Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Ламин Ямаль «Атлетико»га қарши илк ўйиндаги мағлубиятдан сўнг баёнот берди [5626]

«Барселона» — «Атлетико» учрашуви ҳаками мавсум охиригача Чемпионлар лигасидан четлатилди [4014]

“Реал Мадрид” ва Ла Лиганинг бошқа футболчилари йирик жиноят можаросига аралашиб қолди [3179]

Альваро Арбелоа: «Барселона»га ҳакамлар Испания чемпионатида ёрдам беришяпти» [2307]

Суперлига. "Нефтчи"ни енгган "Пахтакор" етакчига айланди (Турнир жадвали) [2032]

Европа лигаси. Чорак финалнинг илк ўйинлари натижалари [1934]

«Ливерпуль» Муҳаммад Салоҳнинг ўрнига муносиб футболчи топди [1725]

"Манчестер Юнайтед”да мақсад ўзгарди: жамоа ЕЧЛ йўлланмаси билан кифояланмоқчи эмас [1648]

Суперлига. «Нефтчи» — «Пахтакор». Таркиблар эълон қилинди [1552]

«Барселона» Европанинг топ-5 лигасида ёшларга энг кўп ишонч билдираётган клуб [1483]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Курсиси қимирлаганлар» ёхуд яқин орада ишдан кетиши мумкин бўлган мураббийлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Истеъфолар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Европада футбол бўйича янги мавсум эндигина бошланди, аммо оммавий ахборот воситалари катта умидлар билан олиб келинган, бироқ яхши натижа кўрсата олмаётган мураббийларнинг ишдан кетиши мумкинлиги ҳақида ҳар куни ёзишади. Бу спорт ҳақиқати: футболда мағлубиятга тоқат қилмайдилар ва омадсизликда биринчи навбатда мураббийлар гуноҳкорга айланади. Аслида ҳам шундай, жамоа имкониятни бой беряптими, албатта буни мураббий ўз бўйнига олиши керак. Ҳозир эса, «Stadion.uz» нашри яқин келажакда кимлар ишсиз қолиши мумкинлигини ҳақида фикр юритади.

Оле-Гуннар Сульшер («Манчестер Юнайтед»)



Тез орада Сульшер «Манчестер Юнайтед» мураббийига айланганига уч йил тўлади. Ҳеч ким уни «қизил иблислар» сафида бунчалик катта вақт қолишини кутмаганди. Муваффақият!

Аммо, унинг клуби энг яхши таркибга эга бўлиши ва молиявий ҳолати зўр бўлишига қарамай, клуб Оле-Гуннар бошчилигида ҳали ҳеч қандай мусобақада зафар қучмади. Кичик кубоклар? Йўқ, йўқ, биз, Премер-лига ёки Чемпионлар лигаси ҳақида айтаяпмиз.

«МЮ» ёзда траснфер бозорини «портлатгани»га қарамай, жамоага Роналду, Санчо ва Варан каби юлдузларни олиб келса ҳам, «Манчестер Юнайтед»нинг ўйини ҳамон яхши томонга ўзгармаяпти. Англия Премьер лигасида «Астон Вилла»га 0:1 ҳисобида ютқазган «қизил иблислар» тўрт учрашувда учинчи мағлубиятини қабул қилишди. Улар аллақачон Лига кубогидан чиқариб юборилган ва Чемпионлар лигасида «Янг Бойз»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишган эди.

Ҳозирча ваҳима қўзғашнинг ҳожати йўқ: «Юнайтед» турнир жадвалининг 4-поғонасида ва АПЛ чемпионлиги учун курашмоқда. Аммо, норвегияликнинг курсиси қимирлаб қолган. Балки, яқин кунларда унинг ишдан кетганлигидан хабар топармиз?!

Роналд Куман («Барселона»)



«Барселона» мавсумни жуда ёмон бошлади ва бу серия ҳамон давом этмоқда. Креслоси узоқ вақт бери тепраниб турган голландиялик мураббий «кўк-анорранглилар» билан яхши натижа кўрсата олмаяпти. Бу ҳолат на мухлисларни, на раҳбариятни хурсанд қилмоқда.

Айни пайтда, Кумананинг яқин кунларда ишдан бўшатилиши эҳтимоли катта. Баъзи манбаларда айтилишича, Каталония клуби Роналдни терма жамоалар йиғини якунлангандан сўнг, ишдан олиши мумкин.

«Барселона» ҳозир чемпионатнинг 9-поғонасида бормоқда ва Чемпионлар лигасида «Бавария» ва «Бенфика» икки марта қақшатқич мағлубият қабул қилиб олди. Бизнингча, унинг тақдири тез орада ҳал бўлади. Ё кетади, ёки мавсум охиригача «Барса»да қолади.

Макс Аллегри («Ювентус»)



Аллегри ёзда «Ювентус»га қайтди ва кўпчилик унинг «Come Back» қилиши Турин клубини яна аввалги ҳолатига қайтаради деб умид қилганди.

Афсуски, мўъжиза содир бўлгунга қадар: «Юве» А Серияни жуда ёмон бошлади, мусобақада тўртта ўйинда иккита очкони қўлга киритди, кейинчалик, «бьянконерилар» яхшиланишни бошлаган бўлса-да, бу охирги 60 йилдаги энг ёмон стартдир.

Одамларга Аллегрининг ўйин услуби ёқмайди, жуда консерватив. Албатта, ҳеч ким бундай мутахассисни осонликча ишдан бўшатмайди, лекин ҳозир унинг ҳам ишлари жойида эмас. Кўпчилик мутахассислар «Юве»нинг ёмон натижаларини Роналду кетганига боғлашмоқда. Бироқ, олдига катта мақсад қўйган клуб, таркиби ҳавас қиларли даражада бўлмаган, «Эмполи»га мағлуб бўлмаслиги керак, чамамизда.  

Микель Артета («Арсенал»)



Артета анчадан бери, ўзига вақт берилиши ва ҳозирда янги «Арсенал»ни тузаётгани ҳақида такрорламоқда. «Канонирлар» ўтган мавсумда ҳам яхши ўйин намойиш этмаганди, аммо 2021/22 йилги Англия Премьер лигасини ҳам жуда ачинарли тарзда бошлашди. Артета жамоаси 74 йил олдин АПЛда ўйнаган «Брентфорд»дан «тарсаки» еди. Умуман олганда, Лондон клуби чемпионатнинг дастлабки 3 учрашувида 10та гол ўтказиб юбориб, бирорта ҳам гол уришни уддаламади. Бу 21-асрдаги энг ёмон старт.

Сўнгги учрашувларда вазият бироз яхшиланди: «Норвич» ва «Бёрнли» устидан қозонилган минималҳисобдаги ғалаба ва яқинда «Тоттенхэм»ни «тиз чўкиш»га мажбур этилиши. Эҳтимол, бу «канонирлар»нинг Артета бошқарувидаги энг яхши ўйинидир?!

Айтганча, «шпорлар» ҳақида ...

Нуну Эшпириту Санту («Тоттенхэм»)



Шимолий Лондоннинг бошқа клуби «Тоттенхэм» ҳам оғир кунларни бошидан кечирмоқда.

Премьер-лиганинг дастлабки ўйинларида ғалаба қозонганига қарамай, Нуну бошчилигидаги «шпорлар»нинг ўйини мухлисларни унчалик хурсанд қилмаяпти. «Тоттенхэм» унчалик таъсирчан эмас. Тўғри, клубдан катта нарсалар кутиш нотўғри, лекин «Арсенал»дан учралган шармандали мағлубиятчи? Шимолий Лондон дербисидан кейин, Эшпириту ва унинг ишдан кетиши ҳақидаги хабарлар тез-тез ОАВ орқали маълум қилина бошлади. Балки, яна бир муваффақиятсизлик Нунунинг сўнги учрашуви бўлиши мумкин.

Балки ўша дерби «Қорбобо»нинг тақдирини ҳал қилиб қўйгандир...

Жамшидбек Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 13:43, 11.10.2021. Ўқилди: 4101 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик