Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Бунёдкор» етакчилари ёш футболчилар билан учрашишди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Бунёдкор
Рукн: Янгиликлар
A A A

Андижон шаҳридаги футбол лицей-интернати тарбияланувчилари 26-30 март кунлари пойтахтимихда йиғин ташкил этишди.

Ушбу йиғин доирасида 1998 ва 1999 йилда таваллуд топган ёш футболчилари пойтахтнинг «Бунёдкор», «Пахтакор», «Бунёд» ҳамда «Олмалиқ» футбол мактаблари тарбияланувчилари билан куч синашишди.

Шунингдек, йиғин мобайнида болаларни футболга меҳрини ва ўз кучларига бўлган ишончни янада ошириш мақсадида 28 март куни «Бунёдкор» клубининг етакчи футболчилари билан учрашув ҳам ташкил этилди. Андижонлик ёш футболчилар билан учрашувда Игнатий Нестеров, Хайрулла Каримов, Виктор Карпенко, Камолиддин Мурзоев ҳамда жамоанинг австралиялик легионери Дэвид Карни иштирок этишди. Мазкур учрашувда машҳур ўйинчилар ёшларни келажакда моҳир футболчилар бўлишлари учун омад тилашди. Мисол учун, тажрибали ҳимоячи Хайрулла Каримов учрашув чоғида сўзга чиқиб қуйидаги фикрларни билдирди.

- «Биз ҳам ўз вақтида сизлар каби ёш бўлганмиз мана шундай шуғулланиб юрардик. Лекин шундай футболчи бўлиб етишишимизда мураббийларимизнинг барча кўрсатларини бекаму-кўст бажариб, яхши хулқга эга бўлганимиз асосий омил бўлди. Худо хоҳласа, сизлар ҳам вақти келиб миллий терма жамоамиз ва кучли клубларимиз шарафини ҳимоя қилишингларни тилайман. Янги мавсум сизларга омадли келсин».

Ушбу учрашувда болалар таниқли футболчилардан совғалар ва уларнинг дастхатларини олишди. Бундан ташқари улар билан эсдалик учун суратга тушдилар. Бир сўз билан айтганда, «Бунёдкор» аъзолари билан бўлган учрашувда андижонлик ёш футболчилар олам-олам завқ олишди. Қолаверса, жамоа мураббийлари Тошкентдаги йиғин самарали ўтганини ҳам таъкидлашди.

- «Пойтахтда йиғин ўтказишдан мақсад, кучли рақиблар билан ўйинлар ўтказиб шогирдларимизнинг маҳоратини ошириш эди. Ўйлайманки, бу учрашувлар биз учун жуда самарали ўтди. Шу билан бирга мазкур йиғин биз учун ҳар тарафлама фойдали ҳам бўлди», - деди Яҳё Тиллабоев.

Андижон футбол лицей-интернатининг 1998 йилда туғилган болалар жамоаси мураббий Шуҳрат Бобоматов ҳам йиғин самарали ўтганини таъкидлади.

- «Келажак лигаси баҳслари бошлангунигача болалар бекор қолмасликлари ва олиб борган машғулотларимиз қандай бўлганини билиш мақсадида Тошкентга сафар қилдик. Асосий мақсадимиз эса кучли рақиблар билан ўйинлар ўтказиб болаларнинг маҳоратини ошириш эди. Пойтахтдаги қисқа йиғин давомида биз барча ишларни амалга оширдик. Кучли жамоаларга қарши учрашувларда камчиликларимизни кўриб олдик. Умуман олганда йиғин жуда фойдали бўлди дея оламан. Айниқса, «Бунёдкор»нинг етакчи футболчилари билан бўлган учрашувда болалар катта таассуротлар олишди. Шунингдек, «Бунёдкор» - «Насаф-2» ўйинини томоша қилиб ўзларига керакли хулосалар чиқаришди».

29 март куни Андижон футбол лицей-интернати тарбияланувчилари «Жар» стадионига ташриф буюриб, мамлакат Кубоги 1/16 финалининг «Бунёдкор» - «Насаф-2» учрашувни томоша қилдилар. 30 март куни ёш футболчилар Тошкентдаги йиғинни якунлаб Андижонга қайтишди.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 09:06, 01.04.2012. Ўқилди: 8950 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик