Бугун 13 сентябрь, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 12.09.2025 18:30
      • Сўғдиёна
      • 4:1
      • ОКМК
      • 12.09.2025 19:30
      • Навбаҳор
      • 0:0
      • Сурхон
      • 13.09.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Қизилқум
      • 13.09.2025 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Нефтчи
      • 14.09.2025 18:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Хоразм
  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 14.09.2025 05:00
      • Перу
      • -:-
      • Парагвай
      • 14.09.2025 05:00
      • Боливия
      • -:-
      • Бразилия
      • 14.09.2025 05:00
      • Венесуэла
      • -:-
      • Колумбия
      • 14.09.2025 05:00
      • Эквадор
      • -:-
      • Аргентина
      • 14.09.2025 05:00
      • Чили
      • -:-
      • Уругвай

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 21 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 20 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан
21-тур Сўғдиёна 4-1 ОКМК
21-тур Навбаҳор 0-0 Сурхон

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4087 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 13.09.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      08:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      10:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      14:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сан-Паулу".
      18:00 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      18:55 LIVE Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Антальяспор". Прямая трансляция.
      20:55 Д/ф "Лионель Месси".
      21:55 LIVE Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Истанбул Башакшехир". Прямая трансляция.
      23:55 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Антальяспор".
      01:55 "Человек из футбола". Виктор Онопко.
      02:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Интернасьонал". Прямая трансляция.
      04:30 "Третий тайм". Андрей Мендель.
      04:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Коринтианс". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 13.09.2025

      07:00 "Что за спорт?".
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:25 "Вы это видели".
      10:15 "Страна спортивная".
      10:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Спринт. Прямая трансляция.
      12:25 Д/ф "Льюис Хэмилтон".
      13:35 "Страна спортивная".
      13:55 LIVE Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 1. Вечерняя сессия. Прямая трансляция.
      18:30 "Культовые".
      19:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      20:30 "Тайны звёзд спорта".
      21:00 "Парусный спорт".
      21:30 Автоспорт. DTM. Этап 7 на трассе Ред Булл Ринг, Австрия. Гонка 1.
      22:55 "Страна спортивная".
      23:15 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Спринт.
      01:20 "Культовые".
      01:50 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Спринт.
      03:55 LIVE Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 2. Утренняя сессия. Прямая трансляция.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 13.09.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Финальный этап на автодроме "Казань Ринг Каньон".
      07:00 Д/ф "Конёк Чайковской".
      08:00 Матч! Парад.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      10:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Спринт. Прямая трансляция.
      12:25 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Спринт. Прямая трансляция.
      14:20 Новости.
      14:25 LIVE Регби. Pari Чемпионат России. "Красный Яр" (Красноярск) - "ВВА-Подмосковье" (Монино). Прямая трансляция.
      16:30 LIVE Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 8 на автодроме "Казань Ринг Каньон". SMP TCR. Прямая трансляция.
      17:30 LIVE Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. 8-й тур. "Динамо" (Москва) - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      20:55 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Ювентус" - "Интер". Прямая трансляция.
      23:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:35 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Фиорентина" - "Наполи". Прямая трансляция.
      01:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 LIVE Смешанные единоборства. Noche UFC в Сан-Антонио, США. Диего Лопес против Жана Силвы, Дэвид Мартинез против Роба Фонта. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 13.09.2025

      08:15 Велоспорт. Гран-при Квебека в Канаде.
      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 19. Руэда - Гихуэло.
      11:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 13 в Копере, Словения. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      12:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 1.
      14:00 LIVE Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 1. Прямая трансляция.
      18:30 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 20. Робледо-де-Чавела - перевал Бола-дель-Мундо. Прямая трансляция.
      21:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      22:00 Скалолазание. Кубок мира. Финальный этап в Гуйяне, Китай. Женщины, мужчины. Лазание на скорость. Финалы.
      23:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 1.
      01:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 20. Робледо-де-Чавела - перевал Бола-дель-Мундо.
      02:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 1. Обзор.
      03:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 20. Робледо-де-Чавела - перевал Бола-дель-Мундо.
      04:00 LIVE Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 2. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Омади келган "канонирлар"

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Арсенал" ҳар доим ҳам трансфер бозорида фаол бўлавермайди. Одатда "тўпчилар" жамоаси анча вақт ўз ўйини билан мухлислар қалбидан жой олган футболчилар билан шартнома имзолашни яхши кўришади. "Канонирлар" кўплаб футболчиларни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракаат қилишади, лекин уларнинг барчасини ҳам Лондонга олиб келиш насиб этмаган. Аммо, агар инглизларга ҳақиқатан ҳам у ёки бу футболчи керак бўлса, улар пул ёки кучларини аямайдилар. Келинг, ушбу футболчилар ҳақида энди батафсилроқ гаплашамиз. "Арсенал"нинг тарихдаги энг қиммат 10 та трансферини сизларга тақдим этамиз.

Вильям Салиба (27 миллион евро)

"Сент-Этьен" тарбияланувчиси ҳисобланган Вильям 2019 йилнинг ёзида "Арсенал"га кўчиб ўтди. Эртаси куни футболчи билан 5 йиллик шартнома имзолагандан сўнг, тўпчилар уни ижарага ян "Сент-Этьен"га қайтариб юборди. Ниҳоят, Франциядан қайтиб келган 20 ёшли марказий ҳимоячи ҳали ўйин амалиётига эга бўлмади. Шу кунгача Салиба "Арсенал"нинг асосий жамоаси таркибида биронта ҳам ўйин ўтказмаган. Бундан ташқари, футболчи ҳатто Европа Лигаси аризасига киритилмаган эди. Шунга қарамай, "канонирлар" ҳали французни сотиш ҳақида ўйламаяпти. Микел Артета ёш ҳимоячининг таркибда жой олиш учун ҳали ҳам кураш олиб боришига умид қилмоқда. Қишки трансферлар пайтида "Арсенал" футболчини яна ижарага бериб юборишга қарор қилди. Ҳозирги кунда Вильям Франциянинг "Ницца" жамоасида тўп сурмоқда.

Генрих Мхитарян (30,6 миллион евро)

"Манчестер Юнайтед"даги фаолияти даври Мхитаран учун унчалик муваффақиятли бўлмаган. Шу сабабли, 2018 йилнинг январида футболчи "Арсенал"га ўтди. Аммо Лондонда Генрих узоқ вақт давомида ўз ўрнини топа олмади. "Канонирлар" сафида ўтказган 1,5 мавсумнинг ҳаммаси арман фақат ротацион футболчи бўлган. 2019/20 йилги мавсумда ярим ҳимоячи жуда ёмон ҳаракат қилган, шунинг учун тўпчилар уни "Рома"га ижарага беришди. У ерда футболчида яхши мавсумни ўтказди ва 22 учрашувда 9 гол уришни уддалади. Кейинги мавсумда клублар вакиллари Мхитариан трансфери бўйича узоқ ва оғир музокараларни олиб боришди. Натижада, "Арсенал" ярим ҳимоячисини Рим клубига қўйиб юборди.


Шкодран Мустафи (36,9 миллион евро)

Мустафи 2016 йилнинг ёзида "Валенсия"дан "Арсенал"га ўтган эди. Жаҳон чемпиони учун Лондонга кўчиб ўтиш истиқболли туюлди. Немис ҳақиқатан ҳам Англияда фаолиятининг яхши сегментини ўтказди. Мустафи ҳар доим Премер-лиганинг деярли барча ўйинларида майдонга тушар ва ҳар бир мавсумда ўртача 25дан ортиқ ўйинлар ўтказга. Аммо Микел Артетанинг келиши билан ҳимоячи тобора кам майдонга туша бошлади. Ушбу йил Мустафининг "Арсенал"даги сўнгги мавсуми эди. Сабаби қишки трансферлар мавсумида Лондон жамоаси футболчини ватани жамоаси "Шальке" клубига сотиб юборди. Шкодран ҳозирда Германия жамоаси сафида ҳам ажойиб ўйинлар ўтказмоқда.

Алексис Санчес ( 38,2 миллион)

2015 йил июл ойида Алексис билан шартнома имзоланиши "Арсенал" учун катта муваффақият бўлди. Санчес "Барселона"ни энг юқори чўққисида турган пайт тарк этди. Чилилик футболчи "Арсенал" сафида дарҳол ажойиб ўйинлар кўрсатишни бошлади. Биринчи мавсумнинг ўзидан Санчес Премер-лигада 30дан ортиқ учрашувда майдонга тушган. 2018 йилгача "кононирлар" шарафини ҳимоя қилган. Шу мавсумлар давомида, 122 учрашувда майдонга тушиб, 60 голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. 2018 йилда чилилик кубоклар учун мавсум ўрталарида Манчестер шаҳрига борди. Ҳужумчи "Манчестер Юнайтед"да яхши даврларни ўтказмаган, шунинг учун 2020 йил Италиянинг "Интер" жамоаси сафига қўшилган.

Жака Гранит (40,5 миллион)

Жака "Арсенал"га 2016 йилнинг ёзида Мюнхенгладбахнинг «Боруссия» жамоасидан кўчиб ўтди ва у ерда 4 мавсумни ўтказди. "Арсенал"да ярим ҳимоячи деярли ҳар бир учрашувда майдонга тушар ва шуларнинг барчасида ажойиб ўйин намойиш этарди. Швейцариялик футболчи ҳаттоки Лондон клубида сардорлик боғичи билан ҳам ҳаракат қилган, аммо бироз вақт мухлислар билан бўлган можаро туфайли футболчининг ўйинида озроқ пасайиш кузатилган. Жака Арсен Венгер ва Унаи Эмери қўл остида етарлича вақт ўйнади. Артета ҳам уни асосий таркибда майдонга тушуради. 2018 йилда ярим ҳимоячи Лондон клуби билан шартномасини 5 йилга узайтирди. Швейцариялик Лондонда худди ўз ватанида юргандек тасаввур қилади. Эҳтимол, бир-икки йил ичида томонлар яна келишувни янгилайдилар. Ҳозир Жака 29 ёшда. Демак, ҳали яна камида 5 мавсум ажойиб формада ўйнаб бера олади.

Месут Ўзил (42,3 миллион евро)

Ўзил, эҳтимол, "Арсенал"нинг Санчесдан кейинги иккинчи номдорроқ футболчиси бўлгандир. Немис Лондон клубига чилилик футболчидан 2 йил олдин келган. Бунгача Месут "Реал" сафида 3 та ажойиб мавсумни ўтказган. "Қаймоқранглилар" бундай пас беришни ёққтирадиган футболчини "Арсенал"га сотиб юборганидан, Криштиану Роналду ютқазган. "Тўпчилар" сафида Ўзил ҳам яхши мавсумларни ўтказди. Немис учун энг яхшиси 2015/16 йилги йилларда бўлиб, у Премер-лиганинг 35 ўйинида 19 голли узатмани амалга оширди. 2018/19 йилги мавсумдан бошлаб ярим ҳимоячининг ўйини ёмонлаша бошлади. Шундан кейин "кононирлар" футболчини сотиб юборишга қарор қилишди. Жорий йилнинг қишки трансферлар пайтида, Месут Туркиянинг "Фенербахче" жамоаси сафига бориб қўшилди.

Томас Партей (45 миллион евро)

Партей "Арсенал"нинг энг янги трансфери. "Канонирлар" ярим ҳимоячининг харидини ёзги трансферлар ойнасининг сўнгги кунида амалга оширди. Шу сабабли уларнинг "Атлетико" билан муносабатлари ёмонлашди. "Матрасчилар" Диего Симеонени ғазаблантирган футболчига ўринбосар тополмади. Аммо Артета бундан мамнун эди. Мутахассис узоқ вақтдан бери ўз жамоасига Ганалик футболчини жалб қилишни хоҳлаган. Мураббий хато қилганми ёки йўқми, буни айтишга ҳали эрта. Чунки дастлабки мавсумни ўзидан фикр билдириш қийин. Аммо, ҳозиргача АПЛ доирасида ўтказган ўйинларидан келиб чиқсак, футболчи яхши ҳаракат қилмоқда. Назарий жиҳатдан ушбу трансфер муваффақиятли бўлиши керак, чунки Артета ярим ҳимоячини деярли "Арсенал"да янги иш бошлаган давриданоқ сотиб олмоқчи эди.

Александр Ляказетт (47,7 миллион евро)

Ляказетт ва "Арсенал" ўртасидаги шартнома 2017 йилнинг июлида имзоланган эди. "Лион" тарбияланувчиси ватандоши Венгер қўл остида ўйнаш мақсадида ушбу таклифни қабул қилган. Аммо кейинчалик, Арсен Венгер жамоадан кетди, лекин Александер кетмади. Француз футболчиси "тўпчилар"да Унаи Эмери, ёки ҳозирда ҳам ишлаётган Артета даврида ҳам ажойиб ўйинлар кўрсатмоқда, шунингдек деярли ҳар учрашувда майдонга тушиши мумкин. Олдинги уч мавсумнинг ҳар бирида ҳужумчи фақат Премер-лигада 10 ва ундан ортиқ гол урган. Ляказетт ўз ишини иложи борича ортиғи билан бажаришга ҳаракат қилади. Мавсум давомида "Арсенал" французни сотиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. Бунга сабаб эса, мураббий ва футболчи ўртасида юз берган келишмовчилик эди. Афтидан, томонлар тушунмовчиликларни бартараф этишди ва биргаликда ишлашда давом этишмоқда. Ляказетт АПЛнинг ушбу мавсумида 31 учрашувда, 13 гол уришни уддалаган ва ўзи ҳақидаги миш-мишларга якун ясаган.

Пьер-Эмерик Обамеянг (57,4 миллион евро)

Обамеянг "Арсенал"га 2018 йилнинг январида келиб қўшилган. Габонлик футболчи "Боруссия Дортмунд" сафида беш йил ўйнагандан сўнг "канонирлар" сафига ўтишга қарор қилди. Футболчи тезда янги чемпионатга мослашиб кетди. Деярли ҳар мавсумда ҳужумчи АПЛда гол уриб, жамоасининг энг яхши тўпурарига айланади. Жорий мавсум бошида Обамеянг "канонирлар" билан шартномасини 2023 йил июнгача узайтирди. Габонлик узоқ вақт давомида янги шартнома ҳақида ўйлади, Лекин ҳеч қайси жамоа таклифи, Лондонникидан яхшироқ шароит қилиб бера олмасди. "Арсенал" да футболчига ҳамма нарса берилди: универсал эътироф, сардорлик боғичи ва энг кўп маош оладиган футболчи мақоми. Бундай шароитга эга бўлган ҳолда, 31 ёшда бирон бир жойга кетишнинг маъноси йўқ эди.


Николас Пепе (72 миллион евро)

Венгер кетганидан кейин "Арсенал" француз клубларидан футболчи сотиб олишни тўхтатмади. Шундай қилиб, 2019 йил август ойида "канонирлар" "Лилль" вингер трансферини расмийлаштирди ва бу клуб тарихида ҳали ҳам рекорд бўлиб қолди. Шу билан бирга, ушбу трансфер "тўпчилар" учун ҳам омадсизлардан бирига айланиши мумкин. "Лилль"даги сўнгги мавсумида Пепе ғайриоддий эди: у Лига 1-нинг 38 ўйинида 22 та гол урган ва 14 та голли пас берган.Ўтган мавсумда Кот-дИвуарлик футболчи АПЛнинг 31 учрашувида майдонга тушиб, 5 та гол ва шунча голли узатмани амалга оширган. Амалдаги якунланган мавсумида нисбатан яхши ўйин кўрсатди. 29 учрашув, 10 гол. Ҳозирча "Арсенал" тарихидаги энг қиммат футболчи умидларни оқламади. Аммо да унга бекорга ишонмаганликларини исботлашга ҳали вақт бор.

Киритилди: 17:16, 26.06.2021. Ўқилди: 3427 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.