Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Трансферлар ойнасида энг кўп пул сарфлаган клублар

Баҳо:
+ | -1
ЕВРОПА / Футболчилар / Шартномалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A


Stadion.uz ўтган ёзда трансферлар учун энг кўп пул сарфлаган клублар ҳақида.

«Вест Хем» (74,5 миллион eвро)

«Вест Хем» ўтган мавсумда жуда яхши ўйнади. «Болғачилар» АПЛ турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб, Европа Лигасига йўл олишди. «Вест Хем»дан турнир жадвалида ортда қолган «Тоттенҳэм», «Арсенал» ва «Эвертон»га қараганда яхшироқ якунлади. Аммо рақобатбардошликни сақлаб қолиш учун лондонликлар таркибни кучайтиришга муҳтож эди. Натижада Лондон клуби ўз сафига бешта янги футболчини қўшиб олди. «Вест Хем» футболчилари ярим ҳимоячи Никола Влашич ( ЦСКА 30 млн. евро), ҳимоячилар Курт Зума («Челси» 35 млн. евро) ва Крейг Доусон («Уотфорд», 2.3 млн. евро). Дарвозабон Алфонсо Ареола (ПСЖ 2 млн евро) ва ярим ҳимоячи Алекс Крал («Спартак», 5,20 млн евро) Лондон клубига ижарага берилди. «Болғачилар» «Лацио»га қанот ҳимоячиси Фелипе Андерсонни сотиш орқали 3 млн. евро ишлаб топди.

«Ренн» (79,5 миллион евро)

Ўтган ёзда «Ренн» асосий бойлиги - «Реал»га ўтган Эдуардо Камавиндан айрилди. Шу билан бирга, «қизил-қоралар» 7 янги футболчи билан шартнома имзолади. Ҳимоячилар Биргер Мелинг («Ним» 3 млн евро) ва Лоик Бад («Ланс» 17 млн евро), дарвозабон Доган Алемдар («Кайсериспор» 3,5 млн евро), ярим ҳимоячилар Ловро Майер («Динамо Загреб» 12 млн евро») ва Баптисте Сантамария («Фрайбург» 14 млн евро), вингер Камалдин Сулемана («Нордшэлланд»; 15 млн евро) ва ҳужумчи Гайтан Лаборде («Монпелье»; 15 миллион евро). Кўринишидан, «Ренн» яна Европа мусобақаларида қатнашмоқчи. Кучайтириш «қизил-қоралар»га фойда келтириши керак.

«ПСЖ» (83 миллион евро)

Ўтган ёзда «ПСЖ» уч футболчи учун 83 миллион евро сарфлади. Парижликлар ҳимоячи Ашраф Ҳакими («Интер» 60 млн.евро) билан шартнома имзолади, ҳимоячи Нуно Мендесни («Спортинг» 7 млн. евро) ижарага олди ва ярим ҳимоячи Данило Перейрани (16 млн евро) «Порту»дан сотиб олди. Бундан ташқари, Франция вице-чемпионларида эркин агентлар ҳуқуқи бўйича тўртта ўйинчи бор. «ПСЖ» дарвозабон Жанлуижи Доннарумма, ҳимоячи Серхио Рамос, ярим ҳимоячи Жоржинио Вейналдум ва ҳужумчи Лионель Мессини қўлга киритди. Парижликлар трансфер бозорида ажойиб ишларни амалга ошириб, кўплаб юлдуз футболчиларни бирлаштирдилар. Бу футболчилар бир жамоада қандай тил топишишади, буни эса вақт кўрсатади.

«Рома» (98 миллион eвро)

Жозе Моуриньони жамоага олиб келган «Рома»нинг янги хўжайинлари трансфер бозорида жиддий харажатларга тайёргарлик кўришлари керак эди. Натижада, америкаликлар таркибни кучайтириш учун деярли 100 миллион евро ажратди. Дарвозабон Руи Патрисио («Вулверхэмптон» 11,5 млн. евро), ҳимоячилар Браян Рейнолдс («Даллас» 6,75 млн. евро), Рожер Ибанез («Аталанта» 9 млн. евро) ва Маттиас Вина («Палмейрас» 13 млн. евро), шунингдек, ҳужумчи Элдор Шомуродов («Женоа» 17,5 млн евро) ва Темми Абраҳам («Челси» 40 млн евро). Италияликлар охирги пайтларда футболчиларни ижарага олишни афзал кўришмоқда, бироқ «бўрилар» нинг барча трансферлари тўлақонли. Моуриньо юлдузли жамоага эга эмас, лекин у совринлар учун курашадиган кучли таркибга эга.

«Астон Вилла» (100 миллион евро)

«Шерлар» ўз сардори Жек Грилишни ушлаб тура олишмади, лекин улар «Манчестер Сити»га футболчини сотишдан яхши даромад олишди. Яъни, 117,5 миллион евро. Ўз навбатида, «Астон Вилла» 100 миллионга учта янги футболчи билан шартнома имзолади. Қанот ҳимоячилари Эмилиано Буэндия («Норвич» 38,4 млн. евро) ва Леон Бейли («Байер» 32 млн. евро), шунингдек, ҳужумчи Данни Ингз («Саутгемптон» 29,42 млн. евро) Бирмингемга йўл олишди. Бундан ташқари, «шерлар» ҳимоячи Эшли Янгни эркин агент сифатида таркибга қўшиб олди. Грилишнинг йўқотилиши «Астон Вилла» учун аниқ йўқотиш бўлди, лекин жамоа яхши мустаҳкамланди, шунинг учун Бирмингемда яхши натижаларни кутиш мумкин.

«РБ Лейпциг» (108 миллион евро)

Ўтган ёзда «РБ Лейпциг» учта жиддий ўйинчисини йўқотди. Ҳимоячилар Иброҳима Конате ва Дайо Упамекано, шунингдек ярим ҳимоячи Марсель Забицер «буқаларни» тарк этишди. Қолаверса, охирги иккиси тўғридан-тўғри рақобатчига «Бавария»га йўл олди. Аммо «Лейпциг» ҳам яхши кучайишга эриша олди. «Буқалар» илгари ижарага олинган ҳимоячилар Бенжамин Хендрих («Монако» 15 млн евро) ва Анхелиньо («Манчестер Сити» 18 млн евро) ни сотиб олди, шунингдек, ҳимоячи Муҳаммад Симакан («Страсбург» 15 млн евро) ва Жошко Гвардиола («Динамо Загреб» 18,8 млн евро) билан шартнома имзолади. Бундан ташқари, ярим ҳимоячилар Элис Мориба («Барселона»; 16 млн. евро) ва Каден Кларк («Ню-Йорк Ред Буллс» 1,82 млн. евро) «Лейпциг»га, шунингдек, ҳужумчилар Андре Силва («Айнтрахт», Франкфурт 23 миллион евро) ва Браян Броби («Аякс» эркин агент). Жесси Марш бу ёшлар армияси билан қандай натижаларга эришиши мумкинлигини яқин вақт ичида билиб олишимиз мумкин.

«Челси» (120 млн евро)

«Аристократлар» атиги иккита янги футболчи билан шартнома имзолади, бу уларга 120 миллион еврога тушди. «Челси» ҳужумчи Ромелу Лукаку учун «Интер»га 115 миллион тўлади ва ярим ҳимоячи Сауль Ньигесни «Атлетико» дан 5 миллион еврога ижарага олди. Бу сафар Лондон клуби кўплаб янги футболчиларни қўлга киритмади, лекин керакли позицияларни кучайтирди. Бельгиялик аллақачон «аристократлар» сафида дарвозасини ишғол қилишга улгурди. «Челси» «Фулхем»нинг собиқ дарвозабони Маркус Беттинеллини ҳам эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олди.

«Манчестер Сити» (127,5 миллион евро)

Шаҳарликлар ўтган ёзда кўп футболчилар билан шартнома имзоламадилар. Шунга қарамай, «Манчестер Сити» 127,5 миллион евро сарфлади. «Сити»нинг асосий харажат и қанот ярим ҳимоячиси Жек Грилиш эди. У учун «Астон Вилла»га 117,5 миллион евро тўланди Қолаверса, инглизлар «Флуминенсе» вингери Кайкани 10 миллионга сотиб олишди, у январда жамоага қўшилади ва дарвозабон Скотт Карсонни эркин агент сифатида жамоага қайтарди. Шу билан бирга, «Манчестер Сити» марказий ҳужумчини ололмади. Баъзида Хосеп Гвардиола жамоасида номинал ҳужумчи йўқлиги билинади, лекин мутахассис қўлида гол ура оладиган кўплаб футболчилар бор. Эҳтимол, январь ойида «шаҳарликлар» ҳужумчи излашга қайтадилар.

«Манчестер Юнайтед» (140 млн евро)

«Манчестер Юнайтед» ПСЖ билан бирга ёзги трансфер ойнасининг асосий қаҳрамонларидан бирига айланди. Юнайтед бирданига 3 та машҳур билан шартнома тузди. Манкунианликлар ҳимоячи Рафаэль Варан («Реал» 40 млн евро) ва қанот ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо («Боруссия» Дортмунд, 85 млн евро) билан шартнома имзолади ва ҳужумчи Криштиану Роналдуни («Ювентус» 15 млн евро) «Олд Траффорд»га қайтарди. «Манчестер Юнайтед» ҳозирда нафақат Англияда, балки бутун Европада энг яхши таркиблардан бирига эга. Манкунияликлар барча турнирларда совринлар учун курашишлари шарт. Амалда қандай бўлишини вақт кўрсатади. Ҳозирча «Юнайтед» мавсум бошида 2 ғалаба ва 1 дуранг қайд этди.

«Арсенал» (165,6 миллион евро)

Ажабланарлиси шундаки, Премьер -лигадаги энг ёмон натижа қайд этаётган жамоа ўтган ёзда энг кўп харажат қилган. «Арсенал» мавсум бошида ўтказилган 3 ўйинда ҳам мағлубиятга учради ва битта гол ҳам ура олмади, шунинг учун улар Премьер-лига турнир жадвалининг сўнгги, 20-поғонасини банд этиб турибди. «Канонирлар» таркибни кучайтириш устида фаол иш олиб боришди. Дарвозабон Аарон Рамсдейл («Шеффилд Юнайтед»; 28 млн. евро), ҳимоячилар Нуну Таварес («Бенфика»; 8 млн. евро), Такехиро Томиясу («Болонья»; 18,6 млн. евро) ва Бен Уайт («Брайтон»; 50 млн. евро), шунингдек ярим ҳимоячилар Сами Локонга («Андерлэхт» 17,5 млн евро) ва Мартин Эдегор («Реал», 58,5 млн евро). «Канонирлар» энг қисқа вақт ичида рақобатбардош бўлиши керак бўлган ёш жамоани тузиши керак. Бу ишни Микел Артета билан қилишадими ёки бошқа мураббий билан буни жамоа раҳбарлари ҳал қилади.

Руслан Максимов тайёрлади

Киритилди: 10:46, 11.09.2021. Ўқилди: 5805 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.