Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума.

  • ЖЧ саралаш. ОФК III босқич
      • 05.06.2025 16:10
      • Австралия
      • 1:0
      • Япония
      • 05.06.2025 18:45
      • Индонезия
      • 1:0
      • Хитой
      • 05.06.2025 21:00
      • БАА
      • 0:0
      • Ўзбекистон
      • 05.06.2025 21:00
      • Баҳрайн
      • 0:2
      • Саудия Арабистони
      • 05.06.2025 21:00
      • Уммон
      • 0:3
      • Иордания
      • 05.06.2025 23:15
      • КХДР
      • 2:2
      • Қирғизистон
      • 05.06.2025 23:15
      • Қатар
      • 1:0
      • Эрон
      • 05.06.2025 23:15
      • Ироқ
      • 0:2
      • Жанубий Корея
      • 05.06.2025 23:15
      • Кувайт
      • 0:2
      • Фаластин
  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 06.06.2025 04:00
      • Парагвай
      • -:-
      • Уругвай
      • 07.06.2025 03:00
      • Венесуэла
      • -:-
      • Боливия
  • Суперлига
      • 06.06.2025 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Хоразм

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 9 20
2 Ўзбекистон 9 18
3 БАА 9 14
4 Қатар 9 13
5 Қирғизистон 9 7
6 КХДР 9 3

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 9 19
2 Иордания 9 16
3 Ироқ 9 12
4 Уммон 9 10
5 Фаластин 9 9
6 Кувайт 9 5

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 9 20
2 Австралия 9 16
3 Саудия Арабистони 9 13
4 Индонезия 9 12
5 Баҳрайн 9 6
6 Хитой 9 6

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Австралия 1-0 Япония
9-тур Индонезия 1-0 Хитой
9-тур БАА 0-0 Ўзбекистон
9-тур Баҳрайн 0-2 Саудия Арабистони
9-тур Уммон 0-3 Иордания
9-тур КХДР 2-2 Қирғизистон
9-тур Қатар 1-0 Эрон
9-тур Ироқ 0-2 Жанубий Корея
9-тур Кувайт 0-2 Фаластин

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ёзнинг барбод бўлган трансферлари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ушбу ёз биз мухлисларга ажойиб лаҳзаларни тақдим этди. Европа чемпионати, Америка кубоги ва бошқа қизиқарли воқеалар. Месси ва Роналду ўз жамоаларини ўзгартиришлари ҳам катта шов-шувларга сабаб бўлди. Лекин ёзнинг энг кутилган трансферлари барибир амалга ошмай қолди. Келинг, уларни кўриб чиқамиз.

Эрлинг Ҳоланд “ПСЖ” ёки “Ман Сити”
Битимнинг тахминий қиймати: 200 миллион евро.

Агар Мбаппе “Реал”га ўтиб кетганида, шайхларда Ҳоландни жамоа олиб келишга пуллари тайёр бўларди. Аммо яна бир жиҳат бор, ҳужумда Икарди, Ди Мария, Дракслер, Мбаппе, Неймар ва Месси бўлса, Эрлингга маблағ сарфлашнинг маъноси йўқ. Аммо норвегияликнинг фантастик кўрсаткичлари бор. Ҳатто “Бавария”да ҳам унга қизиқиш бўлди, лекин немислар Эрлингнинг агенти учун 40 млн евро берадиган жамоа эмасди. Бундай вазиятда “Манчестер Сити” ўртага қўшилиши мумкин эди. Уларда ҳаммага маълум бўлганидек, пулдан муаммо йўқ. Гвардиола ушбу вазиятда масъулиятни ўз зиммасига олишга қўрқди, чунки ҳеч ким Ҳоландни янги жамоада ўйнаб кетишига кафолат беролмайди. Шу тариқа Ҳоланд камида қишгача ўз жамоасида қолди.

Жуль Кунде ва “Челси”
Битимнинг тахминий қиймати: 60 миллион евро.

Грановская ёзда Лукакунинг трансфери ва Саулнинг ижарасига сарфлаган пулига қараганда, ўз футболчиларини сотиб ва ижарага бериб кўпроқ маблағ ишлаб топди. Бу вазиятда Тухелга яна бир трансферни амалга оширишга имконият берилди. Немис мураббийи клуб билан музокаралари узоқ вақтдан бери муҳокама қилиниб келинган футболчини жамоага олиб келиш керак деди. Аммо испанлар “Челси”нинг бир нечта таклифига ҳам рад жавобини беришди. “Барселона” ҳам Кундега қизиққани айтилди, лекин уларда пул йўқ эди. “Реал” бор диққат эътиборни Мбаппенинг трансферига қаратди. Натижада, Кунде “Севилья”да қолди, гарчи у ўз интервьюсида жамоадан кетишга тайёрлигини айтган бўлса ҳам.

Федерико Кьеза ва “Ливерпуль”
Битимнинг тахминий қиймати: 70 миллион евро.

Сиз ўз жамоангизда етакчи бўлган ҳолда Европа чемпиони бўлинг ва сизга АПЛдан харидорлар топилади. “Манчестер Юнайтед”, “Челси” ва “Ливерпуль” Федерикони сотиб олиш имкониятига эга эди. Аммо Аллегри қайтганидан кейин, италиялик инсайдерларнинг фикрича, бундай вариантни йўққа чиқарди. Кўриб турганимиздек, у Роналду билан хайрлашишга тайёр эди, лекин ёш италияликни сотишдан бош тортди. Балки бу клуб учун ҳам, футболчи учун ҳам тўғри қарор бўлгандир. “Фиорентина” тарбияланувчиси дарҳол Премьер-лигага мослаша олмаслиги эҳтимоли бор эди. Ва унга қизиққан клубларнинг таркибига қарайдиган бўлсак ҳам улар Федерико учун таркибдан жой топиб бериши қийиш иш эди. Янги мавсумда “Ювентус”га ўз позицияларини сақлаб қолиш қийин бўлади, лекин Кьеза ўз позицияда.

Погба “Реал Мадрид”, “Ювентус” ёки ПСЖ
Битимнинг тахминий қиймати: 60 миллион евро.

Роналдунинг қайтиши ҳақида маълумот пайдо бўлган бир вақтда, ҳамма “Манчестер Юнайтед” Погба билан хайрлашишга тайёр эканлиги ҳақида гапира бошлашди. Французнинг агенти кетишга юз марталаб ишора қилган, аммо Полнинг шартномада шундай талаблари борки, уни ҳамма клуб ҳам кўтара олмайди. Бошқа томондан, “Манчестер Юнайтед”нинг ўзи ярим ҳимоячи билан шартномани янгилашга шошилмаяпти ва амалдаги келишув бир йилдан сўнг тугайди. Шубҳасиз, ПСЖ ва “Ювентус” ҳозир ортиқча харажат қилишни хоҳламадилар, “Реал” эса Камавингани танлади. Кроос ва Модрич қарияпти ва уларга муносиб ўринбосар керак, балки Погба келаси ёзда Мадридга кўчиб ўтар.

Ҳарри Кейн ва “Манчестер Сити”
Битимнинг тахминий қиймати: 170 миллион евро.

Даниел Леви жамоа сардори ва тўпурарини жамоада сақлаб қолди. Лекин бу стратегик хато бўлиб қолиши мумкин. Жамоанинг янги стадион қуриш учун олган жуда катта қарзлари бор. Кейн жамоада қолганига қарамай, у кетишни хоҳлаётганини бир неча бор айтиб ўтди. “Манчестер Сити”дан жуда катта пул сўралди, табиийки бу нарса клубни трансфердан воз кечиши учун қилинади. Бу вазиятда “Тоттенҳем” хўжайини айёрлик қилди, аввалроқ Леви Кейн жамоадан кетишга қарор қилса, ўзим унга ёрдамлашаман, деган эди. Сон ва Кейн Эшпириту Санту жамоаси учун муҳим, аммо “шпорлар” Англия чемпионатида ғолиб бўлишлари даргумон.

Килиан Мбаппе ва “Реал Мадрид”
Битимнинг тахминий қиймати: 220 миллион евро.

ПСЖ фақатгина футбол клуби эмас, чунки у одатдаги мантиққа амал қилмайди. Мессини ҳам жамоа кўп нарсага қурби етишини яна бир бор ҳаммага кўрсатиб қўйиш учун таклиф қилишди. Энди у жамоага Лига 1'да “Лилль” ва “Монако” қаршлигини синдиришда ёрдамлашади. Клуб Мессидан ташқари бошқа футболчилар билан катта маошга шартнома имзолади. ПСЖ УЕФАнинг тақиқларидан қўрқмайди, чунки клуб президенти Чеферин билан яқин дўстлар. Ва улар даромад ҳақида ўйламайдилар, “Реал Мадрид” Мбаппенинг шартномаси учун бонуслар билан ҳисоблаганда 220 миллион евро таклиф қилган. Мбаппе эса 10 ойдан кейин текинга бошқа жамоага ўтиши мумкин. Килианнинг ўзи ҳам “Реал”га ўтмоқчи эди, лекин шайхлар бунга йўл қўйишмади.

Бу ёз мукаммал трансферларга бой бўлди, лекин бугунги рўйхат шуни кўрсатадики, ҳамма клублар ҳам, ўзлари орзу қилган футболчиларини жамоага қўшиб ололмади.

Руслан Максимов тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:25, 03.09.2021. Ўқилди: 7874 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Қатар Алмоез Али 5
2 Иордания Язан ан-Наймат 5
3 Эрон Муҳаммад Муҳибий 5
4 Кувайт Юсуф Носсир 5
5 БАА Фабио Лима 5
6 Иордания Али Олван 5
7 Эрон Меҳди Таремий 4
8 Ироқ Айман Ҳуссайн 4
9 Эрон Сардор Азмун 4
10 Япония Коки Огава 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.