Бугун 1 октябрь, 2024 йил, сешанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Аҳли (СА) 2 6
2 Ас-Садд 2 4
3 Ал-Ҳилол 1 3
4 Истиқлол 2 3
5 Ал-Васл 2 3
6 Ан-Наср (СА) 1 1
7 Аш-Шорта 1 1
8 Ал-Айн 1 1
9 Пахтакор 2 1
10 Персеполис 2 1
11 Ар-Райян 1 0
12 Ал-Ғарафа 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Квангжу 1 3
2 Шангхай Шенхуа 1 3
3 Шандонг Тайшан 1 3
4 Кавасаки Фронтале 1 3
5 Жоҳор Дорул Таъзим 1 1
6 Шангхай Порт 1 1
7 Бурирам Юнайтед 1 1
8 Виссел Кобе 1 1
9 Ульсан Хёндэ 1 0
10 Сентрэл Кост 1 0
11 Поханг Стилерс 1 0
12 Йокогама Маринос 1 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Ас-Садд 2-0 Истиқлол
2-тур Персеполис 1-1 Пахтакор
2-тур Ал-Васл 0-2 Ал-Аҳли (СА)

Навбатдаги ўйинлар. 2-тур

30/09 23:00 Ан-Наср (СА) - Ар-Райян

Сўровнома

  • U-23 терма жамоамизнинг Олимпиададаги муваффақиятсизлигида ким кўпроқ айбдор?

  • Натижалар | Жами овоз: 4881 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 01.10.2024

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Германии. "Хоффенхайм" - "Вердер Бремен".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Гройтер Фюрт" - "Фортуна Дюссельдорф".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Бешикташ".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Атлетико Минейро".
      15:20 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Бешикташ".
      17:25 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Бохум".
      19:30 Новости футбола.
      19:35 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      20:35 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Байер 04 Леверкузен".
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:40 Новости футбола.
      23:45 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Бешикташ".
      01:45 Новости футбола.
      01:50 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Гамбург" - "Падерборн 07".
      03:50 Новости футбола.
      03:55 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Коринтианс".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 01.10.2024

      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Бильярд. BetBoom Кубок Чемпионов в Москве.
      09:30  Х/ф "Тяжеловес", 1 с.
      10:25 Велошоссе. Чемпионат мира в Швейцарии. Мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      13:45 "Физруки. Будущее за настоящим".
      14:20 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 5 в Вэйхае, Китай. Женщины.
      16:45 Бадминтон. Мировой тур. Этап в Чанчжоу, Китай. Супер 1000.
      20:40 "Страна спортивная". Специальный репортаж.
      20:55 Велошоссе. Чемпионат мира в Швейцарии. Мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      00:05 LIVE Дартс. OLIMPBET Профессиональная лига. Этап 7 в Москве. Прямая трансляция.
      02:50 "Физруки. Будущее за настоящим".
      03:25 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 5 в Вэйхае, Китай. Женщины.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 01.10.2024

      05:00 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 5 в Вэйхае, Китай. Мужчины.
      07:00 "Что по спорту?". Вологда.
      07:30 "Век нашего спорта".
      08:00 "Игра миллионов".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 "Тайны звёзд спорта".
      13:25 Еврофутбол. Обзор.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 LIVE "Есть тема!". Прямой эфир.
      16:25 "Игра миллионов".
      16:55 "Что за спорт?".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:00 LIVE Футбол. FONBET Кубок России. "Рубин" (Казань) - "Факел" (Воронеж). Прямая трансляция.
      20:15 LIVE Футбол. FONBET Кубок России. "Локомотив" (Москва) - "Оренбург". Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. FONBET Кубок России. "Пари Нижний Новгород" - ЦСКА (Москва). Прямая трансляция.
      00:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:00 LIVE Дартс. OLIMPBET Профессиональная лига. Этап 7 в Москве. Прямая трансляция.
      02:55 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Pari Суперлига. "Факел Ямал" (Новый Уренгой) - "Динамо-ЛО" (Ленинградская область).
      04:55 Новости.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 01.10.2024

      05:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      06:30 Триатлон. PTO T100 Triathlon World Tour. Этап 5 на острове Ивиса, Испания. Женщины, мужчины.
      09:00 Велошоссе. Чемпионат мира в Цюрихе, Швейцария. Женщины. Групповая гонка.
      11:30 LIVE Велоспорт. Тур Лангкави в Малайзии. Этап 3. Прямая трансляция.
      12:45 "Минута".
      12:50 Велошоссе. Чемпионат мира в Цюрихе, Швейцария. Женщины. Групповая гонка.
      15:30 Велоспорт. Тур Лангкави в Малайзии. Этап 3.
      16:30 LIVE Велоспорт. CRO Race в Хорватии. Этап 1. Прямая трансляция.
      18:30 LIVE Велоспорт. Гонка Бенш-Шиме-Бенш в Бельгии. Прямая трансляция.
      20:15 Велоспорт. Женщины. Гонка Бенш-Шиме-Бенш в Бельгии.
      21:15 Велоспорт. CRO Race в Хорватии. Этап 1.
      22:30 Стрельба из лука. Чемпионат мира в поле в Лак-Ла-Бише, Канада. Обзор.
      23:00 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Этап 7 на озере Маммот, США; этап 8 в Хедлендсе, США. Обзор.
      23:30 Велоспорт. Гонка Бенш-Шиме-Бенш в Бельгии.
      00:00 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Обзор сезона.
      00:30 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Финальный этап в Торуне, Польша. Обзор.
      01:30 "Минута".
      01:35 Велоспорт. CRO Race в Хорватии. Этап 1.
      02:30 Парусный спорт. "Кубок "Америки" в Барселоне, Испания. Challenger. Финал. День 4. Обзор.
      03:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      04:30 Велоспорт. CRO Race в Хорватии. Этап 1.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Вундеркиндлар: Булар «ПСЖ»да тарбияланишган...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Сўнгги йилларда Париж клуби ўз тарбияланувчиларини сотиш орқали юз миллионлаб даромад кўрди. Бундан кўринадики, шайхлар нафақат юқори савияли футболчиларни сотиб олишяпти, балки уларни тарбиялашяпти ҳам. Қуйидаги материал «ПСЖ» тизимидан ўтган вундеркиндларга бағишланади. Шарт шуки, футболчи ҳеч бўлмаганда бир марта парижликлар асосий таркибига кирган бўлиши керак. Уларнинг рейтингдаги ўрни transfermarkt.com порталида кўрсатилган нархларга қараб белгиланган.

1. КИНГСЛИ КОМАН («Бавария», Германия), 55 млн. евро, 25 ёш

9 ёшида клуб мактабига кирган Кингсли Франция грандининг барча ёш тоифаларидан ўтган, 16 ёшида «ПСЖ» асосий жамоасида дебют қилган. Тўғри, Коман трансферидан пул ишлашмади, 2014 йили текинга «Ювентус» либосини кийди. Кейинчалик Мюнхенга кўчиб ўтган вингер пандемия давридаги ЕЧЛ финалида «ПСЖ» дарвозасига ғалаба голини урди, турли жароҳатлар сал қолса, фаолиятига нуқта қўйиши мумкин эди. Шунга қарамай, у Бундеслига юлдузларидан бири ҳисобланади, мунтазам равишда термага чақирилмоқда.

2. КРИСТОФЕР НКУНКУ («РБ Лейпциг», Германия), 47 млн. евро, 24 ёш

Ҳужумкор ярим ҳимоячи клуб тизимига 12 ёшида қўшилган. Коман сингари «ПСЖ»нинг барча жамоалари тўп сурган, «асосий»даги деб-ютини эса 2015 йилнинг декабрида, деярли 18 ёшга тўлганида, ЕЧЛ доирасидаги Донецкнинг «Шахтёр» клубига қарши баҳсда нишонлади. Кингслидан фарқли равишда, парижликлар сафида 70дан ортиқ ўйин ўтказиб, 11та гол урган. 2019 йилда 13 млн. евро эвазига «РБ Лейпциг»га ўтган Нкунку ушбу клуб етакчиларидан, Бундеслиганинг жорий мавсумидаги энг яхши футболчилардан бири саналади.

3. МУССА ДИАБИ («Байер 04», Германия),42 млн. евро, 22 ёш

Парижда туғилган малилик вингер 14 ёшида клубнинг бир қисмига айланган, 19 ёшигача турли ёш тоифаларидаги жамоаларда ўйнагач, асосий таркибга киритилди. 2018/2019 йиллар давомида «ПСЖ» сафида тўлиқ мавсумни ўтказди, асосан захирадан ўйинга қўшилиб, барча турнирларда жами 11та самарали ҳаракатни амалга оширди. 2019 йилнинг ёзида «Байер 04» унинг трансфери учун 15 млн. сарфлаб, бундан заррача афсусланмади. «Доришунослар» таркибида иккита тўлиқ бўлмаган мавсумда 100дан ортиқ ўйин ўтказиб, 50дан ортиқ самарали ҳаракатларни амалга оширди. Ҳозирда клуб етакчиларидан бири ҳисобланган Мусса яқинда Франция термаси асосий таркибидаги илк иштирокини ҳам нишонлади.

4. ПРЕСНЕЛЬ КИМПЕМБЕ («ПСЖ», Франция), 40 млн. евро, 26 ёш

Қадрдон клубидан бошқасининг либосини киймаган футболчи. Париждан унча узоқ бўлмаган ҳуддуда туғилган Кимпембе 10 ёшида пойтахт клуби тизимига кирган, барча тоифалардан ўтиб, 2014 йилда асосий жамоада дебют қилган. Ўша кезлари ҳимоя марказида Тьяго Силва ҳамда Давид Луиз сингари топ-футболчилар тўп суришган, ёш Маркиньос эса уларнинг ўрнини эгаллашга шай турарди. Шу боис, Прес­нель фақат 2016 йилга келибгина ўз имкониятига эга бўлди. Ҳозирда айнан Маркиньос билан мудофаа марказида жуфтлик ҳосил қилган Кимпембе парижликлар сафида 200дан ортиқ ўйин ўтказиб улгурди. У баъзан юлдузли жамоани сардорлик боғичи билан майдонга бошлаб тушади. 2018 йилги мундиалда чемпион терма таркибига киритилган.

5. АДРИЕН РАБЬО («Ювентус», Италия), 30 млн. евро, 26 ёш

Академиянинг можароли тарбияланувчиларидан бири. Адриенни «ПСЖ»нинг тўлақонли тарбияланувчиси де­йиш қийин - Франция гранди тузилмасига ўтишдан аввал узоқ муддат «Кретей» дастурида қатнашган, «Манчестер Сити»да бўлган. Келажаги порлоқ деб ҳисобланган Рабьо 17 ёшидаёқ асосий жамоада дебют қилиб, 18 ёшида бошланғич таркибда марказий ярим ҳимоячи позициясига муқим жойлашди. Онаси билан рўй берган воқеалар, Адриеннинг жамоа машғулотларида қатнашмай, Турин клубига эркин агент сифатида ўтганидан, «Ювентус» асосий таркибига кирганига қарамай, ҳал қилувчи ролни эгаллай олмаганидан ҳам кўпчиликнинг хабари бор. Баъзан термада кўриниш беради. Клубига пул олиб келиш уёқда турсин, асабини ҳам бузган.

6. МАЙК МЕНЬЯН («Милан», Италия), 25 млн. евро, 26 ёш

Чемпион «Лилл»нинг дарвозабонини истиснолар рўйхатига киритамиз - «ПСЖ» асосий жамоасида бир дақиқа ҳам ўйнамаган, фақат Лига 1 ўйинларини захирада кузатган. Меньян 14 ёшидан пойтахт клуби тизимига кирган, аммо умрини имконият кутиш билан ўтказишни истамай, 20 ёшида жамоани тарк этди. «Лилль» унинг учун 1 млн. евро тўлади, Майк 2017 йилда асосий киперга айланди. 2021 йилнинг ёзида Меньян «Милан»га ўтди, бундан аввал Францияда соврин ютди.

7. ЖОНАТАН ИКОНЕ («Лилль», Франция), 25 млн. евро, 23 ёш

Мавсум-2020/2021 чемпиони - «Лилл»дан яна бир футболчи. Жонатан 2010 йили 12 ёшида «ПСЖ» тизимига қўшилган. Ўнг қанот вингери асосий таркибда атиги 7та учрашувда майдонга тушган, дастлабки ўйини 18 ёшида ЕЧЛ доирасидаги «Лудогорец»га қарши баҳсга тўғри келган. «Монпелье»даги муваффақиятсиз ижарадан кейин 2018 йилнинг ёзида 5 млн. евро эвазига «доглар» таркибига қўшилди. Ҳозирги клуби сафида ҳужум чизиғининг муҳим қисмига айланган. Франция термасида 4та ўйин ўтказган.

8. ОДСОНН ЭДУАР («Кристал Пэлас», Англия), 17 млн. евро, 23 ёш

«ПСЖ» асосий таркибида майдонга тушиб улгурмаган яна бир футболчи. 13 ёшида жамоага келган форвардни Шотландия футболига бефарқ бўлмаганлар яхши танишади. Маҳаллий «Селтик» клуби сафида 80дан ортиқ гол урган. Орол жамоасига ўтишидан аввал камтарона «Тулуза»да ўйнаган. Аммо «ПСЖ» унинг трансферидан яхшигина пул ишлаб олди - шотландлар 10 млн. евро тўлашди. Айни пайт Эдуар Лондоннинг «Кристал Пэлас» клубида ўйнамоқда, жорий йилнинг ёзида «Сел-тик»дан Англия пойтахтига кўчиб ўтганди. Термада бирорта ҳам ўйин ўтказмаган.

9. АЛЬФОНС АРЕОЛЯ («Вест Хэм», Англия), 14 млн. евро, 28 ёш

Келиб чиқиши Филиппиндан бўлган кипер мазкур рейтингдаги энг тажрибали футболчи ҳисобланади. У «ПСЖ» тизимига 2006 йилда, 13 ёшида кирган, асосий таркибдаги дебюти эса 2012/2013 йиллар мавсуми охирига тўғри келган - бу пайтга келиб, 21 ёшни уриб қўйганди. Ҳозир ҳам Париж жамоасига тегишли бўлган Ареоля олтинчи мартадирки, ижарада юрибди. Уларнинг иккитаси «ПСЖ»га 4 млн. евро келтирган. Қадрдон клуби асосий таркибида 100дан ортиқ ўйин ўтказган, лекин ҳеч қачон биринчи рақамли посбон бўлмаган. Франция термаси таркибида ЖЧ-2018га борган Альфонс мундиалда бир дақиқа ҳам ўйнамади.

10. ТИМОТИ ВЕА («Лилль», Франция), 12 млн. евро, 21 ёш

Жаҳон футболи афсонасининг ўғли «ПСЖ» тизимига отасининг мақоми ортидан кирган, десак тўғрироқ бўлади. Тимотининг сифатли футболчи эканлиги шубҳадан холи, аммо пойтахт клуби даражасига мослаша олмади. 14 ёшида жамоа тузилмасига келган Веа 18 ёшида Лига 1да дебют қилди, лекин унинг ўйинлари сони 10тага ҳам етмади. Кейинчалик «Селтик»ка ижарага берилди, сўнгра «Лилль» сафига қўшилди. Трансфер учун 10 млн. евро тўланди. Тимоти «Лилл»да мунтазам майдонга тушади, бироқ сермаҳсуллик бобида кўрсаткичлари яхши эмаслиги доимо танқидларни келтириб чиқаради. Веа - АҚШ термасининг асосий футболчиларидан бири.

Ў.УМАРОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 14:05, 21.12.2021. Ўқилди: 2315 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.