Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тьемуэ Бакайоко: «Бугунги «Милан» аввалгисидан анча кучли»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Франциялик ярим ҳимоячи Тьемуэ Бакайоко «Милан»га қайтганидан сўнг биринчи матбуот анжуманини ўтказди.

- «Милан» ўзгарибдими?

- СПАЛга қарши охирги ўйинимни яхши эслайман. Афсуски, биз Чемпионлар Лигасига чиқа олмагандик, ўшанда. Энди эса ЕЧЛда қатнашадиган «Милан»га қайтганимдан хурсандман. Чунки бугунги жамоа мен ўйнаган пайтдагисидан анча кучли.

- Бу ерда ҳамма нарсани яхши биласиз. Мазкур омил сизга мотивация берадими?

- «Милан» мухлислари билан муносабатларим дуруст. Тан олиш керак, аввалига орамиз унчалик яхши эмасди, лекин кейин ҳаммаси жойига тушиб кетди ва мен уларнинг ҳурматига сазовор бўлдим.

- Пиоли сиздан нималарни кутмоқда ва жамоага бошқа ярим ҳимоячиларидан кўра кўпроқ нима бера оласиз?

- Мураббий билан хотиржам гаплашдим ва унга бор кучим билан ҳаракат қилишимни билдирдим. Жамоа шундоқ ҳам яхши ишламоқда, мен эса ёшлар билан ўз тажрибамни бўлишмоқчиман.

- Паоло Мальдини билан муносабатларингиз қандай?

- Ҳаммаси зўр. Миланга келганимда, у менга катта ёрдам берди. Қийин пайтларда доим «лаббай» деб турди. У ажойиб инсон ва мен ундан кўп нарса ўргандим.

- Бугунги «Милан» Гаттузонинг «Милан»идан фарқ қиладими?

- Ҳа, бу бошқа «Милан», французлар ҳам кўп. Жамоа ҳам аввалгидан кучлироқ. Янги жамоадошларим билан ўйнашни ва яхши натижаларга эришишни сабрсизлик билан кутяпман.

- Миланда ўзингизни уйдагидек ҳис қиляпсизми? Скудеттога эришишни хоҳлайсизми?

- Икки йиллик саргардончиликдан сўнг энди шу ерда қолмоқчиман. Барча менинг ушбу клубга бўлган муносабатимни билади ва ўзимни уйдагидек ҳис қиляпман, албатта. «Милан»да ўйнаркансиз, максимал даражада ҳаракат қилиш талаб этилади. Иложи борича кўпроқ соврин ютиш учун бор кучимни сарфлайман.

- Ижарама-ижара юриш жонингизга теккандир?

- Бундай саёҳатлардан кейин менга барқарорлик керак, шунинг учун ҳам бу ерда узоқ вақт қолишни хоҳлайман. Буни амалга ошириш учун эса қўлимдан келганини қиламан.

- Ўйинга тайёрмисиз?

- «Милан» кучли ярим ҳимоя чизиғига эга. Мен ҳам ўз ҳиссамни қўшишга, ҳар куни бор кучим билан ишлашга тайёрман. Кейин, агар мураббий қарор қилса, майдонга чиқаман.

- Кессье ҳақида нима дейсиз?

- Унинг ёнида ўзимни яхши ҳис қиляпман. У анча ўсибди, ҳар томонлама ривожланибди. Умид қиламанки, у «Милан»да қолади.

- Ибрагимович билан гаплашишга улгурдингизми?

- Машғулотлар пайтида бироз суҳбатлашдик. Златан ва унинг фаолиятини барча яхши билади. Биз унга намуна сифатида қарашимиз ва профессионаллигидан ўрнак олишимиз керак. У билан бирга ўйнаш имконига эгалигимдан хурсандман.

- Дастлабки кунларда Пиоли қўл остидаги «Милан» ҳақида қандай фикрда эдингиз?

- Жамоада атиги иккита машғулот ўтказдим. Ҳар доим мураббийни, унинг маслаҳат ва кўрсатмаларини диққат билан тинглайман. Ҳозирча Гаттузонинг менга айтганларидан унчалик фарқни кўрмадим.

- Скудеттони ютиш учун қайси жамоаларни мағлуб этиш керак?

- «Милан», шубҳасиз, пойга етакчиларидан. Ўтган йили ҳозирги жамоадошларим иккинчи бўлишди. Энг муҳими - ўйиндан ўйинга ўтиш ва албатта, рақиблар прогрессини таҳлил қилиш...

- Сизга иккиталик таянч ярим ҳимоя схемаси қулайми ёки учталик?

- Қандай бўлмасин, шунга кўра ҳаракат қиламан, чунки мен ёлғиз эмас, балки шериклар билан ўйнайман. Таркибни мураббий танлайди ва мен қўлимдан келганича ҳаракат қиламан.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 07:30, 18.09.2021. Ўқилди: 1856 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик