» меҳмонхонасида Ўзбекистон ва Қатар футбол ассоциациялари президентлари Абдусалом Азизов ва Шайх Ҳамад бин Ҳалифа Бин Аҳмад Ал Тани ўртасида Ҳамкорлик шартномасини имзолашга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Икки мамлакат футбол ассоциациялари ўртасида имзоланган меморандумда кўзда тутилган кўп йиллик ҳамкорлик алоқалари бугун янги босқичга чиқди.

Бугун ЎФА президенти Абдусалом Азизов ва ҚФА президенти Шайх Ҳамад бин Ҳалифа Бин Аҳмад Ал Тани амалда бўлган ушбу меморандумга қўшимча сифатида футболни ривожлантириш, футбол бирдамлигини ошириш, ўзаро тажриба алмашиш, мусобақалар ташкилотчилиги, мураббийлар малакаси ва футбол жараёнлари хавфсизлиги билан боғлиқ масалаларни ўз ичига олган ҳамкорлик шартномасини имзоладилар.

Раҳбарлар ушбу ҳамкорлик шартномаси сўнгги давр мобайнида кўплаб ҳамкорликларга замин яратганлиги алоҳида таъкидладилар. Шунингдек, улар келажакда ҳам Ўзбекистон ва Қатар футбол ассоциациялари ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорлик ривожланишда давом этишига ишонч билдирди.

ЎФА раҳбари Абдусалом Азизов футболни ривожлантириш, айниқса, терма жамоаларга фойда келтирадиган иқтидорли футболчиларни тарбиялаш, терма жамоаларни тизимли равишда шакллантириш муҳим эканлигини эътироф этиб, бу борада Қатарнинг катта тажрибаси муҳим эканлигини таъкидлаб ўтди. “Мен Қатар футбол ассоциациясининг сўнгги бир неча йил ичида самарали ҳамкорликни давом эттириш бўйича амалга оширган ишларини жуда қадрлайман. Яқин келажакда ҚФА билан ҳамкорликда ушбу меморандум икки мамлакат футбол ассоциацияларига тақдим этадиган имкониятлардан унумли фойдаланишимизни истайман. Биз мураббийларнинг малакасини ошириш ва яна кўплаб долзарб масалаларда Қатар томони билан яқин ҳамкорлик қилаётганимиздан мамнунмиз", - деди Абдусалом Азизов.

Шунингдек, ЎФА президенти Қатар мамлакатини 2022 йилги Жаҳон чемпионати арафасида кўплаб халқаро футбол тадбирларини ўтказаётганини эътироф этди. Қатарнинг бу борадаги тажрибаси келажакдаги ҳамкорлик учун жуда яхши имконият бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, Шайх Ҳамад ҚФА ва ЎФАни бир-бирига боғлаб турадиган азалий муносабатларни этироф этди. “Мен бугун ушбу шартномани имзолаш ва ўзаро мустаҳкам муносабатларимизни кенгайтириш учун Ўзбекистонга ташриф буюрганимдан бахтиёрман. Сўнгги бир неча йил давомида амалдаги Меморандум жадал суратдаги ҳамкорлик алоқаларига туртки бўлди ва ҳар икки футбол ассоциацияга ҳам катта фойда келтирди. Аммо, мен Ўзбекистон футбол ассоциациясини янада яқинроқ ҳамкорлик қилиш ҳамда Қатар футболи ва Қатар футбол ассоциацияси юртингиз футболига амалий фойда келтириши тарафдориман”, - деди ҚФА президенти.

Келишувга киритилган янги қўшимчалар сифатида икки футбол ассоциацияси томонидан келишилган ўйинлар ва футболдаги коррупция хавфини енгиш учун амалга оширилган ишларни янада ривожлантиришга ўз хиссасини қўшиши таъкидланди. Сўнгги бир неча йил давомида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар алоҳида эътироф этилди.

Шайх Ҳамад бин Ҳалифа Бин Аҳмад Ал Тани ЎФА президентини Ўзбекистон 2022 йилги 23 ёшли футболчилар ўртасида ўтадиган Осиё кубоги мусобақасига мезбонлик ҳуқуқини қўлга киритгани билан табриклади ва ҚФАнинг барча масалада ёрдамга тайёр эканлигини айтиб ўтди.

Ўзбекистон ва Қатар футбол ассоциациялари раҳбарлари давом этаётган коронавирус пандемияси даврида Осиё футбол конфедерациясига аъзо ассоциациялар футболни ривожлантириш учун кўпроқ ҳамкорлик қилишлари зарурлигини таъкидладилар. Шунингдек, суҳбат давомида ОФК мусобақаларига тегишли бошқа бир қатор масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 21:20, 20.06.2021. Ўқилди: 3672 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Бухоро Шерзод Эсанов 5
6 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
7 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
9 Нефтчи Зоран Марушич 4
10 Динамо Азизбек Амонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик