Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба.

      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • 2:3
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • -:-
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • -:-
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 36 77
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 36 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Дунё тарихидаги супертўқнашувлар

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Футбол оламида жамоаларнинг шундай учрашувлари борки, баъзида ўз мухлисларини бир-бирига душманга айлантирса, баъзан дунёни иккига бўлиб юборишга ҳам қодир. Ҳозир биз сизларга, худди шундай супер тўқнашувлар топ-10 тақдим этамиз. Демак, бошладик.


10. Суперкласcико

Суперкласико - Аргентинанинг икки жамоаси «Бока Хуниорс» ва «Ривер Плейт» ўртасидаги энг ажойиб ва энг катта дербис. Икки рақиб жамоанинг мухлислари ўз севимлиларини қўллаб-қувватлашлари билан машҳур бўлган. Кўпинча бу супер тўқнашувлар, мухлислар ўртасидаги уруш-жанжал билан ҳам якунланади. Баъзан бу ҳолатлар, ўлим билан ҳам якунланган. Ушбу жамоалар ўртасидаги учрашувлар доимо қизиқарли, ва голларга бой бўлган. Томонлар ўз тарихида 252 марта бир-бирига қарши ўйнашган бўлиб, шундан 82 учрашувда «Ривер Плейт» ғалаба қозонган бўлса, 89тасида «Бока Хуниорс» устун келган.

9. Франция Эл-классикоси

Франция футболидаги энг қизиқарли ва оммабоп қарама-қаршилик ҳисобланадиган, «ПСЖ» ва «Марсель» жамоалари ўртасидаги ўзининг жозибаси билан, ҳар доим футбол фухлислари эътиборида бўлиб келган. Учрашув илк марта Парижнинг юқори аҳолиси ва Марсельдан келган қуйи аҳолилар ўртасида кечган ва ҳаммаси шундан бошланиб кетган. «ПСЖ» ва «Марсел» - тўқнашувини нафақат Францияда, балки бутун дунёдаги мухлислар ҳам интизорлик билан кутишади. 2017 - йилда парижликлар супер юлдуз ҳисобланадиган, бразилиялик Неймарни трансферини эълон қилгандан сўнг, бу учрашувнинг қиймати янада ошганини таъкидлаб ўтиш керак.

 

8. Туркча дерби

«Фенербахче» ва «Галатасарой» ўртасидаги учрашув қизиқарли, эҳтиросларга бой ва баъзан шафқатсизларча кечади. Иккала жамоа ҳам битта шаҳар клуби ҳисобланасада, аммо улар икки хил минтақанинг вакили бўлишади. «Фенербахче» Истанбулнинг Осиё томонида жойлашган бўлса, «Галатасарой» Европа томонида ўз учрашувларини ўтказади. Дерби ўзининг мухлислари билан машҳур бўлган. Улар учрашув пайтида бир-бирини ҳақорат қилишгача боришади, баъзида бу ҳолат қон тўкилиши билан ҳам якунланади.

 

7. Шотландча қарама-қаршилик

«Глазго дербиси», ўзинг жозибалилиги билан футбол оламида ўз дунё футбол мухлислари эътиборига тушган. Глазко шарининг икки жамоаси «Селтик» ва «Рейнжерс» клублари ўртасидаги тўқнашув ҳар доим ўзининг кескинлиги билан ажралиб туради. Шотландиянинг икки йирик жамоалари ўртаси бу кескин рақобат анча йиллар олдин бошланган бўлиб, аввало, дин билан боғлиқ. Келтлар ва католик кабилар томонидан қўллаб-қувватланади. Ушбу учрашувда мазҳаблар ҳайқириқлари ҳам тез-тез эшитилиб қолади.

 

6. Немисча классико


Германча классико - «Бавария» ва «Боруссия Дортмунд» жамоалари ўртасидаги учрашувга шундай ном берилган. Германия мамлакатининг энг ажойиб дербиси. Икки жамоа турли хил географик ҳудудларда жойлашган, аммо бу жамоалар ўртасидаги қарама-қаршилик ўртасидаги юқори ҳарорат сабаб, «немисча дерби» деб ҳам аташади. «Бавария» Германиядаги энг совриндор жамоа ҳисоблансада, дортмундликлар унга ҳар доим қаршилик кўрсатиб келганлиги билан ҳам мухлислар томонидан олқишланади. Агар, учрашув Мюнхенда кечса, «Аллианз Арена» тўлиғича қизил рангга бурканади, «Сигнал Идуна Парк»даги ўйинда эса Дортмунд сариқ рангга бурканиши билан ҳам доимо эътибор марказида.

 

5. Шимолий Лондон дербиси


Лондоннинг икки жамоаси - «Арсенал» ва «Тоттенхэм» ўртасидаги ўйин. Дербининг келиб чиқиши «канонирлар» Жанубий Лондон жамоаси бўлган пайтдан бошланган, аммо кейинчалик «шпорлар»га унга жуда яқин бўлган Шимолий Лондонга кўчиб ўтишга қарор қилган. «Арсенал» ва «Тоттенхэм» ўртасидаги ўйинлар ҳар доим кучли рақобат остида кечади, баъзида жароҳатлар ҳам бўлиб туради. Ушбу жамоалар ўртасидаги баҳсни томоша ҳар доим мухлисларни ҳаяжонга солиб келган.

 

4. Англия шимолий-ғарбий дербиси

Англиянинг бу икки клуби «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари ўртасида кечадиган бу учрашув, доимо қизиқарлилиги ва эҳтиросларга бой бўлган англияча супер дерби мақомида бўлади. Бу қарама-қаршиликни дунё бўйлаб 500 миллион киши атрофида томоша қилишади. Ушбу  жамоалар ўз академиясидан кўплаб ажойиб ўйинчиларни тарбиялаган ва уларнинг учрашувларини кўриш ҳар доим ёқимли бўлган.

3. Мадрид дербиси

Дербининг номининг ўзи анча тош босади. «Реал Мадрид» рақибига қараганда сезиларли устунликка эга бўлиб, 90 марта ғалаба қозонган, «Атлетико» эса 41та учрашувда муваффақиятга эришган. «Қаймоқранглилар» шубҳасиз Испания пойтахтининг энг яхши жамоаси ҳисобланади, улар Чемпионлар Лигаси ва Ла Лигада рекорд даражада ғолибликка эришган. Бироқ, «матрасчилар» оқ сочиқни ҳеч қачон кўтаришга шошилмайди. 2013/2014 - йилларда Испания чемпионига айланди ва шу билан бирга Чемпионлар Лигаси финалигача боришган. Аммо, финалда улар айнан ҳамшаҳри бўлган «Реал»дан мағлубият аламини тортиб кўришган. Жорий йилда ҳам «қизил оқлар»нинг ишлари Ла Лигада анча яхши, балки уларнинг даври яна келдимикан?!

2. Милан дербиси

Ушбу дерби Италия ва жаҳон футболининг икки гигант жамоаси «Интер» ва «Милан» ўртасидаги учрашув. Одатда «Милан дербиси» номи билан танилган бу супер учрашув, рақобатбардошлилиги, майдондаги иштиёқ ва шиддатли кураш остида кечади. Улар битта стадионни иккига бўлишади, бу замонавий футболда жуда кам учрайдиган ҳолатдир. Дастлаб улар битта жамоа эди, аммо унинг сиёсатига рози бўлмаган миланликларнинг бир қисми клубни тарк этишди, сўнгра «Интер»ни тузишди. Бир қанча вақт давомида, иккала жамоа ҳам оғир кунларни бошдан кечиришди, аммо ҳозирда Италия тахтига қайтиш арафасида турибди.

1. Эль-классико


Жаҳон футболидаги энг оммабоп ва энг супер қарама-қаршилик, Испаниянинг икки гигант жамоаси - «Реал» ва «Барселона» ўртасидаги учрашувдир. Мадрид ва Каталония жамоалари ўртасидаги рақобат тарихий, сиёсий ва ижтимоий омилларнинг натижасидир. «Барселона» кўп йиллар давомида Испаниядан мустақил бўлишга интилган Каталония вакили ҳисобланади. «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги ўйинлар доимо кескинликларга бой бўлиб, бу ерда қўпол қоидабузарликлар, қизил карточкалар ва жанжаллар одатий ҳол бўлиб қолган. Бироқ, «Эль-классико» - бу дунё футболи мухлисларини қоқ иккига бўлиб юборадиган энг яхши учрашув бўлиб қолаверади

Киритилди: 18:10, 17.08.2021. Ўқилди: 7786 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик