Альварес нима учун "Манчестер Сити" таркибига келиб қўшилмади? Гвардиола жавоб берди
Англиянинг "Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола январь ойида сотиб олинган Хулио Алварес ҳақида фикр билдирди. Аргентиналик ёш ҳужумчи яна олти ойни ижара асосида «Ривер Плейт»да ўтказади. Сабаби оддий – «шаҳарликлар» таркибида ҳужумкор позицияларда жуда кўп футболчилар бор.
«Нафақат бугун, балки келажак учун ҳам ишлаган «Манчестер Сити»ни табриклайман. Бу ҳозир жамоамизга ўтиши мумкин бўлган футболчи, аммо айни дамда у ўйнайдиган позицияда кўплаб футболчилар бор. Мен таркибда футболчилар хаддан ташқари жуда кўп бўлишини хоҳламайман. Унга ижарада қолгани маъқул. Галльярдо билан сўнгги йилларда ўзини яхши кўрсатган «Ривер»да ўйнаб турсин. Кейинги мавсумдан бошлаб у биз билан бўлади, кейин Алваресдан қандай фойдаланишимизни ҳал қиламиз. Келгуси бир неча йил ичида бундай иқтидорга эга бўлганимиздан хурсандмиз», - деди Гвардиола.
Киритилди: 16:18, 05.02.2022. Ўқилди: 971 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар